Кичик мактаб ёшидаги ўувчиларда алоий фазилатларни шакллантиришнинг маънавий воситалари

Автор: Мардонов Ш.., Маматова А.М.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 2-2 (93), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада кичик мактаб ўқувчиларда аҳлоқий фазилатларни шакллантиришнинг маънавий воситалари масаласи таҳлил этилган ва бу борадаги ёндашувларга муносабат билдирилган.

Ўқувчилар, аҳлоқ, фазилат, шакллантириш, ёндашув, маънавият, восита, мактаб

Короткий адрес: https://sciup.org/140293043

IDR: 140293043

Текст научной статьи Кичик мактаб ёшидаги ўувчиларда алоий фазилатларни шакллантиришнинг маънавий воситалари

Кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини шакллантиришда маънавий воситалар мухим урин тутади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сонли царори билан тасдицланган “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси”да энг илғор маънавий воситалардан фойдаланиш вазифалари цуйилган.1 Таъкидлаш лозимки, бу Концепцияга кура, ёшларнинг маънавий тарбияси босқичларга бўлинган асосида амалга оширилиши белгиланган. Шу жиҳатдан кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларни маънавий тарбиялаш учинчи босқичга киритилган ва унда маънавий воситалардан мазкур тоифа ўқувчиларнинг хусусиятларига мос равишда фойдаланиш вазифалари қўйилган. Жумладан, Концепцияда белгиланган цуйидаги вазифаларга эътибор беринг:

  • -    уцув фанлари доирасидаги маънавий тарбия индикаторларини амалиётга жорий этиш, уларни амалиётда қўллай олиш имконини берувчи амалий машц ва топширицлар билан бойитиш (маънавий-ахлоций компетенциялар) муваффақиятга эришишга интилиш мотивининг кичик мактаб ёшидаши уцувчи хусусияти сифатида мустахкамланиши;

  • -    боланинг уз хулк ва фаолиятини онгли назорат цилишни кучайтириш ва х.к.

Эътибор берилса, мазкур белгиланган вазифаларда аҳлоқий фазилатларни шакллантиришнинг маънавий воситаларидан қуйидаги учтаси алохида белгиланган, булар:

  • 1)     индикаторлар;

  • 2)    машцлар;

  • 3)    топширицлар.

Бизнингча, мазкур маънавий воситаларга асосланган ҳолда кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини шакллантириш имконпиятлари мавжуд. Бу ўринда эътиборингизни ана шу масаланинг таҳлилига тортамиз.

  • 1.    Индикатор маънавий воситаси . “Индикатор” – бу муайян кўникма, фазилат ва сифатларни ўзлаштириш даражасининг кўрсаткичидир.2 Шу жиҳатдан кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини шакллантиришда индикатор маънавий воситасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Унга кўра, ўқувчиларда шаклланаётган аҳлоқий фазилатларнинг шаклланиш даражаси кўрсаткичлари мунтазам равишда ўрганиб борилади. Бундай ўрганишнинг механизмлари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин:

  • 1)    х,ар бир укувчида эзгу, инсоний ва ижтимоий хусусиятларга эга аҳлоқий фазилатларнинг шаклланиш даражасини мунтазам ўрганиб бориш ва уларнинг намоён бўлиш даражасини белгилаш;

  • 2)    кичик мактаб ёшидаги у^увчиларда ах,локий фазилатларнинг жамоавий шаклда шаклланиб боришини ўрганиш ва унда учрайдиган муаммоларни ҳал этиш йўлларини белгилаш;

  • 3)    а^локий фазилатлари талаб даражасида шаклланаётган укувчи ёки гуруҳнинг мазкур масала бўйича кўникмаларини янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошириб бориш.

  • 2.    Машқ маънавий воситаси . Бу маънавий воситанинг мазмуни шундан иборатки, ўқувчилар эзгу, инсоний фазилатларни ва аҳлоқий муносабатларни машқ воситасида ўзлаштиради. Мисол учун, 1-синф ўқувчиларига “Сиз кимни жуда яхши кўрасиз ва яхши кўрган кишининг сизга ёқадиган фазилатларини ёзинг” мавзусида машқ топшириғи берилиши мумкин. Ҳар бир ўқувчи албатта, онаси, отаси ёки оила аъзоларидан бирининг фазилатларини ўз имкониятлари доирасида ифодалайди. Ўқувчи ифодалаган фазилатларни ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда таҳлил қилиши ва шу фазилатлар сабабли шахс ўқувчига ёқганлиги тушунтириб берилади. Бундай ёндашув бошланғич синфлар кесимида мураккаблаштириб борилиши мумкин. Бизнинг кузатишимизча, машқ маънавий воситаси қизиқарлилиги, ўқувчиларни фаоллаштириши ва уларда инсоний муносабатларнинг кутилган даражада шаклланиши хусусиятларига эгалиги билан аҳамиятга эга. Чунки мазкур маънавий воситанинг асосий мақсади аҳлоқий фазилатларни ўзлаштиришга ўқувчиларнинг ўзларини амалий жалб қилишдан иборат.

  • 3.    Топшириқ маънавий воситаси . Ушбу маънавий восита мазмунига кўра, ўқувчиларга турли тасвирий санъат асарларидаги образлар ёки мультфильмлардаги образларнинг яхши-ёмон жиҳатларини ёзиш топшириғи берилади. Бугунги кунда кўпчилик ўқитувчиларимиз топшириқ деганда ўқув фанларида берилган мавзулар бўйича топшириқларни бажариш ва бажарилиш даражасини баҳолашни тушунишади. Бу тўғри, айни пайтда, топшириқ тушунчаси кенг маънода маънавий восита ҳам ҳисобланади. Чунки ўқувчи топшириқни бажариш жараёнида ниманидир кутилган даражада ўзлаштириши керак. Айнан мана шундай ёндашиш топшириқ тушунчасининг маънавий восита хусусиятини англаш имконини беради. Шу жиҳатдан Топшириқ маънавий воситаси кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини

Бундай ёндашув бошланғич синф ўқитувчилари ва синф раҳбарларининг ҳамкорлигида амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда аҳлоқий фазилатларнинг шаклланиш кўрсаткичларини индикатор маънавий воситасида ўрганиб ва кузатиб бориш учун махсус Ўқитувчининг тайинлаб қўйилиши ҳам самарали ҳисобланади. Бунда асосий мақсад ўқувчиларда аҳлоқий фазилатларнинг шаклланиш кўрсаткичларини ўрганиб бориш ва бу ишнинг кейинги режаларини белгилаб олишдир.

Индикатор маънавий воситаси ҳар бир кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳулқ-атвори, характери ҳамда хатти-ҳаракатларини тўлиқ намоён қилади. Образли қилиб айтганда индикатор маънавий воситаси кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини шаклланиш даражасини кўрсатувчи кўзгудир. Айни пайтда, мазкур маънавий восита ўқувчилар билан фаол ҳамкорлик қилишга асосланади ва унда маъмурий методик хусусиятлар учрамайди. Шу сабабли ушбу маънавий воситадан оқилона фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади ва бу восита инновацион характерга эгалиги билан амалий аҳамиятга эга.

Бугунги кунда кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини шакллантиришда кўп ҳолларда фазилатларнинг инсон

ҳаётида тутган ўрни методикасига ва кўргазмали воситаларга кўпроқ асосланилади. Бу тажриба кутилгшан самарани бергани ҳолда, унинг мазмунида маъмурий ёндашув воситаси мавжудлиги маълум. Ўқитувчи ўз

ўқувчиларида аҳлоқий фазилатларнинг кутилган даражада шаклланишини истайди ва шу сабабли ўзи маъқул кўрган матодика ҳамда воситалар асосида фазилатларнинг шарҳини чуқурроқ тушунтиришга харакат қилади. Бу кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга аҳлоқий фазилатлар бўйича назарий тушунчалар беради, лекин амалий жиҳатдан, яъни ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини ўзлаштириши ҳамда кўникмага айлантириши жараёни мураккаб кечаётганлиги маълум. Шу сабабли биз томонимиздан кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда аҳлоқий фазилатларни шакллантиришда машқ маънавий воситаси нисбатан амалиётга йўналтирилганлиги идрок этилади.

Машқ каби ҳамкорлик, очиқлик ва демократик хусусиятларга маънавий воситалардан кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини шакллантиришда оқилона фойдаланиш инновацион характерга эгалиги билан эътиборни тортади.

шакллантиришда муҳим амалий жараёндир. Мисол учун, юқорида таъкидланганидек, ўқувчи бирор мультфильмнинг қаҳрамонларидаги яхши-ёмон жихатларни ифодалаши билан унинг онгида айнан ёмонликлардан тийилиш тушунчаси пайдо бўлади ёки аксинча, ижобий қахрамонларнинг ўқувчи томонидан тасвирланган фазилатлари ўқувчи онгида тасвирланиб қолади. Чунки ўқувчи мультфильмнинг ижобий қахрамонларига самимий маънода тақлид қилади, салбий қаҳрамондан эса нафратланади. Эътибор берилса, бу билан ўқувчида яхшиликларни табиий равишда ўзлаштиришнинг амалий жараёни юзага келади. Шу сабабли мазкур маънавий восита ўз имкониятлари билан муҳим аҳамиятга эга. Унда ўқувсининг ўз фаоллиги воситасида аҳлоқий фазилатларни ўзлаштириш жараёни юзага келади. Мазкур маънавий воситасидан фойдаланиш ҳам кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг аҳлоқий фазилатларини шакллантиришда инновацион хусусиятга эгалигши билан мухим ахамиятга эга.

Эътибор берилса, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда аҳлоқий фазилатларни шакллантиришнинг Индикатор, Машқ ва Топшириқ маънавий воситаларига куйидаги хусусиятлар хос:

  • 1)    ахлокий фазилатларни шакллантиришда амалиётга таянади;

  • 2)    ахлокий фазилатлар укувчиларнинг уз фаоллиги асосида

узлаштирилади;

  • 3)    ахлокий фазилатларни шакллантиришда очиклик, демократлик

ва фаоллик хусусиятларини беради;

  • 4)    мазкур маънавий воситалар бир-бирини узаро тулдириб

келади.

Бизнинг ёндашувимизга кўра, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга аҳлоқий фазилатларнинг инсон ҳаётида тутган ўрни масаласи бўйича минимал даражада назарий тушнча бериш, максимал даражада амалий йўналтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундай ёндашув кичик мактаб

ёшидаги ўқувчиларда аҳлоқий фазилатларни шакллантириш методикасини янгилаб бориш имконини ҳам беради. Шунингдек, ўзига хос маънавий воситалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг онги, характери ва муносабатларида аҳлоқий фазилатларнинг сингишини амалий жиҳатдан таъминлайди.

Маънавий воситалар асосида кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда қуйидаги аҳлоқий фазилатларни шакллантириш самарали ҳисобланади: дустлик, уурматлилик, меурлик, узаро ёрдам, ота-онани севиш, ватанпарварлик, билим олишга интилиш, ўзгаларни ҳурмат қилиш, ўзининг шахсий манфаатларини тия олиш, жамоада фаоллик кўрсатиш, ҳамиша ухувчилар жамоаси билан бирга булиш, узгаларга ёрдам курсатиш, кичикларни иззат қилиш, катталарни ҳурмат этиш, ўзининг муаммоларини ўртоғи ёки ўқитувчилар билан муҳокама қила олиш, мақсадга интилиш, фаоллик ва ҳ.к. Бу аҳлоқий фазилатларни ўқувчиларда маънавий воситалар асосида шакллантириш амалий самарани беради.

Шундай қилиб, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда аҳлоқий фазилатларни шакллантиришнинг маънавий воситалари амалиётга ва инновацион ёндашувга асосланганлиги билан муҳим аҳамиятга эга.

АДАБИЁТЛАР:

  • 1.    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. // www.ziyonet.uz

  • 2.    Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. Масъул муҳаррир Қ.Назаров. – Т.: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2010. 212-б.

  • 3.    Жабборова О.М., Ташпулатова Д.М. Бошланғич синф

  • 4.    Жабборова О.М. Бошланғич таълимда масофавий ўқитишнинг электрон-модулли усуллари. Academic research in educational sciences, Issue 5, 2021. 1294-1299 б.

  • 5.    Жабборова О.М., Аҳмедова Н.Ш. Бошланғич синф ўқувчиларини миллий ғоя асосида тарбиялаш. Экономика и социум халқаро журнал, 2021, 1101-1110 б.

  • 6.    Жабборова О.М. Бошланғич таълимда интеграциялаш масалалари. Academic research in educational sciences, Issue 4, 2021. 701-706 б.

  • 7.    Мардонов Ш.Қ., Жабборова О.М. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда ўқитишнинг инновацион кластер усули. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ, 2021. 142-145 б.

  • 8.    Жабборова О.М. Ўқитишнинг кредит-модул тизимида ўқув фанлари кўламини кенгайтириб бориш асослари. Сurrent research journal of pedagogics 2(8): 92-95, August. рр. 92-95

  • 9.    Jabborova O.M. Methodoligy of education of primary students on the basis of the union “Yourth strategy”. Mental enlightenment scientific – methodological journal. Volume 2021, Issue 06. рр. 120-131.

  • 10.    Жабборова О.М., Ташпулатова Д.М. Бошланғич таълим методикаси. Экономика и социум. 2021, № 10 (89). рр. 1359-1361.

  • 11.    Жабборова О.М. Бошланғич таълимда “Тарбия” фанини ўқитиш методикаси ўқув фанининг асослари. Муғаллим ҳем узликсиз билимлендириў, Нукус, 2021, №5. 152-154 б.

  • 12.    Жабборова О.М. Бошланғич таълим методикасининг хорижий тажрибалари:Ушинский методологияси. Ўзбекистон миллий университети хабарлари, 2021 йил, 1/6. 75-77 б.

ўқитувчиларининг малака талаблари. Экономика и социум халқаро журнал, 2021.

"Экономика и социум" №2(93) 2022

Список литературы Кичик мактаб ёшидаги ўувчиларда алоий фазилатларни шакллантиришнинг маънавий воситалари

  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги "Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори. //www.ziyonet.uz.
  • Маънавият: асосий тушунчалар изоҳли луғати. Масъул муҳаррир Қ.Назаров. - Т.: Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. 2010. 212-б.
  • Жабборова О.М., Ташпулатова Д.М. Бошланғич синф ўқитувчиларининг малака талаблари. Экономика и социум халқаро журнал, 2021.
  • Жабборова О.М. Бошланғич таълимда масофавий ўқитишнинг электрон-модулли усуллари. Academic research in educational sciences, Issue 5, 2021. 1294-1299 б.
  • Жабборова О.М., Аҳмедова Н.Ш. Бошланғич синф ўқувчиларини миллий ғоя асосида тарбиялаш. Экономика и социум халқаро журнал, 2021, 1101-1110 б.
Статья научная