Молиявий мажбуриятлар аудитини методологик асослари

Автор: Ширинов У.А., Нарзуллаев Н.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада молиявий мажбуриятларнинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек уларнинг аудит объектлари сифатидаги хусусиятлари очиб берилган.

Аудит, мажбурият, молиявий мажбурият, аудит режаси, аудит дастури

Короткий адрес: https://sciup.org/140300518

IDR: 140300518

Текст научной статьи Молиявий мажбуриятлар аудитини методологик асослари

Жаҳонда ресурслар тақчиллиги муаммоси молиявий активлардан самарали фойдаланишни тақозо этади. Дунё молия бозорида молиявий активларга бўлган эҳтиёж кун сайин ошиб бормоқда. Шу боис, халқаро ҳисоб амалиётида “молиявий активлар” бухгалтерия ҳисобининг муҳим объекти сифатида тан олинишига катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ, бугунги кунда халқаро амалиётда қўлланилаётган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда корхоналарнинг молиявий активлари тўғрисида маълумотлари ахборот фойдаланувчиларнинг талабларига тўлиқ мувофиқ, деб бўлмайди. Шунингдек, молиявий активлар ҳисобини халқаро стандартлар талабларига мослаштириш, ушбу активлар ҳисобига оид ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан миллий даражада самарали фойдаланилишига эришиш барча мамлакатлар учун энг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан К.Б.Уразов мажбуриятларни қуйидагича таърифлайди, Мажбуриятлар – бу корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзлари.1

МҲХСларида “Мажбурият – бу ўтган даврдаги ҳодисалардан келиб чиқадиган компаниянинг жорий қарздорлигидир, қайсики унинг узилиши иқтисодий нафни ўзида мужассамлантирган компания ресурсларининг чиқиб кетишига олиб келади” деб таъриф берилган.2

Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарт (БҲМС)лари концептуал асосларида мажбуриятларнинг асосий тавсифи сифатида хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдида жорий жавобгарликка эга бўлишлик эканлиги кўрсатилган. Масалан, олинган товармоддий захиралар ва хизматлар учун тўланадиган суммалар. Ушбу ҳужжатда мажбуриятлар ўтган ҳодиса ва жараёнларнинг натижаси ўлароқ, актив олингандан ёки хўжалик субъекти активни харид қилиш бўйича битимга киришганда вужудга келиши таъкидланган.

Халқаро стандартларда шартнома бўйича мажбуриятлар, қайсики тенг пропорционал даражада бажарилмаган (масалан, буюртма берилган, лекин ҳали олинмаган захиралар бўйича) мажбуриятлар қоидага кўра молиявий ҳисоботда мажбурият сифатида тан олинмаслиги қайд қилинган.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларида «шартли» атамаси тан олиниши мумкин бўлмаган мажбуриятларни аниқлаш учун ишлатилади, чунки уларнинг мавжудлиги фақат бир ёки бир нечта келажакдаги ҳодисалар юз берганда ёки рўй бермаганлиги билан тасдиқланади ва бу ҳолатлар келиб чиқиши ноаниқ ва корхона тўлиқ назорат қилинмайди. Бундан ташқари, "шартли мажбуриятлар" атамаси шундай тавсифларга жавоб берадиган жавобгарликлар учун ишлатилади, лекин уларни тан олиш мезонларига мос келмайди.

Молиявий мажбуриятлар аудитини ўтказиш жараёнида аудитор вазифалари қаторига баланс ҳисоботида акс эттирилган кредиторлик қарзлари ва улар бўйича ҳисоб-китоблар суммаси тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиш билан бир қаторда, баланс ҳисоботининг шу элементлар ишончли бўлиши ва молиявий ҳисоботда тўғри акс эттирилишини таъминлаши лозим бўлган ички назорат тизимининг сифатини текшириш ва баҳолаш ҳам киради. Чунки, ҳисоб-китоблар юзасидан оқилона ички назоратнинг ташкил этилиши ҳисоб-китоб ва шартномавий интизомнинг мустаҳкамланишига, кредиторлик қарзлари бўйича ҳисоб китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишига хизмат қилиш орқали, корхона эгалигидаги жорий активларнинг юқори айланувчанлигини таъминлашга, харидорлар ва мол етказиб берувчилар билан ўзаро ишончга асосланган, узоқ муддатли муносабатларни ўрнатишга ва шу орқали корхона молиявий ҳолатини яхшилашга имконият яратади.

Молиявий мажбуриятлар юзасидан аудит текширувини ўтказиш жараёни умумий кўринишда қуйидаги олти босқичдан иборат:

  • 4-    молиявий мажбуриятлар ҳамда улар бўйича ҳисоб-китобларга нисбатан самарали ички назорат тизимининг ташкил этилганлигини текшириш ва унинг сифатини баҳолаш;

  • 4-    бухгалтерия тизими маълумотлари ва молиявий ҳисоботларда акс эттирилган молиявий мажбуриятлар ҳақиқатдан ҳам мавжуд ва улар бўйича ҳисоб-китоблар ҳақиқатдан ҳам рўй берганлигига ишонч ҳосил қилиш;

  • 4-    молиявий мажбуриятлар нинг барчаси тўлиқ ҳисобга олинганлигини текшириш;

  • 4-    Молиявий мажбуриятлар ҳамда улар бўйича ҳисоб – китоб операциялари юзасидан арифметик амаллар тўғри бажарилганлигини ўрганиш;

  • 4-    баланс ҳисоботида молиявий мажбуриятлар ҳақиқий қийматида акс эттирилганлигини баҳолаш;

  • 4-    баланс ҳисоботида молиявий мажбуриятлар тўғри гуруҳлаштирилганлигига ва агар зарурат бўлса, улар бўйича зарурий қўшимча маълумотлар иловаларда тўлиқ ва тўғри келтирилганлигига ишонч ҳосил қилиш.

Молиявий мажбуриятларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг мақсади уларнинг ҳисобга олишнинг тўғри ташкил этилишини аниқлашдан иборат. Шунингдек, ҳисобот кўрсаткичларининг ишончлилигини ва молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ муомалалар ҳисобининг Ўзбекистон Республикасида амал қилаётган қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш лозим. Ушбу мақсадга муомалалар моҳиятини, ҳамда назорат тузулмаси ва бухгалтерия ҳисоби тизимини текширувдан ўтказиш ва рискларни баҳолаш орқали эришилади. Узоқ ва қисқа муддатли қарзларни текшириш, хар қандай хўжалик юритувчи субъект фаолияти аудитнинг асосий қисми деб қаралади. Чунки корхона қарзларининг тўғри ва ўз вақтида тўланмаслиги кейинчалик маълум бир жарималар ва пенияларни келтириб чиқариши мумкин.

Молиявий мажбуриятлар бўйича аудиторлик текширувини ҳалқаро стандартлар асосида ўтказишнинг мазмун мохияти, унинг мақсади ва вазифалари мамлакатимиз олимлари томонидан етарлича очиб берилмаган;

Молиявий мажбуриятлар аудитининг мақсади мазкур корхонада амалга оширилган молиявий мажбуриятлар бўйича хисоб китоблар республикамизда амалда бўлган меъёрий хужжатлар, солиқ кодекси ва бошқа солиқ қонунчилигига мослигини, уларнинг молиявий ҳисоботларда тўғри акс эттирилганлигини текшириш йўли билан баҳолаш ва холисона хулосалар беришдир.

Фойдаланилган адабиётлар

  • 1.    O‘Ktamovich, P. L. X.,  & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI

  • 2.    Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.

  • 3. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES.

  • 4. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN

  • 5.    Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.

  • 6.    Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.

  • 7. Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.

  • 8.    Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION-LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.

RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.

Экономика и социум, (4-2), 318-323.

ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Молиявий мажбуриятлар аудитини методологик асослари

  • O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
  • Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
  • Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4-2), 318-323.
  • Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
  • Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
  • Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(3), 1346-1351.
  • Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.
  • Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.
Еще
Статья научная