Бухгалтерия хизматлари:моияти, олати, ривождантириш йуналишлари
Автор: Рафеев Д.Р.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада мамлакатимизда бухгалтерлик хизматлари, уни ҳозирги ҳолати, эришилган натижалар, ривожлантиришни устувор йўналишлари тадқиқ этилган.
Бухгалтерлик хизматлари, аутсорсинг, улар билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилий-ҳуқуқийшакллари, муаммолари ва ечимлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140300552
IDR: 140300552
Текст научной статьи Бухгалтерия хизматлари:моияти, олати, ривождантириш йуналишлари
Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуннинг 11 моддасида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш тартиби унинг раҳбари томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Кичик ва ўрта бизнес шаклдаги корхоналар бухгалтерия ҳисобини юритишни ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) шартнома асосида юклашлари мумкин. Бу эса ҳозирги кунда аутсорсинг хизматларини олиб борилишига ва ташкил этилишига асос яратди.
Аутсорсинг инглизча сўз бўлиб, “оut” “ташқарида”, “sourcing” эса “манба” маъносини англатиб, икки хил йўналиш боғланишини билдиради. Яъни бирор корхона маълум бир функционал жараённи бошқа ташкилотларга “ошириш”ини назарда тутади.
Аутсорсинг бухгалтерия бу масофадан туриб малакали соҳа мутахассислари томонидан олиб бориладиган бухгалтериядир. Аутсорсинг бухгалтерия ёлланма бухгалтериядан фарқли равишда, бухгалтерияни қисман ёки вақтинчалик топшириш эмас, узоқ муддатга шартнома асосида ҳамкорлик қилишни кўзда тутади. Аутсорсинг бухгалтерия хизматини кўрсатувчилар аутсорсерлар ҳисобланади. Ҳозирги вақтда хорижда штатдаги ходимларни таъминлашдан кўра аутсорсинг хизматларидан ва айниқса, аутсорсинг бухгалтерия хизматларидан кенг фойдаланилмоқда. Масалан, Беларусда - 30%, Европада - 86%, АҚШда - 92%, энг юқори кўрсаткич эса - Исроилда бўлиб, 96% ни ташкил этади.
Статистик маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи субъектлар тўғрисида маьлумот 1-жадвалда кўрсатилган.
1-жадвал
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маьлумотларига кўра мамлакатимиздаги бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи субъектлар сони тўғрисида МАЬЛУМОТ1
Ҳудудлар |
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил январь-сентабрь |
Ўзбекистон Республикаси |
923 |
1093 |
1297 |
1512 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
51 |
59 |
65 |
70 |
Андижон вилояти |
59 |
62 |
73 |
86 |
Бухоро вилояти |
93 |
92 |
100 |
98 |
Жиззах вилояти |
32 |
37 |
44 |
50 |
Қашқадарё вилояти |
27 |
25 |
34 |
45 |
Навоий вилояти |
20 |
33 |
28 |
35 |
Наманган вилояти |
36 |
42 |
48 |
51 |
Самарқанд вилояти |
42 |
59 |
78 |
119 |
Сурхондарё вилояти |
27 |
28 |
33 |
38 |
Сирдарё вилояти |
25 |
28 |
29 |
22 |
Тошкент вилояти |
98 |
116 |
133 |
142 |
Фарғона вилояти |
65 |
71 |
77 |
85 |
Хоразм вилояти |
30 |
35 |
53 |
55 |
Тошкент шаҳри |
318 |
406 |
502 |
616 |
1-жадвал маълумотидан кўриниб турибдики, республикамиз бўйича бухгалтерия хизматлани кўрсатувчи субьектлар сони 2021 йилда 2018 йилга нисбатан, яъни 923 тадан 1512 тага етган, яьни 163%га ошган.
Бухгалтерлик хизматларини кўрсатувчи корхоналар сонининг ошиши ўз вақтида ушбу сохага бўлган талабни ошаётганлигига далолат бермоқда. Бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг йиллик хизмат ҳажми ҳам уларнинг сонига мутаносиб равишда ошмоқда. Ушбу соҳа вакиллари томонидан 2019 йил жами хизмат ҳажми 92 188 959,0 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йил якунларига кўра ушбу кўрсаткич 96 460 494,0 минг сўмни ташкил этиб, 4,6 % га ошганлиги соҳани мамлакатимизда ривожланиш тенденцияси баланд бўлганлигини тасдиқлайди.Бу ҳолатни Самарқанд вилояти мисолида кўриб чиқамиз(2-жадвал).
-
1 www.stat.uz - Ўзбекистон Республткаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти
Самарқанд вилояти статистик маълумотларини ўрганганимизда ҳудудлар кесимида бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи корхоналар сони қуйидагичани ташкил этмоқда(2-жадвал).
2-жадвал
Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси маьлумотларига кўра
Самарқанд вилоятида бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи субъектлар сони тўғрисида МАЬЛУМОТ2
Ҳудудлар |
2018 йил |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил январь-сентабрь |
Самарқанд вилояти |
42 |
59 |
78 |
119 |
Оқдарё тумани |
1 |
2 |
2 |
3 |
Булунғур тумани |
2 |
3 |
3 |
4 |
Жомбой тумани |
1 |
1 |
1 |
1 |
Иштихон тумани |
4 |
2 |
3 |
4 |
Каттақўрғон тумани |
- |
- |
- |
1 |
Қўшработ тумани |
- |
- |
- |
1 |
Нарпай тумани |
1 |
1 |
1 |
7 |
Паяриқ тумани |
1 |
1 |
1 |
3 |
Пастдарғом тумани |
2 |
3 |
4 |
4 |
Пахтачи тумани |
- |
- |
- |
1 |
Самарқанд тумани |
2 |
4 |
5 |
6 |
Нуробод тумани |
- |
- |
- |
1 |
Ургут тумани |
7 |
9 |
12 |
13 |
Тайлоқ тумани |
1 |
1 |
1 |
1 |
Самарқанд шахри |
20 |
32 |
45 |
67 |
Каттақўрғон шахри |
- |
- |
- |
2 |
2-жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, Самарқанд вилояти бўйича ушбу хизматлар билан шуғулланувчи корхоналар сони 2018-2021 йилларда 3 баробар ошган, фаолият олиб бораётган 119 тадан 67 таси Самарқанд шаҳри ҳудудига тўғри келади.
Маълумотлар яна шундан далолат берадики, вилоят бўйича жами 119 та бухгалтерлик хизматлари билан шуғулланувчи корхоналарнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклининг асосий салмоғи масъулияти чекланган жамиятларга (МЧЖ) тўғри келади-80 та, кейинги ўринда хусусий корхоналар-24 та, оилавий корхоналар-10 та, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти-2 та, консалтинг марказлари-3 та, жами ишловчилар сони 390 киши, ўртача бир корхонага тўғри келадиган ишловчилар сони (390/119) 3 кишини ташкил этади.
Изланишлар шуни кўрсатадики, корхоналарнинг номлари хилма-хил ва баъзилари ниҳоятда узун. Масалан, Ургут туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер егалари кенгашлари ҳузуридаги фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази УК(унитар корхонаси) ; Самарқанд туман фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
-
2 Samstat.uz - Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси расмий веб сайти
егалари кенгашлари ҳузуридаги Самарқанд тумани фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш маркази УК(унитар корхонаси).
Ишловчилар сони бўйича ҳам энг кўп ишловчилар Жомбой(30), Тайлоқ(22), Ургут(26), Самарқанд(20), Нарпай (14) фермер деҳқон хўжаликларига тўғри келади. Айрим корхоналар номида унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилмаган. Масалан, фақат Булунғур бухгалтерия маркази.Аммо ишловчилар сони бу марказда 43 кишини ташкил этади ва ушбу фаолият кўрсатувчи корхоналар ичида вилоятда биринчи ўринда туради.
Олиб борилган изланишлар шундан далолат берадики, юқорида келтириб ўтилган кўрсаткичлар қанчалик таъсирчан бўлишига қарамасдан мамлакатимизда бухгалтерия хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг олдида бугунги кунда ҳал этилиши ва керакли чоралар кўрилиши лозим бўлган бир қатор муаммолар мавжуд. Улар қуйидагиларни каритиш мумкин:
-
1. Ахборот технологиялари саводхонлиги
-
2. Aвтоматлаштириш
-
3. Мижозлар билан муносабатлар
-
4. Янги маҳорат талаблари
-
5. Солиқ қоидаларига ўзгартиришлар
-
6. Мусобақа
-
7. Ахборот техналогиялари хавфсизлиги
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки:
-
1 .Бухгалтерия хизматлари кўрсатувчи субъектлар сони ва улар кўрсатилаётган хизматлар ҳажми хизматлар бозорида ортиб бормоқда
-
2 .Бухгалтерия хизматлари кўрсатувчи субъектлар ва мижозлар ўртасидаги шартномалар тўғри тузулишига эътиборни кучайтириш
-
3 .Янги бухгалтерия хизматлари кўрсатувчи субъектлар очилаётган вақтида уларнинг номланиши ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тўғри ва қисқа бўлишига эътибор бериш
-
4 .Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси тўғрисидаги талаблардан келиб чиқиб бухгалтерия хизматлари қўрсатишнинг мос йўналишларни топиш ва жорий этиш
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1 .«Бухгалтери ҳисоби тўгрисида»ги Ўзбекистон Республткаси Қонуни
ЎРҚ-404 сон 2016 йил 13 апрель
-
2 .“Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27
-
3 .Аутсорсинг нима? https://kun.uz/13375754
-
4 . www.stat.uz - Ўзбекистон Республткаси Давлат статистика қўмитаси расмий сайти
-
5 .Samstat.uz - Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси расмий веб
январдаги ПҚ-104-сон қарори
сайти
"Экономика и социум" №7(98) 2022
Список литературы Бухгалтерия хизматлари:моияти, олати, ривождантириш йуналишлари
- "Бухгалтери ҳисоби тўгрисида"гиЎзбекистон Республткаси Қонуни ЎРҚ-404 сон 2016 йил 13 апрель.
- "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарори.
- Аутсорсинг нима? https://kun.uz/13375754.
- www.stat.uz - Ўзбекистон РеспублткасиДавлат статистика қўмитаси расмий сайти.
- Samstat.uz - Самарқанд вилояти Статистика бошқармаси расмий веб сайти.