Суурта корхоналарида аудитнинг хусусиятлари
Автор: Ширинов У.А., Абдусаидов С.Ж.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10-1 (101), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада суғурта хизматларини кўрсатувчи субектларда аудитни ўтказиш мақсади, аудит вазифалари ва уларни яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Суғурта, аудит, бухгалтерия ҳисоби, ҳисобот, суғурта хизматлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140300279
IDR: 140300279
Текст научной статьи Суурта корхоналарида аудитнинг хусусиятлари
Бугунги кунда мамлакатимизда инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадрият бўлиб, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Республикамиз иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликнинг кучайиши ҳамда барқарор ўсиш суръатларининг таъминланиши натижасида аҳоли даромадлари, турмуш даражасининг сезиларли равишда ошиши эртанги кунга бўлган ишончимизнинг тобора мустаҳкамланиб боришига замин яратмоқда.
Президентимиз қатор нутқларида суғурта фаолиятини ривожлантириш бўйича таъкидлайдилар: “Суғурта хизматлари иқтисодиётни турли хил молиявий хатарлардан ҳимоя қилувчи воситалардан биридир.”1.
Юртимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида қўлга киритилаётган юқори натижалар, энг аввало, янгидан-янги замонавий тармоқ ва ишлаб чиқариш қувватларининг йўлга қўйилиши, бунинг таъсирида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг сезиларли даражада ортиб бораётгани, яратилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат турларининг кўпайиб, маҳсулот сифатини яхшилаш таъминланмоқда. Иқтисодиёт ривожланишини янги босқичга кўтаришга қаратилган “Тараққиёт стратегиясида миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича вазифалари белгиланган.2 Ушбу вазифаларни амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини суғурта қилиш билан бевосита боғлиқ.
Суғурта фаолияти иқтисодий инфратузилманинг ажралмас қисми сифатида бир томондан, ижтимоий кафолатни таъминласа, иккинчи томондан, шартномавий мажбурият ва тарифлар механизми орқали турли суғурта рискларидан огоҳ этиш негизида иқтисодиёт субъектлари манфаатларининг ҳимоясини ҳам ўз зиммасига олади.
Ўзбекистон тараққарриётининг ҳозирги даври ва бошланган ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган стратегик ҳужжатлар республиканинг ички ва ўз инвестиция имкониятларидан фаол фойдаланишни қўзда тутади
Шу нуқтаи назардан, миллий суғурта тизимини тўғри ташкил этиш ва суғуртанинг бир неча ижтимоий турларини жадал ривожлантириш заминида катта заҳира мавжуд. Суғурта соҳаси инсон ҳаёти, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг барча жабҳаларини қамраб олади, у зарарни қоплаш ва омонатни тўплаш вазифаларини бажаради. Суғурта институтининг ўтиш даври иқтисодиётида алоҳида аҳамиятга эгалиги қатор омиллар билан белгиланади.
2021 йилнинг олти ойида суғурта ташкилотлари томонидан йиғилган суғурта мукофоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар ошган бўлса-да, суғурта тушуми аҳоли жон бошига 50 минг сўмдан тўғри келган. Ушбу соҳанинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши атиги 0,4 фоизни ташкил этмоқда. Қиёс учун, бу кўрсаткич Жанубий Кореяда 11 фоиз, Германияда 6 фоиз, Россияда 1,5 фоизни ташкил этади.
Бунинг асосий сабабларидан бири – суғурта хизматлари етарли даражада жозибадор эмаслиги. Мисол учун, ўтган олти ойда умумий суғурта тармоғида 887 миллиард сўм суғурта мукофоти йиғилган бўлса-да, ушбу даврда мижозларга тўланган суғурта қопламасининг ҳажми мукофотнинг атиги 11 фоизига тўғри келган. Дунёда эса бу кўрсаткич ўртача 50-60 фоиздир.
Мамлакатимизда аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғурта мукофотлари ўртача 48,8 минг сўмни (6,0 АҚШ дол.) ёки унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 0,4 фоизни ташкил этмоқда. Таҳлилларга қараганда, суғурта мукофотларининг ЯИМдаги улуши Ғарбий Европада 8,4; Осиёда 6,1; Россияда 1,3; Қозоғистонда 0,85 фоиздир.
Бугунги кунда Ўзбекистон суғурта бозорида 36 та суғурталовчи, шундан 28 таси умумий суғурта тармоғида ва 8 таси ҳаётни суғурта қилиш тамоғида, шунингдек 5 суғурта брокери, 5 актуар ташкилот ҳамда 22 ассистанс, ажастер, сюрвейер компаниялари фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, ҳисобот даврида суғурта бўлимлари сони — 1 773 тага етди. Суғурталовчилар штатида 6,6 минг ходим ва 8,9 мингта суғурта агенти фаолият кўрсатмоқда.3
Маълумки, суғурта фавқулодда кўрилиши мумкин бўлган ҳодисалар оқибатида хўжалик субъектлари ва аҳоли кўриши мумкин бўлган зарарларни камайтириш ёки бартараф этиш орқали уларнинг манфаатларини ҳимоя этади.
Ўзбекистонда суғурта фаолиятининг ривожланиши қуйидаги аҳамиятларга эга:
-
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барқарор ривожланиши учун эҳтимол тутилган турли ҳодисалар оқибатида етадиган зарарлардан ҳимоялаш;
-
- аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини бозор иқтисодиёти тамойиллари асосида ҳимоялаш ва ижтимоий ҳолатни яхшилаш;
-
- ҳар бир субъектнинг турли хавфга эга бўлган фаолиятини амалга
оширишда уларни суғуртавий ҳимоялаш;
-
- муомиладаги ортиқча маблағларни суғуртага жалб этиб уларни инвестицион маблағларга айлантириш ва иқтисодиётга киритиш орқали уни ривожлантириш ва бошқалар.
Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:
-
1. Суғурта фаолияти ўзига хос хусусяитга эга аудит объектларидан бири бўлиб ҳисобланади. Суғурта соҳасидаги аудиторлик фаолиятини ўзига хослиги, аввало, бу борада махсус суғурта қонунчилиги мавжудлиги, мазкур соҳада бухгалтерия ҳисобини юритишни, солиққа тортишнинг, бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларини тайёрлашнинг ўзига хос қоидалари мавжудлиги ҳамда улар даромадларини тан олиниши, харажатларни шакилланиши ва хужжатларнинг расмийлаштирилишлари бошқа соҳа корхоналаридан тубдан фарқ қилиши билан тавсифланади. Шунинг учун ҳам бу соҳадаги мавжуд қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар жуда тезкорлик билан ўзгариб турган ва ниҳоятда кўпайиб бораётган ҳозирги шароитда суғурта аудити бўйича ўкув ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш заруриятини туғдиради.
-
2. Суғурта корхоналари бухгалтерия ҳисобини бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандартларига ўтказиш улар аудитини ҳам айнан ҳалқаро стандартларга таянган ҳолда текширишни тақазо этади. Бу ҳолат эса ҳозирги кунда муаммоли масалалардан бири бўлиб қолмоқда.
-
3. Суғурта ташкилотлари харажатлар аудитини ташкил этишда суғурта ташкилотининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ва суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган харажатлари аудит текширувидан ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
-
4. Суғурта ташкилотларида харажат ва фойданининг тақсимланишини шакллантириш билан боглиқ маълумотлар аудиторлик назоратидан ўтказилганда, асосий эътиборни ҳақиқий ҳисоб маълумотларига қаратиш лозим.
-
5. Суғурта ташкилотларида харажатлар аудитининг асосий вазифалари қуйидагиларга қаратилиши лозим:
-
- кўрсатилган хизатлар таннархи тўғрилигини аниқлаш;
-
- материал харажатларининг тўғрилиги ва мақсадга мувофиқлигини текшириш;
-
- иш хақи ва ягона ижтимоий тўлов харажатларнинг тўғрилигини текшириш; -амартизация харажатларини тўғрилигини текшириш;
-
- бошқа харажатларини тўғрилигини текшириш.
Суғурта корхоналарида бухгалтерия ҳисобини тўғри йўлга қўйиш учун қуйидагилар ишларни ташкил этиш тавсия этилади:
-
- cyFypma шартномаларини тузишда жамият томонидан урнатилган тартибларга катъий риоя килиш;
-
- сугурта шартномаларини тузишда жамиятда тасдикланган намунавий шартномаларнинг актуал (янги наъмуна) шаклидан фойдаланишни йўлга куйиш;
-
- сугурта шарномаларини тузиш буйича мавжуд камчиликлар, яъни маълумотлар тўлиқ ва аниқ ёзилиши, ҳисобот мониторингларини аниқ ва тўлиқ маълумотлар киритиб бориш ҳамда уларда масъул ходимлар имзоларининг булишини таъминлаш;
-
- хар бир сyFyрта шартномаси буйича йигма жилдларни юритиш ва уларда хужжатлар тупламининг булишини хамда уларнинг туликлигини таъминлаш хамда сугурта иш жилдларида хужжатлар руйхатини (опись) тузиб борилишини таъминлаш зарур;
-
- сугуртанинг умумий йуналишлари буйича юритиладиган журнал ва китобларнинг урнатилган тартибларда юритилишини таъминлаш;
-
- филиал сугурта булимлари тулаконли фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ишларини жонлантириш, вакант бўлган штатларига малакали ва тажрибали ходимларни ишга қабул қилиш ҳамда улардан бўлинма даромад ва харажатлари мутаносиблигини таъминлаш бўйича аниқ тадбирларни белгилаб олиш;
-
- филиалда мавжуд хисоботлар ва тегишли журналлардаги маълумотларни ўрнатилган тартибда тўлиқ ва белгиланган муддатларда юритилишини таъминлаш.
Юкоридаги таклиф ва тавсияларимиз сугурта корхоналарида бухгалтерия хисоби ва хисоботи хамда ички аудитини яхшилашга хизмат килади.
Фойдаланилган адабиётлар
-
1. O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI
-
2. Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
-
3. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES.
-
4. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN
-
5. Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.
-
6. Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 13461351.
-
7. Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.
-
8. Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION-LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.
RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
Экономика и социум, (4-2), 318-323.
ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
"Экономика и социум" №10(101) 2022
Список литературы Суурта корхоналарида аудитнинг хусусиятлари
- O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
- Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
- Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4-2), 318-323.
- Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
- Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
- Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(3), 1346-1351.
- Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.
- Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION-LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.