Арра тишларидан момини ажратувчи такомиллашган аволи мослама

Автор: Очилов М.М., Хусанова Ш.А., Хакимов И.Ш.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (81), 2021 года.

Бесплатный доступ

Такомиллашган ҳаволи мосламада арра юзасидаги момиқни ажратишда ҳаво оқими таъсир этиш зонасида момиқни чиқариш каналида унинг ҳаракатланиш жараёнини изоҳлаш.

Пахта ҳом ашёси, линтерлар, аррали цилиндр, толали масса оқими, 5лп линтер ускуналари, kалта толалар

Короткий адрес: https://sciup.org/140260322

IDR: 140260322

Текст научной статьи Арра тишларидан момини ажратувчи такомиллашган аволи мослама

Пахта ҳом ашёсидан толаси ажратилгандан кейин чигит юзасига маълум даражада калта толалар қолади. Бу калта толалар момиқ деб аталади. Момиқни чигитдан ажратиб олиш учун линтер машиналаридан фойдаланилади. Хозирда ишлатилаётган линтерларда энергия сарфи юқори бўлганлиги сабабли илмий изланишларда арра тишларида момиқни ажратиб олишда сўриш жараёни ўрганилган.

Линтерларда момик ажратиш технологияси - арраларнинг айланиб турган чигит валигига механик усулда таъсир этиб, чигит юзасидан момиқни қириб олишга, сўнгра эса арра тишидан ҳаво ёрдамида итариб ажратилишга ва конденсоргача олиб борилиб, у ерда хаводан ажратиб олинишга асосланган.

Линтернинг чигитдан ажратган момиқ миқдори ва чигит бўйича иш унумдорлиги муҳим технологик кўрсаткичлар ҳисобланади. Маълумки, аррали жинларда толани арра тишидан ажратиб олинишда ва линтерларда момиқни арра тишидан ажратиб олинишда ҳам, бир хил ҳаво оқимига асосланган мосламадан (1-расм) фойдаланилади. Бу мослама хаво камераси йўналтирувчи труба ростланувчи қирғоқ момиқ қувуридан иборат. Бу мосламада ВЦ вентилятори ёрдамида ҳосил қилинган ҳаво босим билан ҳаво камерасига йўналтирилади ва ҳаво йўналтирувчи ҳамда тирқиш орқали харакатланади.

1-хаво камераси, 2-сапло, 3-тиркиш, 4-аррали цилиндр,5-момик канали.

1-расм. Мавжуд хаво камераси ва аррали цилиндр жойлашувининг схемаси

Бунда ҳавонинг чизиқли тезлиги аррали цилиндр чизиқли тезлигидан юқорилиги ҳисобидан арра тишидаги тола ёки момиқ ажратилади ва бўшлиқга йўналтирилади. Ундан эса, умумий қувурга йўналтирилиб конденсоргача етказилади.

Толани чигитдан ажратишда иккита ДП-130 русумли жин мажмуасида, арра тишидан толани ҳаволи ажратиш мосламаси камерасида P=3150 Па босимни ва Q=2,5-3 м3/с, чигитдан момикни ажратиш мажмуаси олтита линтер ускунаси хаво камерасида 2600 Па босимни ва Q=2,5-3 м3/с хавони хосил килиш учун хам ВЦ-8 вентилятори ишлатилади.

Агар маҳсулот бўйича ҳисобласак, иккита жиндан иборат мажмуанинг иш унумдорлиги бир соатга 3120 килограмм толани, олтита линтердан иборат мажмуанинг иш унумдорлиги эса 330 килограмм момиқни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, линтер ускунасидан иборат мажмуанинг момик буйича иш унумдорлиги жин ускунасидан иборат мажмуага Караганда

  • 9,5 баробарга кам бўлиб, ҳаво сарфи эса тенг - бу албатта линтер ускунасидан иборат мажмуанинг маҳсулот миқдорига нисбатан электрэнергияси сарфи кўплигини ва унинг самараси пастлигини кўрсатмоқда.

Ушбу ҳолатни ҳисобга олиб жинлаш ва линтерлаш ускуналарида бир хил ҳаволи ажратиш мосламасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Шу сабабли, линтер ускунасида арра тишидаги момиқни ажратиш учун такомилашган ҳаволи мослама таклиф этилди (2-расм). Бу мосламада момиқни арра тишидан ажратишда ҳаво арра юзига итариш йўли билан эмас, балки сўриш йўли билан амалга оширилади. Момиқ арра тишидан ажратиб олинишда сўрувчи ҳаво оқими тишдаги тола массасини ҳеч қандай қаршиликсиз ажратиб олади.

Шуни таъкидлаш керак, мавжуд ҳаволи ажратиш мосламасига эга линтер ускунасидан иборат мажмуа технологияси ёрдамчи ускуналарида ўрнатилган электродвигателлар қуввати 49,5 кВт. ни ташкил этса, таклиф этилаётган ҳаволи ажратиш мосламасига асосланган линтер ускунасидан иборат мажмуа технологияси ёрдамчи ускуналарида ўрнатилган электродвигателлар қуввати 25 кВт. ни ташкил этади.

Ҳаво сарфи таклиф этилётган технологияда 2 мартага кам бўлади (1-жадвал).

1-аррали цилиндр, 2-такомиллашган ҳаволи момиқ ажратиш мосламаси.

2-расм. Аррали цилиндр ва момиқни ажратгичнинг такомиллашган конструкцияси

1-жадвал

Момиқ ажратишда ёрдамчи ускуналар

Кўрсаткичлар

Мавжуд технологияда ўрнатилган ёрдамчи ускуналар

Таклиф этилаётган технологияда ўрнатилган ёрдамчи ускуналар

ВЦ-8

КЛ

У1ВЦ

Жами

КВМ

УВЦ-22

Жами

Ўрнатилган қувват,кВт

11

1,5

37

49,5

3

22

25

Сарфланадиган ҳаво, м3/с

2,7

5,5

5,5

13,7

2,7

5,4

8,1

  • 2 .3. Аррали цилиндр юзасидан такомиллашган ҳаволи мосламада момиқ ажратишнинг назарий жараёни

Ҳаволи мосламасига қўйилган асосий технологик талаб арра тишларидан момиқни тўлиқ ажратиб олинишини таъминлаш ва уни чиқариш каналига узатиш момиқни ишчи камерадан қобирғали панжара ортига чиқаргандан сўнг илиниб қолган момиқни ундан ажратиб олиш учун хизмат қилади.

ФОЙДАЛАНИГАН АДАБИЁТЛАР.

  • 1 . Жабборов Ғ.Ж., Отаметов Т.У., Хамидов А.Х. Чигитли пахтани ишлаш технологияси. // -Тошкент. “Ўқитувчи” 1987 й. 326 б.

  • 2 . Г.И.Мирошниченко Основы проектирования машин первичной обработка хлопка. М. 1972 г. 484 с.

  • 3 . Очилов М.М., Хакимов Ш.Ш., Пардаев М.С. Момиқни арра тишидан ажратиш мосламасининг технологик кўрсаткичларини аниқлаш// Бухоро-2019 й. 535-537 б.

  • 4 . OchilovM.M., XakimovSh.Sh. Modernized linter machine// International Journal of Advenced Research in Science, Engineering and Technology. 2019. 11. 1166511671 б.

  • 5 . Ф.А.Саади. Аэродинамика воздухосъемного джина и пневмотранспорта волокна. Интернет изд. Селхозьмаш, 2016. 55с.

  • 6 . Очилов М.М., Хакимов Ш.Ш. Машина для отделения линта от джинрованных семян. Москва 2018 г. Журнал UNIVERSUM: технические науки. С 16-18.

  • 7 . Ишлинский А.Ю. “Прикладные задачи механика”, Книга I, Механика вязкопластических и не вполне упругих тел. М. Наука 1986 г. с 262.

  • 8 . Очилов М.М., Хакимов Ш.Ш. Пахта чигитидан момиқ ажративчи такомиллашган технологияли машина. Тўқимачилик муаммолари журнали. Тошкент 2018 й. №3. 20-24 б.

  • 9 . ОчиловМ.М., ХакимовШ.Ш., ТурсуновХ.К.. Технологические параметры машины для отделения линта от джинированых семян// Универсум: Технические науки, Научный журнал. Апрель, Москва 2019 г. 20-22 с.

"Экономика и социум" №2(81) 2021

Список литературы Арра тишларидан момини ажратувчи такомиллашган аволи мослама

  • Жабборов Ғ.Ж., Отаметов Т.У., Хамидов А.Х. Чигитли пахтани ишлаш технологияси. // -Тошкент. "Ўқитувчи" 1987 й. 326 б.
  • Г.И.Мирошниченко Основы проектирования машин первичной обработка хлопка. М. 1972 г. 484 с.
  • Очилов М.М., Хакимов Ш.Ш., Пардаев М.С. Момиқни арра тишидан ажратиш мосламасининг технологик кўрсаткичларини аниқлаш// Бухоро-2019 й. 535-537 б.
  • OchilovM.M., XakimovSh.Sh. Modernized linter machine// International Journal of Advenced Research in Science, Engineering and Technology. 2019. 11. 11665-11671 б.
  • Ф.А.Саади. Аэродинамика воздухосъемного джина и пневмотранспорта волокна. Интернет изд. Селхозьмаш, 2016. 55с.
  • Очилов М.М., Хакимов Ш.Ш. Машина для отделения линта от джинрованных семян. Москва 2018 г. Журнал UNIVERSUM: технические науки. С 16-18.
  • Ишлинский А.Ю. "Прикладные задачи механика", Книга I, Механика вязкопластических и не вполне упругих тел. М. Наука 1986 г. с 262.
  • Очилов М.М., Хакимов Ш.Ш. Пахта чигитидан момиқ ажративчи такомиллашган технологияли машина. Тўқимачилик муаммолари журнали. Тошкент 2018 й. №3. 20-24 б.
  • ОчиловМ.М., ХакимовШ.Ш., ТурсуновХ.К. Технологические параметры машины для отделения линта от джинированых семян// Универсум: Технические науки, Научный журнал. Апрель, Москва 2019 г. 20-22 с.
Еще
Статья научная