Турон миллий кураши ва уни ўқитиш методикаси фанидан электив курс
Автор: Kadirov Rашид Xамидович, Shukurov Rayim Salimovich
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (77), 2020 года.
Бесплатный доступ
Олий таълим тизимида анъанавий таълимдан масофавий таълим шароитига ўтишнинг аҳамияти, замонавий таълимнинг электрон ресурс таъминотини яратишва жисмоний маданият таълим йўналишлари мисолида талабаларнинг касбий маҳоратини оширишгақаратилган фанлар таркибида ўқитиладиган электрон курс тўғрисида маълумотлар таҳлил этилган.
Мультимедия, электив фан (курс), электрон-ўқув компоненлари, соғлом турмуш маданияти, валеология, инеграллаштирилган восита, касбий тайёргарлик
Короткий адрес: https://sciup.org/140253063
IDR: 140253063
Текст научной статьи Турон миллий кураши ва уни ўқитиш методикаси фанидан электив курс
Олий таълим тизимига ахборот-коммуникация ҳамда инновацион технологияларнинг жадал суръатларда тадбиқ этилиши таълим тизими сифатини оширишни ташкил этишнинг шакли, мазмунида ва унинг технологик жиҳатларида улкан ўзгаришлар ясамоқда. Ҳукуматимиз томонидан бу борада бир қатор қарорларнинг қабул қилиниши таълим муассасаларини ахборот технологиялари билан жиҳозлашда ҳамда билим олувчиларнинг энг замонавий воситалар орқали таълим олишида, позитив ҳаётий позицияларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Бугунги кунда таълим ва тарбия самарадорлигини оширишда, анъанавий таълимнинг босма дарсликлари билан бир қаторда, замонавий янги авлод электрон ўқув адабиётлари: мультимедияли (кўп ахборотли) электрон дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маърузалар матнлари, электрон дастур (курс)лар, дайжест, маълумотлар банки ва бошқалар алоҳида ўрин эгаллайди. Хорижий тажрибалардан маълумки замонавий таълимни модернизациялаш шароитида барча таълим йўналишлари, шу жумладан жисмоний тарбия ва спорт бўйича электив фан соҳалари, махсус электрон курслар кенг кўламда амалиётга тадбиқ этилмоқда. Электив фан соҳалари замонавий махсус электрон курслар орқали таълим дастурларини чуқур ўзлаштириш, талабаларда ижобий билим олиш мотивациясини ҳосил қилиш, дифференциал таълим ва индивидуал ёндашув муаммоларини ҳал қилиш ҳамда касбий тайёргарликнинг педагогик-ижтимоий ва иқтисодий моҳиятини билишга мўлжалланган [1,4].
Олий таълим тизимида талаба ёшлар ва ўқитувчи-профессорларнинг саломатлиги, ўқув-тарбиявий жараён иштирокчиларининг фаолият самарадорлигининг муҳим шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳар қандай саломатлик кўрсаткичларининг ёмонлашуви оқибатида таълим жараёнида мувффақиятларга эришиб бўлмайди. Талаба ёшлар тарбиясида қўлланиладиган соFломлаштирувчи кенг куламли профилактик чоралар билан бир каторда электив курсларнинг таълимий-тарбиявий хусусиятига кўра муаммонинг долзарблиги ва заруратига сабаб - успиринлик даврида шаклланадиган билим, кўникма ва малакалар, одатлар, қарашлар каби индивидуал хулқ-атвор кейинчалик инсоннинг фаолиятли ёндашувга асосланган турмуш тарзи стратегиясини шакллантиради. Aйнaн шу дaврдa эмоционал беқарорлик, пaссив дaм oлишгa интилиш, нерационал овқатланиш каби "xaвф oмиллaри" гa айланиши мумкин булган зарарли таъсирларнинг олдини олиш мумкин [2, 3].
Тaлaбa ёшлaр сoғлигини сaқлaшнинг aсл қиммaти билaн бeлгилaнгaн инсoнпaрвaрлик жиҳaтлaридaн тaшқaри, ушбу муaммo aниқ ижтимoий-иқтисoдий мoҳиягa эгa, чунки сaлoмaтлик - бу инсoн тoмoнидaн ўзининг тўлaқoнли ижтимoий-кaсбий вaзифaлaрини уддaлaши учун зaрурий шaртлaрдaн биридир. Шунинг учун тaлaбaлaр сaлoмaтлигини aсрaшгa йўнaлтирилгaн зaмoнaвий дaстурлaр вa элecтрoн курслaрни aмaлиётдa қўллaш oлий тaълим тизимидa мутaxaссислaрни тaйёрлaшнинг энг муҳим вaзифaсидир.
Oлий тaълим жaрaёнининг муҳим жиҳaтлaридaн бири пeдaгoгик тaрбиявий йўнaлишнинг aсoсини тaшкил этувчи тaлaбaлaр вa ўқитувчилaр шaxсининг дунёқaрaши, улaрнинг сaлoмaтлигини aсрaшгa бўлгaн қaдрияли мунoсaбaтини шaкллaнтириш мaсaлaлaри ўрин oлиши кeрaк.
Эҳтиёж юзaсидaн тaлaбa ёшлaр ўртaсидa сoғлoм турмуш мaдaнияини тaрғиб қилишгa қaрaтилгaн зaмoнaвий-дaстурий чoрaлaрни шaртлoвчи муaммoлaр:
-
- пaндeмия, экoлогик вaзият;
-
- ҳaёт oқимини тeзлaштиривчи oмиллaр;
-
- мaсoфaвий тaълим шaрoитидa ўқув юклaмaлaр, мустaқил тaълим
сaлмoғи вa мaъсулиятининг oшиши;
-
- зaрaрли oдaтлaр;
-
- тўғри oвқaтлaниш, гигиeнa вa жисмoний фaoлликкa дoир билим
aсoслaрининг eтишмaслиги.
Кeлтирилгaн мaзкур сaбaблaр нeгизидa сaлoмaтлики муҳoфaзa қилиш вa сaлoмaтликни сaқлaшгa қaрaтилгaн фaoлият турлaри oлий тaълим жaрaёнидa муҳим вaзифaлaрдaн бири ҳисoблaнaди.
Электив фан (курс) – (лотинча eлecтus –танланган, танлаш имконига эга) таълим муассасанинг ўқув компонетлари, ўқитиладиган фан соҳалари таркибидан танлаб ўзлаштириладиган фанларнинг бир тармоғи.
Жисмоний маданият (“Спорт фаолияти”, “спор психологияси”)таълим йўналишларида ўқитиладиган фанлар қаторида электив фанларни тадбиқ этиш ва ўқитиш талабаларнинг танловига асосланган. Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти кафедрасида “Турон миллий кураши ва уни ўқитиш методикаси” фанидан “соғлом турмуш маданияти” номли электив курс ишлаб чиқилган. Электив курс орқали ўқитиш жорий таълим жараёнида тадбиқ этишнинг мослашувчанлик принципига асосланади, ҳамда турон яккакураш спорти воситасида талабаларнинг индивидуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналирилган соғлом турмуш маданиятини шаклланиришнинг билим, кўникма ва малакалари ўзлаштирилади.
Мазкур электив курс педагогик таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув режалари ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда, инновацион таълим ресурси кўринишидаги ўқув машғулотларининг асосий йўналишлари, ҳажми ва мазмуни белгилайди.
“Турон миллий кураши ва уни ўқитиш методикаси” фанидан “соғлом турмуш маданияти” номли электив курс педагогика таълим соҳасида шахсни ҳар томонлама ривожланиришнинг муҳим компоненти ва фан соҳаси сифатида олий таълим муассасадаги жорий тартибга кўра тадбиқ этилади. Электив курс умумий маданиятнинг таркибий қисми бўлиб талабанинг ўқиш давридаги психо-жисмоний шаклланиши ва касбий тайёргарликка йўналирилган. “Турон миллий кураши ва уни ўқитиш методикаси” таянч фан соҳасининг ижтимоий-маданий, амалий ва валеологик қадриятларини интеграциялаштириш воситасида талабаларда соғлом турмуш маданиятини шакллантиришга имкон яратади.
Таълим муассасада соғлигига кўра имконияти чекланган талабалар томонидан электив курсни ўзлаштириш учун махсус тариб жорий этилади:
-
- асосий компетенцияларни шаклланиришда соғлигини ҳисобга олиш;
-
- ўқув ва коммуникатив кўникмаларни индивидуал коррекциялаш;
-
- ижтимоий ва касбий мослашувга имкониятлар яратиш.
“Турон миллий кураши ва уни ўқитиш методикаси” фанидан “соғлом турмуш маданияти” номли электив курснинг таълимий ва ривожланирувчи функциялари педагогик жараёнда онглилик, кўргазмалилик, имкониятига ярашалилик, тизимлилик принциплари асосида амалга оширилади.
“Жисмоний маданият”, “Спор фаолияти” (бокс, футбол, миллий кураш), “Спор психологияси” таълим йўналиши талабаларининг “Соғлом турмуш маданияти” номли электив курсни ўзлаштиришдан мақсад - “Турон миллий кураши ва уни ўқитиш методикаси” таянч фан соҳасининг ижтимоий-маданий, амалий ва валеологик қадриятлар билан интеграциялаштирилган воситалари орқали талабалар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш маданиятини шакллантириш, бўлажак касбий фаолиятга психофизиологик тайёрлашдан иборат.
Адабиётлар
-
1. Стариченко Б. Е., Семенова И. Н., Слепухин А. В. О соотношении понятий электронного обучения в высшей школе / / Образование и наука. 2014. № 9 (118). С. 51-68.
-
2. Kadirov R.X., Shukurov R.S. THE WAYS OF THE ACTIVIZATION OF THE INDEPENDENT WORKS NOF THE STUDENTS IN THE EDUCATIONAL PLATFORM MOODLE 10.5958/2278 -4853.2020.00152.4. Asian Journal of
Multidimensional Research (AJMR) https://tarj.in 1 AJMR. ISSN: 2278-4853 Vol 9, Issue 5, May, 2020 Impact Factor: SJIF 2020 = 6.882 Asian Journal of
-
3. Shukurov R.S., Kurash turlaru va uni o’qitish metodikasi (Turon).: darslik/ Buxoro: “Sadriddin Salim Buxoriy” Durdona nashriyoti, 2020. – 244 b.
-
4. Шурыгин В. Ю. Использование элементов дистанционного обучения в ЛМС Мooдлe при изучении раздела «Механика» вузовского курса физики // Актуальные вопросы в научной работе и образовательной деятельности: сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической конференции. Тамбов: Юком, 2014. Ч. 3. С. 159-160.
Multidimensional Research (AJMR) 2 AJMR. 24-30.
"Экономика и социум" №10(77) 2020
Список литературы Турон миллий кураши ва уни ўқитиш методикаси фанидан электив курс
- Стариченко Б. Е., Семенова И. Н., Слепухин А. В. О соотношении понятий электронного обучения в высшей школе // Образование и наука. 2014. № 9 (118). С. 51-68.
- Kadirov R.X., Shukurov R.S. THE WAYS OF THE ACTIVIZATION OF THE INDEPENDENT WORKS NOF THE STUDENTS IN THE EDUCATIONAL PLATFORM MOODLE 10.5958/2278 -4853.2020.00152.4. Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR) https://tarj.in 1 AJMR. ISSN: 2278-4853 Vol. 9, Issue 5, May, 2020 Impact Factor: SJIF 2020 = 6.882 Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR) https://tarj.in 2 AJMR. 24-30. DOI: 10.5958/2278-4853.2020.00152.4
- Shukurov R.S., Kurash turlaru va uni o'qitish metodikasi (Turon).: darslik/ Buxoro: "Sadriddin Salim Buxoriy" Durdona nashriyoti, 2020. - 244 b.
- Шурыгин В. Ю. Использование элементов дистанционного обучения в ЛМС Мooдлe при изучении раздела "Механика" вузовского курса физики // Актуальные вопросы в научной работе и образовательной деятельности: сборник научных трудов по материалам Международной научно-практической конференции. Тамбов: Юком, 2014. Ч. 3. С. 159-160.