Кўҳна термиз ҳудудидаги меъморий обидалар, уларнинг меъморий элементлари ва ашёлари тўғрисида
Автор: Шарипов Б.Х.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12-2 (91), 2021 года.
Бесплатный доступ
Кўҳна Термиз ҳудудида қадимда қурилган ва ҳозирги давргача бир қисм сақланиб қолган баъзи қадимий меъморчилик иншоотлари ҳақида, кулолчилик каби моддий амалий санъат ҳисобланмиш қадимий ва шунинг билан бирга замонавий маданият ҳақида, қадимий ибодатхоналар, қадимий шаҳарсозликнинг ҳозирги замон архитектураси ва шаҳарсозлигигача алоқадор бўлган архитектура элементлари ва уларнинг янги давр меъморчилигидаги ўрни ҳақида ёритилмоқда. Бу билан қадимий шаҳар марказлари, шаҳар деворлари, аҳоли яшаш ҳудудлари, аҳоли яшаш тарзи, аҳолининг меҳнат фаолияти, сув иншоотлари, ҳамда уларнинг ҳозирги давр меъморчилигидаги ўрнини, соҳага қизиқувчилар оммасига тақдим этишни хохладик. Қадимий архитектура ва шаҳарсозлигимиз ҳақида маълумот бериш, архитектура, шаҳарсозлик, бино-иншоотлар архитектураси йўналишида, кўприкларни, йўлларни, сув иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг соҳага бўлган қизиқишининг ошишига сабаб бўлади. Илмга чанқоқ талабалар ва ёш мутахассисларга, тарихни ўрганиб, келажак архитектурасини яратиш йўлидаги изланишларида омад тилаймиз!
Қадимий меъморчилик - қадимий даврлар архитектурасининг ҳозирги давр архитектура адабиётларидаги аталиши. Монументал ёдгорликлар - ҳайкалчалар, ўйма ва бўртма тасвирлар туширилган элементлар. Будда ибодатхоналари- қадимий буддистлар сиғинадиган манзилгоҳлари. Қалъа деворлари - қадимда пахса ёки ғишт билан ўралган шаҳар атрофи деворлари, аҳолини турли ташқи хавф-хатарлардан ҳимоя қилиб турган
Короткий адрес: https://sciup.org/140289111
IDR: 140289111
Текст научной статьи Кўҳна термиз ҳудудидаги меъморий обидалар, уларнинг меъморий элементлари ва ашёлари тўғрисида
Кўҳна Термиз ҳудудида қадимда қурилган ва ҳозирги давргача сақланиб қолган ва бир қисм сақланиб қолган баъзи қадимий меъморчилик иншоотлари, кулолчилик, кошинкорлик каби моддий амалий санъат ҳисобланмиш қадимий ва шунинг билан бирга замонавий маданият ҳақида, ҳайкалтарошлик ва заргарлик каби амалий безак санъати ҳисобланмиш қадимий меъморчиликнинг элементлари ҳақида, уларнинг қадимий меъморчилик ҳамда ҳозирги замон архитектураси ва шаҳарсозлигида тутган ўрни ҳақида сўз юритамиз.
Ўрта Осиё халқларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида қадимдан шаҳарларнинг барпо этилиши муҳим ўрин тутган. Шаҳарлар бир неча минг йиллар давомида шаклланган ва ривожланган давлатчилик анъаналари ва маҳаллий аҳоли турмуш тарзини акс эттирувчи мезонлардан биридир. Қадимдан, одатда шаҳар деворлари аҳолини турли ташқи хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётни осуда бошқариш ва бир маромда сақлаб туришда аҳамият касб этган.
Кўҳна Термиз обидалари ўзининг такрорланмаслиги билан ҳамиша қадимги давр муаллифлари, илк ўрта аср Чин сайёҳлари ва мусулмон даври тарихчиларининг диққати марказида бўлиб келганлиги кўпгина манбаларда учрайди. Кўҳна Термизда дастлабки археологик қазишма ишларига профессор Б.П.Денике (1926-1928-йиллар) бошчилик қилган ва Зурмала, Қоратепа каби ёдгорликларни аниқлаган. Бунда олим шаҳар майдонида милодий VIII асргача маданий қатламлар мавжуд бўлганлигини исботлаган.
Кенг кўламдаги археологик қазишма ишларининг ўтказилиши профессор М.Е.Массон бошчилигида (1936-1938-йилларда) фаолият кўрсатган Термиз археологик экспедицияси билан боғлиқ.
Термизнинг Кушон даврига оид иншоотлари бу шаҳардаги мавжуд будда ибодатхоналари ва улардан топилган санъат намуналари Осиё ва Ҳиндистон алоқаларини ўрганишда янги саҳифани бошлаб берди. Будда дини ва у билан боғлиқ бўлган меъморчилик иншоотларининг Чин ва Узоқ Шарқ мамлакатларига тарқалиши ҳам айни қадимги Термиз шаҳри орқали содир бўлган. Қадимги Осиёнинг марказий вилоятларини Шимолий Ҳиндистон ерлари билан боғлаган "Буюк ипак йўли"нинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланган савдо йўли ҳам айни шу кўҳна Термиз орқали ўтган.
Кўҳна Термиз харобалари ҳозирги Термиз шаҳридан 8-9 км жанубий ғарбда, Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган. Қарийб 2500 йиллик тарихга эга Термиз Осиё халқлари маданий тараққиётида муҳим ўрин тутади.
1969-1976-йиллар давомида Термиз шаҳрининг ташқарисида жойлашган яна бир будда ибодатхонаси Ўз.ФА Археология институти ва вилоят ўлкани ўрганиш музейининг экспедицияси томонидан ўрганилди. Бу қазишма ишларига Л.И.Альбаум ва А.А.Козловскийлар бошчилик қилишди.
Кушонлар даврида Термиз 350 гектарда жойлашган бўлиб, унинг аҳолиси тахминан 50 минг кишини ташкил қилган. Ўз даврининг энг йирик шаҳарларидан бирига айланган Термизда қадимги Шарқ маданиятининг илғор йўналишлари уйғунлашган.
Термизнинг қадимги давридаги ички тузилиши ҳақидаги маoлумотлар жуда чекланган. Сабаби у даврда қурилган иморатлар кейинчалик текисланган ёки бир неча метр чуқурликда кўмилиб кетган.
Мовароуннахр орқали 630 йилда Термизга келган Сюань-Цян исмли Хитой сайёҳининг айтишича Қадимги Термиз шаҳрининг ҳудуди 20 ли (10 км) ни ташкил этган.
Фаёзтепа ёдгорлиги Термиз шаҳри яқинидаги Эски Термиз шаҳар харобаларининг шимоли-ғарбида Қоратепадан 1 км шимоли-шарқда жойлашган. Фаёзтепа ёдгорлиги 1968-1976 йилларда археолог Л.И.Альбаум, 2004-2006 йилларда археолог Т.Аннаев раҳбарлигида тўлиқ қазиб очилган ва ўрганилган. Фаёзтепа ўрнидаги бу диний марказ қадимда бу жойдан топилган ёзув намуналарига кўра, “Ҳая-Виҳара” яъни “Отлилар монастири” деб аталган. Фаёзтепа манзилгоҳининг узунлиги 113 метр, эни 34 метрга тенг бўлиб, уч қисмдан марказий қисмида – ибодатхона, шимоли-ғарбида монастир, жануби-шарқида хўжалик қисмларидан иборат. Ибодатхона қисми – 19 та, хўжалик қисми – 15 та, монастир қисми – 12 та хонадан иборат. Хоналар гумбаз ва тоқлар билан ёпилган, йўлаклар тоқлар билан ёпилган, деворларнинг қалинлиги 1,6 метр. Ибодатхонанинг умумий баландлиги 4-4,5 метрни ташкил қилган. Ступа жойлашган қисмнинг ўлчами 20 метрга 20 метр, ступанинг диаметри – 4 метрдан иборат. 1980 йилдан буён Эски Термизда Ўзбекистон Республикаси ФА Археология институтининг Ш.Р.Пидаев бошчилигидаги Термиз экспедицияси кенг кўламда археологик қазишма ишлари олиб бормоқдалар.
Мазкур экспедиция ходимлари шаҳарнинг дастлабки шаклланиш жараёнларини аниқлаш мақсадида унинг арк қисмида, мудофаа иншоотларида, шаҳар маҳаллаларида, кулоллар устахоналарида кенг кўламда қазишма ишларини олиб бордилар. Натижада милоддан олдинги I-минг йилликдан тортиб, ХVII асрга қадар Термиз шаҳри халқларининг моддий ва маънавий ҳаётини ёритувчи кўплаб археологик далиллар қўлга киритилди. Экспедиция таркибида Сурхондарёлик археолог олимлар Т. Аннаев, А. Бобохўжаев, Ш.Рахмонов, Ш. Шайдуллаевлар Эски Термиз
ёдгорликларини ўрганишда фаол иштирок этдилар.
ФАЁЗТЕПА – БУДДА ИБОДАТХОНАСИ

Бухоро хонлиги тасарруфидаги шаҳарлардан бири Термиз эди. Шаҳар деворини XVI- аср муаррихи Ҳофиз Таниш Бухорий: ”жуда қудратли”,1 деб таърифласа, XVII- аср муаллифи Маҳмуд ибн Вали эса “Шаҳар мустаҳкам девор билан ўралган”,2 деб қайд этган. Бухоро хонлигининг бошқа кўпгина катта ва кичик шаҳарлари ҳам лой деворлар билан ўралган эди. Худди шунингдек XIX- аср ўрталарида Бухорода асирликда бўлиб қайтган Корнило Суворовнинг таъсуротларида келтирилишича “Каттақўрғон, Зиёвуддин, Кармана, Янгиқўрғон, Керки, Қарши, Жиззах ҳам “лой билан ўралган” эди”.
-
1Ҳофизи Таниш Бухари. Шариф-наме-йи шахи.(книга шахской
славы).Факсимиле рукописи..Д.88/Перевод с персидского, введение,примечания и указатели Салахетдиновой М. А.ч. II М.,1987.
-
2Маҳмуд ибн Вали. Море тайн относительно доблестей благородных (География)/Введение, примечания и указатели Ахмедова Б.А. Ташкент.1977.
“Шаҳарлар атрофларидаги қўрғон еворлар шаҳарларни мудофаа қилиш ва шартли равишда маъмурий чизиқ (чегара) вазифасини ўтаган.
Қўрғон деворлари кўпроқ пахса ва хом гиштдан қурилган бўлиб, қалинлиги тепага қараб ингичкалашиб борган. Одатда деворларнинг тепа сатҳи шундай бўлганки, унинг устида навкар, хатто баъзан икки отлиқ ёнма – ён юра олган. Деворнинг ташқи томонида кунгуралари бўлган. Девор сиртидан ташқарига чиққан буржлар ҳам функционал – девор тагига келиб қолган душманга ўқ узиш ҳам бадиий – меъморий девор текислигининг пластикаси вазифаларини ўтаган.
Шаҳарларнинг тархий тизими аксари қуйидагича бўлган. Ўртада шаҳарнинг асосий маркази бўлмиш бозор жойлашган. Регистон ҳам шу ерда бўлган. Бош кўчалар, биринчи даражали кўчалар марказдан радиал йўналишда тарқалган. Улар одатда шаҳарнинг қўрғон деворидаги дарвозалар мавжудлиги билан ажралади ва девор ортида бошқа шаҳар ва қишлоқларга олиб борадиган йўлга айланиб кетади. Бош кўчалар бир мунча тўғрилиги ҳамда бироз кенглиги билан характерланади.
Шаҳар деворлари Ўрта Осиёда давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга хизмат қилган. Шаҳар деворлари олдида кўп ҳолларда божхоналар жойлаштирилган.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. "Кўҳна Термиз тарихидан лавҳалар". Термиз.1991йил. Т. Аннаев. П. Жўраева
-
2. "ДРЕВНЯЯ БАКТРИЯ" Ленинград."Наука"1974г. Отв.ред. В.М. Массон
-
3. Ртвеладзе Э.В., Пидаев Ш., Кочнев Б. Термиз Буюк йўллар чорраҳасидаги кўҳна ва янги шаҳар. Тошкент.: 2001.
-
4. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 9-жилд, Тошкент.: 2005
-
5. "Путешествие по Средней Азии".М. Вамбери А. 1867г.
-
6. Шишкин В.А. Архитектурные памятники Бухары.Ташкент, 1936.с.30.
-
7. Полатов, М. (2020). Повышение эффективности строительства зданий и сооружений за счет изучения оптимального решения безпесочного состава бетона. Экономика и социум, (10), 651-654.
-
8. Пулатов М.Р. Рахимов А.К., Методика экспериментального исследования сдвиговой жёсткости диафрагмы профилированного настила. Экономика и социум, 10(89) 2021, 272-277.
-
9. Mirkamol Polatov Rasuljonovich, Rahimov Qaxxorovich, Choriyev Anvar Dzhumayevich., Method of experimental study of shear stiffness of profiled flooring diaphragm. ACADEMICIA An International Multidisciplinary Research Journal, 11(10) 2021, 1180-1183.
"Экономика и социум" №12(91)-2 2021
Список литературы Кўҳна термиз ҳудудидаги меъморий обидалар, уларнинг меъморий элементлари ва ашёлари тўғрисида
- "Кўҳна Термиз тарихидан лавҳалар". Термиз.1991йил. Т. Аннаев. П. Жўраева
- "ДРЕВНЯЯ БАКТРИЯ" Ленинград."Наука"1974г. Отв.ред. В.М. Массон
- Ртвеладзе Э.В., Пидаев Ш., Кочнев Б. Термиз Буюк йўллар чорраҳасидаги кўҳна ва янги шаҳар. Тошкент.: 2001.
- Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 9-жилд, Тошкент.: 2005
- "Путешествие по Средней Азии".М. Вамбери А. 1867г.
- Шишкин В.А. Архитектурные памятники Бухары.Ташкент, 1936.с.30.
- Полатов, М. (2020). Повышение эффективности строительства зданий и сооружений за счет изучения оптимального решения безпесочного состава бетона. Экономика и социум, (10), 651-654.
- Пулатов М.Р. Рахимов А.К., Методика экспериментального исследования сдвиговой жёсткости диафрагмы профилированного настила. Экономика и социум, 10(89) 2021, 272-277.
- Mirkamol Polatov Rasuljonovich, Rahimov Qaxxorovich, Choriyev Anvar Dzhumayevich., Method of experimental study of shear stiffness of profiled flooring diaphragm. ACADEMICIA An International Multidisciplinary Research Journal, 11(10) 2021, 1180-1183.