Тола сифат кўрсаткичларини анилаш

Автор: Юлдашева М.Т., Шумкорова Ш.П., Танибердиев Ф.Р.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные технологии управления организацией

Статья в выпуске: 3-1 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ushbuumumiy maqola 100% paxta tolasiva 40% kattail bissimligan olingan tolasibilan 60% paxta tolasini aralgasin sifat korsatkichlari "saman al" labaratoriya bo'limi Xvi1000 sa tizimida.

Микронейр кўрсаткичи, пишганлик коэффициенти, юқори ўртача узунлиги, калта толалар индекси, солиштирма узилиш кучи, узилишдаги узайиши

Короткий адрес: https://sciup.org/140293062

IDR: 140293062

Текст научной статьи Тола сифат кўрсаткичларини анилаш

DEFINITION QUALITATIVE INDICATORS OF FIBERS

Yuldasheva Mavluda Turamuradovna great teacher Jizzakh Polytechnic Institute

Shumkorova Shamsia Pulatovna great teacher Jizzakh Polytechnic Institute

Taniberdiev Farrukh Rustamovich doctoral student Tashkent Institute of Textile and Light Industry

Ишлаб чиқариш учун турли сунъий ва синтетик полимер материаллар ва уларни қайта ишлашнинг турли усуллари қўлланиладиган кимёвий толалар табиий толалардан фарцли уларов, физик-кимёвий хоссалари узгаришининг кенг диапазоны билан ажралиб туради [1-673 8-6742 б.].

Тўқимачилик ишлаб чиқаришнинг хомашё базасини кимёлаштириш саноатини ривожлантиришнинг асосий йўналиши бўлиб, жаҳон анъаналарига мос келади. Дунёда барча турдаги кимёвий толаларга талаблар муттасил равишда ортиб бормоцда: 2019 йилда -94 млн.т., 2020 йилда -105 млн.т., 2021 йилда -116 млн.т. Бунда йиллик усиш суръати 3,7% ни ташкил цилади [2, 37-38-б]. Толали материалларнинг дунё балансидаги синтетик толалар улуши 2021 йилга келиб, 64% га, табиий толаларнинг улуши эса, жумладан, пахта -26,7%, целлюлоза -5,7%, жун -3,0%, ипак - 0,14% ва цолганлари (зиFир, каноп, жут, рами ва бошцалар) 0,56% га етади.

Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аҳолининг ипга, тўқимага бўлган талабларини қондириш, ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш учун тўқималарнинг янги турини, янги табиий толалар аралашма таркибини яратиш, тўқимачилик тармоғи тараққиётига кириб келувчи илFOр технологияларни жорий этиш, мато ва кийимларда янги дизайн лойиҳаларини яратиш, бўяш ва безак бериш ҳамда танда ипларига ишлов бериш бўйича тадқиқот ишларини олиб боришдан иборат [3, 49574968 б.].

Шуни таъкидлаш керакки, ҳар қандай янги ассортиментни яратиш учун аввало қўлланиладиган хомашёнинг хоссаларии ўрганишни ва унга мос равишда жараённи танлашни талаб этади [4, 55-54 б., 5, 50-52 б.]. Шунинг учун янги таркибли аралашма ҳомашё тайёрлашда Ўзбекистон республикаси шароитида ўсадиган ўсимликлар толалари, хусусан рогоз ўсимлиги толасидан фойдаланиб, пахтани янги табиий рогоз толаси билан аралаштириб ип олиш, -сўзсиз юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди ва ип хоссаларининг яхшиланишига, матолар сифати ва маҳсулот рентабеллигининг ошишига олиб келади.

Республикамизда тўқимачилик маҳсулотлари сифатини, раоқбатбардошлигини, жумладан иплар сифатини яхшилашга, хомашёни тайёр маҳсулот ҳолатигача коплекс қайта ишлашга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан маҳаллий хомашёлардан, пахта ва рогоз ўсимлиги толларидан самарали фойдаланиш, сифатли экспортбоп янги аралашма таркибли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун табиий аралашмали иплар олиш, уларнинг физик-механик хоссаларини яхшилаш муҳим ҳисобланади.

Рогоза баланд бўйли, катта пояга эга. Унинг поясидаги устки қисмларида жигаррангли чиройли гулчалар-қобиқлар ҳосил бўлади. Унинг барглари узун ва силлиқ бўлиб, 2 м гача ўсади, марказий томири йўқ. Генератив куртаклар ва илдизлари 60-90 см чуқурликда ривожланади, шунинг учун улар сув устида кўринмайди. Совуққа яхши чидайди ва қумли қирғоқларда ўсиши мумкин бўлса-да, бироз силжиган сув ҳавзаларини афзал кўради. Рогоз ўсимлигининг 20 хил турлари мавжуд бўлиб, тор баргли ва кенг баргли турларга бўлинади. Тор барглида толалари калта 10-20 мм гача, кенг барглида толаларнинг узунлиги 20-30 мм гача бўлади.

Июнь ойида гуллайдиган кўп йиллик ўсимлик. Биринчидан, пояларининг учларида шохчасимон бошоқлари, попуксимон шаклда қалинлашишлар пайдо бўлади, кейин гул куртаклари ўсиб, қалинлаша бошлайди, катталашиб, улар таркибидаги чанглар туфайли ёрқин сариқ тус олади. Уруғлар ривожланиб, ўсиб борган сари шохи тўқ жигар рангга ўтади ва кузга келиб юмшоқ ва майин толага айланади. Ҳар бир уруғдан камида 1020 дан ортиқ жуда нафис тола чиқади.

АҚШ пахта толаси классификацияси дунёда кенг қўлланиладиган машхур амалиёт ҳисобланади. АҚШда пахта толасининг замонавий таснифи ҳамон эски асосларини ва анъаналарини янги туб ислоҳотлар учун замонавий лаборатория базаси бор бўлсада,сақлаб қолган.

АҚШда пахта, тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари учун ASTM Section 7, D76-D4391стандартлари қўлланилади.

Америка Қўшма Штатларида пахта толасининг классификацияси стандарт асосида ишлаб чиқилган махсус қутиларда жойлашган ташқи кўриниш намуналари асосида Халқаро тажрибада Универсал стандарт деб тан олинган стандарт асосида тавсифланади. Бу стандар намуналари АҚШ қишлоқ хўжалиги маркетинг хизматлари томонидан ишлаб чиқилди ва тарқатилади.

Хитой Халқ Республикасининг классификациясида GB1103-1999 стандартига асосан пахта толаси 7 та саноат навга бўлинади. Ушбу стандартни ишлаб чиқиш учун масъул бўлган асосий органлар: Хитой тола назорат бюроси, плантация саноат бошқарув бўлими, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Хитой пахта уюшмаси ва Хитой пахта тўқимачилик уюшмаси ҳисобланади.

Пахтанинг пишиқлиги, ранг хусусиятлари ва сифатига қараб пахта 7 синфга, 1 дан 7 синфгача бўлинади. 3-синф стандарт синф ҳисобланади.

GB1103-1999 сонли “Хитой Халқ Республикасининг ўрта толали пахтага (Upland) миллий стандарти”га биноан пахта хомашёси фермерлардан ундаги толанинг сифати (ташқи кўриниши бўйича нави, пишиб етилганлик коэффициенти, пишиқлиги, толанинг узунлиги, микронейр, жинлаш сифати) ва миқдори (кондицион массада) бўйича қабул қилинади.

Тўқимачилик саноатида ишлаб чиқарилаётган иплар ассортиментини кенгайтириш ва сифатли, рақобатбардош иплар ишлаб чиқариш борасида тадқиқот ишлари олиб борилди. Унинг учун, ип таркибида ишлатиладиган пахта толаси ва рогоза ўсимлигидан олинган толанинг сифат кўрсаткичлари HVI 1000 SA тизимида аниқланди. Олинган тадқиқот натижалари 1-жадвалда келтирилди.

1-жадвал

Ип таркибида ишлатиладиган турли толаларнинг сифат кўрсаткичларининг ўзгариши

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Пахта толаси

40% рогоза ўсимлигидан олинган толаси билан 60%

пахта толаси аралашмаси

1.

Микронейер кўрсаткичи, Mic

4,58

4,2

2.

Пишганлик коээфициенти, Mat

0,86

0,875

3.

Юқори ўртача узунлиги, Len

1,13

1,14

4.

Узунлик бўйича бирхиллик индекси, Unf

83,21

79,25

5.

Толанинг ифлосланганлик майдони, Area

1,12

3,965

6.

Калта толалар индекси, SFI

7,3

6,75

7.

Толанинг солиштирма узиш кучи, Str, гк/текс

32,5

32,5

8.

Узилишдаги узайиши, Elg, %

7,1

7,1

9.

Нур қайтариш коэффициент, Rd

73,6

51,65

10.

Сариғишлик даражаси, +b

7,9

14,45

11.

Ифлослиги, Тrash Cnt

101

100,5

Тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, пахта толасининг микронейр кўрсаткичи 4,58 ни, пишганлик коэффициенти 0,86 ни, юқори ўртача узунлиги 1,13 ни, калта толалар индекси 7,3 ни, солиштирма узилиш кучи 32,5 gk/teks ни, узилишдаги узайиши 7,1% ни, сарғишлик даражаси 7,9 ни, 40% рогоза ўсимлигидан олинган толаси билан 60% пахта толаси аралашмасининг микронейр кўрсаткичи 4,2 ни, пишганлик коэффициенти 0,875 ни, юқори ўртача узунлиги 1,14 ни, калта толалар индекси 6,75 ни, солиштирма узилиш кучи 32,5 gk/teks ни, узилишдаги узайиши 7,1% ни, сарғишлик даражаси 14,45 ни ташкил этди.

Олинган тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, рогоза ўсимлигидан олинган толанинг сифат кўрсаткичлари пахта толасига деярли бир хил эканлиги тадқиқот натижаларидан аниқланди.

Адабиётлар рўйхати

  • 1.    Yusupova N.B. , Nazarova D.T., Khamrayeva S.A., Valiyeva Z.F. Evaluation of the Structure the Costume Fabric over its Surface // International Journal of AdvancedResearch in Science, Engineering and Technology. ISSN: 2350-0328 Индия, 2018, t. 6738-6742.

  • 2. С.А.Хамраева, Д.Т.Назарова, Ф.Р.Тангрибердиев “Оценка показатели качества натуральных смешанных волокон” / “INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE “GLOBAL SCIENCE AND INNOVATIONS 2019: CENTRAL ASIA” ASTANA, KAZAKHSTAN, MARCH 2019. 281-283 б.

  • 3.    Salokhiddin Mardonov, Sanovar Khamraeva, Kodir Muminov, Khakim Rakhimov, Elyor Kuldoshev. Analysis of quality indicators of sizing warp threads // International Journal of Advanced Science and Technology. – USA, Vol. 4. 2020. – P. 4957-4968. (01.00.00; №3, Scopus).

  • 4.    Хамраева С.А. Равновесия нити на поверхности ткани //Текстильная промышленность. - М., 2007. -№6. -С.55-54.

  • 5.    Хамраева С.А. Аналитический расчёт движения прокладчика утка //Текстильная промышленность. -М., 2007.-№6. -С.50-52.

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Тола сифат кўрсаткичларини анилаш

  • Yusupova N.B., Nazarova D.T., Khamrayeva S.A., Valiyeva Z.F. Evaluation of the Structure the Costume Fabric over its Surface // International Journal of AdvancedResearch in Science, Engineering and Technology. ISSN: 2350-0328 Индия, 2018, t. 6738-6742.
  • С.А.Хамраева, Д.Т.Назарова, Ф.Р.Тангрибердиев "Оценка показатели качества натуральных смешанных волокон" / "INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE "GLOBAL SCIENCE AND INNOVATIONS 2019: CENTRAL ASIA" ASTANA, KAZAKHSTAN, MARCH 2019. 281-283 б.
  • Salokhiddin Mardonov, Sanovar Khamraeva, Kodir Muminov, Khakim Rakhimov, Elyor Kuldoshev. Analysis of quality indicators of sizing warp threads // International Journal of Advanced Science and Technology. - USA, Vol. 4. 2020. - P. 4957-4968. (01.00.00, №3, Scopus).
  • Хамраева С.А. Равновесия нити на поверхности ткани //Текстильная промышленность. - М., 2007. -№6. -С.55-54.
  • Хамраева С.А. Аналитический расчёт движения прокладчика утка //Текстильная промышленность. -М., 2007.-№6. -С.50-52.
Статья научная