Тадбиркорлик - итисодий ривожлантиришни таъминлаш драйвери

Автор: Рафеев Д.Р.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-3 (95), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти, уни ҳозирги ҳолати, эришилган натижалар, ривожлантиришни устувор йўналишлари тадқиқ этилган.

Тадбиркорлик, иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодий ўсиш, драйвер, давлат сиёсати, кафиллик, компенсация, кредит линияси, маҳаллабай ишлаш, субсидия, иш ўринлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари

Короткий адрес: https://sciup.org/140292936

IDR: 140292936

Текст научной статьи Тадбиркорлик - итисодий ривожлантиришни таъминлаш драйвери

Кириш. Тадбиркорлик, ишбилармонлик халқимиз ҳаётида азалдан муҳим ўрин тутиб, унинг ўзига хос анъаналари асраб-авайланган, бундай фазилатга эга кишилар қадрланган. Буни буюк Амир Темурнинг “Азми қатъий, тадбиркор, ҳушёр, мард ва шижоатли бир киши мингта тадбирсиз ва лоқайд кишидан афзалдир”1, деган фикри ҳам тасдиқлайди. Мустақиллик йилларида юртимизда тадбиркорликка, айниқса, оилавий тадбиркорликка кенг йўл очилди. Бугун ўз бизнесини йўлга қўйиб, ўзи, оиласи, маҳалла, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган, иқтисодиётимиз тараққиётига хизмат қилаётган тадбиркорлар сафи тобора кенгаймоқда.

Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида юртимиз аҳолиси ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга қизиқиш тобора ортиб бормокда. Шу уринда тадбиркорлик фаолиятига хам таъриф бериш максадга мувофик булади.

Тадбиркорлик фаолияти - тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият хисобланади.2

Мавзуга оид манбалар ва адабиётлар таҳлили. Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан куллаб-кувватлаш буйича яхлит тизим яратиш ва тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга каратилган ягона давлат сиёсатини юритиш максадида 2012 йил 2 майда Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари туFрисида”ги Конуни кабул килинган. Бугунги кунда Узбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хузуридаги Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, унинг худудларда бошкарма ва марказлари фаолият курсатмокда.

Тадқиқот методологияси. Мазкур тадқиқот ишида диалектик ёндашув, мантикий фикрлаш, таккослама тахлил ва синтез, гурухлаш, бахолаш ва бошка усуллардан фойдаланилган.

Тах,лил ва натижалар . Ташкил этилган агентликка республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш, махаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йуналтириш, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари хамда хоким ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиклаштириш, иктисодий ривожланишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, худудларда тадбиркорликни куллаб-кувватлаш ва ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш хамда шу каби бир катор вазифалар юклатилган.

Мамлакатимизда тадбиркорликни куллаб-кувватлаш борасида олиб борилган ишлар натижасида тадбиркорлар сони ортиб бормокда. Жумладан, бу борада Самарқанд вилоятида амалга оширилган ишлар ҳам ушбу йўналишларда амалга оширилган ислохотлар самарасидан далолат беради (1-жадвал).

1-жадвал

Самарқанд вилоятида 2021 йилда кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳудудлар кесимида сони ва улар фаолияти3

Шаҳар ва туман номи

Рўйхатга олинган

Фаолият кўрсатаётган

Янги ташкил этилган

2021 йил 2020 йилга нисбатан

2 Узбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда янги тахрирда кабул килинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тутрисида”ги ^онуни, 3-модда

п s ж

о

S ж

S ж

о

S ж

S ж

о

S ж

к й ^ к

X И

К « н

ч

Самарқанд вилояти

35022

43130

33114

40724

8658

10814

123,2

123,0

124,9

1

Самарқанд шаҳри

10646

12564

10190

11953

2282

2734

118,0

117,3

119,8

2

Каттақўрғон шаҳри

1238

1445

1152

1351

332

301

116,7

117,3

90,7

3

Оқдарё тумани

1340

1852

1272

1701

333

601

138,2

133,7

180,5

4

Булунғур тумани

1310

1689

1213

1619

379

421

128,9

133,5

111,1

5

Жомбой тумани

1310

1708

1283

1650

381

440

130,4

128,6

115,5

6

Иштихон тумани

1868

2319

1752

2206

514

656

124,1

125,9

127,6

7

Каттақўрғон тумани

1669

2158

1571

2085

478

563

129,3

132,7

117,8

8

Қўшработ тумани

752

907

684

847

241

224

120,6

123,8

92,9

9

Нарпай тумани

1048

1276

1032

1254

277

310

121,8

121,5

111,9

10

Пайариқ тумани

1870

2259

1712

2089

421

564

120,8

122,0

134,0

11

Пастдарғом тумани

2936

3668

2753

3408

700

1065

124,9

123,8

152,1

12

Пахтачи тумани

799

1052

778

1017

251

313

131,7

130,7

124,7

13

Самарқанд тумани

2721

3428

2503

3085

691

860

126,0

123,3

124,5

14

Нуробод тумани

968

1313

913

1211

289

408

135,6

132,6

141,2

15

Ургут тумани

3068

3654

2951

3532

688

886

119,1

119,7

128,8

16

Тайлоқ тумани

1479

1838

1355

1716

401

468

124,3

126,6

116,7

Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, ушбу ижобий ўзгаришлар вилоятда тадбиркорликни устувор йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида амалга ошмоқда. Тадбиркорликни устувор йўналишларига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, норасмий фаолият олиб бораётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини расмийлаштириш, бўш ер участкаларини онлайн аукцион савдоларига чиқариш, ҳудудий дастурлар, хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, хорижий инвесторлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар, бўш турган ва тўла қувватда фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан самарали фойдаланиш, бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари орқали ажратиладиган кредит линияси ҳамда бошқа йўналишлар киритилган.

Ушбу устувор йўналишлар асосида 2021 йилда 10 814 нафар янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган бўлиб, унда қуйидаги 2-жадвалда келтирилган йўналишлар муҳим ҳисобланади.

2-жадвал

Самарқанд вилоятида 2021 йилда тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари 4

Т/р

Йўналишлар

Сони

1

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари кредит линияси ҳисобига

271

2

Бўш турган ва тўла қувватда фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан самарали фойдаланиш ҳисобига

105

3

Хорижий инвесторлар томонидан амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига

415

4

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳисобига

1296

5

Худудий дастурлар ҳисобига

955

6

Бўш ер участкаларини онлайн аукцион савдоларига чиқариш ҳисобига

405

7

Норасмий фаолият олиб бораётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини расмийлаштириш ҳисобига

1350

8

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига

4644

9

Бошқалар

1373

Жами

10814

Ҳар бир иқтисодий ислоҳотлар натижаси аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишга қаратилган бўлиб, ўзининг ижобий самарадорлигини намоён этиши керак. Вилоятда ҳам 2021 йилда ташкил этилган 10 814 нафар янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 12 789 та янги иш ўринлари яратилганлиги, ушбу йўналишларда олиб борилган ишларнинг ижтимоий моҳиятини очиб беради.

Хулоса ва таклифлар . Мамлакатда тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсати юритилаётганлиги, аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш ишлари олиб борилаётганлиги, соҳани ривожлантириш борасида бюрократик тўсиқлар, ғовларни бартараф этилаётганлигидан далолат бериб, иқтисодий ўсишни таъминлашда тадбиркорликни муҳим драйверга айлантиришнинг концептуал ва стратегик ёндашувларини ишлаб чиқишга туртки бўлади.

Тадқиқот олиб бориш натижасида қуйидаги таклифлар тавсия этилади:

  • 1.    Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар тадбиркорликни расмий шаклларига жалб қилиниб, уларга имтиёзли равишда кредит бериш, субсидия ажратиш ва фаолиятини бошлаган дастлабки йилда барча солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан озод этиш.

  • 2.    Бизнес-лойиҳалари асосида ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари бўйича гаров таъминотини тегишли сектор раҳбарлари кафолатлари асосида бериш.

  • 3.    Тадбиркорликни бошлашдан тугатишгача бўлган жараённи ўргатиш, маблағ ҳисобига тадбиркорликни юритиш ва шакллантириш, бизнес лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ҳамда сотиш (маркетинг хизмати), бизнесни бошқариш (менеджмент), маслаҳат ва кўрсатмалар берувчи консалтинг хизматлари ташкил этиш, малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги қошида Бизнес марказ ташкил қилиш.

  • 4.    Кичик тадбиркорлик субъектлари молиявий аҳволини яхшилаш ҳамда даромадларини банк орқали айланишини рағбатлантириш мақсадида уларга банк орқали айланган даромад суммаларига қараб, гаровсиз кредит бериш тизимини жорий этиш.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    Узбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда янги тахрирда кабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида”ги Конуни.

  • 2.    Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Узбекистон республикаси иктисодий тараккиёт ва камбаFалликни кискартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тyFрисида”ги 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон карори.

"Экономика и социум" №4(95) 2022

Список литературы Тадбиркорлик - итисодий ривожлантиришни таъминлаш драйвери

  • Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда янги таҳрирда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тўғрисида"ги Қонуни.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2022 йил 19 апрелдаги 195-сон қарори.
Статья научная