Масулот таннархи исобига доир бошарув исобини ривожлантириш йўналишлари
Автор: Ташназаров С., Тошназарова Д., Тошназарова Н.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 7 (86), 2021 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақолада бошқарув ҳисобининг кейинги йиллардаги тараққиёти, менежмент соҳадаги муҳим инновациялар, ишлаб чиқаришга доир бошқарув ҳисобининг асосий вазифалари тадқиқ этилган.
Молиявий ҳисоби, бошқарув ҳисоби, маҳсулот таннархи, режалаштириш, интерпритация, ҳисоботдорлик
Короткий адрес: https://sciup.org/140259822
IDR: 140259822
Текст научной статьи Масулот таннархи исобига доир бошарув исобини ривожлантириш йўналишлари
Бошқарув қарорларининг сифати кўп жиҳатдан менежерларни ўз вақтида, сифатли, объектив ва тезкор ахборотлар билан таъмин этиш даражасига боғлиқ бўлади. Бу масалани ҳал этишда бошқарув ҳисоби муҳим роль ўйнайди. Бу ўз навбатида ушбу соҳа мутахассислари олдига янгича вазифалар қўймоқда.
Бошқарув ҳисобининг кейинги 50 йилда тараққиёти: ахборот революцияси ва ахборот технологияларининг ривожланиши, маҳсулот ишлаб чиқариш линияларининг кенгайиши, иқтисодиётнинг глобаллашуви ва инновацион иқтисодиёт, сервис (хизмат кўрсатиш) соҳасининг устувор ривожланиши ва бошқа омиллар билан белгиланади1.
Ахборот революцияси ахборотларнинг ҳажми ва оқимини кенгайтирди. Уларга ишлов беришда янги технологияларни қўллашни тақозо қилди. Ишлаб чиқариш линияларининг кенгайиши янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга олиб келди. Бу эса таннархни маҳсулотлар ўртасида тақсимлаш техникаси (методлари)ни такомиллаштиришни талаб этади. Иқтисодиётнинг глобаллашуви рақобат муҳитини кенгайтирди, бу эса аниқ, долзарб ва ўз ватида тақдим этиладиган ахборотларга бўлган талабни кучайтирди. Транмиллий корпорацияларнинг ривожланиши трансферт баҳони шакллантириш масласини долзарб қилиб қўйди. Глобаллашув профессияни ривожланишига олиб келди. Японияда стратегик менежмент ва операцион менежмент ҳамда менежментлик ҳисобида янги инновациялар қўлланила бошлади. Натижада, рақобатга бардош бериш учун кўпчилик америкалик компаниялар ҳам Япония менежмент тизимини қўллай бошлади. Сервис соҳасининг устувор ривожланиши ушбу компаниялар томонидан уларнинг менежмент талабларига жавоб берадиган бошқарув ҳисобини ривожланишига олиб келди. Айниқса, туризм, транспорт, молия ташкилотлари ва тиббиёт менежменти соҳасида кескин бурилиш ясади. Хизматлар таннархини аниқлаш бошқарув ҳисобининг муҳим объектига айланди.
Бошқарув ҳисобининг ривожланишида менежмент соҳасидаги қуйидаги инновациялар муҳим таъсир кўрсатди: Тотал Сифат Менежменти (Total quality management) (TQM); Just-in-time (JIT); Чегаралаш назарияси (Theory of constraints); Тежамли маҳсулот ва тежамли корхона (Lean production and the lean enterprise).
Олимларнинг тадқиқотларида таъкидланишича “Стратегик бошқарув ҳисоби” атамаси 20-асрнинг 80-йилларида АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатларида пайдо бўлган, бироқ, кенг қўлланилмаган. Ўтган асрнинг 90-йилларига келиб,стратегик бошқарув ҳисобига оид баҳслар авж олди. “Стратегик бошқарув ҳисоби” атамаси биринчи бўлиб, К.Симмондз тадқиқотларида келтирилган.”2
Ишлаб чиқариш корхона ёки қисмлари, цехлари, бўлинмалари, бўлимлари, марказлари ўзининг аниқ ташкилий бошқариш вазифа (функция)ларига эга. Бу ташкилий бошқариш тузилмаси кўпгина омиллар (технология, фирмани жойланиши, фирманинг қуввати, фаолияти, ходимларнинг фирмага муносабатлари, муҳитни ўзгарувчанлиги, таъминланиш ва ҳоказолар)га боғлиқ. Бошқарувнинг умумий вазифаларига қуйидагилар киритилган3:
-
• Режалаштириш ва компания сиёсатини шакллантириш (Planning and policy formulation). Режалаштириш мавжуд ахборотлар асосида мақсадлар ва вазифаларнинг қўйилишини прогнозлаштириш; ҳаракатларнинг муқобил курслари ҳамда фаолиятга доир дастурлар бўйича сиёсатни ишлаб чиқиш. Менежментлик ушбу масалаларни бошқаришда катта ёрдам кўрсата олади. Бунда ҳисоботлар ўтган натижаларни ёритиб беради ва келгуи фаолиятни баҳолаш имконини яратади.
-
• Қарорлар қабул қилиш жараёнида ёрдам бериш (Assists in Decisionmaking process) . Менежментликнинг турли замонавий техника (метод)лари ёрдамида қарорлар қабул қилиш жараёни илмийлигини оширади. Ҳар бир мақбул бўлган муқобиллар учун таннарх, нарх, фойда кўрсаткичлари ҳамда жамғармалар билан боғлиқ маълумотлар тўпланилади, таҳлил қилинади ва асосланган қарорлар қабул қилиш учун база бўлиб хизмат қилади.
-
• Ташкил этиш унсурлари ( Facilitates Organizing). “Жалб қилинган капитал қайтими (самарадорлик)” менежментликнинг муҳим унсурларидан ҳисобланади. Холбуки , менежментлик таннарх ва жавобгарликларни назорат қилиш мақсадида Жавобгарлик марказларига катта эътиборни қаратиш орқали кўп жиҳатдан децентрализацияни қўллаб қувватлайди. Бу эса ўз навбатида самарали ва ҳаракатчан ташкилий структурани яратишда фойдали ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида Бошқарув (менежментлик)нинг компания даражасида аниқлаштирилган вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
-
1) узоқ муддатли режалар ва қисқа муддатли режалар (бюджет)ларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни ўрнатиш;
-
2) харажатларни тан олиш, баҳолаш, таснифлаш ҳамда функционал боғлиқлигини аниқлаш ва регрессион таҳлилини амалга ошириш;
-
3) таннарх концепцияси ва таннарх табиатини (behavior) белгилаш ҳамда CVP (Cost Volume Profit) таҳлилини амалга ошириш;
-
4) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлиги таннархини ҳисоблаш, маҳсулот таннархининг элементлари бўйича ахборотларни шакллантириш;
-
5) материаллар, меҳнат харажатлари ва устама ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобини замонавий ёндашув ва усуллар асосида юритиш;
-
6) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархи тўғрисидаги ҳисобот, сотилган маҳсулотларнинг таннархи тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва тақдим этиш;
-
7) таннархни ҳисоблашнинг буюртмали ва жараёнли тизимларини қўллаш орқали таннархни ва харажатларни оптималлаштириш йўлларини ишлаб чиқиш;
-
8) узоқ муддатли инвестициялар, хусусан молиявий қуйилмалар, янги технологияларни жорий қилинишини режалаштириш ҳамда режаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
-
9) сегментар ҳисоботни тайёрлаш ва таҳлил қилиш, жавобгарлик марказлари фаолиятини баҳолаш.
-
10) корхонанинг сиёсатидан келиб чиқиб бошқа вазифаларни киритиш мумкин.
-
2. Б.Ю. Мақсудов. Бошқарув ҳисобида стратегик ёндашув масалалари. http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/5_Maxsudov%20%2B.pdf 3. https://www.mbaknol.com/business-finance/basic-concepts-of-management-acc
"Экономика и социум" №7(86) 2021
Ушбу вазифаларнинг ҳал қилиниши бошқарувни тўғри ташкил қилинганлигига асос бўлади.
Хулоса қилишимиз мумкинки, ушбу ҳолатлардан бошқарув ҳисобининг роли ошмоқда. Ўқув режаларимизда бошқарув ҳисобини алоҳида фан сифатида киритишимиз керак бўлади. Корхона ва ташкилотларда бошқарув ҳисоби билан шуғулланадиган бухгалтерларни шакллантириш керак бўлади. Бошқарув ҳисоби бўйича ҳам халқаро даражада сертификатларни жорий қилиш вақти келди. Юқорида санаб ўтилган вазифалар менежментнинг ҳозирги талабларига жавоб беради. Уларни бошқарув ҳисобини ташкил этишда инобатга олиниши бошқарувнинг самарадорлигининг ошишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.2006/Management Accounting Concepts and Techniques Dennis Caplan 15-18p. xt=accounting_fac_books
Список литературы Масулот таннархи исобига доир бошарув исобини ривожлантириш йўналишлари
- 1.2006/Management Accounting Concepts and Techniques Dennis Caplan 15-18p. https://scholarsarchive.library.albany.edu/cgi/viewcontent.cgi?article=1000&context=accounting_fac_books
- Б.Ю. Мақсудов. Бошқарув ҳисобида стратегик ёндашув масалалари. http://iqtisodiyot.tsue.uz/sites/default/files/maqolalar/5_Maxsudov%20%2B.pdf
- https://www.mbaknol.com/business-finance/basic-concepts-of-management-acc