Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соаси кўрсаткичларининг талили
Автор: Рахмонов А.И.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (98), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланганлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар таҳлили келирилган.
Хизмат кўрсатиш, яим, аҳоли бандлиги, таҳлил
Короткий адрес: https://sciup.org/140300555
IDR: 140300555
Текст научной статьи Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соаси кўрсаткичларининг талили
Хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланганлик даражаси аҳоли юқори турмуш сифатини таъминлашнинг ва иқтисодий ўсишсуръатларини жадаллаштиришнинг белгиловчи омилига айланди. Айниқса, ушбу соҳанинг, айниқса меҳнатга лаёқатли аҳолининг бандлигини таъминлаш ва унинг даромадларини ошириш муаммосини ҳал этишдаги беқиёс аҳамиятини кишилик жамияти томонидан эришган катта ютуқ сифатида алоҳида эътироф этиш лозим.Соҳанинг аҳоли турмуш даражасини ҳамда сифатини яхшилашдаги ролини ошириш, биринчи навбатда, ушбу соҳани бугунги ҳолати ва ривожланиш тенденцияларини чуқур таҳлил қилишни, ушбу соҳада мавжуд бўлган муаммоларни аниқлашни ва уларнинг ечимларини излаб топишни, имкониятларни белгилашни ва келажакда улардан унумли фойдаланишни тақозо этади. Ушбулардан келиб чиққан ҳолда ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳолати, унда содир бўлаётган миқдор ва сифат кўрсаткичларининг ўзгаришини таҳлил асосида урганилди.
Мамлакат миллий иктисодиётининг мухим таркибий қисмихизмат кўрсатиш соҳаси ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш соҳаси мамлакат ижтимоий-иктисодий таракциётида, хусусан, ЯИМ ишлаб чикаришда, аҳолини иш билан таъминлашда, унинг турли эҳтиёжларини қондиришда турмуш даражаси ва сифатини оширишда, давлат бюджетини шакллантиришда етакчи ўрин тутади. Шу билан бир қаторда, хизмат кўрсатиш соҳаси кўп тармоқли ва бир вақтнинг ўзида бир неча йуналишда фаолият олиб борувчи соҳа. Ушбу соҳада доимий тарзда ўзаро миллий иқтисодиётнинг бошқа соҳалари билан узвий боғлиқ бўлган мураккаб ижтимоий-иктисодий жараёнлар содир булади ва ривожланиб боради. Хизмат кўрсатиш соҳаси, бир томондан, миллий иктисодиётнинг бошқа соҳа ҳамда тармоқларига, уларнинг ҳолати ва ривожланишига катта таъсир кўрсатса, иккинчи томондан, унинг ривожланиш имкониятлари ҳамда истицболлари бошца сох,а ва тармоцлар динамикаси билан белгиланади.
Табиийки, хизмат кўрсатиш соҳасини баҳолаш услуби юқорида зикр этилган барча жараёнлар ва боғлиқликларни ўзида акс эттириши лозим. Мавжуд адабиётларда хизмат кўрсатиш соҳасининг миллий иктисодиётдаги, унинг ижтимоий-иктисодий тараккиётидаги урнини, унинг самарадорлигини, рақобатбардошлигини ёки бошқа баъзи бир жиҳатларини баҳолаш, асосан, қуйидаги макроиқтисодий кўрсаткичлар орцали ифода этилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасини мамлакатнинг ЯИМ таркиби бўйича баҳолаш. Хизмат кўрсатиш соҳасини бундай ёндашув асосида баҳолаш, унинг мамлакат иқтисодиётидаги мавқеини кўрсатади. Чунки, ЯИМ иқтисодиётнинг моддий ҳамда номоддий соҳалари бўйича иқтисодий фаолиятнинг якуний натижаларини тавсифловчи макроиқтисодий кўрсаткичдир. ЯИМ таркибида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши қанча юқори бўлса, мамлакат ахолисининг турмуш даражаси ва сифати ҳам шунчалик юқори бўлади. Мамлакатимиз ЯИМда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 1-диаграммада келтирилган.

1-диаграмма. ЯИМда хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши, фоизда
Келтирилган 1-диаграммадан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда 2017 йилда хизмат кўрсатиш соҳасининг ЯИМ таркибидаги улуши 37,4 фоизни ташкил қилган бўлса, охирги тўрт йил мобайнида хизмат кўрсатиш соҳасининг ЯИМдаги улуши муттасил ўсиб борганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, 2018 йилда – 35,5 фоиз, 2019 йилда – 36,6 фоиз ва 2021 йилда эса – 38,6 фоизгача ўсишга эришган. Ушбу кўрсаткич ривожланган мамлакатларда 74 фоизниташкил этади. Шундан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда ушбу соҳани жадал суръатлар билан ривожлантириш ва унинг мамлакат ЯИМ таркибидаги улушини янада ошириш мақсад қилиб қуйилди.
Мамлакатда олиб борилаётган таркибий ўзгаришлар хам айнан шунга қаратилган. ЯИМ таркибида хизматлар соҳаси улушининг ошиб боришига асосан кўрсатилган хизматлар ҳажмининг йилдан-йилга ошишини кўрсатиб ўтиш мумкин (2-диаграмма).
2-диаграмма маълумотларидан ҳам кўриниб турибдики, миллий иқтисодиётда хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳажми 2021 йилда 2017 йил билан таққослаганда 165354,4 (284165,4-118811,0) млрд.сўмга кўпайган. Бу эса албатта ижобий ҳолатдир.

2-диаграмма. Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасининг
ҳолати, млрд.сўм.
Шу сабабли ҳам ЯИМ ҳажмини оширишда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, унинг тармоқларини модернизациялаш муҳим аҳамиятга эга.
Хизмат турларини ривожлантириш - мамлакат иқтисодиётини ривожланишига асосий ҳисса қўшади. Хизмат сифатини ошириш ва ривожлантириш бугунги кун кўрсатилаётган хизматнинг асосий мақсади ва вазифаси ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аввало уни иқтисодиётда қандай ҳолатда эканлигини аниқлаб ўрганиб чиқиб, таҳлил қилиш лозим бўлади. Шу сабабли бизлар таҳлилни мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳаси ҳолатини ўрганишдан бошладик (1-жадвал).
1-жадвал
Ҳудудлар бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми, млрд.сўм
Худудлар |
2019 йил |
2020 йил |
2021 йил |
2021 йилда 2019 йилга нисбатан |
|
Фарқи (+;-) |
Ўсиши, % |
||||
Ўзбекистон Республикаси |
193 697,8 |
219 978,5 |
284 165,4 |
64 186,9 |
129,2 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
5 671,8 |
6 520,3 |
8 458,4 |
1 938,1 |
129,7 |
Андижон |
9 803,8 |
11 413,0 |
14 636,3 |
3 223,3 |
128,2 |
Бухоро |
8 413,2 |
9 843,1 |
12 574,1 |
2 731,0 |
127,7 |
Жиззах |
4 305,1 |
5 024,7 |
6 395,6 |
1 370,9 |
127,3 |
Қашқадарё |
8 800,9 |
10 349,5 |
12 823,8 |
2 474,3 |
123,9 |
Навоий |
5 056,2 |
5 840,5 |
7 459,6 |
1 619,1 |
127,7 |
Наманган |
7 747,6 |
8 928,6 |
11 619,5 |
2 690,9 |
130,1 |
Самарқанд |
12 786,8 |
14 086,1 |
18 259,0 |
4 172,9 |
129,6 |
Сурхондарё |
6 981,9 |
8 013,9 |
10 387,4 |
2 373,5 |
129,6 |
Сирдарё |
2 726,8 |
3 303,0 |
4 183,1 |
880,1 |
126,6 |
Тошкент |
14 568,4 |
16 438,3 |
21 197,4 |
4 759,1 |
129,0 |
Фарғона |
11 684,1 |
13 694,4 |
17 411,8 |
3 717,4 |
127,1 |
Хоразм |
5 763,3 |
6 461,2 |
8 325,8 |
1 864,6 |
128,9 |
Тошкент ш. |
65 759,2 |
79 879,3 |
106 502,8 |
26 623,5 |
133,3 |
1-жадвал маълумотлари асосида қуйидаги хулосалар қилинди:
-
• таҳлил олиб борилган 2019-2021 йилларда Ўзбекистонда хизматлар ҳажми ўсиб бориш тендециясига эга бўлиб, хизматлар ҳажми 2019 йилдаги 193697,8 млрд.сўмдан 2021 йилга келиб 64186,9 млрд.сўмга ошиб, 284165,4 млрд.сўмни ташкил қилди.
-
• хизмат кўрсатиш ҳажмлари мамлакатнинг барча ҳудуларида 2021 йилда 2019 ва 2020 йиллар билан таққослаганда ўсишга эришган. Республика ҳудудлари орасида 2019 йилга нисбатан 2021 йилда энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳри – 33,3 фоиз, Наманган вилояти – 30,1 фоиз ва Қорақалпоғистон автоном Республикасида – 29,7 фоиз кузатилди.
-
• Республикамиз ҳудудлари орасида жами кўрсатилган хизматлар ҳажмида Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Андижон
вилоятларининг улушлари юқорилигича сақланиб қолмоқда. Ўзбекистон миллий иқтисодиётида хизматлар соҳасининг йил сайин ўсишига, албатта хизмат кўрсатиш тармоқларининг кўпайиши ва замонавий турларининг пайдо бўлиши ҳам асосий сабаблардан бири бўлиб хисобланади.
Хизмат кўрсатиш соҳасида банд ахолининг иқтисодиётда банд умумий аҳоли сонидаги улуши ҳам соҳа фаолиятини бахолайди. Хизмат кўрсатиш соҳаси фаолиятини бундай ёндашув асосида баҳолаш соҳанинг миллий иктисодиётдаги ижтимоий ахамиятини белгилайди.
Ижтимоий йўналтирилган ва аҳоли кенг қатламлари турмуш фаровонлигини таъминлашга қаратилган бозор иқтисодиётини изчиллик билан шакллантираётган Ўзбекистонда аҳоли бандлиги масалаларига жиддий эътибор қаратилаётганлигининг боиси ҳам ана шунда. Аҳоли бандлигини таъминлаш мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иктисодий сиёсатнинг устувор йуналиши хисобланади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев шундай фикр билдирган: “Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий ахамиятга эгадир. ^окимликлар, вазирликлар ва идоралар, иш берувчи ташкилотлар билан бир қаторда, банк муассасаларини ҳам бу ишга янада фаол жалб этиши керак. Аҳоли бандлигини ҳал этишда туризмни ривожлантириш бўйича катта имкониятларни ҳам ишга солишимиз лозим”. Ушбу муҳим вазифаларни бажаришда хизмат кўрсатиш соҳаси етакчи рол ўйнаши лозим, деб ўйлаймиз. Хизмат кўрсатиш соҳасининг бандлик муаммоларини ҳал этишда мавжуд имкониятларни аниқлаш ва улардан унумли фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси курсаткичларини тахлил утказдик.
Статистик маълумотларга кўра Ўзбекистон иқтисодиётида банд бўлган аҳолининг 50,7 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатади (3-диаграмма). Ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 70 фоизни ташкил этади. Шундан келиб чиқиб, ушбу соҳани жадал суръатлар билан ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиб, унинг аҳолини иш билан таъминлаш йўлларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятта эга.

3-диаграмма. Хизмат кўрсатиш соҳасида банд аҳолисони, фоизда
Келтирилган диаграмма маълумотларидан кўриниб турибдики, 2017 йилда иқтисодиётда банд аҳолининг 50,2 фоизиишлаб чиқариш соҳасида банд бўлса, 49,8 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган. 2021 йилда иқтисодиётда банд аҳолининг 49,3 фоизи ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлса, 50,7 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган.
Мамлакатимиз иқтисодиётида хизмат кўрсатиш соҳасида банд аҳоли сони улушининг 2020 йилда қисқариши пандемия сабабли дейишимиз мумкин холос. Аҳоли бандлиги таркибида бундай ўзгаришларни табиий ҳолат дейишимиз мумкин. Чунки у мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ролини ошириш йўлида олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсатнинг моҳиятига мос келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
-
1. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола.-Тошкент: Маънавият, 2017.- 166-б.
-
2. https://stat.uz . Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
-
3. https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/ маълумотлари асосида ҳисобланди
"Экономика и социум" №7(98) 2022
Список литературы Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соаси кўрсаткичларининг талили
- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола.- Тошкент: Маънавият, 2017.- 166-б.
- https://stat.uz. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари.
- https://stat.uz/uz/rasmiy-statistika/маълумотлари асосида ҳисобланди.