Пандемик олатдаги бола тарбияси

Автор: Зокирова Д.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-1 (83), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мақолада боланинг шахсига қаратилган таълимнинг хусусиятлари муҳокама қилинади.

Инновацион таълим, нутқ ва мулоқот, ижтимоий ва ҳиссий, моторика, бола шахсига йўналтирилган таълим

Короткий адрес: https://sciup.org/140259183

IDR: 140259183

Текст научной статьи Пандемик олатдаги бола тарбияси

Мамлакатимиз ҳамда бутун дунёда рўй бераётган пандемия, инсон капиталининг қийматини янада оширди. Меҳнат бозорида кенг, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун шахсни, кичик болалик ёшидан замонавий билимларни эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан таълим-тарбияга қаратилаётган эътибор барча педагогларнинг ўз устида ишлаши, тинмай изланиш олиб бориши ҳамда ўқув жараёнини замон талаблари даражасида, илмий асосда ташкил этишлари учун зарурий шароитларни яратиб бериш билан бир қаторда, таълим-тарбия соҳасига ёш мутахассисларнинг келиб қўшилишига имконият яратмоқда, бу эса ўз навбатида таълим-тарбия муассасаси педагогларининг олдига янада янги вазифалар қўяди. Жаҳон глабал тармоқда оммавий онлайн таълимнинг самарадорлигини ошириш, кам маблағ ажратиб, қисқа муддатларда юқори натижаларга эришиш учун маълум бир маънода, ярим йиллик тажриба тўплади. Оммавий онлайн таълимнинг энг кўп мурожаат қилинаётган тармоғи бу тил ўрганиш, чет тилларида қисқа муддатда сўзлашиш, мулоқотга киришишни оптималлаштириш масаласи саналади.

Шуни таъкидлаш жоизки, пандемик шараоитда таълим олишнинг авзалликлари билан қатор камчиликлари ҳам учрайди. Бунда таълим олувчининг кучли мотивацияга эга бўлмаслиги, қайтар алоқанинг сунъийлиги, кўплаб вазиятда ўқувчининг лоқайд, кўр-кўрона ҳаракати жамоа тарбиясининг сустлашуви кабилар намоён бўлади. Таълимда жонли мулоқотнинг устуворлиги сезилади. Бироқ жаҳон миқиёсидаги пандемия, ўз ўзини яккалаш принципи асосида онлайн билим олишни такомиллаштиришни талаб этмоқда. Бунда албатта бола шахсига йўналтирилган таълимни жорий этиш жоиздир.

Маълумки, бола шахсига йўналтирилган таълим асосида - шахс, унинг ўзига хослиги, ўша ўзига хосликдан келиб чиққан холда таълим-тарбия ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш масаласи ётади. Шу билан бирга шахсга нафақат билим ва тарбия бериш, балки унинг турли ҳаётий вазиятларда онгли ва масъулиятли қарор қабул қила олиш малакасини ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бундай таълим шаклининг яна бир устунлиги бола шахси кимнингдир истак ва хоҳишига кўра эмас, ўз имкониятлари ва индивидуал хусусиятларига кўра шаклланади. Бола шахсига йўналтирилган таълимнинг ғоялари қуйидагиларда намоён бўлади:

  • -    таълим умуминсоний қадриятлардан келиб чиққан холда муайян жамият маънавияти билан мослашувга асосланади;

  • -    таълимнинг мақсади ўз “Мен”ига, шу билан бирга умуминсоний қадриятлар тизимига эга шахсни шакллантириш ва ривожлантириш;

  • -    шахс камолоти тўлақонли, яъни онг ва туйғулар, руҳ ва тан бирлиги тарзида амалга оширилади;

  • -    таълим жараёнида шахснинг барча ҳуқуқлари, шу билан бирга таълим мазмунини танлаш ҳуқуқи ҳам ҳимояланади;

  • -    муассасада гуруҳ иши индивидуал иш билан биргаликда олиб борилади ва бунда бола фаолиятининг ўзига хос услуби шаклланишига алоҳида эътибор қаратилади;

  • -    таълим шахс фаолияти тури сифатида ички асосга эга, тарбиячи ва тарбияланувчининг тенг муносабатлари ва ҳамкорликда қарор қабул қилишларига таянади;

  • -    энг яхши таълим расмий бошқарувга эмас, балки меҳр, эътибор ва ҳамкорликка таянган таълимдир.

Бола шахсига йўналтирилган таълимни мактабгача таълим муассасаларида ташкил этиш муҳим ва долзарб вазифа ҳисобланади. Чунки бола шахсининг шаклланиши, ижтимоийлашуви ва муҳим ҳаётий кўникма ва малакаларини ривожланиши айнан мактабгача таълим ёшига тўғри келади.

Аввало муассасада бола шахсига    йўналтирилган таълимни ривожлантирувчи муҳитни яратиш аҳамиятлидир.

Муҳит мактабгача таълим муассасаларида болани ўраб турган, унинг ривожланишига таъсир кўрсатадиган ҳамма нарсаларни, шу жумладан, биноларнинг режалаштирилиши ва ўлчамлари, ҳовлидаги ўйин майдончаси, гуруҳдаги мебель, материаллар, жиҳозлар, ўйинчоқларни ўз ичига олади. Бола шахсига йўналтирилган таълимда мактабгача таълим муассасаси муҳитида болаларнинг когнитив (ақлий), нутқ ва мулоқотчанлик, ижтимоий-ҳиссий ҳамда жисмоний мотор ривожланишига шароит яратилишини таъминлаш жуда муҳимдир. Боланинг ривожланишига шароит нафақат гуруҳ хоналарида, балки муассаса ҳовлисида, йўлакларида, ўйин майдончаларида х,ам яратилган булиши шарт. Бола шахсини ривожлантиришга йуналтирилган ухув мухити таълим-тарбия жараёнида боланинг ёши, психологик, физиологик хусусиятларини тулих хисобга олган холда энг хулай шарт-шароитларни таъминлашга хизмат хилади.

Бола шахсига йўналтирилган таълимни ташкил этишда тарбиячилар хуйидаги тамойилларга амал хилишлари керак булади:

  • -    бола шахсининг ривожланиш хонуниятларини мукаммал тушуниш;

  • -    уйин ва таълимий фаолиятлар болаларни мунтазам кузатиш;

  • -    боланинг хизихиш ва эхтиёжларига жавоб берадиган индивидуал ва гурухий ривожлантириш таълимий фаолиятларини режалаштириш;

  • -    узгарувчан ва эгилувчан ухув мухитини яратиш;

  • -    болаларни хурмат хилиш ва диххат билан уларнинг фикр, Fоя ва махсадларига эътибор харатиш;

  • -    болалар уз муаммолари ва узаро муаммоларини узлари хал этиб, бир -бирларига хурматда булишларига кумаклашиш;

  • -    болаларнинг тафаккур ва фикрлаш жараёнини ривожлантириш учун саволлар бериш;

Бола шахсига йўналтирилган таълимни ташкил этиш учун амалий ёндашувда мазкур йул йурихларни инобатга олиш мухим деб хисоблаймиз:

  • -    бола шахсига йуналтирилган таълимда аввало шахснинг биологик эхтиёж ва имкониятларини инобатга олиш зарур.

  • -    бу ёш даврида болалар билимни ижтимоий мухит билан узаро алохага киришиш ва фаол хаётий тажрибалар утказиш орхали эгаллайдилар.

  • -    тарбиячи боланинг ота-онаси ва тенгдошлари билан яхши ривожланишига туртки бериши ва кейинчалик мустақил бўлишини таъминлаши, қўллаб қувватлаш, йўналтириш, билим олиш ҳамда ривожланишга чорлаши зарур.

  • -    ташкил этилган уйинлар болага кашф хилиш, тажриба утказиш ва мотивация уЙFOтиш имкониятини бериши керак.

  • -    муассасадаги мухит болаларнинг урганишга хизихишларини оширадиган даражага етказилиши муҳимдир. Бунинг натижасида болаларнинг қизиқувчанлиги, эътибори ва ўзини бошқара олиши ривожланади.

Хулоса қилиб айтганда бола шахсига йўналтирилган таълимнинг устуворлиги шундаки, бунда шахснинг такомиллашувига илк болалик давриданоқ қадам қўйилади, шахс педагогик жараённинг объекти эмас, субъекти сифатида кўрилади, таълим тизимининг мақсади фақат шахс камолотига қаратилади, ҳамма бола бирдек истеъдодли дея қаралади ва олий инсоний хадриятлар ва сифатларни (мехр-охибат, инсонпарварлик, уз кучига нисбатан ишонч, меҳнатсеварлик, изланувчанлик) шакллантириш имкониятлари очилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1 .Дудченко В.С. Инновационная игра как метод исследования и развития органах. М., 1982.

  • 2 .Хомерики О.Г. Инновации в практике обучения. Педагогика, - 1993. №2.

  • 3.    Farxodjonova N. F., Abdurahimov V. A. MODERN TECHNOLOGIES OF STUDENTS TRAINING IN HIGHER EDUCATION //НАУКА И ТЕХНИКА. МИРОВЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ. – 2020. – С. 5-7.

  • 4.    Sodirjonov, M. M. (2020). EDUCATION AS THE MOST IMPORTANT FACTOR OF HUMAN CAPITAL DEVELOPMENT. Theoretical & Applied Science, (4), 901-905.

  • 5.    Farxodjonova N. F. Problemi primeneniya innovatsionnix texnologiy v obrazovatel'nom protsesse na mejdunarodnom urovne. Mejdunarodnaya konferentsiya. Innovatsionnie tendentsii, sotsial'no-ekonomicheskie i pravovie problemi vzaimodeystviya v mejdunarodnom prostranstve. – 2016.

  • 6.    Numonjonov S. D. Innovative methods of professional training //ISJ Theoretical & Applied Science, 01 (81). – 2020. – С. 747-750.

"Экономика и социум" №4(83) ч.1 2021

Список литературы Пандемик олатдаги бола тарбияси

  • Дудченко В.С. Инновационная игра как метод исследования и развития органах. М., 1982.
  • Хомерики О.Г. Инновации в практике обучения. Педагогика, - 1993. №2.
  • Farxodjonova N. F., Abdurahimov V. A. MODERN TECHNOLOGIES OF STUDENTS TRAINING IN HIGHER EDUCATION //НАУКА И ТЕХНИКА. МИРОВЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ. - 2020. - С. 5-7.
  • Sodirjonov, M. M. (2020). EDUCATION AS THE MOST IMPORTANT FACTOR OF HUMAN CAPITAL DEVELOPMENT. Theoretical & Applied Science, (4), 901-905.
  • Farxodjonova N. F. Problemi primeneniya innovatsionnix texnologiy v obrazovatel'nom protsesse na mejdunarodnom urovne. Mejdunarodnaya konferentsiya. Innovatsionnie tendentsii, sotsial'no-ekonomicheskie i pravovie problemi vzaimodeystviya v mejdunarodnom prostranstve. - 2016.
  • Numonjonov S. D. Innovative methods of professional training //ISJ Theoretical & Applied Science, 01 (81). - 2020. - С. 747-750.
Статья научная