Озиоват масулотлари билан барарор таьминлашда мева-сабзавотчилик тизимини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари
Автор: Назарова М.С.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 3-1 (82), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада республикамизда мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантиришнинг хозирги ҳолати назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган, Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш афзалликлари ва имкониятлари илмий жиҳатдан ёритилган.
Qishloq xo'jaligi, meva-sabzavot, qishloq xo'jaligi sektori, dehqonchilik, tayyor mahsulotlar, jahon standarti
Короткий адрес: https://sciup.org/140260353
IDR: 140260353
Текст научной статьи Озиоват масулотлари билан барарор таьминлашда мева-сабзавотчилик тизимини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари
Kalit so'zlar: qishloq xo'jaligi, meva-sabzavot, qishloq xo'jaligi sektori, dehqonchilik, tayyor mahsulotlar, jahon standarti.
Ҳозирги қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган изчил иқтисодий ислоҳотлар аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига талабни тўлароқ қондириши ва бу соҳадаги таъминотни тубдан яхшилаб жаҳон андозаларига тенглаштириш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Узбекистоннинг аграр соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида фермер хўжаликларининг барқарор ривожланишини таъминлашда рақобат муҳитини шакллантириш орқали уларни рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот етиштиришда талаб ва таклиф мувозанатига эришиш, ички ва ташқи бозорда самарали фаолият юритувчи механизмларни кенг кўламда жорий қилиниши долзарб вазифалардан хисобланади.
Шу боисдан, республикада мева-сабзавотчилик сохасидаги мавжуд муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш ва уни янада ривожлантириш буйича тавсиялар тайёрлаш долзарб масалалардан бири хисобланади. Мева-сабзавотчилик қуйи тармоғининг иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи муҳим кўрсаткичлардан бири экин турлари бўйича ҳосилдорлик даражасидир. Аграр тармоқда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник-технологик янгилаш, суFориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, урутчилик-селекция ишларини сифат жихатдан янги босқичга кўтарилиши ва инновацион ғояларни жорий этиш борасида олиб борилган тизимли чора-тадбирлар натижаси уларов утган давр давомида сабзавотлар, картошка, полиз экинлари ҳамда мева ва узумлар хосилдорлигида сезиларли усиш юз берди.
Маълумотларга кўра 2016 йилда 2012 йилга нисбатан картошка ҳосилдорлиги 195,7 центнердан 228,1 центнерга ёки 16,6 фоизга ошган, сабзавот ҳосилдорлиги 263,7 центнердан 291,7 центнерга ёки 10,6 фоизга ошган, ва полиз экинлари ҳосилдорлиги 187,3 центнердан 212,4 центнерга ёки 13,4 фоизга ошган. ^ишлок хужалиги мева-сабзавот махсулотлари хосилдорлиги ошган. Мева-сабзавотдан юкори хосил олингани, сохада ишлаб чикариш хажми кескин купайгани кишлок хужалиги мева-сабзавот етиштириш тармоFидаги туб сифат узгаришларнинг самарасидир Мева-сабзавотчилик Фзбекистон кишлок хужалигининг йирик тармоFи сифатида агросаноат мажмуасининг қуйи тармоғини акс эттиради. Бу соха уз ичига мева-сабзавот етиштирувчи хужаликлар, илмий тадкикот институтлари, уларнинг филиаллари, уруFчилик тажриба станциялари, мева-сабзавотларни кайта ишлаш корхоналари ва уларни сотиш билан шуғулланувчи бир қатор савдо ва экспорт компанияларини ўз ичига қамраб олади. Бозор иқтисодиётига ўтиш ва иқтисодий ислоҳотларни чукурлаштириш шароитида мева-сабзавотчилик тармоFида ишлаб чикариш самарадорлигини юксалтириш бевосита ушбу тармоқ тараққиётини тизимли тарзда комплекс амалга ошириш услубиёт ва усулларини такомиллаштириш билан бевосита боғлиқдир. Республикамиз мустакилликка эришгандан сунгги даврда мева-сабзавотчилик тармоFида бозор муносабатларини жорий этиш борасида боскичма-боскич иктисодий ислохотлар амалга оширилди. Хусусан, сунгги йиллар давомида мева-сабзавотчилик тармогида юз бераётган узгаришлар асосан куйидагилардан иборат хисобланади:
-
- мева-сабзавотчиликни ривожлантиришни аграр иктисодиётни модернизациялашнинг устувор йуналишлардан бири сифатида тан олиниши;
-
- мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга ажратилаётган ерларнинг кенгайиб бораётганлиги;
-
- мева-сабзавот махсулотларини етиштиришда илгор технологияларни жорий этиш куламининг ортиб бораётгани;
-
- мева-сабзавот махсулотларини саклаш ва кайта ишлаш борасида йирик давлат дастурларининг амалга оширилаётгани ва хоказо.
Бугунги кунда мева-сабзавот махсулотлари етиштиришга республикамизда давлат тамонидан алохида эътибор берилиб, мева-сабзавотчилик тармоғидаги иқтисодий муносабатларга давлатнинг ўрни сезилиб турмокда. Бозор мунсабатлари шаклланиши шароитида мева-сабзавотчилик тармоғидаги иқтисодий муносабатларнинг маркази ва унинг харакатлантирувчи кучи асосини деҳқон ва фермер хўжаликлари эгаллайди. Демак, бундан хулоса қиладиган бўлсак, тармоқдаги иқтисодий муносабатлар шаклланишининг дастлабки ва энг асосий бугини бу мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш бўғини ҳисобланади. Ушбу хулосага таянган холда назаримизда, мева-сабзавотчилик сохасидаги и^тисодий муносабатлар тизимини куйидаги йуналишлар ва хужалик, иктисодий алокалари доирасида гурухларга ажратиш мумкин
-
1. Мева-сабзавотчилик хужаликларида махсулот етиштириш, уларни сотиш, ресурслар таъминоти, хизматлар бозоридаги тизимлар ўртасидаги иктисодий муносабатлар тизими. Бу ерда асосан мева-сабзавотчилик хужаликлари билан, давлат бошкарув идоралари уртасидаги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш маҳсулотни сотиш, нав яратиш ва уларни оптимал ҳолатларда жойлаштириш масалалари юзасидан пайдо бўладиган иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий муносабатлар тизими асос қилиб олинади.
-
2. Мева-сабзавотчилик хужаликларининг махсулот ишлаб чикариш борасидаги ички иктисодий муносабатларни тизими. Бунга мева-сабзавотчилик хўжаликлари доирасидаги маҳсулот етиштириш, уни сотиш, ресурслар ва хизматларни харид қилиш юзасидан фаолиятни бошкариш ва уларни режалаштиришнинг ташкилий -иктисодий тизими киради. Санаб ўтилган иқтисодий муносабатлар тизимлари ўз ўрнидаги янада кичикроқ ва мураккаброқ бўлган иқтисодий муносабатлар тизимидан ташкил топган булиб, унинг асосини мева-сабзавот етиштирувчи хўжаликларнинг моддий манфаатдорлиги тизими ташкил этиш лозим. Бундан хулоса киладиган булсак, мева-сабзавотчилик тармоFининг бозор шароитидаги баркарор ривожланиши, мева-сабзавот етиштирувчи
деҳқоннинг манфаатини тўлиқ ҳисобга олиш бевосита боғлиқдир. Чунки барча шароитлар тенглиги шароитида, етиштирилган мева-сабзавот миқдори, сифат кўрсаткичлари, таннархи, нарх шаклланиши омиллари (истеъмол хусусиятлари), натижада жамият учун келтирилган фойда миқдори айнан дастлабки бўғин ҳисобланган маҳсулот етиштириш жараёнида шаклланади. Хомашёнинг сифатли қайта ишланиши оралиқ маҳсулотлар ва шунингдек тайёр маҳсулот сифатида ҳам аксини топади. Янги технологиялар жорий этилиши ҳисобига тайёр маҳсулотларни сифатини, истеъмол хусусиятлари ўзгартириш мумкин, аммо, биогенетик жараёнлар махсули булган, етиштирилган мева-сабзавот сифатини яхшилаш мумкин эмас.
Республикамизда сунгги йилларда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг сифатини оширишда, жаҳон бозори истеъмолчиларнинг талабларига мослашиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Мева-сабзавотчилик тармоFидаги ицтисодий муносабатларнинг цанчалик бозор ицтисодиёти талабларига мос холда ташкил этилиши даражаси, мева-сабзавотчилик соҳаси иқтисодий ривожланиши ва маҳсулот етиштириш и^тисодий самарадорлиги даражасини белгилаб беради.
Бозор шароитида мева-сабзавот махсулотлари ишлаб чицариш хажми ва сифати ортиши энг аввало етиштирилаетган маҳсулотларга бозор талабининг мавжудлиги билан белгиланади. Шунингдек, маҳсулотнинг сифати, етиштиришга сарф қилинган ресурслар миқдори бозоридаги талаб хажми узгаришига туртки беради. Шу боисдан хам мева-сабзавотчилик хужаликларида мева-сабзавот навларининг тезпишарлиги, ҳосилдорлиги, истеъмол сифати юқори бўлган ҳар бир ҳудуднинг табиий-ицлим шароитларига мос келадиган ички ва ташки бозор талабига жавоб бера оладиган навларини илмий асосланган жойлаштириш зарурати тобора ортиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги соҳаси иқтисодиётини эркинлаштириш ва модернизациялаш жараёнида тармоқларни ривожлантириш мутаносиблигига эришиш, мамлакат ички бозорида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини мустаҳкам ривожлантириш, қишлоқ хўжаликлари маҳсулотларининг экспортини кучайтириш, пировард натижада мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлайди. Қишлоқ хўжалиги соҳасида иқтисодий ислоҳотлар давр талабларига мос равишда амалга оширилиб, унинг асосий мацсади - мамлакат ички бозори (ахолининг истеъмол озиц-овцат махсулотлари, саноат корхоналари учун эса хомашё маҳсулотлари) ва жаҳон бозори талаблари (хомашё ва тайёр маҳсулот сифатида) асосида етиштирилишига қаратилмоқда. Бу тадбирлар мамлакат раҳбарияти ва хукумати томонидан қабул килинаётган тадбирлар ортали иктисодий куллаб-кувватланиб, тегишли дастурлар ва чора-тадбирлар аник максадли ва тизимли булишига эришилмокда.
Аммо амалга ошириладиган тадбирларга қарамай, республикамизда қишлоқ хўжалиги хомашёсини қайта ишлаш даражаси аҳолининг ва иктисодиёт тармокларининг тайёр озик-овкат товарларига булган талабига, мавжуд имкониятлар ва ресурсларга мос келмаётганлиги, кўплаб қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб турган қувватлари маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскириб кетганлиги, уларни яқин ва узоқ йилларга мўлжалланган янгилаш ҳамда модернизациялаш тадбирларини ишлаб чиқилиши талаб этилмокда. Бу колатлар пировард натижада ишлаб чикарилаётган озик-овқат товарлари турларининг чекланиб қолишига, маҳсулот сифати эса ошиб бораётган талабларга жавоб бермаслигига сабаб булмокда.
Таҳлиллар кўрсатишича, аграр соҳани рақобатбардошлигини ошириш шароитида мева-сабзавотчилик ва узумчилик сокаси аколи бандлигини таъминлашда самарали тизим сифатида агросаноат мажмуаси (АСМ) тармоқлари ўртасида етакчи ўрин тутади. Шунингдек, ушбу соҳа қишлоқ хужалигининг экологик жикатдан, атроф-мукит тозалигини таъминлаш ва келгуси авлодларга соф ҳолда етказишда ҳам самарали соҳа ҳисобланади. Шу билан бирга, иктисодиётни модернизациялаш шароитида мева- сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, истеъмол ҳажми ва турларини кенгайтиришнинг акамияти ортиб бормокда. Аммо мева-сабзавот ва узум максулотлари бозорида хилма-хил умумий иктисодий манфаатлар ва алоқаларнинг аксарияти мақбул тартибга солинмаган. Шу боис, юқорида кайд этилган омиллар мева-сабзавотчилик ва узумчилик куйи мажмуасида инновацион ва замонавий технологияларни жорий килиш, диверсификациялашни кучайтиришни тақозо этади. Ушбу жиҳат эса республика иқтисодиёти ривожланишининг устувор йўналиши кисобланиб, илмий-амалий акамиятга эгадир.
Узбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг ракобатбардошлик жиҳатдан устунлиги уларнинг ўзига хос таъми ва экологик тозалиги билан боғлиқ. Масалан, узумнинг маҳаллий сортлари таркибида шакар моддаси миқдори 30 %дан ошади, помидор таркибида қуруқ моддалар улуши 5,5%дан юкори булиб, бу курсаткичлар Европа мамлакатларидаги ушбу маҳсулотларни етиштирувчи корхоналар кўрсаткичлардан анча юкори.
Узбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси ракобат афзалликларига яна куйидагилар киради:
-
- хул мева-сабзавотлар ва полиз махсулотлари, шунингдек, кайта ишланган мева-сабзавот махсулотлари ишлаб чикариш ва жахон бозорида сотиш имкониятини берувчи табиий-иклим шароитлари;
-
- мева-сабзавот махсулотлари сифат даражаси, хусусан экологик тозалигини таъминловчи ер ресурсларининг мавжудлиги;
-
- малакаси ва интизоми нисбатан юкори булгани холда ишчи кучининг арзонлиги;
-
- илмий салохият ва амалий тадкикотлар даражасининг юкорилиги;
-
- нисбатан инфратузилманинг ривожланганлиги (транспорт
коммуникацияси, электрлаштириш даражаси).
Узбекистон Марказий Осиё ва кушни минтакалар орасида мева-сабзавот етиштириш ҳамда улардан қайта ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, экспорт қилишда етакчи давлат ҳисобланади. Бу эса, мазкур минтақада рақобат афзаллигини вужудга келтиради. Фзбекистон ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатларга мазкур турдаги маҳсулотларни экспорт қилишда сарфлаётган транспорт харажатлари ушбу ҳудудларга индустриал мамлакатларнинг экспортда транспорт харажатларига нисбатан паст. Дархакикат, Фзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси махсулотларининг ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатлар бозорларида рақобатбардошлик даражасини оширишнинг улкан имкониятлари мавжуд.Узбекистон Марказий Осиё ва кушни минтакалар орасида мева-сабзавот етиштириш хамда улардан кайта ишланган махсулотларни ишлаб чи^ариш, экспорт қилишда етакчи давлат ҳисобланади. Бу эса, мазкур минтақада рақобат афзаллигини вужудга келтиради. Фзбекистон ҳудудий жиҳатдан яқин мамлакатларга мазкур турдаги маҳсулотларни экспорт қилишда сарфлаётган транспорт харажатлари ушбу ҳудудларга индустриал мамлакатларнинг экспортда транспорт харажатларига нисбатан паст. Дархакикат, Фзбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси махсулотларининг худудий жихатдан якин мамлакатлар бозорларида ракобатбардошлик даражасини оширишнинг улкан имкониятлари мавжуд. Фикримизча, ушбу имкониятлардан окилона фойдаланиш максадга мувофик. Мева-сабзавотчилик соҳасидаги фаолият юритувчи агросаноат фирмаларининг мева ва сабзавотларни етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга турли кўринишларда (ҳўл мева, консерваланган, қуритилган ва ҳ.к.) етказиш билан боғлиқ бўлган ташкилий, иқтисодий ва технологик масалаларни ягона тизим доирасида мувофиқлаштириш, шу билан бирга сақлаш тизимини ривожлантириш имкониятлари юқорироқ булади.
Узбекистон мева-сабзавотчилик мажмуаси ривожланишининг узига хос хусусиятларидан бири бу иқлим шароитининг қулайлигидир. Республиканинг асосий ҳудудларида ўсимликларнинг вегетация давридаги умумий харорат 40-45 сони ташкил килади. Мазкур иклим шароити мева ва узумнинг хилма-хил навларини турли муддатларда етиштириш хамда улардан ширага бой қуруқ мевалар, майиз ишлаб чиқариш имконини беради. Жумладан, кечпишар, баҳоргача сақланадиган олма, хўраки (ошхонабоб) узум навлари, шунингдек вино ишлаб чиқариш учун винобоп узумлар етиштириш имкони бор. Шунингдек, Узбекистон иклимининг яна бир узига хослиги - вегетация даврининг узок муддатлилиги яъни, 180-250 кун давом этиши ва унинг эрта бошланишидир (февраль-март). Бу нафакат мева, узум ва сабзавотларнинг турли навларини етиштириш, балки қўшни мамлакатлар орсида мазкур маҳсулотлар ҳосилини анча эртароқ йиғиб-териб олиш имконини беради. Шунинг учун ҳам соҳа олимлари томонидан турли даврларда синовлардан ўтган, сайқалланган юқорида келтирилган тажрибалар таклифлар, кўрсаткичларҳамда билимлар мева- сабзавотчиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликлари учун жуда муҳим ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар :
-
1. Узбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги қонуни. Узбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й.
-
2. Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.
-
3. Узбекистон Республикаси “Ер кодекси” ва қишлоқ хўжалигига оид қонунлари. – Т.: Адолат, 1999. 19-б.
-
4. Олимжонов О. ва бошқалар Фермер фаолиятининг ҳуқуқий ва молиявий асослари. – Тошкент, 2005.
-
5. Микулович Л.С. и др. Товароведение продовольственных товаров. 4-е изд., испр. – Минск: Выш. шк., 2010. - 416 с.
-
6. Джафаров А.Ф. Товароведение плодов и овощей. – М.: Экономика, 1979.
-
7. Михеева Е.Н., Сероштан М.В. Управление качеством, 2012 г.-
http://nashol.com/2015051184599/upravlenie-kachestvom-miheeva-e-seroshtanm-v-2012.html
-
8. Литвинова А.В. “Управление качеством продовольственных товаров: теория, методология, практика, под ред. Н.С. Яшина. - Саратов: Издат. центр СГСЭУ, 2004. 164
-
"Экономика и социум" №3(82) 2021
Список литературы Озиоват масулотлари билан барарор таьминлашда мева-сабзавотчилик тизимини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари
- Узбекистон Республикасининг "Инвестиция фаолияти тўғрисида"ги қонуни. Узбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й.
- Узбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори.
- Узбекистон Республикаси "Ер кодекси" ва қишлоқ хўжалигига оид қонунлари. - Т.: Адолат, 1999. 19-б.
- Олимжонов О. ва бошқалар Фермер фаолиятининг ҳуқуқий ва молиявий асослари. - Тошкент, 2005.
- Микулович Л.С. и др. Товароведение продовольственных товаров. 4-е изд., испр. - Минск: Выш. шк., 2010. - 416 с.
- Джафаров А.Ф. Товароведение плодов и овощей. - М.: Экономика, 1979.
- Михеева Е.Н., Сероштан М.В. Управление качеством, 2012 г.- http://nashol.com/2015051184599/upravlenie-kachestvom-miheeva-e-seroshtanm-v-2012.html
- Литвинова А.В. "Управление качеством продовольственных товаров: теория, методология, практика, под ред. Н.С. Яшина. - Саратов: Издат. центр СГСЭУ, 2004. 164