Корхоналар хусусий капитали (устав ўшилган ва захира капиталлари) ва ундаги ўзгаришларни аудиторлик текширувидан ўтказиш услубияти

Автор: Пашаходжаева Д.Ж., Саттаров Т.Т.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-1 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада корхоналар хусусий капитали (устав қўшилган ва захира капиталлари) ва ундаги ўзгаришларни аудиторлик текширувидан ўтказиш услубияти очиб берилган

Устав, резерв, инвестор, инвестиция, молиявий натижалар, халқаро бозор, миллий ва халқаро стандарт

Короткий адрес: https://sciup.org/140300432

IDR: 140300432

Текст научной статьи Корхоналар хусусий капитали (устав ўшилган ва захира капиталлари) ва ундаги ўзгаришларни аудиторлик текширувидан ўтказиш услубияти

Калит сўзлар:  Устав,  резерв, инвестор, инвестиция, молиявий натижалар, халқаро бозор, миллий ва халқаро стандарт.

Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субъектларни тегишли маблағлар билан таъминлаш ўта долзарб масалалардан биридир. Айниқса, корхоналар ташкил этилган дастлабки пайтда уларни дастлабки капитал билан таъминлаш ўта муҳим. Корхоналар хусусий капиталининг умумий куринишини активларни шакллантиришда инвестецияланадиган пул маблағлари, моддий ва номоддий шаклдаги бойликлар баҳолайди. Шундай дастлабки капитал бўлиб корхоналарда хусусий капитали ҳисобланади. Айнан устав капитали корхоналар бизнес фаолиятини бошлашда муҳим ўрин тутади.

Устав, қўшилган ҳамда резерв капитали корхоналар хусусий капиталининг таркибий элементи сифатида ҳисоб, молиявий ҳисобот, мос равишда, аудитнинг ўта муҳим объектларидан бири ҳисобланади. Ушбу объектни ҳисоб ва ҳисоботда реал акс эттирилганлигини текширмасдан туриб, молиявий ҳисоботга аудиторлик хулосасини бериш мумкин эмас.

Корхонанинг турли халқаро ташкилотларда фаол қатнашиши, жаҳон иқтисодиёт ҳамжамиятига қўшилиши жараёнида иқтисодий кўрсаткичларни хорижий мезонларга таққосланиши хусусий капиталнинг муҳим элементлардан бири устав капитали қўшилган капитал ва резерв капиталлари   аудитида халқаро миқиёсда қабул қилинган стандартлар талабига жавоб беришини таъминлашни талаб этмоқда. Чунки, ушбу шароитда хусусий капитал, чунончи унинг муҳим таркибий элементи бўлган устав капитали тўғрисидаги ахборотлар инвестиция ва молиявий фаолиятда турли битимлар тузиш, бошқарувга доир қарорлар қабул қилиш учун муҳим асос бўлади.

Хусусий капиталининг таркибий элементи устав, кушилган ^амда захира капиталларини аудиторлик текширувидан утказишдан максад хусусий капиталнинг полати акс эттириладиган молиявий хисобот курсаткичларининг ишончлилиги ҳамда уни ҳисобга олиш услубиётининг меъёрий ҳужжатларга мувофиклигини аниклаш хисобланади. Ушбу максадга эришиш учун аудит текширувлари дастурларига қуйидаги аудиторлик амалларини киритиш лозим:

  • -    таъсис хужжатлари (устав, таъсис шартномаси)  мавжудлигини

текшириш;

  • -    таъсис хужжатлари мазмунининг амалдаги конунчилак ва меъёрий хужжатлар талабларига мувофиклигини текшириш;

  • -    таъсисчилар мулк шаклида кушадиган улушларининг туFри бахоланишини текшириш;

  • -    уставда курсатилган фаолият турларининг конунийлигини текшириш;

  • -    устав капитали хажмининг таъсис хужжатлари ва Узбекистон Республикаси конунчилигига мувофиклигини текшириш;

  • -    устав капиталининг тулик ва тугри шакллантирилганлигини текшириш;

  • -    таъсисчиларнинг устав капиталига уз улушларини кушиш буйича якуний хисоб-китоблар учун конунда белгиланган муддатларга риоя килинишини текшириш;

  • -    устав, кушилган хамда захира капиталини шакллантиришга доир муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттирилганлигини текшириш;

  • -    устав капиталига улушларнинг хакикатан хам кушилганлигини аниклаш;

  • -    устав, кушилган ва захира капитали хажми узгаришининг асослилиги, устав ва таъсис шартномасининг қайта рўйхатдан ўтказилганлигини ҳамда бу ҳақда тегишли ҳисоб регистрлари ва ҳисоботда акс эттирилганлигини текшириш.

Ушбу амалларни бажариш учун куйидаги маълумот манбалари тахлил килинади:

  • 1.    Корхонанинг хукукий макомини, устав капиталини шакллантириш ва ҳисобга олиш масалаларини тартибга соладиган асосий қонун ҳужжатлари ва йурикномалари;

  • 2.    Таъсис ҳужжатлари (нотариал идора томонидан тасдиқланган устав ва таъсис шартномаси);

  • 3.    Молиявий, статистик ва бошка тегишли хисоботлар;

  • 4.    Хусусий капитали таркибий элементлари жумладан устав, кушилган ва резерв капиталларини шакллантириш буйича муомалалар хисобга олинган дастлабки хужжатлар, аналитик ва синтетик хисоб регистрлари .

Устав капиталининг шаклланиш жараёнида вужудга келган ижобий курс фарқи ушбу счётнинг кредит томонида бухгалтерия ёзуви берилиши хисоб регистрларида ва мол мулкни хисобга олувчи счётларнинг дебитида ёзув килинганлигини текширишнинг долзарблиги аудитор олдида мухим ва синчиклаб текшириш вазифасини белгилайди.

Хусусий капиталнинг яна бир элементи захира капитали қуйидаги 3-та манбалар ҳисобидан шакилланади.

Vх Мулкни кайта бахолаш

  • V    Резерв фонди

  • V    Текинга олинган мулклар

Хусусий капитал аудити дастурига киритилган ҳар бир саволни текшириш ўзига хос хусусиятларга эга ва кетма-кетликка амал қилиниш лозим. Чунончи, устав капиталига таъсисчилар томонидан улушларни қўшиш муддатларига риоя қилинишини ва тўлиқлигини текширишда қуйидагиларга эътибор берилиши лозим: устав капиталининг тўлиқ шаклланганлиги; таъсисчилар ҳақиқатда қўшган улушларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган шартларга мослиги; таъсисчилар томонидан устав капиталига улушларни қўшишда қонунчилик ва таъсис ҳужжатларида белгиланган муддатларга риоя қилиниши.

Синтетик ва аналитик ҳисоб регистраларини текширишда танланган ҳисоб шакли ва унга тегишли ҳисоб регистрларидан тўғри фойдаланилганлик аниқланади. Чунончи, бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли қўлланиладиган корхоналарда амалдаги қоидаларга мувофиқ 8310-8330 счётлар бўйича №13- журнал-ордер ва аналитик ҳисоб ведомостлари қўлланилади. Бухгалтерия ҳисоби компьютерлаштирилган корхоналарда 8300-устав капиталини ҳисобга оладиган счётлар (8310-8330), 4610-“Устав капиталига улушлар бўйича таъсисларнинг қарзлари» ва 6620- “Чиқиб кетаётган таъсисларнинг улушлари бўйича қарзлар» счётлари Қўшилган капиталини ҳисобга олувчи счётларда 8420 счётининг кредити тегишли мол-мулкдарни ҳисобга олувчи счёталрнинг дебити ҳамда резерв (захира) капитали 8520 “Резерв капитали (фонди) счёти корхона томонидан таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган резерв капиталининг ҳолати ва харакати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган Резерв капитали (фонди) маблағлари корхона зарарларини қоплаш ва бошқа қоплаш манбалари бўлмаган бошқа мақсадларга сарфланиши мумкин. Резерв капитали (фонди)нинг шаклланиши 8520 “Резерв капитали (фонди)” счётининг кредитида 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилиши 8530 “Текинга олинган мулклар” счётида Текинга олинган мулклар 8530 “Текинга олинган мулклар” счётининг кредитида ҳамда корхона текинга олинган мулкларнинг дебити бўйича боғланишининг уйғунлигини текшириш ҳамда улар бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб юритиладиган компьютер дастурлари қўлланилади. Шунингдек, Бош дафтар ёки оборот-сальдо ведомостлари ҳам текширилади. Қоидага кўра, таъсисчилар томонидан устав капиталига қўшиладиган ҳиссалар ҳисобда ва балансда уларнинг ҳақиқатда кирим қилиниш меъёрига қараб акс эттирилади: асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қийматликлар учун қабул қилиш-топшириш далолатномасининг тузилган санаси, пул маблағлари учун маблағларининг корхона счётига келиб тушгани

(банк кўчирмаси ва унга илова қилинган тегишли ҳужжат). Бунда ушбу ҳиссаларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир иштирокчи бўйича юритилади. Ҳиссаларнинг белгиланган миқдори кирим қилинганидан    сўнг    устав капиталининг ташкил этилиши ҳисобда акс эттирилади. Устав капиталининг миқдори таъсис ҳужжатларида белгиланганидан ошиб кетмаслигини таъкидлаб ўтиш зарур. Корхона таъсисчилари улушларининг йиғиндиси (улушлар, акциялар, пай бадаллари) таъсис ҳужжатларида қайд қилинган устав капиталининг миқдори ва суммалари тегишли дастлабки ҳужжатларга (далолатномалар, банк кўчирмалари, банк кассасига нақд пул топширилганлиги тўғрисида квитанция ва бошқалар) асосан счётлар алоқаси тузилиб, дастлабки бухгалтерия балансида акс эттирилади.

Аудитор устав капиталига улушлар бўйича қарзларнинг ўз вақтида тўланиши ва 4610 ва 6620 счётлар бўйича қолдиқларнинг ҳаққонийлигини аниқлаши лозим. Аммо устав капиталининг камида 50% бир ой ичида, қолган қисми эса жамият рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб бир йил ичида туланиши лозим; тўлов шакллари (пул маблағлари, қимматли қоғозлар, пулда баҳоланган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар) МЧЖ ҳамда Қўшма корхона шаклидаги Маьсуляти чекланган жамиятининг устави ва таъсис шартномасига мос келиши лозим.

Устав капиталига улушларнинг ҳаққоний қўшилганлигини аудитор таъсисчилар билан ҳисоб-китобларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш орқали аниқлайди. Тасдиқловчи ҳужжатларда устав капиталини шакллантириш тўғрисида кўрсатилган бўлиши лозим. Бу нафақат муомалани бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс эттириш учун, балки солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг тўғрилигини асослаш учун ҳам муҳимдир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

  • 1.    “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”.     Ўзбекистон Республикаси

    Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарори.

  • 2.    Уразов К.Б. “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” Ўқув қўлланма Тошкент “Ўқитувчи”2004 й

  • 3.    Ўзбекистон Республикаси қонуни "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида", 06.12.2001 й. 310-ИИ-сон;

  • 4.    Ўзбекистон Республикаси қонуни "Хусусий корхона тўғрисида", 11.12.2003 й. 558-ИИ-сон

  • 5. 14-сон БҲМС Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот 17.04.2004 й.

  • 6. 210-сон АХС «Аудит келишуви шартларини келишиш».

  • 7. 230-сон АХС «Аудитни ҳужжатлаштириш».

  • 8.     ҳттпс://ввв.иасплус.ком/ен/стандардс/иас/иас22

  • 9.  ҳттпс://лех.уз/докс/4746047

  • 10.    ҳттпс://ввв.ифрс.орг

  • 11.    ттпс://ввв.норма.уз/уз/қонунчиликда_янги/устав_фондининг_енг_кам _миқдорини_муассислар_белгилайди

    "Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Корхоналар хусусий капитали (устав ўшилган ва захира капиталлари) ва ундаги ўзгаришларни аудиторлик текширувидан ўтказиш услубияти

  • "Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида". Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарори.
  • Уразов К.Б. "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" Ўқув қўлланма Тошкент "Ўқитувчи"2004 й.
  • Ўзбекистон Республикаси қонуни "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида", 06.12.2001 й. 310-ИИ-сон.
  • Ўзбекистон Республикаси қонуни "Хусусий корхона тўғрисида", 11.12.2003 й. 558-ИИ-сон.
  • 14-сон БҲМС Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот 17.04.2004 й.
Статья научная