Ишло хўжалигида энергия фаолиятини оилона ва тэжамкор бошаришда талаб илинадиган маълумотлар тўплами ўрганиш

Автор: Нуров Х.И., Жумаев А.А., Сирожев Ж.Ж., Ойипов А.Ш., Амроев И.Ф.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-2 (82), 2021 года.

Бесплатный доступ

Қишлоқ хўжалиги бош энергетик бўлимида қишлоқ хўжалиги энергия хўжалигини тавсифловчи маълумотлар базасини яратиш ва шу асосда қишлоқ хўжалигида энергия истеъмоли бўйича электр таъминоти тизимининг барча босқичларида таҳлилий маълумотлар олиш имконини берувчи дастурлар яратиш энергия тежаш имкониятларини аниқлаб беради.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260382

IDR: 140260382

Текст научной статьи Ишло хўжалигида энергия фаолиятини оилона ва тэжамкор бошаришда талаб илинадиган маълумотлар тўплами ўрганиш

Nurov Homid Ibrokhimovich, Jumaev Akhrom Asror ogli - Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers Bukhara branch, Теаcher of the Department of Agriculture and Water Resources Energy Supply,

Khusanov Husan Khursand oglu Goipov Azizbek Shermat oglu KHamroyev Ilkhomjon Fayzullo ogli - Bukhara branch of the Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers, a student.

Annotation. The creation of a database describing the agricultural energy sector in the main energy department of agriculture and, on this basis, the creation of programs that allow to obtain analytical data on energy consumption in agriculture at all stages of the power supply system will identify energy saving opportunities.

Маълумки, электр энергиясининг асосий истеъмолчиси қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. Бу йўналишдаги дастлабки қадамни қишлоқ хўжалигидаги электр энергияси истеъмоли бўйича маълумотлар базасини яратишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Қишлоқ хўжалиги бош энергетик бўлимида қишлоқ хўжалиги энергияхўжалигини тавсифловчи маълумотлар базасини яратиш ва шу асосда қишлоқ хўжалигида энергия истеъмоли бўйича электр таъминоти тизимининг барча босқичларида таҳлилий маълумотлар олиш имконини берувчи дастурлар яратиш энергия тежаш имкониятларини аниқлаб беради . Албатта, бундай ахборот тизими замонавий рақамли электрон ҳисоблагичларга асосланган техник қайдлов тизими ўрнини боса олмайди. Аммо, ахборот-таҳлилий тизимни техник қайдлов тизими бўлмаган к қишлоқ хўжалигида қўллаш энергия тежаш тадбирларини самаралироқ ташкил этиш имкониятини яратади. Энергиятежаш бўйича тадбирлар учун энергоаудитор қишлоқ хўжалиги электр таъминоти бўйича тўлиқроқ маълумотни олиши керак, электр энергиясини истеъмол графиклари, қувватлар оқимини қуйилиш нуқтасига тақсимланиши бўйича, технологик ва энергетик ускуналарни тўла рўйхати бўлиши лозим. Ишлаб чиқарилган маҳсулот бўйича тўла маълумот охирги йил бўйича бўлиши лозим. Бу каби маълумотлар ташкил этилган ахборот тизимидан олинади ва энергия аудити текширувларини самаралироқ ташкил этиш имконини беради. Бундай маълумотлар базасига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар,жорий вақт бўйича энергиядан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичларни тезкор олиш имконияти,электр таъминоти тизими барча босқичлари бўйича энергия балансларини аниқлаб бериши,саноат корхонаси электр таъминоти тизимининг барча элементлари бўйича ёйилма маълумотларни тақдим этмоғи лозим. Маълумотлар базасини электрон кўринишда яратилиши бундай имкониятларни яратади. Бунинг учун у қуйидаги таркибий қисмларга эга бўлиши лозим. 1. Қишлоқ хўжалиги электр таъминоти тизими барча элементлари ва технологик ускуналарнинг электр истеъмолчилари бўйича маълумотлар базасига эга бўлиши. 2. Жорий вақт бўйича энергиядан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш дастурини ўз ичига олиши. 3. Маълумотлар ташқи дастурлар томонидан ўқилиши ва олинган натижалар маълумотлар базасига қайтарилиш имконияти. Маълумотлар базаси электротехник ҳисоблашлари бўйича қўйидаги талаблар

қўйилади: энергия сарфи ва исрофлар бўйича ҳисоблашлар электр таъминоти босқичлари бўйича қатъий изчилликда бажарилиши лозим,электр энергия сарфи ва исрофи электр ускуналарни технологик жараёндаги иштироки асосий технологик, ёрдамчи ишлаб чиқариш, ўз эҳтиёж бўйича алоҳида электр таъминоти босқичлари бўйича ҳисобланиши лозим,бир хил шартлар асосида бажарилган бир неча вариант натижаларини бир вақтда чиқариш ва таҳлилий маълумотлар жадвалларини шакллантириш; -маълумотлар базаси жадваллари ўртасидаги боғланишларни таъминловчи дастурлардан фойдаланиш. Юқорида белгиланган талаблар маълумотлар базасини структурасини, таркибий қисмларини ва ҳисоблаш услубиётини аниқлаб беради. Энергия ва ресурслардан оқилона фойдаланиш учун энергия хўжалиги раҳбарига қандай маълумотлар зарур булади: -хар бир цех ёки йирик истеъмолчи буйича суткалик кувват истеъмоли графиклари; -энергия истеъмолчилари гурухлари буйича (технологик, ёрдамчи, коммунал - маиший, уз эхтиёж) энергия истеъмоли буйича маълумотлар; -электр энергияси сифати курсаткичлари буйича маълумотлар; - кишлок хужалиги буйича умумий истеъмол графиклари ва энергетик курсаткичлар; -махсулот бирлигига сарфланаётган технологик, цех ва кишлок хужалиги буйича энергия сарфлари; -энергиядан фойдаланиш самарадорлигини белгиловчи таҳлилий маълумотлар ва услубий кўрсатмалар. Бундай тизимларни жорий этиш юқори самарадорликни таъминлашига қарамасдан Республикамизда бундай автоматлаштирилган узлуксиз назорат тизимлари хали жуда кам кишлок хужаликларда кулланилмокда. Бунинг асосий сабаби, бундай тизимларни жорий килиш жуда катта сарф-харажатларни талаб килади. Шунинг учун, аксарият кишлок хужаликларда энергия тежаш тадбирлари учун таҳлилий маълумотларни берувчи ахборот тизими ташкил этилмаган. Энергия ресурслар сарфини камайтиришга йўналтирилган бирламчи маълумотлар базасини ҳосил қилиш ва ундан энергиядан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил ва назорат қилиш учун зарурий маълумотларни ҳосил қилувчи алгоритмлари ишлаб чиқишни ҳамда энергия тежаш бўйича қарорларни қабул қилишда бу маълумотлардан фойдаланишни кўзда тутади.

Ахборот келиб чиқиш манбаига кўра ташқи ва ички ахборотга бўлинади. Ташқи ахборотга бошқарувнинг турли бўғинларидан келувчи йўриқномалар, меъёрий катталиклар, режалар, тўловлар ва ш .ў. киради. Бу маълумотлар энергия тежаш бўйича мақсад ва вазифаларни аниқлаштириб беради. Ички ахборотга қишлоқ хўжалиги бўйича маълумотлар киради. Булар, энергия истеъмоли бўйича кўрсаткичлар, технология ва энергетик ускуналар бўйича, ускуналарни ҳолати бўйича маълумотлар киради. Маълумотларга қўйиладиган асосий талаблар, унинг тўкислиги, аниқлиги, ҳаққонийлиги, оний қийматга эгалиги, ишончлиги ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    Хашимов А.А., Имомназаров А.Т. Электромеханик тизимларда энергия тежамкорлик. Ташкент: 2005.

  • 2.    Каҳҳоров С.К., Мирзоев Д.П. ИЗУЧЕНИЕ КОММУТАТСИОННЙХ УСТРОЙСТВ эуропеан сcиенcе № 2 (51). Парт ИИ [6].

  • 3.    Дубровский В.С., Виестур У.Е. Метановое сбраживание селскохозяйственных отходов. - Рига: Зинатие, 1988. 204 с. [4.55]

  • 4.    Имомов Ш.Ж., ХвангСангГу., Усмонов К.Е., Шодиев Э.Б., Каюмов Т.Х., «Алтернативное топливо на основе органики» Т., 2013 гг. 160 стр.[7.45]

  • 5.    KHamroyev G.F, To‘ayev S.S. Efficient use of preparation aggregates for planting lands in a single pass with a straightening torsion work // матеріали міжнародної наукової конференціЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рік. Київ, Україна: МЦНД. 119-121 б.

  • 6.    Nurov KH, KHamroyev.G.F, Sirojev.J, Zayniyev.O, Mardonov.M, Преимущества технологии применения посевных машин универсал в бухарской области // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. – c. 62-64.

  • 7.    Г.Ф Хамроев, С.С Тураев. Выбор рабочего оборудования гидроцилиндра, установленного в комбинированном агрегате // Электронный журнал «Столица Науки»      2020.      №3       МАЙ      5(22).      https://ftp.scientific-

    capital.ru/may2020/40052020.pdf

    • 8.    FU Zhurayev, GF Khamrayev, AN Zhurayev. Technology of reclamation machines application in the conditions of irrigated agriculture // The Way of Science, 2014. №3. c. 32.

    • 9.    KN Sabirov, NS Hamroev, GF Khamroyev Prospects for the development of tourism animation activities // Экономика и социум, 2020. №11. – с. 335-338.

"Экономика и социум" №3(82) 2021

Список литературы Ишло хўжалигида энергия фаолиятини оилона ва тэжамкор бошаришда талаб илинадиган маълумотлар тўплами ўрганиш

  • Хашимов А.А., Имомназаров А.Т. Электромеханик тизимларда энергия тежамкорлик. Ташкент: 2005.
  • Каҳҳоров С.К., Мирзоев Д.П. ИЗУЧЕНИЕ КОММУТАТСИОННЙХ УСТРОЙСТВ эуропеан сcиенcе № 2 (51). Парт ИИ [6].
  • Дубровский В.С., Виестур У.Е. Метановое сбраживание селскохозяйственных отходов. - Рига: Зинатие, 1988. 204 с. [4.55]
  • Имомов Ш.Ж., ХвангСангГу., Усмонов К.Е., Шодиев Э.Б., Каюмов Т.Х., "Алтернативное топливо на основе органики" Т., 2013 гг. 160 стр.[7.45]
  • KHamroyev G.F, To‘ayev S.S. Efficient use of preparation aggregates for planting lands in a single pass with a straightening torsion work // матерiали мiжнародної наукової конференцiЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рiк. Київ, Україна: МЦНД. 119-121 б.
  • Nurov KH, KHamroyev.G.F, Sirojev.J, Zayniyev.O, Mardonov.M, Преимущества технологии применения посевных машин универсал в бухарской области // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. - c. 62-64.
  • Г.Ф Хамроев, С.С Тураев. Выбор рабочего оборудования гидроцилиндра, установленного в комбинированном агрегате // Электронный журнал "Столица Науки" 2020. №3 МАЙ 5(22). https://ftp.scientific-capital.ru/may2020/40052020.pdf
  • FU Zhurayev, GF Khamrayev, AN Zhurayev. Technology of reclamation machines application in the conditions of irrigated agriculture // The Way of Science, 2014. №3. c. 32.
  • KN Sabirov, NS Hamroev, GF Khamroyev Prospects for the development of tourism animation activities // Экономика и социум, 2020. №11. - с. 335-338.
Еще
Статья научная