Ишло хўжалигида энергия самарадорлигини оширишда талилий - ахборот тизимлари
Автор: Нуров Х.И., Жумаев А.А., Хусанов Х.Х., Сирожев Ж.Ж., Амроев И.Ф.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-2 (82), 2021 года.
Бесплатный доступ
Қишлоқ хўжалигида энергия тежаш жараёнини моделлаштириш қабул қилинган қарорларни таҳлил қилиш ва уларни иқтисодий самарадорлигини аниқлаш .
Короткий адрес: https://sciup.org/140260381
IDR: 140260381
Текст научной статьи Ишло хўжалигида энергия самарадорлигини оширишда талилий - ахборот тизимлари
Analytical-information systems in improving energy efficiency in agriculture Nurov Homid Ibrokhimovich, Jumaev Akhrom Asror oglu - Senior Lecturer of the Bukhara branch of the Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization
Engineers, Department of Energy Supply of Agriculture and Water Resources.
Xusanov Xusan Xursand oglu, Sirojev Jovid Jahonovich,
Khamroyev Ilkhomjon Fayzullo ugli - Bukhara branch of the Tashkent Institute of Irrigation and Agricultural Mechanization Engineers students.
Annotation. Modeling the process of energy saving in agriculture to analyze the decisions made and determine their cost-effectiveness.
Энг самарадор энергия тежаш тадбирлари бу кам харажат тадбирлар бўлиб, уларни кўпчилигини деярли капитал харажатларсиз амалга ошириш ва тезда самара олиш мумкин . Қишлоқ хўжалигида бу тадбирларни кенг жорий этиш ва самарадорлигини ошириш энергия самарадорлик бўйича ахборот – таҳлилий тизимлардан фойдаланишни кенгайтиришни тақозо қилади. Энергия тежаш жараёнини моделлаштириш қабул қилинган қарорларни таҳлил қилиш ва уларни иқтисодий самарадорлигини аниқлаш имконини беради. Қишлоқ хўжалигида энергия тежаш имкониятларини аниқловчи ахборот – таҳлилий тизими энергиядан фойдаланиш самарадорлигини назорат ва таҳлил қилишни таъминловчи бирламчи ахборотни йиғиш ва электр энергияси сарфини камайтиришга йўналтирилган иккиламчи ахборотни шакллантирувчи алгоритмлар ишлаб чиқишни кўзда тутади. Энергия тежаш тадбирлари элементларини техник имкониятларнинг ошиб бориши билан, бошқарув объекти ҳақида уни бошқариш бўйича асосланган қарорни таъминловчи таҳлилий ахборотга эҳтиёж туғилади. Қишлоқ хўжалигида янада самарадор қайдлов тизимини жорий этиш учун, боғловчи бўғин сифатида энергия самарадорлик бўйича ахборот – таҳлилий тизимини техник қайдлов тизими билан бирлаштириш зарур бўлади. Қишлоқ хўжалиги бош энергетиги энергия хўжалиги фаолиятини бошқаришда ҳар куни ўнлаб қарорлар қабул қилади. Бу қарорларни аксарияти унинг тажрибасига асосланган бўлади. Чунки ҳар бир муаммоли вазият бўйича маълумот йиғиш, ҳисоблаш ва таҳлил қилиш зарур бўлади. Кўп йиллик тажрибага эга бўлишига қарамасдан бу муаммоли вазиятлар ҳал этишнинг илмий асосланган услубиётидан фойдаланиб ташкил этиш кўп вақтни ва меҳнатни талаб қилади. Бундан ташқари, замонавий ишлаб чиқариш муносабатлари бош энергетикдан энергия хўжалигига оид қарорни қабул қилишда қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид кўплаб ахборотни таҳлил қилишни талаб қилади. Ҳозирги кунда ишлаб чикаришда юқори самарадорликга эришиш омилларидан қишлоқ хўжалигини бошқаришда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш бўлиб қолмоқда . Шунинг учун замонавий рахбарларнинг столидаги компьютери асосий иш қуролига айланмоқда. Бундай катта ҳажмдаги ахборотни таҳлил қилувчи компьютер дастурларига эҳтиёж туғилади. Шундай қилиб, фойдаланишга қулай, энергия тежаш тадбирларини самарали ташкил этишни таъминловчи, энергия истеъмолини ички назоратини таъминловчи тезкор ахборот тизимига зарурият мавжуд .Замонавий ахборот технологияларига асосланган тезкор ахборот тизими энергия тежаш тадбирларини самаралироқ ташкил этиш имконини беради. Қишлоқ хўжалигида энергия истеъмоли бўйича маълумотлар базасини яратиш, илмий асосланган услубиёт ва компьютер дастурлари асосида энергия тежаш бўйича таҳлилий маълумотлар олиш энергетик тадқиқотлар ва текширувлар нархини ҳамда муддатини кескин кискартиради Дишлок хужалигида бундай маълумотлар тизимини яратиш энергия тежаш тадбирларини самарали ташкил этиш ва электр энергияси истеъмоли буйича ички назоратни урнатиш имкониятини беради . ^ишлок хужалигида энергия хужалигини реал холатини белгиловчи маълумотларни йиFиш ва тахлил килиш энергетик тадкикотларни мохиятини белгилайди. Электр энергияси буйича энергия аудити текширувларини асосий вазифаси солиштирма энергия сарфи катта булган истеъмол манбаларини, катта исрофлар сабабларини аниклаш ва бу ортикча исрофларни йукотиш буйича тадбирлар дастурини ишлаб чикиш хисобланади. Электр энергиясини тежаш буйича тадбирлар дастури ташкилий, хукукий, техник характерда булган тадбирлар асосида корхона фаолиятини окилона ташкил этишни курсатиб беради. ^ишлок хужалигида энергияни тежаш имкониятларини аниклашда истеъмолчида ёки технологик жараёндаги энергиядан фойдаланиш самарадорлик курсаткичлари тахлили оркали аникланади. Бу курсаткичлар паст булган истеъмолчиларда энергия тежаш тадбирлари режалаштирилади. Бу тадбирларни назарий тахлил кисми автоматлаштирилган ахборот-тахлилий тизимда амалга оширилади. Тизимни ташкил этишнинг асосий тамойилларига тухталиб утамиз. Тизимнинг максади: энергия ресурслар сарфини камайтиришга йуналтирилган бирламчи маълумотлар базасини хосил килиш ва ундан энергиядан фойдаланиш самарадорлигини тахлил ва назорат килиш учун зарурий маълумотларни хосил килувчи алгоритмлари ишлаб чикишни, хамда энергия тежаш буйича карорларни кабул килишда бу маълумотлардан фойдаланишни кузда тутади. Бирламчи маълумот деб цехлар, ускуналар, жараёнларни тавсифловчи маълумотлар, иккиламчи ахборот эса бирламчи маълумотни кайта ишлаб олинган тахлилий маълумот тушунилади. Тизимининг асосий вазифалари куйидагилар: ^ишлок хужалигида энергиядан фойдаланиш холатини белгиловчи, тахлил ва назорат килувчи маълумотларни хосил килиш. Энергиядан фойдаланиш самарадорлигини ошириш масалаларини хал килиш учун зарур булган маълумотларни берилган тартибда кайта ишлаш ва чикариш. Кириш ахбороти кишлок хужалигида энергияни тежаш имкониятларини аниқлашга йўналтирилган вазифаларни ҳал қилишни таъминлаши лозим. Бу вазифалар қуйидагилар: янги технологик жараёнларни ва ускуналарни қўллаш,энергия ташувчилардан оқилона фойдаланиш,энергия манбаиларни техник иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш,суткали истеъмол графикларини текислаш, қишлоқ хўжалигида энергетик баланслари структурасини оптималлаш, энергиядан фойдаланиш таҳлилларини такомиллаштириш, кайд қилиш ва назорат тизимларини энергияни тежаш имкониятларини аниқлаш услубиётини ва бошқариш шаклларини такомиллаштириш. Бу тизим 3 та бўлимдан иборат бўлиб ахборо ттаъминоти, услубий таъминоти ва чиқиш ахбороти бўлимларидан иборат. Ахборот тизими энергетик ускуналарни паспорт маълумотлари, меъёрий ва бошқа статистик маълумотларни ўз ичига олади. Услубий таъминот бўлими тизимнинг асосий бўлими бўлиб, асосан энергиядан фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш услубиёти келтирилган. Энергетик балансларни таҳлил қилиш қишлоқ хўжалиги энергия хўжалиги фаолиятини ва энергиядан фойдаланиш самарадорлигини сифат ва миқдор жиҳатдан баҳолаш бўлиб, қуйидаги йўналишларда ташкил этилади, қишлоқ хўжалигида энергияни қабул қилиш ва истеъмол қилиш структурасини тадқиқ қилиш,энергиядан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш, қишлоқ хўжалигида энергия хўжалиги фаолиятини ва ривожланишини белгиловчи умумлашган кўрсаткичларни аниқлаш, қишлоқ хўжалигида энергетик баланслари структурасини оптималлаш учун керак бўлган бошланғич маълумотларни олиш. Қишлоқ хўжалигида электр энергиясини тежаш тадбирлари услубиёти батафсил баён қилинган. Жумладан, ишларда электр таъминоти тизими элементларини иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича танлаш услубиёти батафсил келтирилган. Бунда, электр узатиш йўлларини, цех подстанцияларини ва қоплаш ускуналарини иқтисодий мезонлар бўйича танлашга алоҳида ўрин берилган. Энергия тежашбўйича электротехник ҳисоблашларни бажаришда Элэктрон ҳисоблаш машиналаридан фойдаланиш услубиёти берилган. Илмий тадқиқот ишини бажаришда асосан юқорида келтирилган адабиётларда берилган услубиётлардан фойдаланилди. Бундан ташқари, маълумотлар базаси таркибини ва ҳисоблаш услубиётини ишлаб чиқишда ишлар натижаларидан фойдаланилди.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. Хашимов А.А., Имомназаров А.Т. Электромеханик тизимларда энергия тежамкорлик. Ташкент: 2005.
-
2. Каҳҳоров С.К., Мирзоев Д.П. ИЗУЧЕНИЕ КОММУТАТСИОННЙХ УСТРОЙСТВ эуропеан сcиенcе № 2 (51). Парт ИИ [6].
-
3. Дубровский В.С., Виестур У.Е. Метановое сбраживание
селскохозяйственных отходов. - Рига: Зинатие, 1988. 204 с. [4.55]
-
4. Имомов Ш.Ж., ХвангСангГу., Усмонов К.Е., Шодиев Э.Б., Каюмов Т.Х., «Алтернативное топливо на основе органики» Т., 2013 гг. 160 стр.[7.45]
-
5. KHamroyev G.F, To‘ayev S.S. Efficient use of preparation aggregates for planting lands in a single pass with a straightening torsion work // матеріали міжнародної наукової конференціЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рік. Київ, Україна: МЦНД. 119-121 б.
-
6. Nurov KH, KHamroyev.G.F, Sirojev.J, Zayniyev.O, Mardonov.M, Преимущества технологии применения посевных машин универсал в бухарской области // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. – c. 62-64.
-
7. Г.Ф Хамроев, С.С Тураев. Выбор рабочего оборудования гидроцилиндра, установленного в комбинированном агрегате // Электронный журнал «Столица Науки» 2020. №3 МАЙ 5(22). https://ftp.scientific-capital.ru/may2020/40052020.pdf 8. FU Zhurayev, GF Khamrayev, AN Zhurayev. Technology of reclamation machines application in the conditions of irrigated agriculture // The Way of Science, 2014. №3. c. 32.
-
9. KN Sabirov, NS Hamroev, GF Khamroyev Prospects for the development of tourism animation activities // Экономика и социум, 2020. №11. – с. 335-338.
"Экономика и социум" №3(82) 2021
Список литературы Ишло хўжалигида энергия самарадорлигини оширишда талилий - ахборот тизимлари
- Хашимов А.А., Имомназаров А.Т. Электромеханик тизимларда энергия тежамкорлик. Ташкент: 2005.
- Каҳҳоров С.К., Мирзоев Д.П. ИЗУЧЕНИЕ КОММУТАТСИОННЙХ УСТРОЙСТВ эуропеан сcиенcе № 2 (51). Парт ИИ [6].
- Дубровский В.С., Виестур У.Е. Метановое сбраживание селскохозяйственных отходов. - Рига: Зинатие, 1988. 204 с. [4.55]
- Имомов Ш.Ж., ХвангСангГу., Усмонов К.Е., Шодиев Э.Б., Каюмов Т.Х., "Алтернативное топливо на основе органики" Т., 2013 гг. 160 стр.[7.45]
- KHamroyev G.F, To‘ayev S.S. Efficient use of preparation aggregates for planting lands in a single pass with a straightening torsion work // матерiали мiжнародної наукової конференцiЇ. (Т. 1), 12 червня, 2020 рiк. Київ, Україна: МЦНД. 119-121 б.
- Nurov KH, KHamroyev.G.F, Sirojev.J, Zayniyev.O, Mardonov.M, Преимущества технологии применения посевных машин универсал в бухарской области // The Way of Science. 2019. № 12 (70). Vol. II. - c. 62-64.
- Г.Ф Хамроев, С.С Тураев. Выбор рабочего оборудования гидроцилиндра, установленного в комбинированном агрегате // Электронный журнал "Столица Науки" 2020. №3 МАЙ 5(22). https://ftp.scientific-capital.ru/may2020/40052020.pdf
- FU Zhurayev, GF Khamrayev, AN Zhurayev. Technology of reclamation machines application in the conditions of irrigated agriculture // The Way of Science, 2014. №3. c. 32.
- KN Sabirov, NS Hamroev, GF Khamroyev Prospects for the development of tourism animation activities // Экономика и социум, 2020. №11. - с. 335-338.