Ёшлар аётида виртуаллашув сабаблари ва омиллари

Автор: Дабылов А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 3-2 (94), 2022 года.

Бесплатный доступ

Bu maqolada yoshlarning virtuallashuv sabablari, omillari va natijalari mintaqaviy materiallar asosida o'rganiladi.

Виртуаллашув, ижтимоий ҳаёт, компьютер, виртуал олам, виртуал ҳаёт, синикит, одноклассники, вконтакте, интернет

Короткий адрес: https://sciup.org/140293072

IDR: 140293072

Текст научной статьи Ёшлар аётида виртуаллашув сабаблари ва омиллари

Инсон ҳамиша орзулар оғушида яшайди. Орзусиз инсон бамисоли қанотсиз қуш. Шу пайтгача ижтимоий ҳаётда, илм-фан ва техника соҳасида қўлга киритилган мислсиз ютуқларимизга орзуларимиз ва унга бўлган интилишларимиз туфайли эришиб келмоқдамиз.

Инсоннинг коинотга парвоз қилиши фантастик асарларда инсоният орзуси сифатида тасвирланган бўлиб, фанда эса бу юз йиллардан кейин пайдо бўлади деган тушунча мавжуд эди. Лекин инсоннинг ушбу орзуси бизнинг замонимизда амалга ошди ва инсон коинотни ҳам забт этди.

Компьютерда асосан мудофаа ва бошқа тадқиқотчилик масалалари билан шуғулландилар. Кўпинча ҳисоблаш техникаси математика, мантиқ, рациональ ғоялар билан боғлиқ масалалар устида иш юритдилар. Инсонлар ундан умуман оддий мақсадларда (масалан, ўйинлар учун) фойдаланишлари мумкинлиги ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган. «Компьютер ўйинлари» ибораси эса бемаъни ҳаёлдек туюлиши мумкин эди. Шундай бўлса ҳам монитор олдидаги жиддий, завқсиз, совуққон олимларнинг ўринларини завкли, кизикувчан уйинчи болалар эгаллади.

Шундай қилиб, компьютер, компьютер ўйинлари ҳамда ҳозирги даврда фан, техника ва асосан компьютер тараққиёти маҳсули бўлган интернет инсонлар орасида оммалашиб кетди.

Хуш, «виртуал олам», «виртуал х,аёт» дегани нима узи? Унинг луFавий маъноси кандай? Бу термин муомалага качондан буён кириб келган?

Интернет материалларининг бирида: «Виртуал» сўзи инглиз тилидаги суз булиб, унинг бир маъноси «куринмас» демакдир»[2],-дейилади.

«Виртуал ингл: virtual, рус: виртуальный;вокеий булиб куринган, бирок вазифалари бошқа мосламалар томонидан бажариладиган функционал мослама таърифи»[1:56].

Демак, «виртуал» сўзининг биринчи луғавий маъносига қарайдиган булсак, у «куринмас» деган маънони билдиради. Бу сузни янада соддалаштирсак, инсоннинг интернетдаги ахборотларга муккасидан кетиши окибатида реал х,аётдан узилиши, одамларга куринмай, узи билан узи колиши.

Иккинчи луғавий маънога эътибор берадиган бўлсак, интернетдаги воқеалар бизга воқеий (реал) бўлиб кўринган, лекин вазифалари бошқа мосламалар оркали бажарилгани учун х,ам у виртуал, яъни бутунлай бошка оламдир.

Ушбу ўринда «виртуал олам» ибораси билан бирга «кибермакон» терминини ҳам ишлатиб ўтганимиз ўринли. Чунки бу иккаласи битта маънони англатади десам муболаFа булмайди.

«Кибермакон» терминининг маъносини караб курайлик.

Кибермакон (ингл: cyberspace, рус: киберпространство) тушунчаси канадалик ёзувчи Уилям Гибсон томонидан 1984 йили “Cyberspace” (“Кибермакон”) деб номланган трилогиянинг биринчи романи “Neuromancer” (“Нейромант”) чоп этилиши билан боғлиқ. У дунёнинг барча компьютерларидаги электрон маълумотлар айланиб юрадиган виртуал маконни таърифлайди[1:107].

Хаётда х,амма нарсанинг пайдо булишининг сабаблари бор. Хеч бир нарса бесабаб вужудга келмайди (Бизларнинг энг асосий камчиликларимиздан бири - агар жамиятда жиноят содир булса, биринчи навбатда жиноятчини жазолаймиз. Яъни кўпинча жиноятнинг оқибати (натижаси) билан курашамиз. ТуFри, жиноятга жазо мукаррар. Лекин жиноятнинг пайдо бўлиш сабаблари бир чеккада қолиб кетади. Ҳеч кимнинг бу биланиши йўқ. Жиноятнинг содир бўлиш сабаблари, омиллари, яъни илдизини топсак, куплаган жиноятларнинг олдини олган булардик). Ёшларнинг виртуал оламга боғланиб қолишининг ҳам муҳим сабаблари мавжуд.

Биринчи сабаб. Оиладаги муҳитнинг йўқлиги, яъни фарзанд тарбиясида бушликнинг пайдо булиши. Ота-онанинг фарзандига (дилбандига) эътиборсизлиги, фарзандига етарли даражада меҳр бермаслиги, уларнинг (фарзандларининг) кизикишлари билан умуман иши булмаслиги оқибатида кўпчилик ёшлар ўзларига дарддош, сирдош бўладиган инсонни виртуал оламдан қидириб топишга мажбур бўлади.Бунинг оқибати фожеавий тус олиши ва ёмон нарсаларга олиб келиши мумкин.Бундай пайтда кўпинча ёшлар эмас, балки ота-оналар айбдор ^исобланади. Чунки ёмон бола бўлмайди, балки ёмон тарбия бўлиб, фарзанд ҳар қандай тарбия маҳсули, яъни мевасидир. Демак, виртуал олам бу авлодлар — катталар ва ёшлар (болалар)уртасидаги узилиш мухитидир, уларнинг ортида авлодлар низолари ётган булиши мумкин. Ёшларнинг тасаввурида ер юзини виртуал олам камраб олган. Битта мисол. Виртуал оламда 2015 йилда пайдо булган “Кук кит” уйини ёшлар орасида оммалашиб, бу уйиннинг ёмон окибатларга олиб келганини купчилик яхши билади. “Кук кит” онлайн уйин булиб, уйин гуруҳи қоидаларига кўра, онги манипуляция қилинган иштирокчи 50 та шартни бажариши ва пировардида уз жонига касд килиши лозим.2016 йилда дунёнинг бир қанча давлатларида, хусусан Россияда 320 нафар, Қирғизстонда 95 нафар ва Қозоғистонда 90 нафар ўсмирлар ўз жонига қасд килган. Бизнинг мамлакатимизда 31 нафар мактаб, 5 нафар коллеж укувчиси «Синикит» уйинининг 1-15-боскич иштирокчиларига айланганлиги аникланган[4].

Иккинчи сабаб. Виртуал олам аслида ёлғон дунё. У реал эмас, шу сабаб у мавжуд эмас. У фақат бизнинг ҳаёлимиздаги дунё ҳисобланади. Шу сабабли ҳам инсон, айниқса ёшлар виртуал оламда ўзларини эркин сезишади (худди «балик сувга кирганидек») ва улар бу оламга ошно булиб колишади. Шундан келиб чикиб айтишимиз мумкин, ёшлар хаётида виртуаллашув сабабларидан бири - реал хаётдаги одоб-ахлок коидаларининг интернетда йуклиги, айрим ёшлар учун вокеликдаги одоб-ахлок коидаларининг зерикарли туюлиши, жавобгарликдан кочиш истаги, натижада узини эмин-эркин ҳис қиладиган виртуал оламга боғланиб қолишига олиб келади. ^озирда дунёда букмерлик компанияларининг курбонлари сони кундан -кунга ортиб бормоқда. Бу ўйин мобил телефонлари орқали онлайн тарзда амалга оширилиб, у орқали меҳнатга куч сарфлашларсиз осонгина ўтириб пул топиш, мўмайгина даромад ишлаш истаги кўпчилик ёшларимизни ўз домига тортиб кетмокда. Ушбу кимор уйинларини нафакат онги паст инсонлар, хаттоки олий маълумотли шахслар хам уйнаганлиги ачинарли ҳолатдир. Масалан, 2018 йили «Йил талабаси» танлови ғолиби бўлган

ФарДУ ўқитувчисининг 1xbet (виртуал ўйин) қурбони бўлганлиги аччиқ бўлсаям айни ҳақиқат.

Учинчидан, интернетдан ахборотларни излаб топиш осон бўлгани учун ҳозирги ёшларнинг кўпчилиги эринчоқ, ялқов бўлиб қолмоқда. Ўқитувчиларнинг берган топшириқлари, уй вазифалари, курс ишлари, рефератларни китоблардан излаб, ахтариб ўтирмасдан, шундоқ интернетдан тайёр материалларни осонгина кўчириб олмоқда. Натижада, кўпчилик ёшларда ижодий меҳнат қилиш, ижодий фикрлаш қобилияти сустлашмоқда. Интернетдан керакли ахборотларни осон излаб топиш ва уни юклаб олиш имконияти ёшлар ҳаётида виртуаллашувнинг яна бир сабабидир.

Ҳозирда виртуал оламнинг инсонни қамраб олиши оқибатидадин ниқобидаги ижтимоий ва маданий бузғунчиликни содир этишга бўлган уринишлар тобора кучайиб бормоқда. Жумладан, бугунги кунда кибертеррорчилик тузилмалари ўз ғаразли мақсадлари йўлида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишга уринмоқда.

Шу нуқтаи-назардан қараганда, бугунги кунда ёшлар онги ва руҳиятида диний экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий айтганидек: «Агар огоҳсен сен, Шоҳсен сен», деган бетакрор сатрлари замирида виртуал оламдаги огоҳлик масаласи ётганлигини ҳаргиз унутмаслигимиз керак.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати. Тошкент. 2010. 56-107-бетлар.

  • 2.    http://fayzbog.uz/blogerlar-musobaqasiga-foydalanuvchi.../ :

  • 3. (http://www.ozodlik.org/a/siniykit-kokkit-hudkushlik-bolalar-igra-olim- uzbek-tashkent/28353240.html)

  • 4.    «kun.uz»

"Экономика и социум" №3(94) 2022

Список литературы Ёшлар аётида виртуаллашув сабаблари ва омиллари

  • Ахборот-коммуникация технологиялари изоҳли луғати. Тошкент. 2010. 56-107-бетлар.
  • http://fayzbog.uz/blogerlar-musobaqasiga-foydalanuvchi..
  • (http://www.ozodlik.org/a/siniykit-kokkit-hudkushlik-bolalar-igra-olim-uzbek-tashkent/28353240.html).
  • "kun.uz".