Корхоналарни модернизациялаш манбаларининг таснифий асослари
Автор: Мухаммадиев З.У.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада республикамиз корхоналарида модернизациялаш манбалари, уларнинг таснифий асослари ва улар ҳисобини такомиллаштириш йўллари тадқиқ этилган.
Одернизация, модернизация жараёнлари, модернизациялаш йўналишлари, модернизациялашни молиялаштириш манбалари, ҳисоб, ҳисобот
Короткий адрес: https://sciup.org/140300496
IDR: 140300496
Текст научной статьи Корхоналарни модернизациялаш манбаларининг таснифий асослари
1 Тадқиқотлар асосида муаллиф ишланмаси
2-расм. Корхоналарда модернизациялашни молиялаштириш учун мўлжалланган ташқи инвестицияларнинг таснифи2
Ташқи хорижий инвестициялар деганда корхоналарга уларда амалга оширилаётган модернизациялаштириш лойиҳасини молиялаштириш учун хорижий банклар ва кредит ташкилотларидан, шунингдек турли бошқа юридик ва жисмоний шахслардан олинган кредитлар, қарзлар ҳамда улар томонидан киритилган таъсис бадаллари тушунилади. Бундай хорижий инвестицияларни, ўз навбатида, корхоналарга давлат кафолати асосида киритилган инвестициялар, шунингдек корхоналарга тўғридан-тўғри киритилган хорижий инвестицияларга бўлиш мумкин.
Корхоналарга давлат кафолати асосида киритилган хорижий инвестициялар деганда, одатда, корхоналарда давлат аҳамиятига молик инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлардан давлат кафолати асосида жалб этилган кредит ва қарзлар тушунилади. Бундай инвестицияларнинг олиниши ва ўзлаштирилиши бевосита Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат қилинади.
Корхоналарга тўғридан-тўғри киритилган хорижий инвестициялар – бу корхоналарга хорижий инвесторлар томонидан таъсис бадаллари, шунингдек кредит ва қарзлар сифатида бевосита корхона кафолати асосида киритилган инвестициялардир.
Давлатимиз томонидан олиб борилаётган инвестиция сиёсатида ташқи инвестицияларни киритишнинг юқорида келтирилган ҳар иккала турига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунончи, республикамизда асосий капиталга киритилган барча инвестицияларда ташқи хорижий инвестициялар ва кредитларнинг улуши 2016 йилда 20,7 %ни, 2017 йилда 23,8 %ни, 2018 йилда эса 24,3 %ни ташкил этди3.
Корхоналарни модернизациялашда ташқи миллий инвестициялар муҳим ўрин тутади. Улар сирасига корхоналар томонидан модернизациялаш учун давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан киритилган инвестициялар, ажратилган грантлар ва субсидиялар, тижорат банкларининг кредитлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслардан олинган қарзлар ва таъсис бадаллари киради. Асосий капиталга киритилган барча инвестицияларда ташқи миллий инвестициялар, кредитлар, қарзлар ва таъсис бадалларининг улуши республикамизда 2016 йилда 24,9 %ни, 2017 йилда 28,9 %ни, 2018 йилда эса 33,7 %ни ташкил этди4.
Корхоналарни модернизациялаш учун мўлжалланган ички инвестициялар бўлиб корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобланади. Бундай маблағларнинг манбалари бўлиб корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятидан олинган ҳисобот йилининг соф фойдаси, ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси, пулсиз харажатлар ҳисобланган жамланган амортизация ажратмалари, шунингдек махсус ташкил қилинган резерв капитали ҳамда келгуси тўловлар учун шакллантирилган резервлар ҳисобланади. Расмий статистика маълумотларига кўра, республикамизда асосий капиталга киритилган барча инвестицияларда корхоналар ва аҳолини ўз маблағларининг улуши 2016 йилда 54,4 %ни, 2017 йилда 47,3 %ни, 2018 йилда эса 42 %ни ташкил этди5.
Корхоналарни модернизациялаш учун уларга келиб тушаётган молиялаштириш манбаларини бошқа белгилари, чунончи валюта тури, муддати, қайтариш шарти, фоиз тўлови,олинган активларнинг турларига кўра таснифлаш ҳам ахборот фойдаланувчилар учун ўта муҳимдир . Ушбу таснифий белгиларига қараб модернизациялаш манбалари тўғрисида ахборотларни ҳисоб ва ҳисоботда атрофлича очиб берилиши бу жараёнларни режалаштириш, бюджетлаштириш, баҳолаш, назорат ва таҳлил қилиш, ички ва ташқи аудиторлик текширувларидан ўтказиш,пировардида уларга оид тегишли бошқарув қарорларини қабул қилиш имконини беради.Чунончи, корхоналарни модернизациялаш учун олинган маблағларни валюта турига кўра таснифланиши мазкур жараёнлар учун қанча миқдорда хорижий ва миллий валютадаги маблағлар жалб этилганлигини, уларни қандай мақсадларда ишлатилганлиги, инвесторлар олдидаги тўлов мажбуриятларини узиш зарур бўлган хорижий валютадаги маблағларни тегишли счётларда ўз вақтида аккумуляция қилинганлиги, миллий валютани хорижий валютага конвертация қилинганлиги каби муҳим чора-тадбирларни қабул қилишда, мос равишда, тегишли ҳисоб-китобларни амалга оширишга асос бўлади.
Корхоналарда модернизациялашни молиялаштириш учун жалб этиладиган маблағлар муддатига кўра узоқ (1 йилдан кўп) ва қисқа муддатли (1йилгача) турларга бўлинади. Уларни бундай турларга ажратилиши корхоналарда яқин ва узоқ келажак учун инвесторлардан модернизациялаш учун жалб этилган маблағларни қайтариш графикларини тузиш, мазкур графикларни бажарилиши учун маблағлар жамланишини олдиндан бюджетлаштириш ҳамда назорат қилишга имкон беради.
Қайтариш шартига кўра корхоналарда модернизациялашни молиялаштириш мақсадларида жалб этилган инвестициялар қайтариладиган ва қайтарилмайдиган инвестицияларга бўлинади. Одатда, модернизациялаш учун хорижий ва миллий валюта олинган барча кредит ва қарзлар қайтариладиган молиялаштириш манбалари сирасига киради. Модернизациялаш мақсадида келиб тушган грантлар, субсидиялар, корхона ихтиёрида қолдирилган солиқ имтиёзлари ва бошқа мақсадли тушумлар, агарда мақсадли тушумларни ажратиш бўйича тузилган шартнома шартларига тўлиқ амал қилинган тақдирда, қайтарилмайдиган молиялаштириш манбалари сирасига киради.
Фоиз тўловига кўра корхоналардга модернизациялашни молиялаштириш мақсадида олинган инвестициялар фоизли ва фоизсиз инвестицияларга бўлинади. Одатда, модернизациялашнинг молиялаштириш манбалари ҳисобланган инвестициялар учун тўланадиган фоиз ставкалари ёки уларни 0 фоизда (қўшимча фоизсиз) қайтариш шартлари тузилган шартномаларда белгиланади. Модернизациялашнинг қайтарилмайдиган молиялаштириш манбалари сирасига кирувчи грантлар, субсидиялар, корхона ихтиёрида цолдирилган солиц имтиёзлари ва бошца мацсадли тушумлар фоизсиз қайтарилмайдиган молиялаштириш манбалари бўлиб ^исобланади.
Олинган активларнинг турларига кура корхоналарда модернизациялаш мақсадида келиб тушган инвестициялар пул маблағлари, асосий воситалар, номоддий активлар, шунингдек товар-моддий за^иралари куринишидаги инвестициялардан иборат булади.
Бизнинг фикримизча, модернизациялашни молиялаштириш манбаларининг юқорида келтирилган белгилар бўйича тўғри таснифланиши улар тўғрисида ахборотларни ҳисоб ва ҳисоботда тизимли акс эттирилишига, мос равишда, уларнинг фойдаланувчиларга ахборот бериш имкониятларини янада кенгайтиришга, шунингдек модернизациялаш жараёнлари ва уларни молиялаштириш манбалари аудитини самарали ўтказилишига имкон яратади.
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТ
-
1. O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI
-
2. Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
-
3. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES.
-
4. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN
-
5. Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR) , 6 (2and3), 23-31.
-
6. Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting , 23 .
-
7. Abduxalilovich, S. U., & Azamat o’g’li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108111).
-
8. Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO ‘RSATUVCHI SUB’EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali , 1 (1), 96-100.
-
9. Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management , 1 (1), 32-36.
-
10. Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобини такомиллаштириш. Интернаука , (2-2), 83-85.
-
11. Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука , (5-2), 19-21.
-
12. Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ
-
13. Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Мировая наука , (7), 93-97.
-
14. Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.
-
15. Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.
RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
Экономика и социум, (4-2), 318-323.
ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука , (7-2), 94-97.
"Экономика и социум" №6(97) 2022
Список литературы Корхоналарни модернизациялаш манбаларининг таснифий асослари
- O'Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
- Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
- Пулатов, Х. У. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4 -2), 318-323.
- Пулатов, Х. У. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
- Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), 6(2and3), 23-31.
- Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting, 23.
- Abduxalilovich, S. U., & Azamat o'g'li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108-111).
- Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO 'RSATUVCHI SUB'EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali, 7(1), 96-100.
- Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management, 7(1), 32-36.
- Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар хисобини такомиллаштириш. Интернаука, (2-2), 83-85.
- Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука, (5-2), 19-21.
- Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛЩЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука, (7-2), 94-97.
- Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Мировая наука, (7), 93-97.
- Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
- Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11 (3), 1346-1351.