Мемонхона бизнесига инвестициялар ва инвестицион фаолият натижаларини баолашда аудиторлик талилидан фойдаланиш
Автор: Алимова Н.К.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада меҳмонхона бизнесига инвестициялар ва инвестицион фаолият натижаларини баҳолашда аудиторлик таҳлилидан фойдаланиш моҳияти очиб берилган ҳамда уларни ифодаловчи кўрсаткичлар асосланган.
Меҳмонхоналар, аудит, бухгалтерия ҳисоби, таҳлил, меҳмонхона мулки, фаолият натижалари
Короткий адрес: https://sciup.org/140300465
IDR: 140300465
Текст научной статьи Мемонхона бизнесига инвестициялар ва инвестицион фаолият натижаларини баолашда аудиторлик талилидан фойдаланиш
Максимал даражадаги самара келтирувчи пул қуйилмалари учун янги бозорларни топишга қизиқиш инвесторларда доимо мавжуд. Ана шундай сегментлардан бири, охирги йилларда мамлакатимизда машҳур бўлган, меҳмонхона бизнесига инвестиция киритиш ҳисобланади. Барча меҳмонхона инвесторлари инвестиция билан боғлиқ қарорларни қуйидаги иқтисодий омиллар билан боғлайдилар:
-
1. Меҳмонхонадан фойдаланишдан келадиган кутилаётган даромад.
-
2. Инвестицияларнинг қайтиш имконияти.
Ушбу инвестицион бўлимда инвестициялашнинг бир қанча йўналишлари кўриб ўтилади:
-
• Янги қурилишларга ва мавжуд қурилган меҳмонхоналарни сотиб олишга инвестиция киритиш, меҳмонхоналарни реконструкция қилиш.
-
• Меҳмонхона номерларини ва апартаментларни сотиб олишга инвестиция киритиш.
-
• Меҳмонхона бошқарувига, замонавий теҳнологияларга, ходимлар тайёрлашга ва шунга ўхшашларга инвестиция киритиш.
-
• Машҳур бренднинг сотиб олиниши (франшиза).
Умумий ҳолда инвестициялар сифатида нафақат (хусусий ҳамда қарзга олинган) пул воситалари, балким бошқа активлар ҳам (жиҳозлар, теҳнологиялар, товар белгилари) ишлатилади.
Инвестицияни жалб этиш муаммосини ҳал этишда инвестицион воситаларни ишлатиш ва фойдага эга бўлиш бўйича тўлиқ таҳлил ўтказиш керак. Қўлга киритилган воситалардан малакали тарзда фойдаланганда инвестициялар қайтими пайдо бўлади. Бунинг учун қандай ва қайси инвестицион воситаларни жалб этишни, нима учун ушбу воситалар жалб этилаётганини, бунда қандай мақсадлар ва вазифалар қуйилганлигини, тадбиқ этилаётган инвестицияларнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш учун қандай мезонларни қўллашни билиш лозим. Булардан ташқари, инвестициялар қайтимини олиш йўлларини излашга доир муаммолар ҳам долзарбдир. Ушбу саволлар ечимини топишга ҳаракат қиламиз.
Меҳмонхонани тараққий эттириш молиявий режасининг “Корхона активларининг ўсиши” бўлимида барча ва алоҳида турдаги капитал инвестицияларнинг ҳажми кўриб чиқилади:
-
• Капитал қурилиш.
-
• Асосий воситаларни қўлга киритиш.
-
• Айланмайдиган ва номоддий активларни сотиб олиш.
-
• Асосий воситаларни модернизация ва реконструкция қилиш.
-
• Айланма активларнинг ўсиши.
-
• Узоқ муддатли ва молиявий инвестициялар.
Бундан ташқари, воситалар шаклланиши ва киритилиши манбалари ичида қуйидагилар ажратилади:
-
• Узоқ муддатли ва қисқа муддатли банк кредитлари.
-
• Бошқа узоқ муддатли молиявий мажбуриятлар.
-
• Бюджетдан олинадиган субсидиялар, ажратмалар миқдорлари.
-
• Махсус мақсадли фондлар воситалари.
-
• Бошқа манбалар.
Умуман олганда, инвестициялар мақсадга мувофиқлигини баҳолашда 3 та асосий мезонларни кўриб чиқиш мумкин:
-
• Рақобатбардошлик имкониятларига эга бўлиш.
-
• Меҳмонхона фаолияти унумдорлигини ошириш.
-
• Меҳмонхонада мавжуд ресурслардан максимал даражада фойдаланиш.
Бир меҳмонга ҳисобланган сотувлар ҳажмининг максималлашганида мижозни ушлаб туриш имкониятига эга бўлиш қобилияти рақобатбардошлик имкониятларига эга бўлишни билдиради.
Рақобатбардошлик имкониятлари моддий кўрсаткичлар билан (бино, мебель, жиҳозлар ва бошқалар), ҳамда номоддий кўрсаткичлар билан ҳам (турли категориядаги мижозлар ўртасида меҳмонхонанинг бренд-имиджи, меҳмонхонадага умумий сервис даражаси ва ҳар бир мижозга алоҳида хизмат) аниқланади. Моддий кўрсаткичлар қурилишга, таъмирлашга, моддий-теҳник таъминлашга ва бошқаларга киритиладиган инвестицияларга боғлиқ. Номоддий кўрсаткичлар эса бошқарувдаги автоматлаштириш тизимидаги воситаларга, ходимларни ўқитишга, меҳмонхона брендининг тараққий этиши сиёсатига киритиладиган инвестицияларга боғлиқ.
Мавжуд ресурслардан максимал даражада фойдаланишда асосий номерлар фонди ва бронлаш жараёнини тўғри бошқариш меҳмонхона иши самарадорлигини ошишига олиб келади. Инвестициядан самарали фойдаланишнинг асосий йўналиши ушбу ҳолатда, меҳмонхонада бронлашнинг ва савдонинг барча тармоқларидан имкони борича фойдаланиш ҳисобланади.
Инвестициялар рентабеллиги (Return on Investments, ROI) соф фойданинг меҳмонхона мажмуасига киритилган инвестицияларга нисбати билан ҳисобланади (хусусий капитал инобатга олинади). Бунда нафақат инвестиция қилинган пул воситалари (хусусий ва қарзга олинган), балки тақдим этилган активлар (жиҳозлар, теҳнологиялар, товар белгилари) ҳам ҳисобга олинади. Инвестициялар рентабеллиги қуйидаги формула билан аниқланади:
Ир = соф фойда X 100% : (хусусий капитал+узок муддатли мажбуриятлар)
Инвестициялаш мақсадидан, меҳмонхона объектининг даромадлилигидан келиб чиқиб ҳар битта алоҳида инвестор учун баҳолаш амалга оширилади ва инвестицион қиймат баҳоси аниқланади. Реорганизацион тадбирлар амалга оширилганда ва инвестицион лойиҳалар тасдиқлаганда инвестицион баҳони баҳолаш амалга оширилади. Бозор баҳосига нисбатан инвестициялаш баҳоси анча аниқроқ ҳисобланади, чунки у аниқ лойиҳа ва унинг инвесторига ва инвестор таклиф этаётган инвестицияга қуйилаётган алоҳида талабларга боғлиқ. Инвестициялаш баҳоси бозор баҳосидан қуйидаги ҳолларда фарқланади:
-
• Келажакдаги фойдалиликни баҳолашдаги фарқлар.
-
• Хатар даражасини тасаввур этишдаги фарқлар.
-
• Турлича солиқ ҳолатидаги фарқлар.
-
• Мулкдорга тегишли ёки унинг назоратидаги объектларни бошқа объектлар билан солиштирилгандаги фарқлар.
Адабиётлар рўйхати:
-
1. Филипповский Е.Е., Умарова Л.В. Экономика и организация гостиничного хозяйства. - М.: Финансы и статистика, 2008. - 176 с., Чудновский А.Д.
-
2. Менеджмент в туризме и гостиничном хозяйстве. - М.: кнорус, 2007. - 320 с.; Туризм и гостиничное хозяйство. Учебник /под ред. А.Д. Чудновского. - М., экмос, 2001. - 400 с.; Кудратов ГД-, Тухлиев И.С. Туризм иқтисодиёти. -Самарканд, СамИСИ, 2007.
-
3. Холиқулов А. Н. Меҳмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятлари. Иқт. Фанлари номзоди дараасини олиш учун диссертация автореферати, самарқанд, СамИСИ, 2011.
-
4. Пардаев М. Қ., Холиқулов А. Н., Рахимов Х. А. Меҳмонхона хўжаликларида самарадорликни ошириш муаммолари. Т.: “Иқтисодиёт”, 2013 йил.
-
5. www.lex.uz
-
6. www.mf.uz
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Мемонхона бизнесига инвестициялар ва инвестицион фаолият натижаларини баолашда аудиторлик талилидан фойдаланиш
- Филипповский Е.Е., Умарова Л.В. Экономика и организация гостиничного хозяйства. - М.: Финансы и статистика, 2008. - 176 с., Чудновский А.Д.
- Менеджмент в туризме и гостиничном хозяйстве. - М.: кнорус, 2007. - 320 с.
- Туризм и гостиничное хозяйство. Учебник /под ред. А.Д. Чудновского. - М., экмос, 2001. - 400 с.
- Кудратов Г.Д., Тухлиев И.С. Туризм иқтисодиёти. - Самарканд, СамИСИ, 2007.
- Холиқулов А. Н. Меҳмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятлари. Иқт. Фанлари номзоди дараасини олиш учун диссертация автореферати, самарқанд, СамИСИ, 2011.
- Пардаев М. Қ., Холиқулов А. Н., Рахимов Х. А. Меҳмонхона хўжаликларида самарадорликни ошириш муаммолари. Т.: "Иқтисодиёт", 2013 йил.
- www.lex.uz.
- www.mf.uz.