Биоген стимуляторларни ветеринарияда қўлланилиши ва улурга қўйилган фармацевтик талаблар
Автор: Хатамов Толмас Тлинович
Журнал: Life Sciences and Agriculture.
Статья в выпуске: 3-1, 2020 года.
Бесплатный доступ
Yшбу мақолада биоген стимуляторларни олиниши ва препаратларга қўйиладиган фармацевтик талаблар кўрсатиб ўтилган. Шу балан бирга тўқима препаратларни қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг баъзи юқумсиз ва инфекцион касалликларида қўлланилиши ва уларнинг физиологик жараёнларга таъсири келтириб ўтилган.
Биоген стимуляторлар, вегетатив иннервация, фермент, гормон, безлар, иммунобиологик, парез, фалажлик, гемолизат, элеутерококк экстракти
Короткий адрес: https://sciup.org/14125761
IDR: 14125761 | DOI: 10.24411/2181-0761/2020-10124
Текст научной статьи Биоген стимуляторларни ветеринарияда қўлланилиши ва улурга қўйилган фармацевтик талаблар
Кириш. Бугунги кунда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдори ва сифатини ошириш мақсадида бир қатор чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларидан сифатли маҳсулот олишда, табиий ветеринария препаратларининг ўрни муҳим саналади. Шунга асосан кейинги йилларда мамлакатимизда фармацевтика тармоғини ривожлантиришга қаратилган қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 7-ноябрдаги ПФ-5229-сонли “Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019-йил 10-апрелдаги ПФ-5707-сон “2019 - 2021-йилларда Республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ҳамда 2018-йил 23-январдаги ПҚ-3489-сонли “Дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш ҳамда олиб киришни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тyFpисида”ги царори фармацевтика тармогини ривожлантириш учун цулай шарт-шароитлар яратди.
Туцима препаратлари (Биоген стимуляторлар) билан даволаш усули бугунги кунда энг кўп қўлланилаётган носпецифик стимулловчи усуллардан бири ҳисобланиб, ҳайвон ёки ўсимликлар тўқималарини консервация қилиш йўли билан олинган препаратларни профилактик ва даволаш мақсадида организмга юборишга асосланади. [2]
Биоген стимуляторлар - муайян шароитда х,айвонлар ва усимликлар тўқималарида ҳосил бўладиган ва биологик фаоллик хусусиятига эга бўлган моддалардир. [1]
Бу препаратлар амалиётга 1933- йилда академик В.П.Филотов томонидан киритилган. Филатовнинг фикрича, организмдан ажратилган ҳайвон тўқималари бирдан ўлмайди, уларда модда алмашинув давом этади. Бу ҳолат тўқима қандай шароитда эканлигига қараб, тўрлича давом этади. Ноҳуш факторлар таъсирида тўқималар жуда актив биологик моддаларни ишлаб чиқаради. Бу моддаларни Филотов царшилик моддалари ёки биоген стимуляторлар деб атади. [1]
Биоген стимуляторлар организм функсияларини тезлаштиради. Биоген стимуляторларли препаратлар ўсимликлар (алое барги) ва ҳайвонлар туцималаридан олиниб экстрактлар шаклида таёрланади. Чорвочиликда бунинг учун ҳайвонларни талоқ, жигар, мускуллар, туҳумдон, қон, ошқозон ости бези ва бошқа органлари олинади ва турли хил омиллар (совитиш, қоронғи жойда сақлаш ва бошқалар) таъсир этиши орқали, шунингдек микрофлора ва микрофауна қолдиқларига эга бўлган торфдан ҳамда балчикдан тайёрланади. Биоген стимуляторлардан ветеринарияда асосан ёш ҳайвонларни ўсишини тезлаштириш ва маҳсулдорлигини оширишда фойдаланилади. Бундан ташқари тўқима препаратлари метаболизмни кўчайтиради, яхшилайди, марказий нерв тизимини бошқариб таъсири бўзилган бўлса уни тиклайди, организмни чидамлилигини оширади ва функцияларини стимуллайди. [1, 3]
Заиф ва касалликдан согайган х,айвонларнинг усиши ва вазни ортишини тезлаштиради, узоқ муддат давом этаётган тери касалликлари битишини тезлаштириш мақсадида, нафас аъзолари, нерв тўқималари (парезлар, фалажлик), ошцозон-ичак трактининг сурункали касалликларида организмнинг х,имоя цувватини ошириш учун цулланилади.
Тўқима препаратлари у ёки бу даражада организм фаолиятини фаоллаштиради, айниқса марказий нерв тизими, вегетатив иннервация, фермент, гормон ва безлардан шира ажралиш ҳамда иммунобиологик ҳолатларни, қон ҳосил булиши ва ^.к. [1]
Бу препаратлар соглом х,айвонлардаги физиологик жараёнларни сезиларли фаоллаштиради, ноҳуш таъсирларга чидамлиликни оширади, касалликларда эса организмни нормал физиологик холатга цайтаради.
Туцима препаратларини тайёрлашда цузгалиш ва пасайиш, тугри ва эгри таъсир, умумий ва саралаш таъсир, асосий ва иккинчи даражали таъсир, кутилган ва кутилмаган таъсир, патогенетик ва этиотропик таъсирларини иноботга олиш лозим.
^озирги пайтда ^ам В.П.Филатов услуби буйича тайёрланган туцима препаратлари цулланилмоцда.
Гемолизат - Haemolisatum. Туц-жигарранг суюцлик. Таркибида пептид, аминокислоталар, гормонлар, витаминлар, қон ва ошқозон суюқлигининг биологик фаол моддалари мавжуд.
Таъсири. Марказий нерв тизимини рағбатлантиради, қон айланишини ва моддалар алмашинувини яхшилпайди, организмдаги заҳарланишни пасайтиради, ҳазм қилиш ва нафас аъзоларининг фаолияти бузилишларини тиклайди. Сув ва электролитлар алмашинуви бузилишларида организмнинг реактивлигини оширади. [1, 3]
Заиф туғилган ҳайвонларга организмнинг яшовчанлигини ошириш, ҳазм қилиш, нафас аъзолари касалликларини, шу жумладан диспепсия ва токсикозларни даволаш ва олдини олиш мақсадида қўлланилади. Озиқланишнинг сурункали бузилишлари, шу жумладан дистрофия, гипотрофия, сув алмашинуви бузилишларида фойдаланилади. Инфекцион касалликларда кимётерапевтик воситалар билан бирга белгиланади.
Элеутерококк экстракти - Extractum Eleutherococci fluidum. Таркибида 33% спирт мавжуд тўқ-жигарранг суюқлик. Тиканли элеутерококкнинг илдизи ва илдизпоясидан тайёрланади.
Организмга умумий қувватловчи таъсир кўрсатади, иштаҳани оширади, паррандалар ўсиши ва вазни ортишини яхшилайди, ҳайвонларнинг стресс давридаги резистентлигини оширади.
Паррандаларга ўсиши, вазни ортиши ва тухум қўйишини ошириш учун қўлланилади. Озуқа билан 15-20 кун давомида қўлланилади. Яхшироқ аралашиши учун уни даставвал сув (сут) билан 1:5 нисбатда аралаштирилади. Ҳайвонларнинг стресс-реакциялари, транспортда ташиш, гуруҳларга ажратилиши, туғруқ, тарозига тортиш вақтида қўлланилади.
Хулоса. Тўқима препаратларни қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг баъзи юқумсиз ва инфекцион касалликларида, ўсишни рағбатлантириш ва боқишни яхшилаш учун яхлит тўқималар ва экстрактлар, қийма, суспензия, малҳам ва кукунлар кўринишида қўлланилади. Улар физиологик жараёнларни фаоллаштиради ҳамда шу орқали ҳайвонлар ўсишини тезлаштиради, организм резистентлигини оширади. Тўқима препаратлари табиий препаратлар бўлиб, бошқа препаратларга нисбатан ҳайвонлар учун зарарсиз.
Адабиётлар:
-
1. Салимов Ю. Ветеринария фармакологияси. Ўқув қўлланма. Тошкент. 2019 йил.
-
2. Норбоев Қ.Н., Бакиров Б., Эшбўриев Б.М. Ҳайвонларнинг ички юқумсиз касалликлари. Дарслик. Тошкент - 2007 йил.
-
3. Соколов В.Д. и др. Фармакология. -М.: Колос, 2010 год
Список литературы Биоген стимуляторларни ветеринарияда қўлланилиши ва улурга қўйилган фармацевтик талаблар
- Салимов Ю. Ветеринария фармакологияси. Ўқув қўлланма. Тошкент. 2019 йил.
- Норбоев Қ.Н., Бакиров Б., Эшбўриев Б.М. Ҳайвонларнинг ички юқумсиз касалликлари. Дарслик. Тошкент - 2007 йил.
- Соколов В.Д. и др. Фармакология. -М.: Колос, 2010 год.