Ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг зарурияти
Автор: Исмаилова З.У., Бобожонова К.С.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6 (72), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг зарурияти тадқиқ этилган. Ёшларда китобхонлик маданиятини юксалтиришда ахборот-кутубхона муассасаси, олий таълим, умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда оила зиммасига ниҳоятда мураккаб ва масъулиятли вазифа юкланиши масалалари атрофлича талқин этилади.
Ахборот маданияти, китобхонлик, маънавият, таълим-тарбия, инновация
Короткий адрес: https://sciup.org/140289647
IDR: 140289647
Текст научной статьи Ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг зарурияти
Бугунги кунда ёшларни интеллектуал-маънавий даражасининг ўсишида ўқув материалларидан ташқари китобхонлик маданиятининг асосий мезон эканлиги жамиятимизда ижтимоий зарурат сифатида
қаралмоқда.
Ўзбекистон "Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари" тамойили асосида тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди. Янги давр шиддати жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни қарор топтиришга, хусусан, халкимиз, айникса, ёш авлоднинг маънавий-интеллектуал салохияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтиришда, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда китобхонлик маданиятини ошириш алохида ахамият касб этмокда.
Агарки ёшларда китоб укиш куникмаси шаклланса, уларнинг камолоти йулида колган барча амалларни китобнинг узи ургатади.
Республикада китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва куллаб-кувватлашнинг хукукий асосларини мустахкамлаш мацсадида 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар маҳкамасининг бир канча карори кабул килинди, хамда китобхонлик маданиятини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йуналиши этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2019 йил 19 март куни ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-кизлар бандлигини оширишга каратилган бешта мухим ташаббус илгари сурилди. Ушбу бешта ташаббуснинг тўртинчиси, яъни аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарFиб килиш хамда ёш авлоднинг интеллектуал салохиятини оширишга хизмат килади.
Узбекистан Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Шу ўринда ҳаммамиз учун айни пайтда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини, уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган ишларимизни янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турибди”[1]. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланаётган глобаллашув жараёнида талаба-ёшларда китобга булган кизикишни ошириш, улардан маънавий-интеллектуал даражанинг усишида китобнинг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда зарур эканлигини барчамиз жуда яхши тушунамиз. Мухтарам Президентимизнинг 2017-йил 12-январдаги
“Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши китобхонлик маданияти тарғиботини янги босқичга кўтарди. Шу ўринда давлатимиз раҳбари белгилаб берган мазкур устувор вазифани изчил ва тизимли равишда амалга ошириш механизмларини таълим амалиётига жорий этиш вазифаси турибди. Уцув-тарбия жараёнидан кутилаётган пировард натижа таълим тараққиётини, таълим тараққиёти эса ўз навбатида жамиятнинг тараққиётини белгилайди десак хато қилмаган бўламиз. Чунки, таълим натижаси ҳар доим ёшларларнинг ўқув материалини ўзлаштирганлик даражаси билан боғлиқ бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчи Давлат таълим стандартларини бажариш бараборида ўз олдиларига муайян мақсадларни қўяди ва шу мақсадга эришиш учун ҳаракат қилади. Қачонки, ўқитувчи ва талабаларнинг мақсадлари кесишган нуқтада таълим натижаси самарали бўлади. Лекин масаланинг бошқа томони бор, яъни таълим натижаси ҳар доим субектив ва индивидуал характерга эга бўлган. Ўқув материалининг ўзлаштириш қийинчиликлари ва қувончларини фақатгина талаба цис цилади, айнан шу жараёнда уцитувчи уцувчи-нинг мотивлари, Kис-туЙFулари, интилиш ва цизицишларига таъсир кила оладиган шахс сифатида намоён булади.
Уцитувчи таълим натижасини тез-тез текшириб, талабаларни уцув материалларини ўзлаштирганлик даражаларидан огоҳ қилиб туради, талаба эса уз ютуц ва камчиликларини англаб, ютуцларини кўпайтиришга, камчиликларини бартараф этишга интилади. Бу эса, ўз навбатида, таълимнинг субектив цимматини оширади.
Бинобарин, ёшлар учун таълимнинг шахсий ацамияти ошади, ва улар уциш-урганишининг зарурийлигини таълим жараёнининг цациций субектига айланган пайтда англайди. Демак, талабаларни интеллектуал-маънавий даражасининг ўсишида, ўқув материалларининг ўзлаштиришларида, асосан, тафаккур жараёни муҳим рол ўйнайди, Айнан тафаккур жараёнини кенгайтиришнинг энг муҳим воситаси эса китоб ўқиш билан белгиланади. Талаба ёшларни китоб уцишга булган интилиши ва қизиқишларини қуйидагича амалга оширсак мақсадга мувофиқ бўлади. Жумладан:
-
- китоб уцишга булган цизициш талаба ёшларни уз ацлий мехнати натижасидан цаноатланиш хисси билан узвий боFлиц. Ушбу хис-туйгу уцитувчи томонидан рагбатлантирилиши билан намоён булади хамда ёшларда китоб уцишга булган истакни ва иштиёцни шакллантиради;
-
- китоб уцишга булган истак ва иштиёцнинг шаклланиши натижасида талаба ёшларнинг маънавий ва маданий эҳтиёжлари қондирилади ва жамиятдаги маънавий қадриятлар, маданий меъёрлар, шахслараро муносабатларни эгаллаш жараёни тезлашади;
-
- китоб уцишга булган эхтиёж талабаларни интеллектуал-маънавий даражасининг усишига олиб келади ва натижада талаба уцув материалларини ўзлаштиришда ўз ҳаракат дастурини тузиш имкониятига эга булади;
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, китобхонлик маданияти таълим жараёнида ёшларни ацлий фаоллигини таъминлаб, билиш фаолиятларини жадаллаштириш имконини беради. Китобхонлик маданияти таълим жараёнида таълимнинг анъанавий моделидан шахсга йўналтирилган янги таълим моделига утиши ва бунда устоз шогирд хамда замонавий ахборот технологиялари фаолияти алоқадорлигини таъминлаш ва таълимнинг замонавий ўқитиш усулларини қўллаш талаби билан бевосита боғлиқ булиб, алохида дидактик ахамият касб этади.
Бу билан талаба ёшлар ҳаётида китобхонликни заруратга айлантириши кераклиги, уларда китоб ўқишга ҳавас уйғотиш ва бу борада устоз мураббийлар ҳамда кутубхона ходимлари бевосита ёрдам беришлари лозимдир. Барчамизнинг вазифамиз кутубхона ишини янада ривожлантириш, талаба ёшларни бу масканга янаям купроц жалб этиш, маданий-маърифий тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш орқали юқори даражага кўтаришимиз лозимдир.
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи газетаси. 2017-йил 17-
- январ.
-
2. Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти.
-
3. Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ
ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).
-
4. Каримов, У. (2017). ИНФОКОМТЕХНОЛОГИИ (ИКТ) ФОРМИРОВАНИЕ ДУХОВНЫХ ХАРАКТЕРИСТИК ЛИЧНОСТИ.
-
5. Karimov, U., & Abdurakhmon, A. (2017). INNOVATIVE INFORMATION TECHNOLOGY IN EDUCATION. Форум молодых ученых , (5), 9-12.
-
6. Abdurakhmonova, M. M., ugli Mirzayev, M. A., Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). Information Culture And Ethical Education In The Globalization Century. The American Journal of Social Science and Education Innovations , 3 (03), 384-388.
ЎУМ. ФарДУ, 2020.
In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1160-1163).
Список литературы Ёшларда китобхонлик маданиятини шакллантиришнинг зарурияти
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи газетаси. 2017-йил 17-январ.
- Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти. ЎУМ. ФарДУ, 2020.
- Каримов, У. У. (2017). РОЛЬ СРЕДСТВ МАССОВОЙ ИНФОРМАЦИИ В ПРОЦЕССЕ ГЛОБАЛИЗАЦИИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1189-1192).
- Каримов, У. (2017). ИНФОКОМТЕХНОЛОГИИ (ИКТ) ФОРМИРОВАНИЕ ДУХОВНЫХ ХАРАКТЕРИСТИК ЛИЧНОСТИ. In Перспективные информационные технологии (ПИТ 2017) (pp. 1160-1163).
- Karimov, U., & Abdurakhmon, A. (2017). INNOVATIVE INFORMATION TECHNOLOGY IN EDUCATION. Форум молодых ученых, (5), 9-12.
- Abdurakhmonova, M. M., ugli Mirzayev, M. A., Karimov, U. U., & Karimova, G. Y. (2021). Information Culture And Ethical Education In The Globalization Century. The American Journal of Social Science and Education Innovations, 3(03), 384-388.