Мемонхона мажмуалари жорий фаолият натижавийлиги бўйича аудиторлик талили

Автор: Алимова Н.К.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада меҳмонхоналарнинг мулкдан фойдаланиши ва фаолият натижавийлиги аудиторлик таҳлилининг моҳияти очиб берилган ҳамда уларни ифодаловчи кўрсаткичлар асосланган.

Меҳмонхоналар, аудит, бухгалтерия ҳисоби, таҳлил, меҳмонхона мулки, фаолият натижалари

Короткий адрес: https://sciup.org/140300412

IDR: 140300412

Текст научной статьи Мемонхона мажмуалари жорий фаолият натижавийлиги бўйича аудиторлик талили

Меҳмонхоналар ташқи муҳитнинг узлуксиз ўзгариши шароитида ўз фаолиятини олиб боради, буларга: қонуний тартибни белгиловчи меъёрий-ҳуқуқий база, иқтисодий муносабатдаги барча субъектлар ўртасида алоқа, солиқ назорати, хизматларга талаб ва таклиф, хизматлар, хом ашё, материаллар баҳоларининг ўзгаришлари киради. Меҳмонхоналардаги ички муҳит, яъни улардаги қабул қилинаётган қарорлар корхона фаолиятининг ўзгаришига олиб келади, бунга: теҳнологияларнинг ишлатилиши, мижозларнинг таркиби, сони ва бошқалар мисол бўлади.

Юқоридаги ташқи ва ички ўзгаришлар меҳмонхона фаолиятининг натижавийлигига таъсир кўрсатади.

Меҳмонхона фаолияти натижавийлигини ифодоловчи кўрсаткичларни иккита катта гуруҳга бўлишимиз мумкин:

  • 1.    Меҳмонхона мулкидан фойдаланиш натижавийлиги кўрсаткичлари;

  • 2.    Жорий фаолият натижавийлиги кўрсаткичлари.

Меҳмонхона мулкидан фойдаланиш ва жорий фаолият натижавийлиги кўрсаткичларини аниқлашнинг муҳимлиги ушбу долзарб муаммони ҳал этилишида ички ва ташқи аудит имкониятларидан ҳам кенг фойдаланишни объектив зарурат қилиб қўймоқда. Ҳам ички, ҳам ташқи аудиторлар холис экспертлар сифатида ушбу долзарб муаммоларни ҳал этишда фаол рол ўйнашлари лозим. Аммо амалиётда ички ва ташқи аудиторлар бу ролни тўлиғича адо этаяптилар, деб бўлмайди. Изланишлар шуни кўрсатмоқдаки, ўтказилаётган аудиторлик текширувларида аудиторлар меҳмонхоналар мулкий ҳолатига факат баланс моддалари асосида баҳо бериш билан чегараланмоқдалар. Бинобарин, бундай аудиторлик баҳоси алоҳида олинган мулк турлари суммаларининг балансда реал акс эттирилганлигини аниқлаш билан чекланмоқда. Айрим аудиторлик ҳисоботларини ўрганиш уларда меҳмонхоналар алоҳида олинган мулк турларининг баланс валютаси умумий суммасидаги ҳиссаси, бу кўрсаткичлардаги ҳам ўзгаришлар тенденциясини аниқлаш каби муолажаларни ҳам ичига олаётганлигини кўрсатмоқда, холос. Аудиторлар томонидан амалга оширилаётган ушбу ишларни, табиий равишда, етарли деб бўлмайди. Холис экспертлар сифатида аудиторлар ҳозирги пайтда меҳмонхона бизнеси субъектлари мулкий ҳолати ҳамда мавжуд мулкдан самарали фойдаланиш даражасини ифодаловчи барча кўрсаткичларни аниқлашлари, улардаги ўзгаришларга аудиторлик баҳосини беришлари, шунингдек ушбу кўрсаткичларни янада яхшилашга қаратилган аудиторлик тавсияларини ишлаб чиқишлари ҳамда амалиётга жорий этишлари лозим. Айнан шундай ёндашишгина аудиторлик хизматлари ролини ошишига, ички ва ташқи аудиторларни фойдали экспертлар сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашга имкон беради.

Меҳмонхона мулкидан фойдаланиш ва жорий фаолият натижавийлиги кўрсаткичларига аудиторлик баҳосини бериш ушбу кўрсаткичларнинг илмий асосланган тизими ҳамда уларни аниқлаш методологиясининг мавжудлигига боғлиқ. Шунингдек, ушбу кўрсаткичларни аниқлаш ва уларга аудиторлик баҳосини бериш учун меҳмонхоналардаги ҳисоб ва ҳисобот тизими унга зарур бўлган атрофлича ахборотларни бера олиши лозим.

Хўш, ушбу долзарб назарий ва методологик масалалар ҳозирги кунда қай даражада ўз ечимини топган? Меҳмонхоналардаги ҳисоб ва ҳисобот тизими улар мулкий ҳолати ва мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ҳамда жорий фаолият натижавийлигини ифодаловчи кўрсаткичларга аудиторлик баҳосини бериш учун зарур бўлган атрофлича ахборотларни бера оладими?

Таъкидлаш жоизки, меҳмонхоналар фаолиятининг иқтисодий асослари, шу жумладан улар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини тизимлаш ва аниқлаш тартиблари хорижда ва республикамизда чоп этилган айрим ишларда ҳам аксини топган. Чунончи, А.Н. Холикулов томонидан меҳмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини ифодаловчи турли кўрсаткичлар тизими ҳамда уларни аниқлаш тартиблари тавсия этилган. Проф. МД.Пардаев рахбарлигида чоп этилган “Меҳмонхона хўжаликларида самарадорликни ошириш муаммолари”1 номли монографияда меҳмонхоналар мулкий ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичлари иккита гуруҳга ажратилган:

  • (1)    меҳмонхона хўжалигининг моддий-теҳника базаси ва ташкилий-теҳник ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар;

  • (2)    меҳмонхона хўжалиги иқтисодий салоҳияти билан боғлиқ кўрсаткичлар.

Мос равишда, ушбу олимлар 1-гуруҳ кўрсаткичларни ташкилий ҳолатни (бошқариш бўғинлари, таркиби, ихтисослигини) ифодаловчи кўрсаткичлар, моддий-техника таъминоти даражасини ифодаловчи курсаткичлар ва хизмат кўрсатиш жараёнининг технологик ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар каби куйи гурухларга ажратганлар.

2-гурухга кирувчи курсаткичлар тизимида улар мехмонхона хужаликлари мулкий холати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларни куйидаги алоҳида куйи гуруҳлар сифатида эътироф этганлар:

  • (а)    асосий воситалар билан боFлик курсаткичлар;

  • (б)    айланма маблаглар билан боглик курсаткичлар;

  • (в)    номоддий активлар билан боFлик курсаткичлар.

Бирок, тавсия этилган ҳар бир гуруҳ ва куйи гуруҳ таркибига айнан қандай курсаткичларни киритиш лозимлиги бу ишда тулиFича уз ифодасини топмаган.

Юқоридагилар меҳмонхоналар мулкий ҳолати ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ҳамда уларни аниқлашнинг назарий ҳамда методологик асосларини тўлиғича ишлаб чикилмаганлигидан дарак беради. Шунингдек, таъкидлаш жоизки, меҳмонхоналардаги ҳисоб ва ҳисоботнинг ҳозирда амалда бўлган тизими ушбу кўрсаткичларни аниқлаш ва уларга аудиторлик баҳосини бериш учун зарур булган атрофлича ахборотларни тулиFича бера олади, деб булмайди.

Бизнинг фикримизча, меҳмонхоналар мулкий ҳолатига доир ҳамда мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи барча кўрсаткичларни иккита гуруҳга, яъни миқдор ва сифат кўрсаткичларга ажратиш мақсадга мувофикдир. Бизнингча, бунда:

  • *    меҳмонхоналар мулкий ҳолати ҳамда бу мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи миқдор кўрсаткичлар деганда, меҳмонхоналар мулки алоҳида турларининг пул бирлиги ва натурал бирликлардаги ҳолати ҳамда меҳмонхоналар томонидан олинган жами даромад, килинган ҳаражат ва эришилган якуний молиявий натижаларни ифодаловчи курсаткичлар;

  • *    меҳмонхоналар мулкий ҳолати ҳамда бу мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи сифат кўрсаткичлар деганда, меҳмонхоналар мулки алоҳида турларидан фойдаланиш даражаларининг пул бирлиги ва натурал бирликлардаги ҳолати ҳамда уларнинг бир бирлигига тўғри келувчи ўртача даромад, ҳаражат ва якуний молиявий натижаларни ифодаловчи курсаткичлар тушунилиши лозим.

Меҳмонхоналар мулкий ҳолати ҳамда мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи миқдор ва сифат кўрсаткичлари таркиби бу турдаги субъектларнинг барчаси учун яхлит тартибда белгиланиши лозим, деб ҳисоблаймиз. Чунки, айнан шундай яхлит тартибнинг мавжудлиги меҳмонхоналарнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларини солиштирма ўрганиш, улар рейтингини холис бахолаш, илFор ва колок корхоналарни аниклаш, юкори сервисга эга бўлган меҳмонхоналар тажрибаларини тарғиб қилиш имконини беради. Ушбу мақсадга эришиш учун ҳамда юқоридаги таърифларга асосланган ҳолда, бизнингча, меҳмонхоналар мулкий ҳолати ҳамда мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичларнинг ҳар иккала гурухлари яхлит таркибига куйидаги хусусий курсаткичларни киритишни мақсадга мувофиқ, деб биламиз:

  • 1.    Миқдор кўрсаткичлари:

  •    Меҳмонхона жами активлари ва алоҳида турларининг қиймати;

  •    Меҳмонхоналардаги жами хоналар, шу жумладан алоҳида мақомдаги хоналар сони.

  • 2.    Сифат кўрсаткичлари:

  •    Меҳмонхоналардаги жами хоналар, шу жумладан алоҳида мақомдаги хоналарнинг ўртача бандлик даражаси;

  •    Меҳмонхонадаги жами ўринлардан фойдаланиш коэффициенти.

Меҳмонхоналар мулкий ҳолати ҳамда    мулкдан фойдаланиш самарадорлигини ва жорий фаолият натижаларини ифодаловчи кўрсаткичларни аниқлаш ва баҳолашни юқорида келтирилган яхлит тартибларда амалга оширилиши, бу тартибларга ўтказиладиган ички ва ташқи аудитда тўлиғича асосланиши, бизнингча, ҳозирда мавжуд бўлган бир катор назарий ва амалий муаммоларни ҳал қилишга имкон беради. Буларнинг асосийлари сирасига, чунончи, куйидагиларни киритиш мумкин:

  • (2)    ўтказиладиган аудиторлик текширувларида меҳмонхоналар рахбарларини эришилган ва эришилмасдан қолинган натижалар, йўкотилган имкониятлар, эътибор берилиши лозим бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш, шу асосда аудиторларнинг ҳолис экспертлар сифатида мижозлар олдидаги мовкеи, масъулияти ва жавобгарликларини оширишга эришиш;

  • (3)    аудиторларнинг ўзлари учун муҳим бўлган аудиторлик муолажаларини тўғри белгилаш имкониятига эришиш.

Адабиётлар рўйхати:

  • 1.    Филипповский Е.Е., Умарова Л.В. Экономика и организация гостиничного хозяйства. - М.: Финансы и статистика, 2008. - 176 с., Чудновский А.Д.

  • 2.    Менеджмент в туризме и гостиничном хозяйстве. - М.: кнорус, 2007. - 320 с.; Туризм и гостиничное хозяйство. Учебник /под ред. А.Д. Чудновского. - М., экмос, 2001. - 400 с.; Кудратов ГД-, Тухлиев И.С. Туризм иқтисодиёти. -Самарканд, СамИСИ, 2007.

  • 3.    Холиқулов А. Н. Меҳмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятлари. Иқт. Фанлари номзоди дараасини олиш учун диссертация автореферати, самарқанд, СамИСИ, 2011.

  • 4.    Пардаев М. Қ., Холиқулов А. Н., Рахимов Х. А. Меҳмонхона хўжаликларида самарадорликни ошириш муаммолари. Т.: “Иқтисодиёт”, 2013 йил.

  • 5.     www.lex.uz

  • 6.     www.mf.uz

    "Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Мемонхона мажмуалари жорий фаолият натижавийлиги бўйича аудиторлик талили

  • Филипповский Е.Е., Умарова Л.В. Экономика и организация гостиничного хозяйства. - М.: Финансы и статистика, 2008. - 176 с., Чудновский А.Д.
  • Менеджмент в туризме и гостиничном хозяйстве. - М.: кнорус, 2007. - 320 с. Туризм и гостиничное хозяйство. Учебник /под ред. А.Д. Чудновского. - М., экмос, 2001. - 400 с. Кудратов ГД-, Тухлиев И.С. Туризм иқтисодиёти. - Самарканд, СамИСИ, 2007.
  • Холиқулов А. Н. Меҳмонхоналарда сервис сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятлари. Иқт. Фанлари номзоди дараасини олиш учун диссертация автореферати, самарқанд, СамИСИ, 2011.
  • Пардаев М. Қ., Холиқулов А. Н., Рахимов Х. А. Меҳмонхона хўжаликларида самарадорликни ошириш муаммолари. Т.: "Иқтисодиёт", 2013 йил.
  • www.lex.uz.
  • www.mf.uz.
Статья научная