Миопия касаллиги ривожланишида ва климатогеографик иклим таъсири

Автор: Жалолдинов Давронбек, Усманова Тулганой Жалолдиновна, Кахарова Дилдора, Хошимова Дилрабо

Журнал: Re-health journal.

Рубрика: Офтальмология

Статья в выпуске: 3,2 (7), 2020 года.

Бесплатный доступ

Iлмий маколада миопия касаллигини этиологияси, патогенези асоратлари ва касалликга климатогеографик иклим таъсири кенг замонавий йуналишда тахлил килинган.

Миопия, макулодистрофия. Фундус камера

Короткий адрес: https://sciup.org/14125596

IDR: 14125596   |   УДК: 617.753.2   |   DOI: 10.24411/2181-0443/2020-10134

Текст научной статьи Миопия касаллиги ривожланишида ва климатогеографик иклим таъсири

Миопия - бу кучсиз рефракция тури бўлиб, бемор узокдаги предметларни англай олмайди. Миопияда бош фокус тўр пардани олд қисмига тушади.Шунинг учун предметларни кўриш ноаник кечади.

Миопиянинг келиб чиқишига кўра 3 та шакли фарқланади.

  • 1 .Рефракциянинг оптик ва анатомик компонентлари орасида дискорреляция (кўз олмаси узунлигининг оптик мухитлари нур синдириш кучига нисбатининг бир-бирига номутаносиблиги) хисобига юзага келган миопия. Бу тур одатда ривожланмайди.

  • 2 .Склеранинг кучсизлиги ва унинг юқори тортилувчанлигига боғлиқ миопия. Бу тур туғилгандан кейин ривожланади ва оқибати нисбатан ёмонроқ кечади. 3.Кўзнинг турли нуқсонларида ривожланган миопия – ғилайлик, нистагм, кўз қаватлари колобомаси, гавхар силжиши, катаракта, кўриш нерви қисман атрофияси, тўр парда дегенерацияси билан бирга келади. Морфологик ўзгаришлар босқичига кўра:

  • 1 .Бошланғич босқичи -кўрув нерви атрофида 1/4рD ли халқа ёки конус,макуляр рефлекс йуқолиши ва кичик пигмент киритма.

  • 2 .Ривожланган босқичи -кўрув нерви

  • 3 .Ўта ривожланган босқичи - диск

қўшилиб 1.5рD дан хам катталашиб атрофидаги халқа ёки дискнинг 1рDга катталашиши, диск шаклининг ўзгариши, макуляр соха нотекислиги ва пигментацияси, кўз туби депигментацияси.

кетиши мумкин, кўрув нервининг оқариши, кўз тубининг яққол депигментацияси, сариқ доғ сохасининг сезиларли нотекислиги, кўз тубининг бошқа сохаларида атрофик, бир-бирига қўшилувчи атрофидаги халқа ёки конуснинг

ўчоқлар ва орқа стафилома хосил борган сари катталашиб бир-бирига бўлиши мумкин.

Миопиянинг тарқалиши

Ўзбекистонда т уғма миопия -1%, мактабгача – 1-3,2%, кичик синфдаги мактаб болалари – 6-8%, катта синфдаги мактаб болалари– 25-30% , лицей и гимназия битирувчилари – 50%. Андижон шахрида миопияни таркалиши 42 % ўғил болаларда ва 58 % қиз болаларни ташкил этади.(Г.Маматходжаева статистик текширувлари).

Касалликни ўрганишдан мақсад. Касалликни ўрганишимиздан мақсадимиз болаларда ва ўсмирларда миопия касаллигини ёшаришига сабаб бўлувчи омилларни аниқлаш, касалликни метереоиклимга боғлиқлигини, ёшга хос кечиш хусусиятларини хамда ёшларда учираши мумкин бўлган келгуси асоратларини ўрганиш, миопияни даволашнинг самарали методларини ишлаб чиқиш. Олдимизга қўйилган асосий вазифа тоғолди ва тоғли худудларда ривожланиб борувчи миопия билан касалланган ахоли қатламини излаб топиш ва касалликнинг ривожланишига сабаб бўлувчи омилларни хамда уларда касалликни ёшга хос хусусиятларини аниқлаш.

Материал ва методлари. Касалликни ёшариши ва келиб чикарувчи сабабларини ўрганиш учун биз Андижон вилоят болалар шифохонаси кўз касалликлари бўлимининг 2016 йил даги бемор болалардан 200 та касаллик тарихини ва Андижон Вилоят кўз касалликлари клиник шифохонаси диагностика хонасидаги 1200 та беморни амбулатор карталарини ўрганиб чиқдик.

Текширишлар натижаси шуни кўрсатадики, ривожланиб борувчи миопия билан оғриган болалар 1,700 -2,500 кг да туғилганлар. Бу Е.Новиков (1971) синфланиши бўйича чала туғилишнинг 1- чи даражаси дейилади. Биз касаллик тарихини миопияни даражасига қараб 3 та гурухга бўлдик.1) Миопия – 3дан - 6 дптргача 16 кўз; 2) - 7 дан - 10 дптргача – 66 кўз; - 11 дан - 14 дптргача 44 кўз; 3) - 14 дптрдан юқори 12 кўз. Бизни қизиктирган нарса шуки, 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болаларда касалликни бирламчи белгилари бу бош оғриши, кўзнинг толикиши, қизариши, ёшлашиши каби симптомлар аниқланган. Бу ўз вақтида компютер ва кўриш синдромига хос белгилар эканлиги болаларнинг аксари кисми давомли равишда компютер ўйинлари, телевизорни якиндан кўриш, сенсорли мобил телефонларида ўйнайдилар. 10% болалар китоб ўқиш ва ёзиш режимига умуман риоя килмайдилар. 12% болаларда камконлик кузатилади. 16 ёшдан 22 ёшгача бўлган беморларни тахлил килганимизда уларнинг 78% вилоятнинг турли туманларида аксари тоғли иклим зоналарида истикомат килади. Олиб борилган изланишлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг тоғолди ва тоғли худудларида ( 2800-3500 м) истиқомат қилувчи ахоли ўртасида ўсиб борувчи миопия билан касалланганлар сони очиқликда яъни денгиз сатхидан 1000-1800 м баландликда яшовчи ахолига нисбатан касалликка мойиллиги юқори бўлишини аниқладик.

бизга маълум. 16 ёшгача бўлган

Сабаби тоғли худудларда қуёшдан келувчи ултрабинафша нурлар хамда ёруғлик нурларининг инсон организмига нисбатан юкори кучланиш билан таъсир қилиши тўр пардада дистрофик ўзгаришларни келтириб чикаради ва натижада касалликни йилига 1,0 -1,5 Д кўтарилишига сабаб бўлади.

Ахолининг кунлик рационал овқатининг таркибий доимийлиги, витамин А етишмаслиги, қалқонсмон без гипофунксияси ва “J”

етишмовчилиги касалликни ривожланишига омил бўлади. Биргина ултрабинафша нурнинг таъсиридан инсон кўзида “фотоофтальмия” яъни шиллиқ пардада қизариши ва шиш, кўздан ёш оқиши, ёруғликка қарай олмаслик каби симптомлар ривожланади. Юқоридаги этиологик омилларни хисобга олиб Андижон вилояти тоғли туманлари Қўрғонтепа, Қорасув, Хўжобод, Жалақудуқ, Хонобод шахар зоналарида касаллик шахар ахолиси ва тоғ олди зоналарига нисбатан       тез ривожланиши кузатилди.

Мактабда – телекомуникация воситалари ва сенсор мобиль алоқа воситаларидан фойдаланишни жадвал асосида амалда қўллаш ва химоя кўзойнакларидан       фойдаланиш,

ўқувчилар ўртасида компютер ва кўриш     синдромини     кескин камайишига олиб келди.

Лицей ва коллеж ўқувчилари орасида юуқорида келтирилган телекомуникация воситалари ва сенсор мобиль алоқа воситаларидан фойдаланишни жадвали ва химоя кўзойнакларидан фойдаланиш хамда талабаларнинг кўз машқларини бажаришга одатланиши. Якуний скрининг текширув натижасида болалар    ва    ёшлар ўртасида оммалашаётган ривожланиб борувчи миопияга    карши    ноананавий профилактик чоралар самаралилигини ва касалликнинг асосий этиологик омиллари вактида аникланади.

Хулоса.    Шуни  таъкидлаш жоизки, агарда  тоғолди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи ахоли ўртасида скрининг текширувларни кенг миқёсда йўлга қўйиб, ноанъанавий профилактикани оммалаштирсак ривожланиб борувчи миопиянинг кескин камайишига ва энг асосийси касалликнинг ёшаришини олдини олишга эришамиз.

Ривожланиб борувчи миопия касаллигига қарши ноананавий профилактик чора тадбирларни мактабгача таълимда - болаларни икки жамоага бўлиб галма галдан кўз гимнастикаларини қилдирилиши, 3 ой давомида маскур тизим билан шуғулланган гурух болаларида жисмларни аниқ ажиратиш, кўриш хотирасининг кучайиши, масофадан аниқ ўқиш қобилияти ортишига олиб келади.

Юкоридан кўриниб турибдики, юкори синфдаги мактаб ўқувчилари ва лицей и гимназия битирувчиларида касаллик нисбатан кўпрок аникланади.

Адабиётлар:

  • 1.    Кацнельсон Л.А. и др. Атлас сосудистых заболеваний глаз, 2000

  • 2.    Танковский В.Э. Тромбозы вен сетчатки, 2000

  • 3.    Журнал «Вестник офтальмологии» . Москва, 1997–2016 Нестеров А.П. Глаукома. 4. 4. Москва, 2008

  • 4.    Неотложная офтальмология. Под ред. Е.А.Егорова Москва 2007

  • 5.    Офтальмология. Системали ёндошиш. Жек Канский.2005

  • 6.    Офтальмология. Атлас. Жек Канский.2005

  • 7.    Даниличев В.Ф. Современная офтальмология. Москва2009

Список литературы Миопия касаллиги ривожланишида ва климатогеографик иклим таъсири

  • Кацнельсон Л.А. и др. Атлас сосудистых заболеваний глаз, 2000.
  • Танковский В.Э. Тромбозы вен сетчатки, 2000.
  • Журнал "Вестник офтальмологии". Москва, 1997-2016 Нестеров А.П. Глаукома. 4. 4. Москва, 2008.
  • Неотложная офтальмология. Под ред. Е.А.Егорова Москва 2007.
  • Офтальмология. Системали ёндошиш. Жек Канский. 2005.
  • Офтальмология. Атлас. Жек Канский. 2005 7. Даниличев В.Ф. Современная офтальмология. Москва 2009.