Гипертония касаллигида учрайдиган психо-эмоционал бузилишларни бахолаш ва даволаш

Бесплатный доступ

Бутунжахон Согликни Саклаш Жамиятининг берган маълумотига (БЖССЖ) кура, соматик касалликлар билан шифокорга мурожаат килувчиларнинг 38-42 %ини психосоматик касал-ликлар ташкил этади. Юрак-кон томир касалликларнинг энг асосий сабабларидан бири бу - гипертония касаллиги ва кон босимининг ошишидир. Гипертония касаллиги (ГК) билан дунёда миллиард киши хасталанган булиб, бу юрак хуружлари ва инсультларнинг асосий сабабидир. Ишнинг максади. Гипертония касаллигида психосоматик бузилишларни коррекция килишда психофармакотерапия ва психодинамик терапия самарадорлигини таккослаб урганиш.

Короткий адрес: https://sciup.org/143170538

IDR: 143170538

Текст статьи Гипертония касаллигида учрайдиган психо-эмоционал бузилишларни бахолаш ва даволаш

Текширув материаллари ва усуллари. Гипертония касаллиги II, III боскич ташхиси билан да-воланаётган 62 та бемор текширувдан ўтказилди. Уларнинг ўртача ёши 60 ± 11,7 ни ташкил қилади. Жинс буйича нисбати 37 та аёл, 25 та эркак. Бе-морлар 2 гурух,га булинди. 1 гурух,да 30 та бемор-да гипотензив базис даво ва рационал терапия ўтказилди. 2-гуруҳдаги 32 та беморларга базис даво, хавотирга карши пароксетин ва психодинамик терапия утказилди. Беморларда эмоци- онал ҳолатни баҳолаш мақсадида HADS тести утказилди. Эмоционал х,олатни мувозанатлашти-риш максадида 1 ой давомида психодинамик терапия ва пароксетин қўлланилди.

Натижа. 1-гуруҳдаги 12 та беморла субклиник ва 7 та беморда клиник хавотир ва 8 та субклиник депрессия аниқланди. 2-гуруҳдаги беморларда 14 та субклиник хавотир ва 12 та беморда субклиник депрессия аниқланди. 1-гуруҳда ўтказилган базис даво натижасида беморлардаги эмоционал х,олатида узгариш аникланмади. 2-гурух,даги бе-морларда эса субклиник ҳавотир 57 % га камайди, клиник депрессия 21 % га камайди.

Хулоса. Охирги йиғилган маълумотларга кўра, хавотир ва психопатологик ҳолатлар тўғридан-тўғри ГК га олиб келувчи хавф омили бўлмоқда. Бу психофункционал бузилишлар ГК сабабли улим ва ЮИК билан касалланиш сонини орттира-ди. Хавотирли бузилишларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш керак, чунки бу бузилишлар соматик патология прогнозини ёмонлаштиради. Кардиология амалиёти шуни кўрсатдики, хавотир даражаси ўсган сари беморларда ЮИК билан касалланиш ва тўсатдан ўлим хавфи ошади.

Статья