Фарона итисодий районида ташкил этилган кимё саноат корхоналар фаолиятининг географик тавсифи
Автор: Abdinazarova H.O.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақола Фарғона иқтисодий районида ташкил этилган кимё саноат корхоналар фаолиятининг географик тавсифига бағишланган. Унда 2005-2020 йилларда ташкил этилган кимё саноат корхоналар сони динамикаси, асосий кимё саноат тармоқлар таркибидаги маҳсулотлар ҳажми иқтисодий географик жиҳатдан ўрганилган.
Фарғона иқтисодий райони, кимё саноат, тармоқлар таркиби, ҳудудий таркиб, кимёвий маҳсулотлар, кокс ва нефтни қайта ишлаш, резина ва пластмасса буюмлари, фармацевтика саноати, корхоналар сони динамикаси, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми
Короткий адрес: https://sciup.org/140293069
IDR: 140293069 | УДК: 911.3:
Текст научной статьи Фарона итисодий районида ташкил этилган кимё саноат корхоналар фаолиятининг географик тавсифи
Кириш. Фарғона иқтисодий районида ташкил этилган кимё саноат корхоналарининг географик хусусиятларини ўрганиш катта илмий аҳамиятга эга. Кимё саноат корхоналарнинг географик хусусиятларини аниқлашда, унинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми, тармоқ ва ҳудудий таркиби, корхоналар сони ва ишчи-ходимлар сони каби иқтисодий кўрсаткичларига эътибор қаратилади [1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8]. Кимё саноатнинг иқтисодий кўрсаткичларини кузатиш ва таҳлил қилиш орқали географик жиҳатдан баҳоланади. Негаки, корхоналарнинг бу кўрсаткичлари маълум бир ҳудуднинг ривожланиш ҳолатини ўзида акс эттириб, муҳим географик хулосалар қилишга ёрдам беради [6, 7, 8]. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирда иқтисодий районнинг республика кимё саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 13,6 фоизга тенг. Бу улушнинг катта қисми ҳудудий таркибда Фарғона вилоятига 10,1 фоиз (бу борада вилоят республика кимё саноат ҳудудий таркибида 5-ўринда туради), Андижон вилоятига 2,5 фоиз ва Наманган вилоятига 1,0 фоиздан тўғри келади. Агар кимё саноат ишлаб чиқаришдаги улушни иқтисодий район ички ҳудудлари бўйича кўриб чиқилса, Фарғона вилояти (72 фоиз) етакчилик қилади. Қолган қисми Андижон вилоятига 20 фоиз ва Наманган вилоятига эса 8 фоиз улуш тўғри келади [9, 10, 11].
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, вилоятлар доирасида иқтисодий район кимё саноати ишлаб чиқаришида Фарғона вилояти катта салоҳиятга эга. Бунинг асосий сабаби бу ерда йирик кимё саноат корхоналаридан Фарғона шаҳрида “Фарғонаазот” АЖ, Қўқон шаҳрида “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖ (собиқ “Қўқон суперфосфат заводи” АЖ) ва пахта целлюлозаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Фарғона кимё заводи” МЧЖ кабиларнинг жойлашганлигидир. Натижада нафақат вилоятда ёки иқтисодий районда балки республикада кимё саноат ишлаб чиқаришга ихтисослашган 2 та йирик кимё саноат марказлари Фарғона ва Қўқон шаҳарларида ҳосил бўлган [4, 5, 6].
Умуман олганда, ҳозирги кунда иқтисодий районда ташкил этилган кимё саноат корхоналар сони жами 01.01.2020 йил ҳолатига 1453 тани ташкил этиб, бунинг 698 таси Фарғона вилоятига, 455 таси Андижон вилоятига ва 300 таси Наманган вилоятига тўғри келади. Жами иқтисодий районда фаолият кўрсатаётган кимё саноат корхоналарнинг 48,0 фоизи Фарғона вилоятига, 31,4 фоизи Андижон вилоятига, қолган қисми яъни, 20,6 фоизи Наманган вилояти ҳудудига тўғри келади (1-расм).
1-расм. 2005-2020 йилларда ФарFOна иктисодий районида ташкил этилган кимё саноат корхоналар сони динамикаси (бирликда)
Ю^оридаги 1-расмда келтирилган 2005-2020 йиллардаги и^тисодий район кимё саноат корхоналар динамикасига эътибор қаратилса, кейинги 15 йил ичида ташкил этилган кимё саноат корхоналар сони ортиб борганлигини кузатиш мумкин. Масалан, иқтисодий районда 2005 йилда 158 та, 2010 йилда 261 та, 2015 йилда 726 та ва 2020 йилда 1453 та кимё саноат корхоналари ташкил этилган. Агар райондаги ташкил этилган кимё саноат корхоналар сонини 2020 йил билан 2005 йилни таққосланса 1295 тага ортган ёки 9,2 мартага купайганлигини кузатиш мумкин [9, 10, 11]. Ташкил этилган кимё саноат корхоналари сони бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилади. Мазкур вилоятга иқтисодий райондаги жами кимё саноат корхоналарининг 1/2 қисми тўғри келади. Бу борада вилоятдаги туманлар орасида Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара ва Бувайда туманлари ажралиб туради. Бу туманларга вилоятдаги кимё саноат корхоналарининг 28,8 фоизи тўғри келади. Вилоят шаҳарлари орасида Қўқон шаҳри етакчилик қилиб, жами 81 та кимё саноат корхонаси жойлашган. Фарғона шаҳрига эса 62 та, Марғилон шаҳрига 31 та корхона тўғри келади. Бироқ корхоналарда яратилаётган маҳсулотлар ҳажми бўйича вилоятда Фарғона шаҳри ўз устунлигига эга. Кейинги йилларда Фарғона вилояти ички ҳудудларида кимё саноат корхоналар сонининг ўсиб боришига улардаги мавжуд меҳнат ресурсларини иш билан таъминлаш мақсадида давлат томонидан қабул қилинган кимё саноат тармоқларини ривожлантиришга оид дастурлар, қарор ва фармонларнинг қабул қилиниши, ҳудудларга чет эл инвестицияси асосида кичик технологияларнинг кириб келиши каби омиллар таъсир кўрсатганлиги билан изоҳлаш ўринли. Бундан ташқари иқтисодий районда кимё саноат тармоқларининг кўпайишига ҳудуд аҳолиси сони ва меҳнат ресурслар салмоғининг ўсиб бориши ҳам муҳим аҳамият касб этган. Ўз навбатида, Фарғона иқтисодий районида аҳоли сонининг ортиши кимё саноат маҳсулотлари истеъмолининг ҳам ошишига олиб келса, аксинча уларга бўлган талабнинг ҳам юксалишига сабаб бўлади. Бундай хусусиятлар мазкур ҳудудда маҳаллий аҳамият касб этувчи кимё саноат корхоналарини ташкил этишга эҳтиёжни юзага келтирган.
1-жадвал
2015-2020 йилларда Фарғона иқтисодий райони иқтисодий фаолият турлари бўйича кимё саноат ишлаб чиқариш ҳажми
(млрд. сўм ҳисобида)
№ |
2015 |
2020 |
|||||||
£ 3 « а й |
ч 2 2 Ч> х^ S |
ой ой о со |
2 2 св |
Д ■& ч « а 2 |
ч 2 2 св S |
св св н д о & 5 ^ в 2 ГП Дч |
Д & 2 с «St ой |
||
Фарғона иқтисодий райони |
1249,0 |
2441,4 |
185,0 |
52,3 |
2408,6 |
2847,4 |
748,7 |
299,2 |
|
1. |
Андижон |
0,1 |
6,3 |
29,0 |
0,9 |
6,3 |
524,1 |
236,8 |
50,7 |
2. |
Наманган |
0,4 |
42,4 |
23,5 |
50,1 |
9,6 |
201,3 |
154,6 |
230,4 |
3. |
Фарғона |
1248,5 |
2392,7 |
132,5 |
1,3 |
2392,7 |
2122,0 |
357,3 |
18,1 |
Жадвал Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти статистика бошқармаларининг 20152020 йил маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
Иқтисодий районда кимё саноат ҳудудий таркибига йирик кимё саноат корхоналари билан биргаликда маҳаллий кичик кимё саноат корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ҳам таъсир кўрсатади. Ҳозирги кунда иқтисодий районда иқтисодий фаолият турлари бўйича кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кокс ва нефтни қайта ишлаш тармоғи юқори даражада тараққий этган. Бу борада район республикада ҳам ўзига хос мавқега эга. Буни юқоридаги 1-жадвал маълумотларини кузатиш ва таҳлил қилиш орқали ҳам кузатиш мумкин (1-жадвал).
Иқтисодий районда 2015 йилда иқтисодий фаолият турлари бўйича жами 3927,3 млрд. сўмлик кимё саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани ҳолда, бу кўрсаткич 2020 йилда (кейинги беш йил ичида) 6303,9 млрд. сўмни ташкил қилган. 2005 йилга нисбатан ўсиш 1,6 мартага ортган. Бу борада Фарғона вилоятининг ҳиссаси катта, аксинча Наманган вилоятининг ҳиссаси жуда ҳам оз. Бироқ, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки Наманган вилоятида кейинги йилларда фармацевтика саноатини кескин ривожланаётганлигини кўриш мумкин ва ушбу саноат тармоғи бўйича вилоят иқтисодий районда биринчи ўринда туради. 2020 йилда вилоят 230,4 млрд.сўмлик (жами фармацевтика маҳсулотларининг 77,0 фоизи) фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарган. Бу маълумотлар Наманган вилоятида ушбу тармоқнинг истиқболи юқори эканлигидан дарак беради. Иқтисодий районда резина ва пластмасса буюмлари саноати ҳам ривожланмоқда. Районда биргина 2020 йилда 748,7 млрд. сўмлик резина ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқарилган. Бу жами кимё саноат ишлаб чиқаришининг 11,9 фоизига тенг. Резина ва пластмасса буюмлари ишлаб чиқариш бўйича ҳам ҳудудий таркибда Фарғона вилояти етакчи (357,3 млрд.сўм), кейинги ўринни Андижон вилояти (236,8 млрд.сўм) банд қилган бўлса, Наманган вилояти (154,6 млрд.сўм) эса охирги ўринда туради [9, 10, 11].
Хулоса. Фарғона иқтисодий районида ташкил этилган кимё саноат корхоналар сони, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва тармоқ таркибининг ривожланганлиги бўйича Фарғона вилояти етакчилик қилади. Бироқ, ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки Наманган вилоятида кейинги йилларда фармацевтика саноатини кескин ривожланаётганлигини кўриш мумкин ва ушбу саноат тармоғи бўйича вилоят иқтисодий районда биринчи ўринда туради. Шундай бўлсада умумий кимё саноат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, корхоналар сони ва динамикасида Наманган вилоятининг улуши кам. Шу сабабли кейинги йилларда вилоятлар таркиби бўйича Наманган вилоятида кимё саноат корхоналарини ҳудудий ташкил этишга кўпроқ аҳамият бериш тавсия этилади.
Адабиётлар:
-
1. Абдиназарова Х.О. Фарғона иқтисодий районидаги кимё саноати корхоналарининг ривожланишини социологик усуллар ёрдамида ўрганиш тажрибаси // Ўзбекистон География жамияти ахбороти, 57 – жилд. – Т, 2020. – Б. 153-158.
-
2. Abdinazarova X.O. Geographic approach to the development of the network of chemical industry of Uzbekistan. Экономика и социум. Электронное периодическое издание Россия, г. Саратов 2020. №9(76). – P. 3-7.
-
3. Абдиназарова Х.О. Фарғона иқтисодий райони кимё саноати ҳудудий таркибини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари География: табиат ва жамият // Электрон журнал. №1. – Т., 2021. – Б. 55-64.
-
4. Кomilova N.Кh., Аbdinazarova H.O. The role and geographical features of the chemical industry in the development of the economy of Uzbekistan // Экономика и социум. Электронное периодическое издание. №5(84) ч.1. – Р., 2021. – C. 248-255.
-
5. Komilova N.Kh., Abdinazarova Кh.O. Some theoretical aspects of the development of the chemical industry. European Science Review Austria Vienna 2019 January–February. – Р. 25-27.
-
6. Komilova N.Kh., Hudayberganova R.T., Murtazaev I.B., Abdinazarova H.O., Madaminov Z.H. Economic and Geographic Problems of Improvement of Industrial Sectors and Local Structure of Uzbekistan. Journal of Advanced Research in Law and Economics ASERS Quarterly Volume X Fall 2019. Issue 6 (44). – P. 1916.
-
7. Солиев А.С. Иқтисодий география: назария, методика ва амалиёт. (Танланган асарлар). Монография. Тошкент, 2013. – 243 бет.
-
8. Солиев А. Ўзбекистон географияси (Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси). Ўқув қўлланма - Т: Унивеситет, 2014. – 48-50 б.
-
9. O’zbekiston Respublikasi Davlat Statistika Qo’mitasi. Yillik statistik to’plami. Toshkent. 2020. – 92 b.
-
10. O’zbekiston Respublikasi Davlat Statistika Qo’mitasi. O’zbekiston sanoati. Yillik to’plami. Toshkent. 2020. – 22-25 b.
-
11. https://farstat.uz .
"Экономика и социум" №3(94) 2022
Список литературы Фарона итисодий районида ташкил этилган кимё саноат корхоналар фаолиятининг географик тавсифи
- Абдиназарова Х.О. Фарғона иқтисодий районидаги кимё саноати корхоналарининг ривожланишини социологик усуллар ёрдамида ўрганиш тажрибаси // Ўзбекистон География жамияти ахбороти, 57 – жилд. – Т, 2020. – Б. 153-158.
- Abdinazarova X.O. Geographic approach to the development of the network of chemical industry of Uzbekistan. Экономика и социум. Электронное периодическое издание Россия, г. Саратов 2020. №9(76). – P. 3-7.
- Абдиназарова Х.О. Фарғона иқтисодий райони кимё саноати ҳудудий таркибини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари География: табиат ва жамият // Электрон журнал. №1. – Т., 2021. – Б. 55-64.
- Кomilova N.Кh., Аbdinazarova H.O. The role and geographical features of the chemical industry in the development of the economy of Uzbekistan // Экономика и социум. Электронное периодическое издание. №5(84) ч.1. – Р., 2021. – C. 248-255.
- Komilova N.Kh., Abdinazarova Кh.O. Some theoretical aspects of the development of the chemical industry. European Science Review Austria Vienna 2019 January–February. – Р. 25-27.
- Komilova N.Kh., Hudayberganova R.T., Murtazaev I.B., Abdinazarova H.O., Madaminov Z.H. Economic and Geographic Problems of Improvement of Industrial Sectors and Local Structure of Uzbekistan. Journal of Advanced Research in Law and Economics ASERS Quarterly Volume X Fall 2019. Issue 6 (44). – P. 1916.
- Солиев А.С. Иқтисодий география: назария, методика ва амалиёт. (Танланган асарлар). Монография. Тошкент, 2013. – 243 бет.
- Солиев А. Ўзбекистон географияси (Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий географияси). Ўқув қўлланма - Т: Унивеситет, 2014. – 48-50 б.
- O’zbekiston Respublikasi Davlat Statistika Qo’mitasi. Yillik statistik to’plami. Toshkent. 2020. – 92 b.
- O’zbekiston Respublikasi Davlat Statistika Qo’mitasi. O’zbekiston sanoati. Yillik to’plami. Toshkent. 2020. – 22-25 b.
- https://farstat.uz.