Почта хизматларининг исоб ва аудит объекти сифатидаги таснифий асослари
Автор: Ширинов У.А.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада почта хизматларининг ҳисоб ва аудит объектлари сифатидаги таснифи ва тавсифи баён қилинган.
Почта алоқаси, почта хизматлари, куръерлик хизматлари, универсалхизматлар, почта жўнатмалари, ёзма хат-хабарлар
Короткий адрес: https://sciup.org/140300516
IDR: 140300516
Текст научной статьи Почта хизматларининг исоб ва аудит объекти сифатидаги таснифий асослари
Мамлакатимиз иқтисодиётини жадал ва мутаносиб ривожлантиришда, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини изчил оширишдахизматлар соҳасининг ўрни беқиёсдир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, «хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим манбаи ва омили ҳисобланади. Жаҳон тажрибаси бугун айнан ушбу соҳа ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг фаровонлигини оширишда етакчи ўрин тутишини кўрсатмоқда.
Хизматлар соҳасида почта алоқаси хизматлари муҳим ўрин тутади. Ушбу хизматларсизодамларнинг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг кўплаб ижтимоий-иқтисодий, маънавий, маърифий ва бошқа талабларини қониқтириб бўлмайди. Бундай талабларнинг ўсиб бориши, табиий равишда, почта алоқаси хизматларини борган сари равнақ топтиришни объектив зарурат қилиб қўяди.
Почта алоқаси хизматлариушбу хизматларни кўрсатувчи субъектларда даромад ва фойда олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Шунингдек, почта алоқаси хизматлари ушбу соҳа субъектларида маблағ сарфлашнинг бош объекти бўлиб ҳисобланади. Айнан шу сифатда почта алоқаси хизматлари ушбу хизматларини кўрсатувчи субъектларда юритиладиган бухгалтерия ҳисобининг ҳамда уларда ўтказиладиган аудитнинг асосий объекти бўлиб ҳисобланади.
Бошқарув воситаси сифатида бухгалтерия ҳисоби почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи операторлар ва провайдерлар фаолиятини ифодаловчи пул бирлигидаги барча миқдор кўрсаткичлар, чунончи даромадлар, харажатлар, фойда ёки зарар, хўжалик маблағлари ва уларни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ахборотларни тизимли равишда акс эттириш, ушбу ахборотларни тегишли фойдаланувчиларга ўз вақтида тақдим этиш каби талабларга жавоб бериши лозим. Молиявий назоратнинг муҳим тури сифатида аудит ушбу субъектлар томонидан тузилган молиявий
ҳисоботларни, юз берган жараёнлар ва операцияларни республикамиз қонунларига мослиги ёки мос келмаслиги ҳақида аудиторларга ўз фикрини шакллантиришга имкон бериши керак. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит томонидан улар олдига қўйилаётган ушбу талабларни тўлиқ ва ҳаққоний бажарилиши кўп жиҳатдан почта алоқаси хизматларининг ушбу бошқарув воситалари объектлари сифатидаги таснифий ҳамда тавсифий асосларининг мавжудлигига бевосита боFлик.
Бизнингча, почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг хусусиятлари махсус стандарт ёки йўриқнома мақомидаги меъёрий ҳужжатлар билан мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқ. Мос равишда, меъёрий ҳужжатлар билан мустаҳкамланганпочта алоқаси хизматларини кўрсатувчи субъектларда бухгалтерия ҳисоби ва аудит хусусиятларини дарсликлар, ўқув ва амалий кулланмаларга хам киритиш лозим.
Фикримизча, махсус стандарт ёки йўриқнома мақомидаги меъёрий ҳужжатларда, шунингдек уларга мос равишда тайёрланадиган дарсликлар, ўқув ва амалий қўлланмаларда почта алоқаси хизматларининг ҳисоб ва аудит объектлари сифатидаги таснифий асослари етарлича очиб берилиши керак.
Почта алокаси хизматларининг хисоб ва аудит объектлари сифатидаги таснифи ва тавсифини очиб беришда, бизнингча, авваламбор, уларнинг «Почта алоқаси тўғрисида қонун»да келтирилган тавсифлари асос қилиб олиниши лозим. Шунингдек, ушбу хизматларни ҳисоб ва аудит объектлари сифатидаги таснифий жиҳатларини белгилашда республикамизнинг бошқа конун хужжатлари талаблари эътиборга олиниши керак.
Бизнингча, почта алоқаси хизматларини бухгалтерия ҳисоби ва аудит объектлари сифатида таснифлашда уларнинг “Почта алоқаси тўғрисида қонун”да келтирилган гуруҳлари ва турларини бирламчи асос қилиб олиш лозим. Чунки, айнан почта алоқаси хизматлари гуруҳлари ва турлари бу хизматларни кўрсатувчи субъектлар асосий фаолиятининг бош мақсади ва мазмунини ифодалайди. Бошқарув воситаси сифатида бухгалтерия ҳисобининг бош мақсади ва асосий вазифаси бўлиб макон ва замонда амалга оширилаётган почта алоқаси хизматлари гуруҳлари ва турлари тўғрисида пул бирлигидаги ахборотларни йиғиш,қайд этиш, гуруҳлаш, жамлаш ва тегишли фойдаланувчиларга етказиб бериш хисобланади.
“Почта алокаси тугрисида конун”га мувофик барча почта алокаси хизматлари куйидаги 3 та гурухга бирлаштирилади (1-расмга каранг).

1-расм. Почта алоқаси хизматлари гуруҳлари
Почта алоқаси хизматлари ҳар бир гуруҳи ўз ичига аниқ турдаги хизматларни олади. Чунончи, «Узбекистон почтаси» АЖ веб-сайтида келтирилган маълумотларга кўра, почта алоқаси хизматларининг юқорида келтирилган хар бир гурухи таркибига куйидаги хизмат турлари киритилган (1-жадвалга каранг).
1 -жадвал
Почта алоқаси хизматлари алоҳида гуруҳларига кирувчи хизматларнинг турлари
№ |
Хизматлар гуруҳи |
Гуруҳ таркибига кирувчи хизмат турлари |
1 |
Почта хизматлари |
*Оддий, буюртмалихатларнивақийматиэълонқилинганхатларнижўнатиш (ичкивахалкаро);
республика буйичажунатиштушумлар; *Оддийвабуюртмалисекограммаларнижунатишдан (ичкивахалкаро); *Оддийвақийматиэълонқилинмагантоифадагипосилкаларнижўнатиш (ичкивахалкаро); *Буюртмалимайдапакетларнижунатиш (ичкивахалкаро); *Мосравишдақопланганчопэтилганнашрларнижўнатиш (ичкивахалкаро); *Республика бўйичаоддий, телеграфлива электрон пул утказмаларинижунатиш;
|
2 |
Куръерлик хизматлари |
*Почта карточкалариниетказиббериш (ичкивахалкаро); *Хатларниетказиббериш (ичкивахалкаро); *Бандеролларниетказиббериш (ички); *Посилкаларниетказиббериш (ичкивахалкаро); *Тегишлиқопламалардачопэтилганнашрларниетказиббериш (ичкивахалкаро). |
3 |
Уиверсал хизматлар |
*Газета важурналларгаобуналарникабул килиш; *Пенсия ванафакаларниетказиббериш; *Даврийнашрлар, журналлар, китобларвабошкаларниетказиббериш; *Телеграммаларникабулкилишваетказиббериш; *Шаҳарлароаровахалқаро телефон сузлашувларихизматлариникурсатиш; *Коммуналхизматлар (электроэнергия, газ, иситиш, иссиксуввабошкалар) туловларивашахартелефониучун абонент хакиникабул килиш;
*Посилкаящиклари,бандеролкаробкаларивахалталарнисотиш; *Почта жунатмалариманзиллариниёзибберишва почта бланкаларинитулдириббериш;
|
Почта алоқаси хизматларини бажаришнинг юқорида келтирилган усуллари бир-биридан улар учун ундириладиган хак (тариф) микдори буйича ҳам фарқланади. Ушбу усуллар почта хизматларини кўрсатувчи субъектлар оладиган даромадларга бевосита ўз таъсирини ўтказади. Шу боис ҳам, почта алоқаси хизматларини уларни бажаришда қўлланиладиган усуллар бўйича туFри хисоб-китоб килиш ва хисобини юритиш ута мухим хисобланади.
Почта алоқаси хизматларини кўрсатишда улар учун тариф ва расценкаларни белгилашга асос қилиб олинадиган мезонлар ўта муҳимдир. Бундай мезонлар сифатида турли ўлчов бирликларидаги натурал ва пул бирлигидаги кўрсаткичлар олинади. Чунончи, бундай кўрсаткичлар тизими ҳамда уларнинг миқдори барча почта операторлари ва провайдерлари учун алоҳида жўнатмалар, ўтказмалар ва хизматлар бўйича бир хилдир. Почта алоқаси хизматларини улар учун тўловларни амалга ошириш турлари бўйича таснифлаш ўта муҳим. Ушбу белгисига кўра барча почта алоқаси хизматлари куйидаги турларга булинади:
-
* накд пулга курсатилган хизматлар;
-
* пластик карта оркали тулови амалга оширилган хизматлар;
-
* накдсиз пул кучириш оркали курсатилган хизматлар;
*корпоратив пластик оркали тулови амалга оширилган хизматлар.
Почта алоқаси хизматларини солиқ тўловларига муносабатига кўра ҳам тўғри таснифлаш катта аҳамият касб этади. Бундай тасниф солиққа тортиладиган ва солиққа тортилмайдиган алоқа хизматларини, солиқ имтиёзларига эга бўлган хизмат турлари ҳисобини тўғри юритишнинг асосий гарови булиб хисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI
-
2. Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
-
3. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES.
-
4. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN
-
5. Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.
-
6. Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.
-
7. Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.
-
8. Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION-LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.
RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
Экономика и социум, (4-2), 318-323.
ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Почта хизматларининг исоб ва аудит объекти сифатидаги таснифий асослари
- O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
- Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
- Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4-2), 318-323.
- Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
- Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
- Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(3), 1346-1351.
- Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.
- Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION-LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.