Бўлажак тарбиячи-педагогларда касбий мотивацияни шакллантириш компонентлари

Автор: Тешабаева Замира Собировна

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 9 (88), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мазкур мақолада бўлажак тарбиячи-педагогларларда касбий мотивацияни шакллантиришнинг педагогик жиҳатлари, касбий мотивацияга оид олимларнинг тадқиқотчиларнинг қарашлари мазмуни ва таҳлили баён этилган. Талабаларни касбий фаолиятга тайёрлаш йўллари кўрсатилган.

Мотив, касбий мотивация, инновация, эҳтиёж, маҳорат, эҳкомпетентлик, компонент, субъект, технология, кўрсатма, когнитив, интернал, эмоционал, экстернал, мимика, рефлексив, жест

Короткий адрес: https://sciup.org/140255084

IDR: 140255084

Текст научной статьи Бўлажак тарбиячи-педагогларда касбий мотивацияни шакллантириш компонентлари

Юртимизда кечаётган кенг куламли ижтимоий-маънавий ислохотлар мактабгача таълим тизимига рақобатбардош малакали мутахассисларни тайёрлашни долзарб масала қилиб қўймоқда. Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари туFрисида”ги карорида болаларни тарбиялаш ва хар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга кодир булган мактабгача таълим муассасалари педагог-тарбиячиларини тайёрлаш вазифаси белгиланган [1]. Мазкур муаммони амалга оширишда олий таълим тизими ҳам алоҳида ўрин тутади. Касбий мотивация талабаларни касбий-дидактик билим, куникма ва малакаларни етарли даражада узлаштиришларига турки беради. Булажак тарбиячи-педагогларда касбий мотивацияни шакллантириш мактабгача таълим жараёнида инновацион ғояларни яратиш ва самарали равишда ташкил этиш ҳамда педагогик изланувчанликни амалга оширишни таъминлайди. Талабаларда касбий маҳоратни шаклланиши уларнинг шахсий сифатлари ва фаолият тузилиши билан хам бевосита боFликдир. Уларни инновацион фаолиятга тайёрлаш касбий компетенция, касбий кўникма ва малакаларни узлаштириш билан амалга ошади. Н.А.Муслимов ва бошкалар фикрича “ компетентлик таълими натижасида қуйидагилар таъминланиши керак: уз-узини харакатга келтириш манбаи сифатида таълим олишга ички мотивациянинг мавжуд булиши; яхлит фаолиятни эгаллаш шарти сифатида укув фаолияти жараёнида уз-узини ташкиллаштириш қобилияти; ҳар бир одамга ўзининг у ёки бу ўқув материалини узлаштира олиш даражасини аниклаш имконини берувчи уз-узини дифференциациялаш (ўз даражасини аниқлай билиш) қобилияти; таълим олувчи томонидан шахсий аҳамиятга эга бўлган натижаларга эришишлик; таълим жараёнининг барча субъектлари орасидаги ўзаро боFланган самарали фаолиятнинг мавжудлиги”[5;14- бет.].

Булажак тарбиячи-педагогларда касбий мотивация шаклланиши натижасида касбий компетенция ҳам ривожланади. Улар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни таъминлаш учун олий таълим жараёнида бўлажак тарбиячида ўз фаолиятини муваффақиятли бўлишига юқори даражада ишонч мотивациясини ошириш лозим. Касбий тайёрлик бевосита фаолиятни ташкил этишнинг объектив ва субъектив, ижодий-индивидуал компонентлари билан тавсифланади. Бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш учун олий таълим жараёнида таълимнинг инновацион технологияларини татбиқ этиш; ижтимоий жавобгарликни юксак даражада х,ис этиш; х,иссиётларини бош^ара олиш куникма ва малакаларни ривожлантириш; жамиятдаги ўзгаришларга тез мослаша олиш; келажакда турли хил кутилмаган вазиятларга тайёр туриш; турли хил тафаккур шакллари ва ижодий ^обилиятларни фаоллаштириш; касбдошлари, ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш қобилиятини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.Инновацион технологияларни амалиётга татбиқ этиш имкониятлари таълим муҳитида турли хил ўзаро таъсир кўрсатиш омиллари, шахсий мойилиги ва лаёқатини ошишини таъминлайди. Инновацион технологияларнинг энг асосий жиҳатларидан бири талаба шахсини ички имкониятларини намоён этиш, ўзини фаоллигини кўрсатиш, таълим жараёнида шахсий ижодий қарашларини билдиришда намоён бўлади. Талабаларда мазкур кўникмаларни шаклланиши касбий фаолиятга ижодий ёндашиш, таълим мух,итига янгиликларни татби^ этиш малакаларини ўзлаштиришларини кафолатлайди. Уларда педагогик фаолиятга ижодий ёндашув ҳамда инсонлар билан самарали мулоқотда бўлиш малакаси, ўз устида ишлаш имкониятларини яратади. Касбий педагогик мотивация бўлажак тарбиячиларни касбий эҳтиёж, касбий цизициш ва педагогик фаолиятга ундайди. Санаб утилган талаблар мотивациянинг асосий белгиларидан бири бўлган ўқув фаолиятини қандай ташкил этиш билан боFликдир. Уцув фаолиятида талабалар узини-узи таҳлил қилишда рефлексив қобилиятга таянадилар. Бўлажак тарбиячиларни педагогик фаолиятга тайёрлашда ўқув фаолияти мотивацияси асосий омил ҳисобланади. Ўқув фаолияти мотивацияси ҳаракатлантирувчи куч бўлиб, талабаларни билим, кўникма ва малакаларни фаол узлаштиришга йуналтирувчи жараёндир.

М.Г.Давлетшин уцув фаолияти мотивациясининг цуйидагича таърифлайди “ Ички манбалар инсоний туFма ёки орттирилган эхдиёжлари билан белгиланади. Орттирилган эҳтиёжлар фаолликка ундайди ҳамда гностик ва ижтимоий ижобий эҳтиёжлар ҳисобланади. Ташқи манбалар шахснинг ижтимоий шарт-шароитлари билан белгиланади. Турли хил таълимий вазиятлар ва жамиятни шахсдан талаб циладиган доимий хулц-атвори билдиради. Шахсий манбалар, шахснинг қадриятлари системаси установкалари ғояларидир. Бу манбалар ҳар бир шахс фаолиятида у ёки бу даражада мавжуд. Уларнинг барчаси фаолиятга таъсир этиб таълим жараёнининг мотивациясини ташкил этади. Шахснинг ички қониқиши, узини тан олиш, муваффациятларга эришиши билан намоён булади”[2; 9293-бет.].

Агарда профессор-уцитувчи томонидан аниц мацсад ва натижалар белгиланган бўлса, мотивация манбалари ўқув фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Маълумки, мотивлар учун энг муҳим омил қизиқиш ҳисобланади. Қизиқиш диққат, фикр ва хаёлнинг йўналганлиги билан ифодаланади. Талабаларда мотивни пайдо қилиб, ундан кейин мақсадни тўғри қўя олишга ўргатиш лозим. Касбий мотивация бевосита шахснинг индивидуал хусусиятлари, қизиқишлари, шахсий истак ва хохишлари негизида пайдо булади. алабаларда касбий мотивация турли мотивлар негизида шаклланади. Фикримизча, касбий соҳага оид мотивлар сирасига мактабгача таълим соҳаси бўйича билим олишга интилиш, педагогик фаолиятида муваффақиятга эришиш йўлларини пухта эгаллаш, педагогик маҳорат ва этикага эга бўлиш киради. Мазкур компонентлар касбий фаолиятни ташкил этишнинг асоси ҳисобланади. Буларнинг барчаси талабаларнинг касбга қизиқиши билан боғлиқ бўлиб, ўз олдига қўйган мақсадга эришишда ютуқларни эгаллаш ва касбий фаолиятида ижод қилишга интилишни таъминлайди. Буларнинг барчаси касбий мотивация компонентларига боғлиқ. Қуйида талабаларда касбий мотивацияни шакллантириш компонентларини келтирамиз.

Юқорида келтирилган касбий мотивацияни шакллантириш компонентлари бўлажак тарбиячилар фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган барча мотивларнинг жамланмаси деб аталиши мумкин. Уларнинг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, педагогик фаолиятни юритишда бўлажак тарбиячиларни юқори натижаларга эришишларини кафолатлайди.

Касбий компетенцияни шакллантирувчи мотивлар бўлажак тарбиячиларда педагогик фаолиятга қизиқиш уйғотади. Фаолият шахсий муносабат мақсадли йўналганлик, қизиқиш ва мотивлар таъсирида пайдо бўлади. Талабаларнинг фаол бўлишининг асосий манбалари мақсадли фаолият, ижодий ўзини намоён этиш, тарбиячилик маҳоратини ҳар томонлама эгаллашга интилишларидир. Мотивация компонентлари касбий тайёргарлик жараёнига интернал ва экстернал мотивлар таъсири ҳамда талабаларни касбни пухта эгаллашлари учун ҳаракат қилишлари ижодий ўзини намоён этиши билан характерланади. Бунда шахсий мотивлар муҳим ўрин эгаллайди. Бу эса талабаларда касбий фаолиятида ўз ўрнига эга бўлиш ва ўзини тарбиячилик касбига бағишлашга ундайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.

  • 1.    Мирзиёев Ш. Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида. ПҚ-3261-сонли қарор. 2017 йил 9 сентябрь.

  • 2.    Давлетшин М.Г ва бошқ. Ёш даврлари ва педагогик психология. (ўқув методик қўлланма. Т.: 2004 й. 129 б.

  • 3.    Ильин. Е.П. Мотивация и мотивы. СПб.:Питер, 2011.-512 с.

  • 4.    Маркова А.К. Проблемы формирования мотивационной учебной деятельности. М.: Изд-во МГУ, 2016.- 245 с.

  • 5.    Муслимов Н.А., Абдуллаева Қ.М., Гаипова Н.С. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси “Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фани мисолида. Методик қўлланма.Т.:2013 -87 б.

  • 6.    Нюттен Ж.Р.     Мотивация, действие и перспектива

    будущего.Под ред. Леонтьева Д.А. М.: Смысл, 2004.-608 с.

  • 7.    Ҳайдаров Ф., Абдукаримов Х., Алимова Ф., Ботиров Б. Талабаларнинг ўқув мотивларини шакллантириш.Т.:2009-131 б.

  • 8.     Якобсон П.М.П сихология чувств и мотивации. изб психол. Под ред. Борисовой Е.М. М.:Изд-во. Психологии. Воронеж: МОДЭК,1998.- 304 с.

"Экономика и социум" №9(88) 2021

Список литературы Бўлажак тарбиячи-педагогларда касбий мотивацияни шакллантириш компонентлари

  • Мирзиёев Ш. Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида. ПҚ-3261-сонли қарор. 2017 йил 9 сентябрь.
  • Давлетшин М.Г ва бошқ. Ёш даврлари ва педагогик психология. (ўқув методик қўлланма. Т.: 2004 й. 129 б.
  • Ильин. Е.П. Мотивация и мотивы. СПб.:Питер, 2011.-512 с.
  • Маркова А.К. Проблемы формирования мотивационной учебной деятельности. М.: Изд-во МГУ, 2016.- 245 с.
  • Муслимов Н.А., Абдуллаева Қ.М., Гаипова Н.С. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси “Тикувчилик буюмларини конструкциялаш” фани мисолида. Методик қўлланма.Т.:2013 -87 б.
  • Нюттен Ж.Р. Мотивация, действие и перспектива будущего.Под ред. Леонтьева Д.А. М.: Смысл, 2004.-608 с.
  • Ҳайдаров Ф., Абдукаримов Х., Алимова Ф., Ботиров Б. Талабаларнинг ўқув мотивларини шакллантириш.Т.:2009-131 б.
  • Якобсон П.М.Психология чувств и мотивации. изб психол. Под ред. Борисовой Е.М. М.:Изд-во. Психологии. Воронеж: МОДЭК,1998.- 304 с.
Статья научная