Бўлажак технологик таълим фани ўитувчиларини касбий компетентлилигини оширишда педагогик таълим инновацион кластерни тутган ўрни
Автор: Матякубов К.К.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (82), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақола таълим сохасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва эришилган қатор ижобий ўзгаришларга қарамасдан, таълим самарадорлигининг ривожланиш динамикасини янада жадаллаштириш, бунда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, умумтаълим мактаблари учун рақобатбардош мутахассисларни - бўлажак технология фани ўқитувчиларни етказиб бериш бугунги кунда энг долзарб масала хисобланади
Касбий компетентлик, таълим сифати, педагогик кластер, ўқитиш технологиялари
Короткий адрес: https://sciup.org/140260409
IDR: 140260409
Текст научной статьи Бўлажак технологик таълим фани ўитувчиларини касбий компетентлилигини оширишда педагогик таълим инновацион кластерни тутган ўрни
Ўзбекистон Республикасида амалга амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларга тўла жавоб берувчи, ишлаб чиқариш соҳасида юзага келган рақобатга бардошли, кескин ўзгаришларга мослаша олувчи,шунингдек, меҳнат бозорида мутахассислар малакасига қўйилаётган талаблар даражасида самарали фаолият юритувчи шахсни шакллантириш долзарб муоммо х,исобланади.
Таълим сохасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва эришилган цатор ижобий узгаришларга царамасдан, таълим самарадорлигининг ривожланиш динамикасини янада жадаллаштириш, бунда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, умумтаълим мактаблари учун рақобатбардош мутахассисларни — булажак технология фани уцитувчиларни етказиб бериш бугунги кунда энг долзарб масала хисобланади. Талаба ушбу жараёнда билимларни жамлаш, сақлаш, узатиш, уларнинг мантикий тузилмасини яратиш ва истикболда касбий фаолиятини ташкил этишда уларни самарали кўллаш каби ҳолатларни ўзида мужассам эттиради. Педагогик-психологик фаолият билан боFлик цараш, цадрият хамда мотивациялар мохиятан узгариб такомиллашиб боради.
Аслида “кластер” сўзи инглиз тилидан олинган бўлиб, таржима цилинганда “туплам”, “туп”,”тупламларда усиш” деган маъноларни англатади. Кластер тушунчасига кўплаб олимлар ўз тадқиқот ишларида таъриф бериб утганлар.Жумладан, Г.А.Яшевой “Кластер - бир илмий-маърифий марказ атрофида бирлашган (махсус хизматлар, шу жумладан, етказиб берувчи, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар)
компаниялар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларига асосланувчи тармоқ ташкилотлари мажмуи” деган таърифни бериб ўтади.
Демак, таърифдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги хулосага келишимиз мумкин: иқтисодиётдаги “кластер” тушунчаси жуғрофий жиҳатдан яқин корхоналар, илмий марказлар, тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртларининг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва субъектлар рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида концентрациялашуви жараёни.
Педагогик таълим кластери эса бўлажак технология фани ўқитувачиларини касбий компетентлигини оширишни муҳим омил ҳисобланади. Бу жараённи қуйидагича талқин қиламиз:
Авваломбор касбий компетентлик нима? Касбий компетентлик бу маълум бир соҳа бўйича билим, кўникма,малакани эгаллаш ва касбий жараёнда муваққиятли қўллай олишга айтилади. Бунинг учун бўлажак ўқитувчини тайёрлашда узликсиз таълим тизими ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиб таълимда узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш лозим. Сабаби бўлажак технология фани ўқитувчилари Олий таълим муассасасида умумий ўрта талим мактаблари ўқув дастурлари меъёрий ҳужжатлари ва амалиёт даврида мактабдаги муҳит дарс жараёни ва уни қандай ташкил этилиш жараёни билан танишмасдан касбий компетентлилиги ҳеч қачон юқори бўлмайди.Бу эса таълим тизимини асоси бўлган умумий ўрта таълим ўқувчиларида ушбу фан юзасидан билим кўникма малакани тўлиқ эгалланмаслигига ва келажакда онгли касбга йўналмаслигига олиб келади.Бу вазиятни олдини олиш учун албатта таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ўқув дастур ва меъёрий ҳужжатларини узвийлаштириш лозим.
Бўлажак технология фани ўқитувиларини касбий компетентликлари юқори даражада шаклланиши учун педагогик таълим инновацион кластеридан келиб чиқиб қуйидаги мақсадларни белгилаб олишимиз керак:
Технология фани соҳасидпа самарали ворисийликни таъминлаш ва энг яхши талабаларни педагог касбига mapFu6 килиш;
Педагогларнингкасбий тайёрлигини амалиётгатаянган ҳолда ва манфаатдор субъектлар тескари алоқасини оператив таъминланган ҳолда олиб бориш;
Бўлажак технология ўқитувчиларини инновацион тажрибага эга амалиётлар базасида тайёрлаш му^итини яратиш;
Педагогик таълимда янги авлод укув,укув-услубий, илмий адабиётлар, воситалар ва дидактик мажмуасини яратиш;
Педагог кадрлар тайёрлашда мактабгача, ўрта таълим ва ОТМ ҳамда бошка талабгорлар билан узаро тезкор боFлaниш имкониятини яратиш;
Педагогик таълим бўғинлари ўртасида алоқадорлик, боғлиқлик ва х,амкорлик заруриятини илмий асослаш.
Ушбу мақсадлардан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим:
-
- х,удуддаги таълим муассасалари учун замонавий билим ва малакага эга педагог кадрлар тайёрлаш;
-
- таълим сифатин оширишда инновацион педагогик технологиялардан самарали фойдапланиш;
-
- умумтаълим мактабларида технология фанини укитиш билан боFлик муоммоларни бартараф килиш максадида илмий-амалий семинарлар ташкил килиш;
Хулоса килиб шуни айтишимиз мумкинки юкоридаги максад ва вазифалар бир тизимда булажак технология фани укитувчиларини тайёрлаш жараёнида амалга оширилса, келажакда касбий компетентлилиги юқори, дунё миқёсида рақобатбардош технология фани мутахассисини етказиб чикаришга му^им асос булади.
Фойдаланилган адабиётлар
Список литературы Бўлажак технологик таълим фани ўитувчиларини касбий компетентлилигини оширишда педагогик таълим инновацион кластерни тутган ўрни
- Матякубов.К (2020). Меhнат тарбияси орqали ўqувчиларнинг ижтимоий hаётга мослашишларини таьминлаш. Academic Research in Educational Sciences, 1 (3), 1051-1056.
- Матякубов.К The use of national traditions in the labor education of pupils// Academia,2020.Volume 10,Issue 10,pp 300-305
- Матякубов.К., Raxmanov A.R.Maktablarda ta'limning ijtimoiy sheriklik modelini yaratishda klaster yondashuv. Academic research in educational sciences,2020.Volume 1,Issue 4,244-249 b.
- Матякубов.К Process of Labor Preparation for Schoolchildren. International Journal of Psychosocial Rehabilitation, 24(09), 2405-2412.
- Халмухамедова, М. А. (2020). Наqшбандия тариqати воситасида талабаларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш (технологик таълим мисолида). Муg‘аллим, 1(1).
- Гулбаев, Н. А., Кудратиллоев, Н. А. (2020). Состояние проблем управления систем с рассредоточенными объектами (на примере электрических сетей). Science and World, 6(82), 29-32.
- Гулбаев, Н. А., Кудратиллоев, Н. А. (2020). Моделирование и управление территориально-распределенными системами. Science and World, 6(82), 25-28.
- Гулбаев, Н. А., Кудратиллоев, Н. А. (2020). Модели упорядочивания структур управления систем с рассредоточенными объектами. Евразийский Союз Ученых (ЕСУ), 6(75), 46-48.