Мевали боғларни асосий зараркунандаларига қарши микробиологик усулнинг қўллашнинг аҳамияти

Автор: Рахмонова М.К., Ҳамдамов К.Қ., Тешабоев Х., Иброхимов Н.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.

Бесплатный доступ

Имрўз яке аз вазифањои муњимтарин њифзи саломатии ањолї ва аз таъсири зараровари инсектисидњо њифзи табиат мебошад. Солҳои охир дар бисёр кишварҳо усулҳои биологии мубориза бар зидди ҳашароти зараррасон васеъ истифода мешаванд, зеро ин усул ҳифзи ҳаёти инсон ва муҳити зистро бо ёрии ҳашароти зараррасон ва доруҳои микробиологӣ дар бар мегирад.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260924

IDR: 140260924

Текст научной статьи Мевали боғларни асосий зараркунандаларига қарши микробиологик усулнинг қўллашнинг аҳамияти

Микробиологик препаратлар кимёвий препаратлардан фарқ қилиб, жуда кўпгина афзалликларга эга.

Бу биопрепаратлар иссиққонли ҳайвонлар ва инсонларга зарарли таъсирининг пастлиги, табиатда учрайдиган фойдали ҳашаротларга безарарлиги, зараркунандалар ўртасида касалликни юқтириб тарқата олиши, ҳашаротнинг келгуси авлодларига ҳам таъсир кўрсатиши ва бошқалардир.

Тадқиқот натижалари: Ҳозирги кунда ишлаб–чиқарилётган энтомопатоген бактериал препаратлар асосан ҳар хил кристал ҳосил қилувчи бациллюс турингиензис группаси асосидаги бактериялардан тайёрланади. Beta Pro - бактериал препарат бўлиб, тўқ кулранг тусдаги грануладан иборат, асосан Bacillus thuringiensis спора комплексдан ташкил топган. 1 грамм препаратда 100 млрд актив бактерия спораси ва кристаллари мавжуд.

Австралияда ишлаб чиқарилган Beta Proва липидоцидбактериал препаратларини олма мевахўрига қарши синаб кўриш мақсадида турли сарф миқдорларида лабаратория шароитида синаб кўрилди ва юқори самара берган сарф миқдорари танлаб олиниб ишлаб чиқариш тажрибаларида синовдан ўтказилди. Бунинг учун дастлаб лаборатория шароитида 2 литрлик шиша идишларга 10 донадан мевахўрининг 2–3 ёшдаги личинкалари солинди. Биопрепаратдан турли хил сарф миқдорларида (160 гр/га, 320 гр/га) ишчи аралашма тайёрланиб олингач ҳар бир вариантга бир хил миқдорда пуркаб чиқилди. Лабораторияда ўтказилган тадқиқотларимиз натижаларининг кўрсатишича Beta Pro ва липидоцит препарати 160 гр/га сарф миқдорида қўлланилганда дори сепилгандан кейин 3 ҳисоб кунида Beta Pro препарати 320 гр/га сарф миқдорида қўлланилган вариантда эса биопрепарат пуркалгандан кейин 3 ҳисоб кунига келиб биологик самарадорлик назоратга нисбатан 61,0 % га, 7 ҳисоб кунида эса 90,0 % га ва 14 ҳисоб кунида 97,8 % гача етиши кузатилди

Кейинги вариантимизда, яъни синовдаги биопрепарат 320 гр/га сарф миқдорида қўлланилганда дори сепилгандан кейин 3 ҳисоб кунига келиб биологик самарадорлик назоратга нисбатан 72,0 % ни ташкил қилган бўлса, 7 кунида бу кўрсатгич 92 % ни ва 14 куни эса 100 % га етди. Лабораторияда ўтказилган тажриба натижаларидан асосланган ҳолда препаратнинг кичик дала тажрибаларини ўтказиш учун тўғри келадиган сарф миқдорлари танлаб олинди.Янги препарат формасининг фарқи – таркибидаги каолин сувда эрувчи ингредиент билан тўлиқ алмаштирилганидир. У концентрланган лепидоциддан узоқ муддат сақланиши билан ҳам фарқланади.

Мамлатимиз шароитида микробиологик воситаларнининг олма мевахўри миқдорини бошқаришдаги самарадорилигини аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказилди. Тадқиқотларни Андижон тумани Биокимёинтевсив МЧЖ ва Иэбоскан туманидаги Ғ.Қамбаров боғи Ак.М.Мирзаев номли БУваВИТИ Андижон илмий-тажриба станциясида фермер хўжалиги интенсив ва 4 йиллик махаллий боғларида ўтказилди. Олма нави Семеренка ва Голдон «Голден делишес» Айдарет бўлиб, поли карлик М9 4х3 схема бўйича экилган. Тажриба қуйдаги вариантларда олиб борилди. Мева тугуш даврида микробиологик воситалардан Bacillus thuriengiensis асосидаги препарат (Бета ПРО, к. 0,32 кг/га, Лепидоцид 100 н.к. 1,2 кг/га); лар асосида ўтказилди. Ҳар бир вариантда учун 3 га майдонда 15 дона мевали дарахтлар бўйича ўтказилди.

Микробиологик препаратни юқоридаги меъёрда гектарига 500 л.ишчи суюқликда дарахтларга 15 кун оралатиб икки маротабали ишлов асосида ўтказилди. Тажриба кузатувларни зараркунандалар сонини камайиши бўйича назорат қилинди.

Микробиологик препаратлардан Бета ПРО. п., Лепидоцид 100 с.п. биринчи ва иккинчи бор қўлланилганда зараркунандаларга таъсиридан ташқари энтомофагларга таъсири ҳам ўрганилди.

Микробиологик препаратнинг Bacillus thuriengiensis асосидаги препарати боғдаги баргўровчиларга қарши қўлланилганда 87,5-88,8 % юқори самарадорликка эришиш мумкин.

Адабиётлар:

  • 1.    А1. Саувач А.Х., Мусолин Д.Л. Биология и экология паразитических перепончатокрыл (Hymeneptera: Apocrita: Parasitica). Caнкт-петербург. 2013.-С3.

  • 2.    Коладева Л.М. Определитель вредных и полезных насекомых и клещей плодовыягодимах культур в Ленинград. «Колос» 1984. С 32-33.

  • 3.    Штернщис М.В., Джалилов У., Андреева И.В.,Томилова О.Г Биологическая защита растенин “Колос” -Москва.: 2004. -С 101.

  • 4.    Хамраев А.Ш., Насриддинов К. Ўсимликларни биологик ҳимоялаш. Халқ мероси нашрёти. Тошкент

    2003. 212 б.

"Экономика и социум" №10(89) 2021

Список литературы Мевали боғларни асосий зараркунандаларига қарши микробиологик усулнинг қўллашнинг аҳамияти

  • А1. Саувач А.Х., Мусолин Д.Л. Биология и экология паразитических перепончатокрыл (Hymeneptera: Apocrita: Parasitica). Caнкт-петербург. 2013.-С3.
  • Коладева Л.М. Определитель вредных и полезных насекомых и клещей плодовыягодимах культур в Ленинград. «Колос» 1984. С 32-33.
  • Штернщис М.В., Джалилов У., Андреева И.В.,Томилова О.Г Биологическая защита растенин “Колос” -Москва.: 2004. -С 101.
  • Хамраев А.Ш., Насриддинов К. Ўсимликларни биологик ҳимоялаш. Халқ мероси нашрёти. Тошкент 2003. 212 б.
Статья научная