Абу Жаъфар Термизий ривоят илган адимий тафсир ўлёзмаси
Автор: Улжаев У.
Журнал: Мировая наука @science-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10 (55), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада Абу Жаъфар Термизий ривоят қилган қадимий тафсир асарининг қўлёзмаси тавсифи илмий таҳлил қилинади.
Короткий адрес: https://sciup.org/140265884
IDR: 140265884
Текст научной статьи Абу Жаъфар Термизий ривоят илган адимий тафсир ўлёзмаси
Жахон цулёзма фондларида, термизлик алломаларнинг 1400 дан зиёд цулёзмаси аницланган булиб, уларнинг аксарияти цадимий ва ноёб асарлар хисобланади. Аницланган цулёзмалар асосан шариат илмлари туFрисида ёзилган бўлиб, ҳадис, калом, тасаввуф, шеърият ва тафсир йўналишларида битилган. Қўлёзма асарларнинг аксарияти араб тилида айримлари форс ва туркий тилларда ёзилган. Ушбу қўлёзмалар турли даврларда ёзилган бўлиб, бизгача етиб келгандир [4:2].
Бу қўлёзмалар ичида Абу Жаъфар Термизий ривояти асосида ёзилган, тафсирга оид асар хам бор. Цулёзма асар нихоятда цадимий булиб, узининг ғариоддий ёзиш услуби билан ажралиб туради. Ушбу қўлёзма хати мураккаблиги ва тартибсиз ёзилганлиги билан мутахасислар эътиборини тортади. Кулёзмадаги ёзувларни туFридан-туFри уцишнинг иложи йуцдек.
Мутахасис уни ўқиш учун, Қуръони карим оятларини тўлиқ ёд олган, ҳамда цадимий нацлий тафсирларни устида иш олиб борган булиши керак. Шундагина бу қўлёзмадаги оят ва унинг тафсирини бошқа асарларга таццослаб уциши мумкин. ^ар бир сатрдаги оятларни обдон текшириб, бир неча сўзларни топгандан кейин, қолган сўзларни бошқа шунга ўхшаш асарларга таққослаб, осонгина топиш мумкин. Чунки дастлабки тафсир илми сахоба ва тобиъинлар орцали OFзаки ривоят шаклида бир-бирига утган булиб, нақл қилинган оятларнинг тафсири деярли бир хил. Абу Жаъфар Термизий ривоят қилган тафсир китобларининг ўхшаши мисолида “Тафсири Ибн Аббос”, Тафсири Мужоҳид”, Тафсири Абд ибн Ҳумайд” каби тафсирларни зикр қилиш мумкин. Мазкур тафсирларнинг барчаси нақлий тафсир хисобланиб, ривоят цилиш жихатидан бир-бирига ухшашдир.
^улёзмани уцишни цийинлаштирадиган омиллардан яна бири ёзувда нуқталарнинг қўйилмаганлигидир. Ўтмишда алломаларимиз зеҳн борасида биздан кўра анча фаол бўлиб, улар арабий имлоларни ўқишда нуқтага кўп ҳам эътибор беришмаган. Хаттот ва носих (кучирмачи)лар орасида: “Оқилон пайи нуцат нараванд” (Оциллар нуцта изидан бормайди.) деган, ибора машхур булган. Улар нуцтасиз ёзувларни хам осонгина уцишган. Бунга уларни йиллар давомида орттирган илмий тажрибалари ёрдам берган
^улёзмада ёзилган тафсирга келсак биринчи ва иккинчи хижрий асрларда ровийлар томонидан нақлий ривоят қилинган, муфассирларнинг яхлит бир китоб шаклида жамланмаган тарцоц холдаги тафсири бил-маъсур (нақлий) туридаги ривоятлар, Абу Жаъфар Термизий томонидан жамланиб, ривоят цилинган.
Ушбу жамланган тафсир асарлари ўзининг саҳиҳлиги ва қадимийлиги билан, дастлабки пайдо бўлган қитъа (парча) кўринишидаги тафсир манбаларининг тарихини урганишда мухим ахамият касб этади.
Абу Жаъфар Термизий ривоят қилган тафсир қўлёзмасини тадқиқ цилган доктор ^икмат Башир Ёсин уни тафсир жамловчиси деб таърифлаган. Бундай таърифга унинг тўртта муфассирнинг тафсирга оид ҳадисларини жамлаганлиги сабаб бўлган. Агар эътибор берсак, тафсир илми ҳадис ривоятлари орқали бизгача етиб келган бўлиб, унинг ривожида муҳаддисларнинг ўрни беқиёсдир. Қўлёзмани тадқиқ қилган доктор Ҳикмат Башир Ёсин китоб ҳошиясида асардаги ривоятлар кўпроқ “Тафсири Мужохид”, “Тафсири Абд ибн Хумайд”, “Тафсири Табарий” ва “Тафсири Ибн Абу Хотим” каби муътабар китобларда айнан шу санадда бироз лафзий узгариш билан ёки санаддаги ровийларни узгариши билан келганлигини таъкидлаб утган. Тадкикотчи бу уринда кулёзма асардаги ривоятларнинг саҳиҳлигини, бошқа муътабар тафсир китобларда ҳам борлигини исботлаган.
Абу Жаъфар Термизий учинчи ҳижрий асрни тўлиқ яшаб ўтган. Унинг бизгача етиб келган тафсир қўлёзмасини бешинчи ҳижрий асрнинг охири ва олтинчи хижрий асрнинг бошларида Убайдуллох Укбарий (432-526/10411132) кўчирганини эътиборга олсак, мазкур тафсир бу даврларда кўп маротаба кайта кучирилган, деган хулосага олиб келади.
Доктор Ҳикмат Башир Ёсин Мадинада Абу Жаъфар Термизий ривоят килган кадимий нусха устида илмий тадцицот ишларини олиб бориб, уни 1408/1988 йилда нашр қилдирган. Асарнинг тавсифи, хусусияти ҳақида доктор куйидагиларни ёзади: “Хуръони каримни урганишда “тафсири бил-маъсур” китобларининг ўрни каттадир. Илк ҳижрий асрларда, кутубхоналарда “тафсири бил-маъсур” китоблари сакланар эди. Аммо бизнинг замонимизда фикх, хадис, тарих китобларига киёс килганда бу турдаги китоблар нодир ва ноёб бўлиб қолди. Абу Жаъфар Термизийнинг ривояти асосидаги ушбу асар, “тафсири бил-маъсур китобларининг бизгача сакланиб колганларидан биридир. Гарчи у хажм жихатидан кичик булса-да, тафсир илмида ривоят қилиш услубининг аслий ва қадимий тури эканлиги билан аҳамиятлидир. Чунки ушбу тафсирнинг ҳар бир қисми асрлар давомида муфассир имомлар томонидан ривоят қилиниб келган “тафсири бил-маъсур” биносининг асоси, дастлабки куйилган Fиштлари хисобланади”. [1:166]
Доктор Фуад Сезгин [2: 33,79,87,] ушбу асардаги муфассирларга алоҳида тўхталиб, қўлёзмани қуйидагича тавсифлайди:
-
1. Саҳифалар сони ўн тўртта бўлиб, икки бетида ҳам ёзилган;
-
2. Ҳар бир бетдаги сатрлар 23-25 қатордан иборат;
-
3. Ҳар бир сатрда 13-15 тагача сўз иштирок этган;
-
4. Хат тури қадимий бўлиб, нуқталар қўйилмаган. Сўзлар бир-бирига қўшилиб кетган. Носих тез суръатда ёзган;
-
5. Китоб номини котибнинг ўзи ёзган;
-
6. Саҳифа ҳажми 12/15 см;
-
7. Носихнинг исми Аҳмад ибн Убайдуллоҳ Укбарий;
-
8. Кўчириш санаси 456/1064 йил;
-
9. Нусха ўқилиб белгиланган. Ҳар бир ривоят (ҳадис) орасида нуқта
-
10. Тафсир ниҳоясида мусанниф (Тафсир жамловчиси) томонидан ривоят қилинган, ушбу тўрт тафсирга алоқадор бўлмаган турли фиқҳий мавзуларни ўз ичига олган ҳадислар ўрин олган;
-
11. Вақф ва эгалик: Қўлёзманинг охирги бетида Зоҳирия
қўйилган. Нуқталар ҳар бир ривоят ҳадисма-ҳадис ўқилиб, арз (устози ҳузурида ўтказилган)дан кейин қўйилган. Бу ишончли муҳаддислар одати бўлиб, ҳадис аҳли буни яхши билишади [3:166];
кутубхонасининг муҳри босилган. Биринчи бетида вақф қилинганлиги ёзилган. Ҳамда носихнинг тиниқроқ ёзуви бор.
Мазкур қўлёзма асар 28 бетдан иборат бўлишига қарамасдан унда тўртта муфассирнинг тўрт юздан ошиқ ривоятлари жамланган. Бунинг биринчи сабаби, ривоятдаги бир хил санадлар изма-из ёзилган бўлиб, то бошқа санад келгунча ҳадислар бошидаги санад такрорланмаган. Биринчи ҳадиснинг санади ёзилган бўлиб, қолган ҳадисларнинг санади юқорида ўтган ҳадиснинг санади билан бир хил бўлганлиги учун, қайта такрор ёзилмаган. Иккинчи сабаби, одатда нақлий тафсирлар лафзи қисқа бўлади. Саҳобалар пайғамбар алайҳиссаломдан қандай эшитган бўлса, шундайлигича ўзидан бирор сўз қўшмасдан ривоят қилган. Кейинги ровийлар ҳам айнан шундай
қилган. Кўпчиллик тафсир деганда Қуръони каримнинг тўлиқ 114 сурасининг тафсирини тушинади. Лекин дастлабки нақлий тафсирлар ҳар бир оятнинг ичидаги бир лафз тафсири билан кифояланган. Масалан ушбу қўлёзмада “Кавсар” сураси бор йўғи уч оятдан иборат бўлиб, иккинчи оятидаги “Ванҳар” лафзи “Қурбонлик сўйиш” дея тафсир қилинган.
Муҳаддисларнинг ҳадис олиш шартига мувофиқ, мазкур суранинг қолган лафзларининг тафсирини бошқа муҳаддислар ривоят қилган. Яъни, бунда ровий, шайхлари орқали етиб келган ҳадисларни ривоят қилган. Ўзига санадлар орқали етиб келмаган ҳадисларни ривоят қилишмаган. Мана шу важҳлар сабаб, мўжазгина қўлёзма асарга тўрт юздан ошиқ ҳадислар сиғдирилган. Бошқа сабаблардан бири, ўтмишда қоғоз қимматбаҳо маҳсулот ҳисобланиб, ундан унумли фойдаланишган. Фақатгина керакли маълумотларгина киритилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, қўлёзмалар ўтмиш тарихдан сўзловчи қимматли манбалардир. Абу Жаъфар Термизий ривоят қилган тафсир асарларини ўзида жамлаган ушбу қўлёзмадан дастлабки пайдо бўлган нақлий тафсирлар тарихини ўрганишимиз мумкин. Қувонарли томони шундаки иккинчи ва учинчи ҳижрий асрларда, тафсир китоблари жамланиши жараёнида термизлик алломаларни ҳам ўз ўрни бор. Улар нафақат ҳадис ва фиқҳ илмида, балки тафсир илми ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшганлар.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Абу Жаъфар Термизий. Тафсирул Қуръон ли Аби Жаъфар Термизий. Мадина: “Мактабат ад-дор” 1988.
-
2. Доктор Фуад Сезгин. Тарих турос ал-арабий. Ар-Риёд: 1991.
-
3. Ибн Салоҳ. Улумул ҳадис. Байрут: “Дор ал-фикр” 1986.
-
4. Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси. Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти. Термизлик олимлар асарларининг жаҳон фондларидаги қўлёзмалари каталоги. “Фан нашриёти” Тошкент: 2018.
Список литературы Абу Жаъфар Термизий ривоят илган адимий тафсир ўлёзмаси
- Абу Жаъфар Термизий. Тафсирул Қуръон ли Аби Жаъфар Термизий. Мадина: "Мактабат ад-дор" 1988.
- Доктор Фуад Сезгин. Тарих турос ал-арабий. Ар-Риёд: 1991.
- Ибн Салоҳ. Улумул ҳадис. Байрут: "Дор ал-фикр" 1986.
- Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси. Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик институти. Термизлик олимлар асарларининг жаҳон фондларидаги қўлёзмалари каталоги. "Фан нашриёти" Тошкент: 2018.