Кичик бизнес ва тадбиркорликда инновацион фаолиятни ошириш хамда бозор инфратузилмасини ривожлантиришнинг маркетинг асослари

Автор: Максумова М.Ш.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (81), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик сохасида бозор инфратузилмасини тадқиқ этишга нисбатан асосий ёндашувлар хамда корхоналарнинг бозорга мослашиш стратегияси ёритилган.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик, модернизация, стратегия, инфратузилма, бозор коалицияси, венчур

Короткий адрес: https://sciup.org/140258724

IDR: 140258724

Текст научной статьи Кичик бизнес ва тадбиркорликда инновацион фаолиятни ошириш хамда бозор инфратузилмасини ривожлантиришнинг маркетинг асослари

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан тартибга солиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бориш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида уларнинг сони йил сайин ошиб бормоқда. 2019 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони 225170 тани ташкил этиб, 2003 йилга нисбатан 120731 тага ёки 2,2 баробар кўпайган. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг инновация фаолияти илм-фан сиғими катта бўлган иқтисодиёт соҳаларда амалга оширилишини назарда тутади. Ушбу соҳаларга, одатда, саноатнинг тўрт тармоғи: аэрокосмик саноат, компьютерлар ишлаб чиқариш, идора буюмлари ишлаб чиқариш ва коммуникациянинг электрон воситаларини ишлаб чиқариш киритилади. Хизматлар кўрсатиш соҳасида эса илм-фан сиғимини кенгайтиришда алоқанинг замонавий тармоқлари, молиявий хизматлар, таълим, соғлиқни сақлаш ва бизнес хизматлари алохида ӯрин тутади. Ҳозирги кунга келиб жаҳонда, айниқса, венчур инновацияли тадбиркорлиги анча илгарилаб кетган. Венчур (инглизча ―venture‖ ―таваккалчилик ташаббуси сўзидан олинган ) тадбиркорлиги – инновациявий таваккалчилик лойиҳаларини амалга оширишга ихтисослашган тури бӯлиб, аксарият ҳолларда кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир. Венчур бизнеси моҳияти жиҳатидан муаяйн маблағнинг янги, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган ва ўзини оқлаши мавҳум бӯлган, яъни таваккалчилик лойиҳасига киритишдир.

Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида иқтисодиётни асоси бўлган ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш технологияларига инновацион ғояларни тарғиб қилиш хозирги глобал иқтисодий шароитда долзарб мавзуга айланиб бормоқда. Бу борада ишлаб чиқариш соҳаларида кенг қамровли ва юқори натижавий маркетинг тадқиқини олиб бориш анчайин аҳамиятлидир.

Истеъмол товарлари бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш борасида чет давлатларда бой тажриба тўпланган. Шу ӯринда мамлакатимизда маркетинг тадқиқотларини ўтказишда хорижий тажрибани ўрганишга зарурат борми ва унинг аҳамияти нималарда кӯринади деган савол туғилади, албатта. Бу саволга жавоб беришда маркетинг тадқиқотларини ташкил этишда хориж олимлари ва мутахассисларининг қуйидаги масалаларга оид ёндашувига эътибор бериш мақсадга мувофиқдир:

  • -    корхоналарда ишлаб чиқариш учун ресурс тақсимлашда маркетинг хизмати вазифаларини аниқлаш;

  • -    бозорни ўрганишда тадқиқот олдига қўйиладиган мақсад ва вазифаларни тўғри идентификациялаш;

  • -    янги савдо технологиялари, хусусан, электрон савдо усулининг кенг таркалиши ва унинг истеъмол жараёнига таъсирини урганиш;

  • -    электрон савдо усули келиб чикиши муносабати билан виртуал маркетинг имкониятларидан фойдаланишни урганиш;

  • -    МД^ давлатларида юз берган савдо ва истеъмол жараёнидаги узгаришлар ва тахлил килиш усулларини урганиш ва бошкалар.

Кичик бизнес ва тадбиркорликда бозор инфратузилмасини тадкик этишга нисбатан асосий ёндашувларни ажратиш минтақавий иқтисодиётнинг фаолият кўрсатишини инфратузилмавий таъминлашнинг миллий ва минтақавий хусусиятларини ҳисобга олувчи воситаларни ишлаб чиқиш имконини беради, бу эса бозор инфратузилмасининг минтақавий иктисодиёт ривожланишига таъсирининг ижтимоий-иктисодий окибатларини хисобга олишга имкон яратади. Кичик бизнес ёки тадбиркорликда фаолият кўрсатиш жараёнида минтақавий бозор инфратузилмаси объектив тарзда бозор талаблари ва ижтимоий ўзгаришларга мувофиқ такомиллаштирилиш, яхшиланиш ва ривожлантирилишни тақазо этади. Бозор инфратузилмасининг ривожланиши эски, анъанавий жараёнлар, фаолият ва хизматлар турларини ижтимоий-иктисодий тараккиёт билан боFлик эволюцион новациялар, модификация ва жадал модернизация билан уйгунлаштиришнинг куп киррали жараёни сифатида иштирок этади.

Кичик бизнес вакиллари хамда тадбиркорлар бозор иктисодиёти шароитида ракобат мухитига дуч келишлари табиий хол, албатта. Бунда улар бор билим ва салохиятларини қӯллаган холда бошқарувнинг самарали усулларини, шу жумладан маркетингни самарали методларини куллаб муваффакиятли фаолият юритишлари юкори натижавий самара демакдир.. Қисқа қилиб айтганда, бозор инфратузилмасини такомиллаштиришда маркетингнинг урни шундан иборатки, бозорни урганиш ва ишлаб чиқариш жараёнини унга мослаштириш билан бирга фаолият юритиш катта натижаларга эришиш демакдир. Маркетингнинг яна бир мухим аҳамияти шундаки, корхонанинг бутун фаолияти харидорлар талабининг хозирги холати ва унинг келгусидаги узгариш тенденсиясига каратилган булади.

Бизнес вакилларида бозорга йуналганлик яъни мослашиш биринчидан, бозорнинг ўзи хақида тушунчага эга бўлишга ва иккинчидан, бозорга йӯналган стратегияни шакллантириш учун асос яратишга имкон беради. Кичик корхона ўз махсулотларини киргиза олган бозор ва у ердаги инсонларни тўлиқ ўрганиб чиқсагина, у бозорга моcлаша олади. Бозорга мослашиш жараёни қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади: истеъмолчилар, рақобатчилар, бозорлар тўғрисида маълумотлар тўплаш ва бу маълумотларни таҳлил қилиш. Бунда корхона бизнеснинг истиқболини, истеъмолчилар онгида товар қийматини юқори даражага кўтариш ва уни истеъмолчиларга тақдим қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳисобга олиниши лозим.

Бозор инфратузилмасини такомиллаштиришда корхоналарнинг бозорга мослашиш стратегияси унинг харидорлари билан ўзаро муносабатида жуда муҳимдир. Бизнеснинг барча кучлари истеъмолчилик қийматини яратишга қаратилган бўлсагина, у бозорга мослашиш ҳисобланади. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, бирор бир бизнес жараёнга мослашиш, турли ишчи гуруҳлар тузиш ва информатцион технологиялардан оқилона фойдаланиш компания ташкилий структурасини ижобий ӯзгаришларга олиб келади. Компания ташкилий структурасини айрим функсионал йиғиндиси деб эмас, бир бирига боғлик бирор бир фаолият олиб борувчи жараён деб қараш лозим. Масалан, бирор бир буюртма олиш ва уни бажариш жараёнини кўриб чиқсак, бунда асосан ишлаб чиқариш ва маркетинг бўлимлари фаолият кўрсатади. Бу вазифани бажарувчи гуруҳ томонидан ушбу фаолият мониторинги тузилади, таҳлил қилиниб, тузатишлар киритилади.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки кичик бизнес субектларини кундалик амалиётида маркетингни стратегик масалаларини амалга оширишни қуйидаги йўналишларда олиб боради: бозор муҳити тўғрисида ахборотни ўз вақтида олиш ва уни тўғри таҳлил қилиш; маркетинг мақсадларини тўғри қўйиш ва уларга эришишнинг асосий йўллари; ресурсларни мақсадлар билан, мақсадларни эса истеъмолчилар талаби билан          мақбул          равишда          мослаштирилади.

Шундай қилиб Бозор коалитсияси асосидаги маркетинг ташкилий структура бир мақсадни амалга ошириш учун бирлашган мустақил компаниялар бирлашмасидан иборат бўлиб, улар ўз ичига ушбу компаниялар фаолиятини мувофиқлаштирувчи координатор ва маълум махсус функсияларни бажарувчи элементларни олади.

Адабиётлар рӯйхати.

  • 1.     О. М. Абдуллаева, М.С. Қосимова, А.Н. Самадов, Ш.Ж.

  • 2.     А.Солиев. С.Бузрукхонов . «Маркетинг» Иқтисод-Молия.

  • 3.      Iqtisodiyot.tseu.uz

  • 4.     uz.denemetr.com

    "Экономика и социум" №2(81) 2021

Эргашходжаева. Л.Т. Абдулхалилова. «Маркетинг» ТДИУ Ӯқув қӯлланма. Тошкент-2006

Тошкент-2010

Список литературы Кичик бизнес ва тадбиркорликда инновацион фаолиятни ошириш хамда бозор инфратузилмасини ривожлантиришнинг маркетинг асослари

  • О. М. Абдуллаева, М.С. Қосимова, А.Н. Самадов, Ш.Ж. Эргашходжаева. Л.Т. Абдулхалилова. "Маркетинг" ТДИУ Ӯқув қӯлланма. Тошкент-2006
  • А.Солиев. С.Бузрукхонов. "Маркетинг" Иқтисод-Молия. Тошкент-2010
  • Iqtisodiyot.tseu.uz
  • uz.denemetr.com
Статья научная