ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ - ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Автор: Санақулова Азиза Рахимовна
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 9 (88), 2021 года.
Бесплатный доступ
Миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим мазмунини, педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш ҳамда мутахассислар томонидан дарсликларнинг янги авлодини яратиш бугунги кунда давлатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг ажралмас қисмидир.
PIRLS, PISA, TIMSS, TALIS, саводхонлик даражаси, мониторинг, халқаро стандартлар, мантиқий фикрлаш, рейтинг индикатори
Короткий адрес: https://sciup.org/140255022
IDR: 140255022
Текст научной статьи ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ - ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида улкан иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришилаётганлиги сабабли барча соҳаларда малакали кадрлар ва етук мутахассисларга бўлган талаб янада ошмоқда. Бу ўз-ўзидан ўқувчиларимизнинг дарсларга қизиқиш хусусиятларини ошириш ва ўқитувчиларнинг ҳар томонлама таълим-тарбиясига эътиборини кучайтиришни талаб этади.
Юқоридаги талабларнинг таълим тизими учун жуда муҳим эканлиги, аксарият хорижий давлатлардаги каби таълим ва фан соҳалари ривожланишини баҳолаш ва мониторинг қилиш орқали таълим сифатини оширишга қаратилган илғор тажрибаларни соҳага жалб қилиш кераклигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сонли қарорида энг устивор вазифа қилиб қуйидагилар олинди:
Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш; ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш ва 2019-2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш. Вазирлар Маҳкамасининг 997-сонли қарорида қуйидаги халқаро баҳолаш дастурлари бўйича халқаро тадқиқотлар ташкил этилиши қайд этилган:
Progress in International Reading and Literacy Study (PIRLS) – бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш учун;
Trends in International Mathematics and Science Study (TIMSS) – 4 ва 8-синф ўқувчиларининг математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш учун;
The Programme for International Student Assessment (PISA) – 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш учун;
The Teaching and Learning International Survey (TALIS) – раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганиш учун. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси қайси халқаро дастурларда иштирок этади: (PISA) – 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш, (PIRLS) – бошланғич 4-синф ўқувчиларининг матнни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш.
Шу ўринда “Таълим сифатини баҳолаш халқаро тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради?”, деган саволга жавобимиз қуйидагича:
-
1. Тадқиқотларда олинган натижалар мамлакатдаги таълим сифати ва унинг халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда эгаллаган ўрни тўғрисида хулосалар чиқариш имконини беради;
-
2. Миллий таълим тизимини ислоҳ қилиш, таълим мазмунини, педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш дастурларини такомиллаштириш ҳамда мутахассислар томонидан дарсликларнинг янги авлодини яратишда қўлланилади;
-
3. Халқаро тадқиқотлар таълим соҳасидаги миллий тадқиқотларни сифатли ўтказишга ижобий таъсир кўрсатади;
-
4. Халқаро стандартлар даражасида юқори иқтисодий самарага асосланган миллий баҳолаш тизимини яратиш имконини беради.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси, Халқ таълими вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Мазкур низом асосида 2019 йил 1 январдан бошлаб, тажриба-синов тариқасида, туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумий ўрта таълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинги аниқланади. Низомга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида ҳар йили аниқланади. Рейтингни аниқлашдан асосий мақсад -ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлик даражасини ва мантиқий фикрлаш қобилиятини баҳолаш, педагоглар фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон, стандартларга мос юқори кўрсаткичларга эришиш орқали билимли ва иқтидорли ёшларни тайёрлашга замин яратишдан иборат.
Рейтингни аниқлаш қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилган: ўқувчилар билим даражаси, педагоглар салоҳияти ва таълим бериш маҳорати, таълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёни ва имкониятлари ҳақида кенг жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлаш;
-
ўқувчилар билимини баҳолашда холислик ва мактаблар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш;
ўқувчи-ёшларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини ривожлантириш;
республика бўйича ўқувчилар билимини баҳолашни EIA нуфузли халқаро ташкилотларнинг PISA, TIMSS, PIRLS каби ўқувчилар билимини баҳолаш дастурлари даражасига олиб чиқишда таълим муассасаларига кўмаклашиш;
миллий рейтинг тизимида юқори кўрсаткичларни қайд этган умумтаълим муассасалари учун улар фаолиятини назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текширишлар даврийлигини рейтингдаги ўрнига қараб белгилаш.Рейтингни аниқлашга оид тўпланган маълумотлар, ўтказилган сўровномалар ва назорат ишлари натижалари асосида Давлат инспексияси томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги аниқланади.Умумий ўрта таълим муассасалари рейтинги тузилмаси:
битирувчи ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлик даражаси ва сифат кўрсаткичи;
9-синф ўқувчиларининг билим даражаси;
олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши;
умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагогик жамоаси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари каби рейтинг индикаторларини характерловчи маълумотларни ўз ичига олади.
Рейтинг индикаторлари учун балларни ҳисоблаш қуйидагича амалга оширилади:тегишли рейтинг индикатори бўйича энг катта кўрсаткичга эга умумтаълим муассасаси аниқланади;
энг катта кўрсаткичга эга бўлган умумтаълим муассасасига шу индикаторга белгиланган энг юқори балл берилади;
бошқа барча умумтаълим муассасаларнинг баллари шу индикатор бўйича энг юқори баллга эга бўлган умумтаълим муассасасининг кўрсаткичига нисбатан ҳисобланади;
ҳар бир индикатор бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси умумтаълим муассасасининг рейтингини белгилайди.
Фойдаланилган адабиётлар
1. Грайс Г.П. Логика и речевое общение // Новое в зарубежной лингвистике: лингвистическая прагматика. Вып. XVI. - М., 1985. - C. 217-237.
"Экономика и социум" №9(88) 2021
Список литературы ХАЛҚАРО БАҲОЛАШ ДАСТУРИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТИШ - ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ
- Грайс Г.П. Логика и речевое общение // Новое в зарубежной лингвистике: лингвистическая прагматика. Вып. XVI. - М., 1985. - C. 217-237.