Ўзбекистон Республикаси менат бозорида аёлларнинг итисодий фаоллигини ошириш

Автор: Бобаназарова Ж.Х., Мавланова Н.Э.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада аёллар иш билан бандлигини таъминлашни давлат томонидан тартибга солишнинг турли механизмлари, уларнинг иш билан бандлигини давлат томонидан тартибга солиш чоралари ва воситалари аниқланиб, иқтисодиётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда, аёллар самарали иш билан бандлигини таъминлашни такомиллаштиришга доир тавсиялар таклиф қилинган.

Аёллар иш билан бандлиги, ишсизлик, ишчи кучига талаб ва таклиф, ижтимоий механизмлар, масофавий меҳнат, тадбиркорлик

Короткий адрес: https://sciup.org/140300471

IDR: 140300471

Текст научной статьи Ўзбекистон Республикаси менат бозорида аёлларнинг итисодий фаоллигини ошириш

Дунёда 30,5 фоиздан зиёд оила ўз даромадларининг асосий манбаи бўлган аёлларнинг иш ҳақи ҳисобига яшайди, Европада 60,5 фоиз оилада аёлларнинг даромадлари бюджетнинг ярмини ёки ундан кўпроғини ташкил этади. Дунёнинг 142 давлатида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра аёлларнинг 29,0 фоизи иш хақи тўланадиган ишда, 41,2 фоизи оила аъзоларига ғамхўрлик қилиш ва иш билан банд бўлиш, фақат 27,5 фоиз аёллар эса иш билан банд бўлишни хоҳламайдилар»1.

Глобаллашув даврида аёллар ишсизлиги муаммоси, унинг ўзига хос хусусиятлари умумий ижтимоий сиёсатда бу борадаги йўналишлар ва устуворликларни ишлаб чиқишни тақазо қилади. Чунки жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида аёллар ижтимоий дискриминацияси асосида уларнинг эркаклар билан ижтимоий тенгсизлиги ифодаланадики, мазкур ўзгаришлар умумий ишлар сонида аёллар салмоғининг ошиб боришида ҳам ифодаланади.

Меҳнат бозорида аёлларнинг иқтисодий фаоллигини ўрганиш иқтисодчи олимларнинг доимий диққат марказларида бўлган, жумладан, МДҲ давлатлари олимларидан Л.С.Ржаницынанинг фикрича2 «Аёл-она, ишчи, ходим ва уй бекаси, бу икки тарафлама оғирликни бирга қўшиб олиб бориш учун аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозим бу жараённи гендер тенглиги даражасида ўрганиб, нафақат ижтимоий ишлаб чиқаришда иш билан бандлик балки, уларнинг оилавий муаммолар, болалар тарбияси билан машғуллигини енгиллатиш керак».

Академик Қ.Х.Абдураҳмоновнинг эътироф этишича3 «Иш билан бандлик деганда ижтимоий ишлаб чиқаришда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш анганилса, аёлларга нисбатан эса бу «икки тарафлама иш билан бандлик», яъни уларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришда, шунингдек оилавий маиший соҳада бандлиги назарда тутилади» деб эътироф этган. Аммо миллий меҳнат бозорида аёлларнинг иқтисодий фаоллиги эркакларга қараганда нисбатан пастроқ. Унинг асосий сабаби аёллар кўпроқ уй юмушларини бажаришга ва болаларни парваришлашга эътибор қаратишади. Иш билан банд аёлларнинг маълумот даражаси эркакларникидан юқорироқ бўлса ҳам, аёллар жамлаган инсон капиталидан тўғри фойдаланишни билмаганлиги, меҳнат муносабатлари соҳасида гендер тенгсизлигига учрамоқдалар4.

Шунингдек, маълумот даражаси ва касбий малака тайёргарлиги замонавий шароитларга мос бўлган аёлларни иқтисодиётнинг трансформация даври кечаётган шароитда ҳозирги шарт-шароитларга тўлалигача кўникмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса махсус меҳнат тартиби ва муайян шароитлар яратиш зарурлиги аёл ишчи кучига бўлган талаб камайишига сабаб бўлмоқда, натижада аёллар ишсизлиги ортиб бормоқда. Шу билан бирга жиддий салбий иқтисодий ва ижтимоий оқибатлар ишчи кучининг тўлиқ иш билан банд бўлмаслиги жамият учун катта иқтисодий ва ижтимоий йўқотишларга сабаб бўлмоқда. Ана шундай шароитда иқтисодиётни ривожлантиришни замонавий тенденцияларининг энг муҳим макроиқтисодий хусусияти сифатида аёллар иш билан бандлигини давлат томонидан тартибга солиш чоралари ва воситаларини такомиллаштириш муаммоларини ўрганиш долзарб ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон Республикасида ишсизлар сони жинсий таркибининг ўзгаришига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Ресубликасида ишсизлар сони жинсий таркибининг

ўзгариши, минг киши5

Кўрсаткичлар

2010 й.

2012 й.

2014 й.

2016 й.

2018 й

2020 й.

2020 й.да

2010 й.га нисб. %да

Жами ишсизлар сони, шундан:

658,2

626,3

687,0

724,0

1368,6

1561,1

114,0

аёллар

353,4

275,4

301,5

317,5

722,2

899,2

124,5

эркаклар

304,8

350,9

385,5

406,5

646,4

661,9

102,3

1-жадвалдан кўриниб турибдики, 2020 йилда 2018 йилга нисбатан мамлакатда жами ишсизлар сони 114,0 %га ортган. Ўз навбатида, аёллар орасидаги ишсизлар сони 2020 йилда 2018 йилга нисбатан 124,5 %га ортиб борган. Таҳлил натижаларига асосланиб, таъкидлаш лозимки, ишсиз аёлларнинг иш билан бандлигини ошириш ва бу борада юзага келадиган муаммо, тўсиқларни камайтириш бўйича иш билан бандлик соҳасида давлат миқиёсида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш учун ишсиз аёлларнинг аниқ гуруҳларини аниқлаб, уларнинг иш билан бандлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни қўллаш лозим.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда аёлларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган ишларни амалга ошириш, бандлик дастурларини ишлаб чиқишга замонавий ёндашувларни кенгайтириш каби масалаларга алоҳида эътибор берилмоқда.

Янги Ўзбекистонда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, аёллар бандлигини ошириш, уларга муносиб меҳнат шароитини яратиш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти таъкидлаганидек 6 “Мамлакатимизда хотин-қизларни иш ўринлари, уй-жой билан таъминлаш уларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Бу борада аёлларни касб-ҳунарларга қайта ўқитиш марказлари жорий этилгани, арзон уй-жойлар дастури амалга оширилаётгани муҳим аҳамиятга эгадир”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартда “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-81-сон фармони ва “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида ПҚ-146-сон қарорида оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-кизларни куллаб-кувватлаш буйича давлат сиёсатининг асосий йуналишларини белгилаб берган. Бу конунчилик хужжатларида хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига хар томонлама кумаклашиш, тадбиркорлигини куллаб-кувватлаш, иктидорли ёш хотин-кизларни аниклаш ва уларнинг кобилиятларини туFри йуналтириш, гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-кизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни куллаб-кувватлашга доир ислохотларни амалга ошириш, худудларда, айникса, кишлокларда хотин-кизларга курсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш белгиланган.

Бундан ташкари, турар жойга мухтож хотин-кизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини купайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш, OFир ижтимоий ахволга тушиб колган хотин-кизларга ижтимоий-хукукий, психологик ёрдам курсатиш, уларни «Аёллар дафтари» оркали манзилли куллаб-кувватлаш, жамиятда хотин-кизларга тазйик ва зуравонликка нисбатан муросасизлик мухитини яратиш, хотин-кизларнинг хукук ва конуний манфаатларини таъминлаш хамда оиланинг тарбиявий-таълим салохиятини мустахкамлаш, жамиятда оилавий кадриятларни саклаш, оилаларда маънавий-ахлокий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш белгилаб берилган.

Шунингдек, Узбекистон Республикасининг 2021-2030 йилларда ахоли бандлигига кумаклашиш Стратегияси белгиланган булиб, унинг асосий максади бандлик куламини кенгайтириш ва муносиб мехнат шароитларини яратиш орқали меҳнат бозорлари фаолиятининг барқарорлигини оширишга кумаклашишдан иборат. Бунга 2021-2025 йилларда Стратегияда белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш учун ҳуқуқий, ташкилий, ахборот таъминоти билан боFлик ва бошка зарур шарт-шароитларни яратиш оркали эришилади.

Бандлик ва мехнат муносабатлари вазирлиги ишсиз фуцаролар, жумладан аёлларни ишга жалб цилиш борасида курсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш буйича тизимли ишларни амалга оширмоцда:

  • -    мехнат органлари билан хамкорликда ишсизларга курсатиладиган бандлик хизматлари ва маҳалладаги ишсизларни меҳнат органлари йўлланмалари орқали бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштиришга кумаклашилади;

  • -    хац туланадиган жамоат ишларига жалб цилинган хар бир фуцарога меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 1 баробаридан 2 баробаригача мицдорда хац туланади (822,3 минг сумдан - 1,6 млн.сумгача) Ишсиз шахслар касбга ўқитилади, қайта тайёрланади ва малакасини оширилади ҳамда ўқиш даврида стипендия туланади (616,5 минг сумдан-822 минг.сумгача);

  • -    ишсиз шахслар касбга уцитилади, цайта тайёрланади ва малакасини оширилади хамда уциш даврида стипендия туланади (616,5 минг сумдан-822 минг.сумгача;)

  • -    тадбиркорлик цилишни хохловчиларга - руйхатдан утиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида субсидия ажратилади (2,7 млн.сумгача);

  • -    тикувчилик, хунармандчилик, асаларичилик, балицчилик, цуёнчилик, паррандачилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги бирлашмаси кооперативга ҳар бир аъзо бўлган ишсиз фуқаронинг улуши учун БҲМ нинг 15 баравари мицдорида субсидия ажратилади (4,05 млн.сумгача);

  • -    ахоли бандлигига кумаклашиш маркази томонидан цуйидаги субсидиялар ажратилади: енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун - Б^М нинг 30 бараваригача (8,1 млн.сум), суFOриш воситаси харид цилиш учун - БХМ нинг 10 бараваригача (2,7 млн.сум),уругликлар ва кучатлар сотиб олиш учун - Б^М нинг 3 бараваригача (810,0 минг.сум).

Тадқиқот натижаларига асосланиб, меҳнат бозорида аёлларнинг фаоллиги самарадорлигини оширишнинг стратегик концепциясини таклиф этамиз. Унда бош мақсад сифатида аёллар иш билан бандлигини таъминлаш бўйича асосланган ташкилий тадбирлар ишлаб чиқиш, меҳнат соҳасида гендер тенгликка эришиш бўлиб, меҳнатга лаёқатли аёлларнинг оқилона иш билан бандлигини оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Ўзбекистон Республикаси менат бозорида аёлларнинг итисодий фаоллигини ошириш

  • Towards a better future for women and work: Voices of women and men. MOT Preventing Discrimination, Exploitation and Abuse of Women Migrant Workers: An Information Guide, 2017.
  • Ржаницына Л.С. Женщины и рынок труда. М.: Политиздат, 2000. -75-76 с.
  • Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси. Дарслик. -Т.: Fan vatexnologiya, 2012. -129-140 б.
  • Ирматова А.Б. "Инновацион иқтисодиётда аёллар меҳнатини ташкил этиш методологиясини такомиллаштириш" мавзусидаги и.ф.д.илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация. Тошкент, 2021. 17-18 б.
  • Мирзиеёв Ш. Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда//Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетасига берган интерьюси 17.08.2021// https://president.uz/uz/lists/view/4547.
Статья научная