Таълим тизмини ривожлантиришда мактаб, оила ва маалла амкорлиги

Автор: Олимов А., Хошимова Р.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 4-1 (83), 2021 года.

Бесплатный доступ

Мамлакатимизда ўқувчи-ёшларни турли маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишда барча соҳа вакиллари ҳамжиҳатликда иш олиб бориши долзарб масаладир. Ушбу мақолада мактаб, оила ва маҳалла ҳамкорлиги орқали ўқувчилар маънавий оламини ривожлантириш масаласи баён этилган.

Мафкура, маънавият, таҳдид, таълим, тарбия, маҳалла, оила, мактаб, ўқувчи, ота-она, ўқитувчи, мустақил фикр, бунёдкор ғоя

Короткий адрес: https://sciup.org/140260433

IDR: 140260433

Текст научной статьи Таълим тизмини ривожлантиришда мактаб, оила ва маалла амкорлиги

Таянч суз ва тушунчалар: мафкура, маънавият, таудид, таълим, тарбия, мауалла, оила, мактаб, уцувчи, ота-она, уцитувчи, мустацил фикр, бунёдкор Fоя.

Ҳар томонлама баркамол, комил инсонни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб келмоқда. Бугунги кунда рўй бераётган муҳим ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ёшлар онгига таъсир килмасдан колмайди.

Ёш авлодни маънавий-ахлокий, маданий-маърифий жих,атдан етук инсонлар қилиб тарбиялаш иши биринчи навбатда оиладан бошланади. Бу борада баркамол авлодни тарбиялашда ота-она, махалла ва таълим муассасаларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этади. Ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик каби хислатлар билан бирга диний ва миллий бағрикенглик, юксак маънавият эгаси ҳамда бошқа миллатларга нисбатан ^урмат билан карайдиган, инсоний кадр-кимматни эъзозлайдиган хилиб тарбиялашда уч асосий омил - оила, махалла ва таълим муассасалари уртасидаги хамкорлик мухим ахамиятга эгадир.

Глобал ахборот алмашув даври шиддат билан ривожланаётган бир даврда ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий хадриятларга хурмат-эхтиром туЙFусини болаликдан бошлаб шакллантиришимиз зарур. Бугунги кунда ўқувчи маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламида глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Хар бир ота-она уз фарзанди камолини куриш учун уни вояга етказади, албатта, бу жараён уз-узидан амалга ошмайди. Халхимизда бир нақл бор: «Нима эксанг, шуни ўрасан», шу нақлни бошқа талқинда айтиб курайлик: «Нима уришни хохласанг, шуни эк». Ота-она фарзандларига мол-мулк, уй-жой, автомобиль ва бошха химматбахо моддий бойликларни бериши мумкин, лекин тарбия, бахтни топиб бера оладими? Бунга ўзларининг қандай тарбия кўрганлик даражаси билан эришилади. «Ота ўғлини етаклаб кетаётиб, ўғлим қадамингни ўйлаб бос деб айтса, ўғли шундай жавоб берибди: ота сиз қандай қадам боссангиз мен шундай юраман, чунки мен сизга эргашаяпман». Педагогик адабиётларда педагогиканинг луғавий маъноси «бола етакламоқ» деб айтилади. Бизлар барибир болаларни етаклаб юрамиз, демак биз қандай қадам боссак, фарзандлармиз хам шу йулдан юради. Бу тарбиянинг ибрат-намуна усулига мисол була олади. Таълим-тарбия масаласи хар доим кун тартибидаги масалалардан бири булиб келган ва шундай вазифа булиб холади. Чунки янги авлодлар туFилади, хаётда камол топиш учун таълим -тарбияга эҳтиёж сезади. Бу фикрларнинг муҳимлигини яна бир бор Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фикрлари билан уЙFунлаштириш мухимдир: «Хар хайси миллатнинг узига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва карашлар — яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва мехр-окибат, ор-номус ва андиша каби мукаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида карор топиши табиийдир»[1]

Максадимиз - иймон-эътикоди бутун, иро даси бакувват эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни, мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс - комил инсонни тарбиялашдан иборат булиб, бу вазифаларни амалга оширишда кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш максадга мувофикдир.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг «4.4. Маънавий-ахлокий тарбия ва маърифий ишлар» бандида «Ўзбекистон мустақиллиги принципларига садоқатли ҳамда жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга қодир шахсни шакллантириш максадида таълим муассасалари ота-оналар, оила, маҳалла қўмиталари, Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий амалий маркази, жамоат ташкилотлари, фондлар билан узаро пухта хамкорлик киладилар.

Маънавий-ахлокий тарбия ва маърифий ишлар тизимини мунтазам амалга оширишда ҳар бир муассасанинг вазифалари мавжуд. Бу борада «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги қуйидаги функцияларни амалга оширади. Таълим муассасаларининг ота-оналар, оилалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодий фаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқ улуш

қўшишга лаёқатли шахсни камол топтириш бўйича ўзаро яқин

ҳамкорлигини амалга оширади.

Ўқувчиларни

маънавий-ахлокий

тарбиялаш, ўз Ватани ва халқига содиқ фуқарони шакллантириш бўйича мактабларнинг ота-оналар, оилалар, махалла кумиталари, Республика Маънавият тарғибот маркази бўлинмалари, жамоат ташкилотлари ва жамғармалар билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорлиги амалга оширилади[2]. Болаларнинг маънавий баркамол ва жисмоний соғлом бўлишларида оиланинг вазифалари:

  • •    оилада соғлом ижтимоий муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини хисобга олган холда фарзандларда ота-она, Ватанга мухаббат туЙFусини шакллантириш;

  • •    болаларнинг қизиқиши, иқтидори ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касбга йуналтириш;

  • •    уларни мустақил фикрлашга ўргатиш, истиқлол ғоялари ва миллий мафкурага садокат рухида тарбиялаш;

  • •    болаларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш ва уларнинг қўшимча таълим олишларига шарт-шароит яратиш;

  • •    болалар онгига санитария-гигиеник, эко ло гик билим ва куникмаларни сингдириш, диний ақидапарастлик, ичкиликбозлик, гиёҳвандликка қарши тарбиявий ишларни амалга ошириш.

Мах,алланинг вазифалари :

  • •    таълим муассасалари билан биргаликда таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши керак бўлган масалаларни муҳокама қилишда қатнашиб, окилона ечимлар топишда фаоллик курсатиш;

  • •    фарзандлари тарбияси билан етарлича шугулланмайдиган ота-оналарни маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, уларга жамоатчилик таъсирини утказиш, лозим холларда бундай ота-оналар билан тегишли профилактик тадбирларни белгилаш мақсадида маҳалла фаолларини бириктириш ёки конун доирасида бошка чоралар куриш;

  • •    ёшлар диний мазҳаблар ва секталар, ақидапарастликнинг салбий таъсирини тугри англаб етишида уларга ота-оналар оркали таъсир

кўрсатиш, улуғ аждодларимизнинг тарбиявий ўгитларини сингдириб боришга кенг жамоатчиликни сафарбар килиш;

  • •    маҳалла ҳудудидаги нотинч оилаларни аниқлаш ва уларда содир этилиши мумкин булган келишмовчилик ва низоларнинг олдини олиш.

Таълим муассасаларининг вазифалари:

  • •    болаларга таълим беришда илFор педагогик технологиялар, ахборот-коммуникация воситаларидан уринли фойдаланишга шартшароит яратиш;

  • •    укувчи-ёшларнинг таълим-тарбия олиш жараёнида турли хил чалғитувчи воситаларнинг зарари ва улар оқибатларининг олдини олиш буйича кенг таргибот-ташвикот ишларини олиб бориш;

  • •    ҳозирги мураккаб шароитда ёш авлод онги ва шуурига таъсир этишга қаратилган маънавий таҳдидларга нисбатан мафкуравий иммунитет ҳосил килиш;

  • •    таълим муассасаларида ёшларнинг бирорта касб-хунарни эгаллаши учун пойдевор яратиш;

  • •    ёшларни мустакил фикрлашга ўргатиш, уларни истиқлол ғоялари ва миллий мафкурага садокат рухида тарбиялаш;

  • •    укувчи-ёшларнинг спорт турлари билан шуFулланишларига шарт-шароитлар яратиш, уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш. Оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамкор лигида қуйидаги тамойиллар ва боскичларга амал килинганда самарадорлик янада юкори булади:

  • •    таълим ва тарбия жараёнида хамкорлик харакатларининг иш бирлиги;

  • •    тарбияланувчига хурмат ва талабнинг уЙFунлиги;

  • •    ҳамкорлик жараёни субъектларининг тенг ҳуқуқлиги ва юксак масъулиятлилиги;

  • •    фаолият жараёнида миллат ва давлат манфаатлари устуворлиги;

  • •    хамкорлик ишларининг илмийлиги

Юқоридаги усулларнинг фаол қўлланиши, ота-оналар билан ўтказилган тарбиявий суҳбат лар ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақидаги билимлар, уларни замонавий ёшлар тарбияси муаммоларига жалб этиш, миллий тарбияни маҳалла, маҳалла оқсоқоллари кенгашлари фаолияти йўналишига айлантириш ва отаоналарнинг тарбиячилар сифатидаги фаолликларининг ошишига олиб келди. Бунинг натижасида ўқувчиларимизнинг маънавийахлоқий тарбиясида ҳеч қандай ёт ғояларга ўрин қолмайди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек «...Биз ёшларга доир давлат сиёсатини ҳеч оғишмасдан қатъият билан давом эттирамиз. Нафақат давом эттирамиз, балки бу сиёсатни энг устивор вазифамиз сифатида бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтарамиз». Шундан келиб чиққан ҳолда ватанимиз келажаги бўлган азиз фарзандларимизни маънан бой аҳлоқан етук, интеллектуал салоҳиятли қилиб тарбиялаш аввало ота-она, маҳалла, таълим муассасаси ва кенг жамоатчиликнинг муқаддас бурчидир.[3]

Адабиётлар рўйхати:

  • 1.    Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. - Т.: «Маънавият», 2008.

  • 2.    Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури». / Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. – Т.: «Шарқ», 1997. -31-б.

  • 3.    Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентини тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи 2018й

  • 4.    Mamurova F. T., Abdullayeva N. K., Mallaboyev N. USING THE «ASSESSMENT» METHOD IN ASSESSING STUDENTS KNOWLEDGE //Theoretical & Applied Science. – 2019. – №. 11. – С. 80-83.

  • 5.    Mamurova F. T., Abdullayeva N. K., Qahhorovna S. M. INNOVATIVE APPROACH AND MODERN TRENDS IN THE DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION //Journal of Critical Reviews. – 2020. – Т. 7. – №. 7. – С. 1061-1063.

  • 6.    Абдуллаева Н., Мамурова Ф. ВНЕДРЕНИЕ ИННОВАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В СИСТЕМЕ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ //Экономика и социум. – 2018. – №. 4. – С. 931-935.

  • 7.    Mamurova F. T., Abdullaeva N. K. CHOOSE A SPECIAL STUDENT PSYCHOLOGICAL METHODS //Scientific Bulletin of Namangan State University. – 2020. – Т. 2. – №. 3. – С. 525-529.

  • 8.    Abdullaeva N., Mamurova F., Mallaboev N. EFFICIENCY OF EXPERIMENTAL PREPARATION USE MULTIMEDIA TO ENLARGE SOME QUESTIONS //Экономика и социум. – 2020. – №. 6. – С. 11-13.

"Экономика и социум" №4(83) 2021

Список литературы Таълим тизмини ривожлантиришда мактаб, оила ва маалла амкорлиги

  • Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. - Т.: "Маънавият", 2008.
  • Ўзбекистон Республикасининг "Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури". / Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. - Т.: "Шарқ", 1997. -31-б.
  • Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентини тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи 2018й
  • Mamurova F. T., Abdullayeva N. K., Mallaboyev N. USING THE "ASSESSMENT" METHOD IN ASSESSING STUDENTS KNOWLEDGE //Theoretical & Applied Science. - 2019. - №. 11. - С. 80-83.
  • Mamurova F. T., Abdullayeva N. K., Qahhorovna S. M. INNOVATIVE APPROACH AND MODERN TRENDS IN THE DEVELOPMENT OF SCIENCE AND EDUCATION //Journal of Critical Reviews. - 2020. - Т. 7. - №. 7. - С. 1061-1063.
  • Абдуллаева Н., Мамурова Ф. ВНЕДРЕНИЕ ИННОВАЦИОННЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В СИСТЕМЕ ВЫСШЕГО ОБРАЗОВАНИЯ //Экономика и социум. - 2018. - №. 4. - С. 931-935.
  • Mamurova F. T., Abdullaeva N. K. CHOOSE A SPECIAL STUDENT PSYCHOLOGICAL METHODS //Scientific Bulletin of Namangan State University. - 2020. - Т. 2. - №. 3. - С. 525-529.
  • Abdullaeva N., Mamurova F., Mallaboev N. EFFICIENCY OF EXPERIMENTAL PREPARATION USE MULTIMEDIA TO ENLARGE SOME QUESTIONS //Экономика и социум. - 2020. - №. 6. - С. 11-13.
Еще
Статья научная