Ўшилган иймат солии аудитини методологик асослари

Автор: Хусанов М.., Мирзаев Б.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада қўшилган қиймат солиғи аудитини ташкил этиш асослари, аудит ўтказиш босқичлари ҳамда қўшилган қиймат солиғи аудитини режаси ҳамда дастури ишлаб чиқилган.

Аудит, ққс, солиқ, аудит режаси, аудит дастури

Короткий адрес: https://sciup.org/140300510

IDR: 140300510

Текст научной статьи Ўшилган иймат солии аудитини методологик асослари

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётнинг ривожланиши еркин бозор муносабатлари билан ифодаланадиган бўлса, давлат билан бозор муносабатлари шароитида ишлайдиган корхона, бирлашма ва ташкилотлар ўртасидаги муносабат фақат ҳуқуқий муносабат асосида бўлиши тақозо етилади. Бундай муносабатлар қисман ҚҚС билан амалга оширилади.

Барча фаолиятлар сингари аудиторлик фаолияти ҳам самарали бўлиши учун ўзининг ташкилий таъминотига эга бўлиши лозим. Аудитнинг ташкилий таъминоти деганда, одатда, уни ўтказишни режалаштиришдан тортиб, то уни якунлаш ҳамда натижаларини мижозга топширишгача бўлган ишлар мажмуаси тушунилади.

Аудиторлик ишини мос равишда режалаштириш аудитнинг муҳим жабҳаларига тегишли эътибор қаратиш, эҳтимолий вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни белгилаш ва ишларни қисқа муддатларда бажаришни таъминлашга ёрдам беради. Режалаштириш, шунингдек, ишни тегишли равишда аудитор ёрдамчилари ўртасида тақсимлашга ҳамда бошқа аудиторлар ва экспертлар томонидан бажарилаётган ишни мувофиқлаштиришга ёрдам беради. Режалаштириш ҳажми субъект катталиги, аудитнинг мураккаблиги, аудиторнинг ушбу субъект билан иш тажрибаси ҳамда бизнесни билишликка боғлиқ. Аудитор аудитни тахмин қилинаётган кўлами ва ўтказиш тартибини баён этган ҳолда, аудитнинг умумий режасини ишлаб чиқиши ва расмийлаштириши лозим. Аудит дастурини тайёрлаш жараёнида аудитор ажралмас таваккалчилик ва назорат таваккалчиликлари аниқ баҳоланганлиги ҳамда моҳияти бўйича муолажалар билан таъминланадиган керакли бўлган ишончлилик даражасини кўриб чиқиши лозим. Аудитнинг умумий режаси ва аудитнинг дастури аудит ўтказиш вақтида лозим бўлишига қараб қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.

Аудиторлик ҳисоботи таркибий тузилиши ва мазмунидан келиб чиқиб, шунингдек ишлаб чиқариш фаолияти хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ККС аудитининг хусусий режаси ва дастурини тузиб чикишга харакат килдик. Улар 5-жадвалларда келтирилган.

1-жадвал

Қўшилган қиймат солиғи аудитининг режаси

Аудит жараёнидаги иш хажми

Бажарилиш даври

Бажарувчи

Изох

1

Мижоз фаолияти ҳамда солиқ ва тўловлари билан танишиш

Бир кун

2

Корхонада ички назорат тизимини баҳолаш

Икки кун

3

Солиқ ва тўловлар бўйича аудиторлик далилларини тўплаш

Бир кун

4

Солиқ ва тўловлар бўйича жиддийлик ва хатари (таваккалчилиги) даражасини аниқлаш

Бир кун

5

Солиқ ва тўловлар бўйича аудиторлик танлови усулларини белгилаш

Икки кун

6

Солиқ ва тўловлар бўйича аудит дастурини тузиш

Икки кун

7

Солиқ ва тўловлар аудитини бевосита утказиш жараёни (дастурни бажариш)

Бир кун

8

Бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш, барча оралиқ ва умумий хужжатларни тайёрлаш

Бир кун

9

Текширув  натижаларини  мижозга

такдим этиш ва х.к.

Бир кун

Аудиторлик гурухининг рахбари(аудитор) :

2-жадвал

Қўшилган қиймат солиғи аудитининг режаси

Текшириладиган масалалар мазмуни

Аудиторларнинг ишчи Ҳужжатлари

Текшириш усулллари

1

Мижоз фаолияти ҳамда солиқ ва тўловлари билан танишиш

Устав ва хисоб сиёсати

Ташкилий хужжатларни ўрганиб чикиш

2

Корхонада ички назорат тизимини баҳолаш

Олинган тестлар

Тестлаш

3

ККС     буйича     аудиторлик

далилларини тўплаш

Солиқ ҳисоб китоблари

Кузатиш

4

ККС буйича солик базасини текшириш

Солиқ ҳисоб китоблари

Солиштириш   усули,

Таккослаш усули

5

ККС буйича дебеторлик ва кредиторлик қарзларини текшириш

Бош китоб, обороткалар

Солиштириш   усули,

Таккослаш усули

6

ККС      буйича      солик

хисоботларини текшириш

Солиқ ҳисоботлари

Солиштириш, таккослаш усули

7

ҚҚС      бўйича      солиқ

имтиёзларини текшириш

Солиқ ҳисоботлари

Кузатиш

8

Кирим бўлган ва чиқим бўлган счётфактураларни текшириш

Счёт фактуралар

Солиштириш   усули,

Таккослаш усули

9

Текшириш натижаларини умумлаштириш            ва

расмийлаштириш

Текшириш  натижалари

умумлаштирилган жадвал

Жадваллар, аудиторлик тахлил

Аудиторлик гурухининг рахбари(аудитор)

Аудитор ҚҚС бўйича кулланилган имтиёзларнинг хамда ишлаб чиқаришга сарфланган моддий ресурслар учун мол етказиб берувчиларга туланган ҚҚСнинг ҳаридорларга жўнатилган тайёр махсулотлар учун корхона ҳисоблаган ҚҚСдан ошган суммаларининг туғрилигини текшириши керак.

Юқоридаги тартиблардан кўриниб турибдики, ҚҚС бўйича бюджет олдидаги қарз тўланадиган ҚҚС суммасидан иборат бўлади. Бу кўрсаткич, ўз навбатида иккита омилга боғлиқдир: (1) сотишдан олинган ҚҚС суммасига ва (2) камайтиришга олиб борилган ҚҚС суммасига. Демак, аудит текширувида, дастлаб, сотилган маҳсулот (иш, хизмат)лардан олинган ҚҚС суммасининг реал топилганлиги текширилиши лозим. Бунинг учун аудиторлик текширувида барча ҚҚСга тортиладиган маҳсулот (иш, хизмат)лар иинг ҳар бир тури бўйича қуйидаги таҳлилий жадвал кўринишидаги аудиторнинг иш ҳужжатини тузиш лозим.

3-жадвал

“” МЧЖ корхонаси бўйича 202_ йилда сотишдан олинган ҚҚС суммаси

Счёт      –

фактура

Кимга сотилган

Жами сотиш қиймати

Шундан ҚҚС

ҚҚСсиз сотиш қиймати

Сана

Жами

Бир қанча сотиш турларини амалга оширувчи корхоналарда юқоридаги шаклда ҳар бир сотиш тури бўйича тузилган жадваллар асосида махсус куйидаги йиғма жадвални тузиш фойдадан холи бўлмайди.

3-жадвал

“ ” МЧЖ корхонаси бўйича 202_ йилда сотишдан олинган ҚҚС бўйича йиғма маълумотлар

Сотиш тури

Жами сотиш қиймати

Шундан ҚҚС

ҚҚСсиз сотиш қиймати

Сотиш таннархи

Сотишдан олинган ялпи фойда

1

2

3

4

5

6

Жами

Изох, : (1) товар (иш, хизмат)лар таннархидан паст холда сотилганда 3-устунчадаги сотишдан ^^С суммаси 5-устунчадаги сотиш таннархи суммасига нисбатан аниқланиши лозим; (2) 0 ставкали солиқ тўланадиган товарлар, иш ва хизматлар буйича 3-устунчада ^^С суммаси курсатилмайди

Юцоридаги жадвалнинг 3-устунидаги йиFма суммани бухгалтерия ҳисобида Кредит 6410 «ҚҚС бўйича қарздорлик» счёти ҳамда Дебет 4010 ва бошқа сотишни ифодаловчи ёзувлар суммалари йиғиндиси билан таққослаш, шунингдек ККС хисоб-китобининг сотишдан олинган ^^С суммаси билан солиштириш корхона ҳисоби ва ҳисоботида ушбу кўрсаткични реал акс эттирилганлигини ёки унда цанчалик четланиш мавжудлигини курсатади.

Аудитнинг кейинги босқичида камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммасининг реаллиги текширилади. Бунинг учун таъминотчиларга тўланган барча ҚҚС суммаси тегишли ҳужжатлар асосида йиғиб чиқилиши лозим. Аудит текшируви натижасида қуйидаги ишчи ҳужжатни тузиш мақсадга мувофиц.

4-жадвал

“ ” МЧЖ корхонаси бўйича 202_ йилда камайтиришга олиб бориладиган ҚҚС суммаси реестри

Счёт      –

фактура

Кимга тўланган

Жами тўлов суммаси

Шундан ҚҚС

ҚҚСсиз тўлов суммаси

Сана

1

2

3

4

5

6

Жами

Юцоридаги жадвалнинг 5-устунидаги йиFма суммани бухгалтерия ҳисобида Дебет 6410 «ҚҚС бўйича қарздорлик» счёти ҳамда Кредит 4410 «ҚҚС бўйича бўнак тўловлар» счётидаги ёзувлар суммалари йиғиндиси билан таццослаш, шунингдек ^^С хисоб-китобининг кмайтиришга олиб борилган ҚҚС суммаси билан солиштириш корхона ҳисоби ва ҳисоботида ушбу кўрсаткични реал акс эттирилганлигини ёки унда қанчалик четланиш мавжудлигини курсатади.

Аудитнинг кейинги босқичида сотишдан олинган ҚҚС ва камайтиришга олиб борилган ККС хисоб-китоблари буйича тузилган юцоридаги шаклдаги аудиторларнинг иш ҳужжатлари маълумотлари асосида бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасининг реаллигига баҳо берилади. Бунинг учун ҚҚС хисоб-китоби маълумотларини корхона хамда аудит текшируви маълумотлари ўзаро таққосланади. Ушбу маълумотларни ўзида мужассамлаштирувчи аудиторлик иш хужжати цуйида келтирилган.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    O‘Ktamovich, P. L. X.,  & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI

  • 2.    Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.

  • 3. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES.

  • 4. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN

  • 5.    Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR) , 6 (2and3), 23-31.

  • 6.    Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting , 23 .

  • 7.    Abduxalilovich, S. U., & Azamat o’g’li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108111).

  • 8.    Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO ‘RSATUVCHI SUB’EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali , 1 (1), 96-100.

  • 9.    Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management , 1 (1), 32-36.

  • 10.    Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобини такомиллаштириш. Интернаука , (2-2), 83-85.

  • 11.    Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука , (5-2), 19-21.

  • 12.    Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ

  • 13. Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION

  • 14.    Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.

  • 15.    Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.

RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.

Экономика и социум, (4-2), 318-323.

ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.

АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука , (7-2), 94-97.

ENTERPRISES. Мировая наука , (7), 93-97.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Ўшилган иймат солии аудитини методологик асослари

  • O'Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
  • Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
  • Пулатов, Х. У. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4 -2), 318-323.
  • Пулатов, Х. У. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
  • Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), 6(2and3), 23-31.
  • Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting, 23.
  • Abduxalilovich, S. U., & Azamat o'g'li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108-111).
  • Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO 'RSATUVCHI SUB'EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali, 7(1), 96-100.
  • Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management, 7(1), 32-36.
  • Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар хисобини такомиллаштириш. Интернаука, (2-2), 83-85.
  • Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука, (5-2), 19-21.
  • Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛЩЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука, (7-2), 94-97.
  • Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Мировая наука, (7), 93-97.
  • Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
  • Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 77(3), 1346-1351.
Еще
Статья научная