Ишло хўжалиги тармоини молиялаштиришнинг инновацион усуллари

Автор: Ишниязов Б.Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-2 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тармоғини молиялаштириш, ривожлантириш ва илмий-тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигини модернизация қилишга эришиш ҳақида гап борган.

Молиялаштириш, қишлоқ хўжалиги, илмий тадқиқот, илмий ишланмалар, инновацион жараён, инновацион фаолият, инновацион тадқиқотлар, рағбатлантириш, ривожланиш, такомиллаштириш

Короткий адрес: https://sciup.org/140300338

IDR: 140300338

Текст научной статьи Ишло хўжалиги тармоини молиялаштиришнинг инновацион усуллари

Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва модернизациялашга имкон яратувчи шарт-шароитлар ичида тармоқни давлат томонидан тартибга солиш масалалари муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда жаҳон миқѐсида

қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллабқувватлашга ало^ида ахамият каратилиб, бу максадларга йирик мaблaFлaр сарфланмокда.

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш ва куллаб-кувватлаш борасида давлат эхтиежлари учун кишлок хужалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини имтиѐзли кредитлаш, техника воситаларини имтиѐзли лизинг асосида етказиб бериш, унумдорлиги паст ерларда пахта хомашеси етиштирувчи фермер хужаликларига давлат бюджетидан молиявий кўмак ажратиш, ирригация тизимларини сақлаш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларини давлат бюджетидан бевосита молиялаштириш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ қишлоқ хўжалигини давлат томонидан тартибга солиш ва куллаб-кувватлашнинг бозор тамойилларига мос келувчи иктисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган масалалар мавжуд бўлиб, бу йўналишда тадқиқотлар олиб бориш муҳим хисобланади. Шунга кура, 2017-2021 йилларда Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илғор хорижий давлатларнинг тажрибасига таянган ҳолда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш, аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини ошириш ва уларнинг нархлари барқарорлигини сақлаш, пахта хомашѐси етиштиришни молиялаштириш тизимида бозор механизмларини жорий этиш каби бир катор вазифаларни амалга ошириш белгилаб берилган.

Бугунги кунда олиб борилаётган илмийтадқиқотлар асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни билан боғланган холос. Маҳсулот ишлаб чиқаришдан сўнгги жараёнлардаги техника ва технологияларни такомиллаштириш масалалари бўйича илмийтадқиқотларни молиялаштиришга кам эътибор берилмокда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2021 йил 3 февралдаги “2021-2025 йилларда кишлок хужалигида билим ва инновациялар тизимини устувор ривожлантириш Концепцияси” ПФ-6159-сонли фармони қабул қилинди[1].

Мазкур Концепциянинг асосий мақсади қишлоқ хўжалигида таълим, илм-фан, инновацион фаолият ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини янада чуқурлаштириш, янги билимларни яратиш ва қўллаш, ресурс тежайдиган инновацион технологиялар, илғор хорижий ва маҳаллий фан ютуқларини жорий этиш, замонавий билим ва малакага эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда агрохизматлар кўрсатиш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги устувор йўналишларни қамраб олади: меҳнат бозори конъюнктураси ўзгаришига мос ҳолда инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган аграр таълим тизимини такомиллаштириш; агросаноат мажмуидаги илмий муассасаларнинг илмий ва инновацион фаолиятини янада ривожлантириш.

Қишлоқ хўжалиги тармоғи илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда ва аграр фанини молиялаштиришда ҳудудлар (вилоятлар) субъектлари (илмий маҳсулот истъемолчилари) етарли даражада иштирок этмайди. Ушбу муаммо илмий-тадқиқот муассасалари билан ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги алоқаларни узвий эмаслигидир. Шунинг учун, аграр соҳадаги илмий муассасаларни молиялаштириш келажакда илмий тадқиқотларни асосий молиялаштириш йўналиши бўлиб қолиши, тадқиқот ишларига банкдан кредит олиб ишлаши, илмий ишланмаларни ўз вақтида амалиётга жорий этиши ва илмий маҳсулотни эркин сотиш мумкин.

Мамлакат аграр соҳани барқарор ривожланиши қишлоқ хўжалиги тармоғи олдида турган вазифаларни тўлароқ бажариш имкониятини беради.

Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш, инновацион тадқиқотларни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш, инновацион илмий маҳсулотларни ишлаб чиқиш, соҳада инновацион ривожланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш тизими яққол намоён бўлмоқда. Тадқиқотлар натижасида мавзусига асосланган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқот жараёнида илмий билиш ва иктисодий тахлил усулларидан кенг фойдаланилган.

Қишлоқ хўжалигининг ҳозирги ва бундан кейинги ривожланиши соҳани инновацион жараёнга ўтказиш, муаммолар ечими инновацион лойиҳалар асосида олиб борилишига боFлик. Яна бир мухим муаммолардан бири - банк кредитларининг йиллик фоизлари ва кредитни қайтариш муддати ҳисобланади. Бундан ташқари инновацион лойиҳаларда тижорат банкларининг ўзларини ҳам бевосита иштирок этишларини рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш зарур. Бундай ҳолатда банк кредит фоизларидан ташқари, сотилган маҳсулотдан тушадиган тушумнинг бир қисмига ҳам шерик бўлиши мумкин. Шуни ҳисобга олиб қишлоқ хўжалигини юритишнинг илмий асосланган янги йўналишини ишлаб чиқиш ва шу асосда тармокда инновацион лойихаларни амалга оширишга фермер ва дехкон хужаликларини жалб килиш ортали олиб борилиши лозим.

Давлат эҳтиѐжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш харажатларини молиялаштиришда «имтиѐзли кредитлаш» ўрнига «фьючерс битимлари»дан фойдаланиш буйича тавсиялари «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни куллаб-кувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури»нинг 119-бандини шакллантиришда жорий этилган (Узбекистон Республикаси Иктисодиет вазирлигининг 2018 йил 31 январдаги ММ-3-2/20-34-сонли маълумотномаси). Бу пахта хомашеси етиштириш харажатларини молиялаштиришда бозор механизмларини жорий этиш ва фермер хужаликларининг моддий манфаатдорлигини ошириш имконини яратди.

Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш учун биринчи навбатда давлат харажатларини ошириш ва бюджет-солик сиѐсатининг мультипликатив самарасидан (фискал экспансиядан) максимал фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Тармоқни бюджетдан бевосита молиялаштиришга давлат харажатларининг оширилиши, унумдорлиги паст ерларда маҳсулот ишлаб чиқаришни бюджетдан субсидиялаш ва бюджет орқали қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакллари қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қийматининг ўсиши ва тармоқ ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Адабиётлар:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 3 февралдаги “2021-2025 йилларда қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини устувор ривожлантириш Концепцияси” ПФ-6159-сонли фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ( www.lex.uz ), 2021 йил 4 февраль.

  • 2.    Babadjanov A. (2021) Future Priority Directions of Research in the Agrarian Sphere and Improvement of their Financing System. American Journal of Economics and Business Management. The USA Journal, USA. ISSN 2576-5973. Volume: 4, Issue: 10, – Pp. 15- 26.

  • 3.    И.М.Каверина, Кареба М.И. Система кредитования фермерских хозяйств США и Украины: вымысел или реальность//«Студенческий научный Вестник» Николаевского государственного аграрного университета. - Николаев, 2010. Выпуск 2 (3). Часть 1

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Ишло хўжалиги тармоини молиялаштиришнинг инновацион усуллари

  • Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 3 февралдаги"2021-2025 йилларда қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимини устувор ривожлантириш Концепцияси" ПФ-6159-сонли фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),2021йил4февраль.
  • Babadjanov A. (2021) Future Priority Directions of Research in the Agrarian Sphere and Improvement of their Financing System. American Journal of Economics and Business Management. The USA Journal, USA. ISSN 2576-5973. Volume: 4, Issue: 10, - Pp. 15- 26.
  • И.М.Каверина, Кареба М.И. Система кредитования фермерских хозяйств США и Украины: вымысел или реальность//"Студенческий научный Вестник" Николаевского государственного аграрного университета. - Николаев, 2010. Выпуск 2 (3). Часть 1.
Статья научная