Ёш авлод саломатлиги - давлатимиз сиёсатида
Автор: Хаджамуратова М.Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 2-2 (81), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада соғлом она ва бола, ёш авлодни саломатлиги хусусида баён этилган.
Демографик сиёсат, тиббий маданият, ҳомиладорлик, соғлом фарзанд, соғлом авлод
Короткий адрес: https://sciup.org/140260330
IDR: 140260330
Текст научной статьи Ёш авлод саломатлиги - давлатимиз сиёсатида
Ўзбекистонда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган яхлит ва узлуксиз тизимни жорий этиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди ва 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”деб эълон қилинди. Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибордир - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев
Шуни айтиб ўтиш керакки, фарзандларимиз маънан ва жисмонан соғлом бўлиши учун уларни соғлом туғилиши ва вояга етишида ғамхўрлик мухим урин тутади. Бинобарин, мустакиллик йилларида оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш йўлидаги ижобий ишлар натижасида туғиш ёшидаги аёллар ва гўдаклар ҳаёти билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг кескин даражада камайишига эришилмоқда. Айниқса, инсон соғлиги, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир норматив ҳужжатларни ҳаётга тадбиқ этилиши мустакил давлат сиёсатининг демократии куринишини исботидир.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистоннинг демографик сиёсати она ва бола соғлигини мустаҳкамлаш мақсадида туғилишни тартибга солишга қаратилган. Бунда туғилишни қисқартиришга ҳамда оилада болалар сонини камайтиришга ҳатто ишора ҳам йўқ. Сўз фақат туғилишни тартибга солиш маданияти хасида бориши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдирган: - Оилада канча бола булади - буни ота-онанинг узи ҳал қилади. Ҳар ким ўзи ақл билан ўйлаб, саломатликни, имкониятни хисобга олиб хулоса чикарсин. Факат битта шарти бор - туFилган бола соғлом ўссин, улғайиб вояга етгач, жамиятимизнинг баркамол аъзоси булсин, янги куриладиган оиладан янада соFломрок авлод бунёдга келсин.
Дарҳақиқат, соғлом авлоддангина соғлом фарзанд дунёга келади. Ушбу ўткир ҳақиқатга асосланиб олиб борилган назарий ва амалий тадкикотлар натижасига кура аёлларнинг канчалик куп ва тез-тез фарзанд кўришлари уларнинг организми заифлашиб турли хил касалликларга чалинишига сабаб бўлади. Ҳомиладорликнинг асоратлар билан кечиши айнан хасталанган аёлларда юз беради. Натижада ҳомиладорлик ва туғруқда қон кетиш, ҳомилани яхши ўсмаслиги, бола ташлаш ва чала тугиш, OFир тугрукни бошдан кечи-риш, чакалокни улик тугилиши, 0,6 кунлик даврида чақалоқни яшовчанлик даражаси сусайиб бориб, нобуд бўлиши ёки бир ёшгача гўдаклар ўлими, умрбод ногиронлик ва бошқа ҳолатлар юзага келади. Фарзандларини йўқотган аёлларнинг руҳий азобланиши, келажакка умидсизлик ҳиссини кучайиши унинг жисмоний ҳолатини янада толиқтиради. Темир микроэлементининг камайиб кетиши ҳам кўп ва тез-тез фарзанд кўрган аёлларда кузатилади, натижада камқонлик юзага келади. Аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш аёлларимизни соғ-саломат бўлишлари, ҳомиладорлик, туғруқ жараёнларини асоратсиз ўтказишлари ва соғлом болаларни дунёга келтиришлари учун муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида ҳам она ва бола саломатлиги масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 2021 “йилдан бошлаб 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади. Бу жараён билан 2021 йилда – 11 миллион нафар, 2022 йилда – 17 миллион нафар аҳоли қамраб олинади ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Аёллар ва болаларни йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида камқонлик 25 фоизга камайтирилади.
Адабиётлар:
-
1. Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси. -Тошкент: 8-9 бетлар.
-
2. Каримов И.А. Соғлом авлод тарбияси – барчамизнинг муқаддас инсоний бурчимиз. Соғлом авлод давлат дастурини тасдиқлашга бағишланган мажлисда сўзланган нутқ. 2000, 24 февраль //Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. –Тошкент: Ўзбекистон, 2000. 8-жилд. –Б.427.
-
3. Убайдуллаева Р., Ата-Мирзаев О., Умарова Н. Ўзбекистон демографик жараёнлари ва аҳоли бандлиги. –Тошкент: Университет, 2006. –Б.64
-
4. Хаджамуратова М.Х. Фарғона водийсининг демографик тарихи (19912006 йй.). Автореферат. –Тошкент. 2011, -Б.20
"Экономика и социум" №2(81) 2021
Список литературы Ёш авлод саломатлиги - давлатимиз сиёсатида
- Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси. -Тошкент: 8-9 бетлар.
- Каримов И.А. Соғлом авлод тарбияси - барчамизнинг муқаддас инсоний бурчимиз. Соғлом авлод давлат дастурини тасдиқлашга бағишланган мажлисда сўзланган нутқ. 2000, 24 февраль //Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пировард мақсадимиз. -Тошкент: Ўзбекистон, 2000. 8-жилд. -Б.427.
- Убайдуллаева Р., Ата-Мирзаев О., Умарова Н. Ўзбекистон демографик жараёнлари ва аҳоли бандлиги. -Тошкент: Университет, 2006. -Б.64
- Хаджамуратова М.Х. Фарғона водийсининг демографик тарихи (1991-2006 йй.). Автореферат. -Тошкент. 2011, -Б.20