Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш хусусиятлари

Автор: Мамажонов Акрамжон Тургунович, Хожибоев Мухиддин Шодимухаммедович

Журнал: tecHика.

Статья в выпуске: 3-4 (7-8), 2021 года.

Бесплатный доступ

Yшбу мақолада тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби, тижорат банклари иқтисодиётда тутган ўрни ҳамда банк фаолиятида юзага келадиган муомалаларни бухгалтерия ҳисобини юритишни ташкил этиш хусусиятлари хақида сўз юритилади.

Модернизация, тижорат банклари, ҳисоб-китоб, мижоз, хўжалик операциялари, ҳисобварақ, бухгалтерия ҳисоби

Короткий адрес: https://sciup.org/14125843

IDR: 14125843

Текст научной статьи Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш хусусиятлари

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

Ушбу мақолада тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби, тижорат банклари иқтисодиётда тутган ўрни ҳамда банк фаолиятида юзага келадиган муомалаларни бухгалтерия ҳисобини юритишни ташкил этиш хусусиятлари хақида сўз юритилади.

Калит сўзлар : модернизация, тижорат банклари, ҳисоб-китоб, мижоз, хўжалик операциялари, ҳисобварақ, бухгалтерия ҳисоби.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банклари иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамияти катта бўлиб, улар томонидан турли банк хизматлари, жумладан хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисобварағини юритиш, уларнинг пул маблағларини сақлаш, кредитлаш билан боғлиқ ҳамда бошқа банк хизматларини таклиф этади.

Бугунги кунда мижозларга таклиф қилинаётган банк хизматлари ортиши уларни устидан назорат ўрнатишни талаб этмоқдаки, бу назоратни лозим даражада бажармаслик тижорат банкларининг молиявий ҳолатига, қолаверса Республика иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини жахонда юз бераётган пандемия шароити ҳам исботлаб берди.

Банк фаолиятида, юқорида санаб ўтилган операцияларни бажариш жараёнида хўжаликда юз бераётган банк операциялари ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва уни устидан назорат ўрнатиш учун албатта бухгалтерия ахборотига эхтиёж сезилади. Бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланган ҳолда банкнинг активларидан самарали фойдаланилаётгани назорат қилинада ва истиқбол режалар ишлаб чиқилади.

Тижорат банкларининг бухгалтерия ҳисоби маълумотлари асосида ахборотдан фойдаланувчилар банк маблағларининг қандай жалб қилинаётганлиги, улардан қай усулда фойдаланилаётганлиги, актив операциялардан қандай молиявий натижалар кутилаётган натижаларни баҳолашларида муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисоби маълумотлари банк мижозлари учун ҳам қизиқарлидир. Чунки банкнинг мижозлари ва бўлғуси инвесторлари банк ликвидлиги ва унинг барқарорлик даражасини доимий баҳолаб боришни истайдилар. Банк молиявий аҳволи ёмонлашувини сезган мижозлар бошқа барқарор банкка ўз маблағларини ўтказиб унинг хизматидан фойдаланишни афзал кўрадилар. 1-жадвалда бухгалтерия ҳисоботининг фойдаланувчилар ва уларнинг манфаати учун зарур бўлган маълумотлар келтирилган.

Республикамиз тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, улар қуйидагилардир:

  • ■      давлатимиз конунчилигига риоя килиш;

  • ■      бухгалтерия хисобини халкаро андозаларига риоя килиш;

  • ■      банкниг уз амалиётидан келиб чикиб, одатий холларни хисобга олган холда

бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш;

  • ■      банклар узининг хисоб сиёсатини ишлаб чикиш билан бирга Республика Марказий

банк умумий йўриқнома ва низомларга риоя қилиш;

  • ■      бухгалтерия хисобини арзон ва илмий асосланган холда ташкил этиш.

1-жадвал

Молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар ва уларнинг манфаати учун зарур бўлган маълумотлар

Фойдаланувчилар

Фойдаланувчиларнинг манфаати учун зарур бўлган маълумотлар

1

Акционерлар

Банкнинг молиявий ҳолати ва дивидентлар фоизи бўйича келгусидаги дивиденд сиёсати

2

Инвесторлар

Маблағларни сарфлашдан кўриладиган иқтисодий самарадорлик ва таваккалчилик даражаси

3

Кредиторлар         ва

депозиторлар

Банкнинг молиявий барқарорлиги, яъни кредиторлар ва депозиторларни ва уларга ҳисобланган фоизларни тўлаш имконияти ва хоказо.

4

Чет эл банклари

Банк корреспондентнинг ишончлилиги

5

Марказий банк

Банкнинг самарали бошқарилаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар

6

Давлат солиқ қўмитаси

Активлар, даромад, харажатлар ва солиқ тўланиши бўйича маълумотлар

7

Бошқа давлат органлари

Миллий даромадлар тўғрисидаги маълумотлар, харажатлар ва бошқа статистик маълумотлар

8

Ишчи ва хизматчилар

Мехнат хақини тўлаш қобилияти.

Бухгалтерия ҳисобини юритишни тўғри ташкил этиш банк фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Чунки бухгалтерия ҳисоби ва назоратнинг пуҳта йўлга кўйилиши орқалигина банк ўз вазифаларини тўғри бажарилишини таъминлаш мумкин. Банкларда бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши белгилаб берилган бўлиб, корхона ва ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби асослари билан ўхшаш, лекин айрим хусусиятли томонлари ҳам мавжуд. Ушбу хусусиятли томонлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан тартибга солиниши белгилаб қўйилган.

Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг умумий тамойиллари Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунида ўз ифодасини топган бўлиб, ушбу Қонундан келиб чиқиб банкларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг методологик асосларини келтириб ўтамиз:

  • 1)    Хўжалик фаолияти ҳақидаги маълумотларни дастлабки ҳужжатларда акс эттириш;

  • 2)    Хўжалик операцияларни, банк мулкини пулдаги ифодасини белгилаш;

  • 3)    Барча операцияларни икки ёқлама ёзув асосида гуруҳлаш, бунда ёзувларни ҳисобварақлар режасидаги ҳисоб рақамлари асосида олиб бориш;

  • 4)    Ҳисоб-китоб ва бошқа операциялар якунида маълум санага банк хўжалик фаолиятига тавсиф бериш, яъни банк балансини тузиш.

Юқорида таъкидлаганимиздек, тижорат банкларда бухгалтерия ишини ташкил этиш асослари корхоналар бухгалтерия хисобига ўхшаш бўлсада, баъзи бир ўзига хос хусусиятлари ҳам мавжуд. Шу сабабли банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишда қуйидаги ҳуқуқий ва меъёрий ҳужжатлар асос қилиб олинади.

  • 1. Ўзбекистон Республикасининг 21 декабр 1995 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни (2018 йил ўзгартиришлар киритилган).

  • 2.    Ўзбекистон Республикасининг 25 апрель 1996 йилдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги Қонуни (2019 йил ўзгартиришлар киритилган).

  • 3.    Ўзбекистон Республикасининг 13 апрел 2016 йилдаги “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни.

  • 4.    Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 3 майдаги “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида” ги йўриқномаси.

  • 5.    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг бошқа меъёрий ҳужжатлари.

Банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш қоидалари “Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида“ги йўриқномада батафсил ёритилган. Йўриқномада бухгалтерия ҳисобини юритиш қоидалари, бухгалтерия аппаратининг структураси белгиланган, банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш қоидалари кўрсатилган, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар айланишини йўлга қўйиш усуллари тўғрисида кўрсатмалар берилган. Бундан ташқари, бухгалтерия ҳисобини тузиш ҳамда халқаро андозаларга асосланган бошқа банк операцияларини бажариш ҳажмлари ва тартиби белгилаб қўйилган.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, бухгалтерия ҳисобини тўғри юритилиши асосан бухгалтерларга боғликдир, шунинг учун ҳам улар ўз ишларига маъсулият билан ёндошиш зарурдир. Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва бухгалтерлар олдига бир қатор вазифалар қўйилган бўлиб, уларга куйидагиларни киритиш мумкин:

  • 1.    ҳисоб-китоблардаги маблағлар айланишини тезлаштириш, мижозларга тез ва пухта хизмат кўрсатиш;

  • 2.    ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит ҳамда бошқа банк операцияларни тўғри бажариш;

  • 3.    бажарилган операциялар бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз вақтида ҳамда аниқ акс эттирилишини таъминлаш;

  • 4.    банкдан чиқадиган ҳужжатларни тегишлича расмийлаштириш ва бунинг натижасида бу ҳужжат борган жойда улардан фойдаланишни енгиллаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ана шу ҳужжатлар билан операциялар бажарилаетганда ҳамда улар томонидан хизмат кўрсатилаетган мижозлар ҳисобварақларининг ҳисоби юритилаетганда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларнинг, ғайирқонуний хатти ҳаракатларининг олдини олиш;

  • 5.    банкда турган пул маблағлари, моддий бойликлар, шунингдек, қатъий ҳисоби юритиладиган бланкалар кам чиқиш еки ортиқча сарфлаб юборилишининг олдини олиш;

  • 6.    операциялар бажарилаетганда банк мансабдор шахслари қонунга зид хатти ҳаракатлар қилган, бойликлар ва ҳужжатлар ёқотиб қўйилган ҳолларда улар жавобгарлигини ҳужжатлар билан асослаш;

  • 7.    oперациялар бажарилиши, расмийлаштиришнинг қонунийлиги ва туғрилигини кейинчалик текшириш ва маълумотлар олиш имкониятини яратиш;

  • 8.    банкда иш куни тартибига қатъий риоя қилиш;

  • 9.    замонавий компьютер техникаси воситаларидан кенг фойдаланиш асосида банк операцияларини бажариш учун меҳнат ва маблағ сарфини камайтириш, улар ҳисобини юритиш, ҳисоботлар тузиш ва ҳоказо.

Йўриқномада баён этилган бухгалтерия иши ва бухгалтерия ҳисоби юритишни ташкил этишнинг тартиби янги компьютер техникаси қўлланиладиган шароит асосида белгиланган.

Йўриқномада ва унинг иловаларида берилган операцияларни бажариш, расмийлаштириш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш тўғрисидаги кўрсатмалар Ўзбекистон Республикасидаги барча банклар учун мажбурийдир. Шунинг учун бу йўриқнома маълумотлари ўз вақтида банк филиалларига етказилмоғи, шу билан бирга маҳаллий органлари билан мувофиқлаштирилган бўлиши керак. Чунки банк бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланиш доираси жуда кенгдир. Масалан, бухгалтерия ҳисоби ва шу асосда тузиладиган банкнинг молиявий ҳисоботлари, унинг маълумотлари Давлат тартибга солиш органлари учун банкларнинг молиявий аҳволи, пул муомаласининг холати, иқтисодиетдаги нақд пулсиз ҳисоб китоблар холатини ўрганиш учун ўта муҳимдир. Банк эгалари учун , шу билан бирга унинг ҳиссадорлари учун бу маълумотлар банк маблағларининг қандай жалб килинаётгалиги, улардан қайси усуллар ердамида фойдаланаётганлиги, банк актив операцияларидан қандай молиявий натижалар кутилаётганлигини билиш учун жуда муҳимдир. Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари банк раҳбарлари, унинг ходимлари, айни чоғда банк мижозлари учун ҳам қизиқарлидир, чунки банк раҳбарлари ва барча ходимлар банкнинг кунлик активлари ва мажбуриятларини холати, даромадлари ва харажатларининг структураси билан қизиқсалар, банк мижозлари эса банк ликвидлиги ва унинг барқарорлик даражасини билишни истайдилар.Чунки банк молиявий аҳволини емонлашганлигини сезган мижозлар бошқа барқарор банкка ўз маблағларини ўтказиб унинг ҳизматидан фойдаланишни афзал кўрадилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этишнинг аҳамияти, уни методологик асосларини кўриб чиқиб шундай ҳулоса қилиш мумкинки, тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил этиш банк фаолиятини самарадорлигини оширади.

Бизнингча тижорат банкларда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш қоидалари бугунги кунда халқаро андозаларга мос келадиган йўриқнома ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш бўйича қоидалар батафсил ёритиб берилган.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Климович В.П. Основы банковского аудита: учеб. - М.: ФОРУМ, 2010. - 192 с.

  • 2.    Ермаков. С.Л. Основы организаций деятельности коммерческого банка. Учебник. - М.: КНОРУС, 2009 - 656с. 2 экз.

  • 3.    Ендовицкий Д.А. Учет ценных бумаг: Учебное пособ. - 2-е изд стер.- М.: КНОРУС, 2009.- 336 с.

  • 4.    Воронин В.П. и др. Учет ценных бумаг: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2009.     - 336 с.

  • 5.    Банковское дело: Учеб. / Под ред. Г. Белоглазавой, Л. Кроливецкой - СПб: Питер, 2008. - 400с.

  • 6.    Константинова Е.П. Международные стандарты финансовой отчетности: Учеб. пособ. - М.: «Дашков и К », 2008. - 288 с.

  • 7.    Mamajonov A.T. The importance and necessity of cash accounting in banks. International Scientific Journal Theoretical & Applied Science. 2021/10/5

  • 8.    Akramjon Turgunovich Mamazhonov, Mukhiddin Shodimukhammedovich Khozhiboev. Conceptual issues of accounting for finished goods in the automotive industry. International Scientific Journal Theoretical & Applied Science. 2020.

  • 9.    A.T Mamajonov, F.R Uzokmirzaev, N Foziljonova. The main ways to solve the problem in the area of financial activity of the enterprise. - Innovations in science, 2018.

  • 10.    A.Mamazhonov and Muydinov E. Documenting An Audit Of Financial Statements Based On International Auditing Standards. International Journal of Progressive Sciences and Technologies (IJPSAT). 2021/2.

Список литературы Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш хусусиятлари

  • Климович В.П. Основы банковского аудита: учеб. - М.: ФОРУМ, 2010. - 192 с.
  • Ермаков. С.Л. Основы организаций деятельности коммерческого банка. Учебник. - М.: КНОРУС, 2009 - 656с. 2 экз.
  • Ендовицкий Д.А. Учет ценных бумаг: Учебное пособ. - 2-е изд стер.- М.: КНОРУС, 2009.- 336 с.
  • Воронин В.П. и др. Учет ценных бумаг: учебное пособие. - М.: КНОРУС, 2009. - 336 с.
  • Банковское дело: Учеб. / Под ред. Г. Белоглазавой, Л. Кроливецкой - СПб: Питер, 2008. - 400с.
  • Константинова Е.П. Международные стандарты финансовой отчетности: Учеб. пособ. - М.: "Дашков и К ", 2008. - 288 с.
  • Mamajonov A.T. The importance and necessity of cash accounting in banks. International Scientific Journal Theoretical & Applied Science. 2021/10/5.
  • Akramjon Turgunovich Mamazhonov, Mukhiddin Shodimukhammedovich Khozhiboev. Conceptual issues of accounting for finished goods in the automotive industry. International Scientific Journal Theoretical & Applied Science. 2020.
  • A.T Mamajonov, F.R Uzokmirzaev, N Foziljonova. The main ways to solve the problem in the area offinancial activity of the enterprise. - Innovations in science, 2018.
  • A.Mamazhonov and Muydinov E. Documenting An Audit Of Financial Statements Based On International Auditing Standards. International Journal of Progressive Sciences and Technologies (IJPSAT). 2021/2.
Еще
Статья научная