Чорвачилик корхоналарида бухгалтерия исоби ва аудитининг методологиясини такомиллаштириш

Автор: Эралиев А.К.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 6-2 (97), 2022 года.

Бесплатный доступ

Мақолада ўстиришдаги ҳайвонлар ҳисоби ва аудитининг ташкилий-услубий жиҳатлари ёритилган. Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳисоби ва аудитини ташкилэтиш ва ўтказиш бўйича хулосалар шакллантирилган ҳамда таклифлар ишлаб чиқилган.

Ўстиришдаги ҳайвонлар, бухгалтерия ҳисоби, аудит, ички назораттизими, баҳолаш

Короткий адрес: https://sciup.org/140300522

IDR: 140300522

Текст научной статьи Чорвачилик корхоналарида бухгалтерия исоби ва аудитининг методологиясини такомиллаштириш

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида чорвачиликни ривожлантиришга етарлича шароит яратиш масаласига тўхталиб «Чорвачилик соҳасига тўхталадиган бўлсак, қорамол ва парранда сонини кўпайтириш, бу борада сифат ва маҳсулдорликка эришиш учун етарли шароит яратишимиз зарур»[1] деб таъкидлаб ўтдилар.

Чорвачиликда ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар асосий восита сифатида узоқ муддатли активлар таркибида, ўстиришдаги ҳайвонлар эса жорий активлар таркибида ҳисобга олиб борилади. Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳисоби ҳамда аудитини тўғри ташкил этиш эса долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Иқтисодчи олим Ю.И.Зюзин [4] ўстиришдаги ҳайвонларнинг биологик активлар таркибида эканлигига эътибор қаратади ва уларни аудиторлик текширувдан ўтказиш мақсадига тўхталиб:  «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишда биологик активлар билан боғлиқ муомалалар аудитининг мақсади биологик активлар билан боғлиқ муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоботлари ва унинг тушунтириш қисмида ишончли акс эттирилишига нисбатан фикр шакллантиришдан иборат».

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида биологик активлар ва улардан олинадиган маҳсулотлар ҳисоби ва аудитининг методологиясини ўрганиш мақсадида илмий-тадқиқот фаолияти олиб боришнинг иқтисодий-статистик, анализ ва синтез, таққослаш каби усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўстиришдаги ҳайвонлар аудитининг мақсади корхона бухгалтерия ҳисоботи маълумотларининг ишончлилиги ва текширилаётган операцияларнинг амалдаги бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича хулоса тақдим этишдан иборат. Шундай экан, 50-сон «Аудиторлик далиллари» номли АФМСга мувофиқ молиявий ҳисоботни тузишдаги барча асосларни тасдиқлаш учун зарур бўлган аудиторлик далилларини тўплашни ўз ичига оладиган, текширувнинг махсус вазифаларини шакллантириш зарур.

Фикримизча, аудитнинг ушбу вазифалари қуйидагилардан иборат:

– аниқ санадаги ҳисоб ва ҳисоботларда акс эттирилган ўстиришдаги ҳайвонларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва уларга нисбатан ҳуқуқларнинг ҳужжатлар билан тасдиқланганлигини текшириш;

– текширилаётган даврдаги ўстиришдаги ҳайвонларнинг ҳаракати бўйича операцияларнинг ҳақиқатда содир бўлганлигини аниқлаш;

– ушбу турдаги активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлардаги

қийматини баҳолашнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўғрилигини текшириш;

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали.

– ўстиришдаги ҳайвонлар билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоб регистрлари ва ҳисоботларда аниқ акс эттирилишини назорат қилиш;

– ўрганилаётган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоботларида туркумланиши, тақдим этилиши ва баён қилиниши тўғрилигини тасдиқлаш.

Ўстиришдаги ҳайвонлар

бўйича операцияларни аудиторлик текширувидан ўтказиш бошқа активлар аудитидан, унда моҳиятига кўра текширувда қўлланиладиган аудиторлик амалларининг таркиби ва мазмуни билан фарқ қилади.

Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳаракати бўйича операциялар, қоидага кўра, мунтазам равишда амалга оширилади ва биологик активларнинг биотрансформацияланиш жараёнларига хос бўлган қуйидаги хилма-хил ва ўзига хос хусусиятлари билан фарқланади:

– олинган насл ва қўшилган вазннинг кирим қилиниши;

– ўстиришдаги ҳайвонларни ёш-жинси бўйича гуруҳдан-гуруҳга ўтказилиши;

– ўстиришдаги ҳайвонларнинг сотилиши, сўйилиши ва ҳаром ўлиши;

– ўстиришдаги ҳайвонларни аҳолидан харид қилиш.

Ҳисобнинг ушбу объектини текшираётган аудитор маълум даражада зоотехния соҳасида ҳам билимларга эга бўлиши зарур. Жумладан, ўстиришдаги ҳайвонлар турлари бўйича олинган бир бош наслнинг суткалик ўртача ўсиш ва ўртача вазни,

ўстиришдаги ҳайвоннинг ўртача тирик вазни ва шу кабиларни билиши. Айрим ҳолларда норматив маълумотномалар ва зоотехник маслаҳатлари талаб қилиниши мумкин.

Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳисоби бўйича операцияларни аудиторлик текширувидан ўтказиш методикаси ҳам аудиторлик фаолияти миллий стандартларида белгиланган аудитнинг умумий принципларига асосланади ҳамда учта босқични ўз ичига олади: режалаштириш, аудиторлик далилларини тўплаш, текширув натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш.

3-сон «Аудитни режалаштириш, 9-сон «Муҳимлик ва аудиторлик таваккалчилиги» ва 31-сон «Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишув» номли стандартларига мувофиқ ўстиришдаги ҳайвонлар аудитига самарали ёндашувни ишлаб чиқиши учун аудитор режалаштириш босқичида мижоз корхонадаги ички назорат тизимининг самарадорлигини ўрганиши ва унинг ишончлилигини баҳолаши лозим. Ушбу баҳолаш текширув жараёнида тасдиқланиши ёки тузатишлар киритилиши мумкин. Ички назорат тизимини баҳолаш учун аудитор олдиндан анкета-саволнома тайёрлаб кузатиш, ходимлардан сўров ўтказиш, аудиторлик текшируви ўтказилаётган корхонада тизимли, дастлабки ҳисоб ва бошқа ҳужжатларидаги маълумотларни кўриши, тестлар ўтказиши мақсадга мувофиқ.

Фикримизча, ички назорат тизими самарадорлигини ва аудиторлик рискини баҳолаш учун ушбу объект бўйича саволномага қуйидагиларни киритиш мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, ўстиришдаги ҳайвонлар аудитида аудитор томонидан қуйидаги объектлар ёппасига текширилиши лозим:

– ўстиришдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш бўйича сезиларли даражада катта суммадаги амалга оширилган операциялар;

– «риск», «таваккалчиликка мойил» операциялар (ўстиришдаги

ҳайвонларни лизинг бўйича, алмашиш шартномаси бўйича олиш);

Ўстиришдаги ҳайвонларнинг мавжудлиги, кирими, гуруҳдан-гуруҳга

ўтказилганлиги, чиқими ҳисобда ўз вақтида акс эттирилганлиги аудитор томонидан аудиторлик текшируви дастурига мувофиқ батафсил текширилиши зарур.

Текширилаётган давр охирига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилган ўстиришдаги ҳайвонларнинг ҳақиқатда мавжудлигини бош сони, оғирлиги ва қиймати бўйича тасдиқлаш мақсадида ўстиришдаги ҳайвонлар инвентаризация қилиниши тавсия этилади. Инвентаризация ўстиришдаги ҳайвонларнинг алоҳида турлари ва жинси ҳамда ёш гуруҳлари бўйича

ёппасига ёки танлама усулда ўтказилиши лозим. Аудиторлик текшируви пайтида инвентаризация ўтказиш вақти ҳисобот санаси билан мос келмаслиги мумкин. Бу ҳолатда ҳисобот санасига (31декабрга) 1110-«Ўстиришдаги ҳайвонлар» счёти бўйича қолдиқнинг мос келишини тасдиқлаш учун инвентаризация ўтказилган даврдан ҳисобот санасигача бўлган даврга айланма қайднома тузишни назарда тутувчи «тескари ҳисоб- китоб» усулини амалга ошириш тавсия қилинади.

Ўстиришдаги

ҳайвонларнинг сони ва массасида фарқлар мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг сабаблари аниқланиши лозим.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

  • 1.    O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.

  • 2.    Po’Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.

  • 3.    Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4-2), 318-323.

  • 4.    Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.

  • 5.    Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR) , 6 (2and3), 23-31.

  • 6.    Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting , 23 .

  • 7.    Abduxalilovich, S. U., & Azamat o’g’li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108111).

  • 8.    Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO ‘RSATUVCHI SUB’EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali , 1 (1), 96-100.

  • 9.    Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management , 1 (1), 32-36.

  • 10.    Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар ҳисобини

  • 11.    Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука , (5-2), 19-21.

  • 12.    Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛИҚЛАРИ

  • 13.    Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION

  • 14.    Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability , 7 , 1-5.

  • 15.    Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal , 11 (3), 1346-1351.

такомиллаштириш. Интернаука , (2-2), 83-85.

АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука , (7-2), 94-97.

ENTERPRISES. Мировая наука , (7), 93-97.

"Экономика и социум" №6(97) 2022

Список литературы Чорвачилик корхоналарида бухгалтерия исоби ва аудитининг методологиясини такомиллаштириш

  • O'Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
  • Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
  • Пулатов, Х. У. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4 -2), 318-323.
  • Пулатов, Х. У. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
  • Shirinov, U. (2017). The ways of accounting over telephone communication services in the existence of billing systems. TRANS Asian Journal of Marketing & Management Research (TAJMMR), 6(2and3), 23-31.
  • Shirinov, U. (2020). ACCOUNTING IN THE DIGITAL ECONOMY: SIGNIFICANCE AND ADVANTAGES. International Finance and Accounting, 23.
  • Abduxalilovich, S. U., & Azamat o'g'li, B. A. (2021, March). IMPROVEMENT OF ACCOUNTING OF INCOME FROM COMMUNICATION SERVICES. In Euro-Asia Conferences (Vol. 3, No. 1, pp. 108-111).
  • Shirinov, U. A. (2018). TELERADIO XIZMATLARINI KO 'RSATUVCHI SUB'EKTLARDA HARAJATLAR HISOBI. Turizm ilmiy-amaliy elektron jurnali, 7(1), 96-100.
  • Uchkun, S., & Dilshod, N. (2022). PROCESS OF IDENTIFYING THE SIGNIFICANT ACCOUNTS IN THE REVENUE CYCLE. Journal of marketing, business and management, 7(1), 32-36.
  • Ширинов, У. А. (2019). Телефон хизматларидан олинадиган даромадлар хисобини такомиллаштириш. Интернаука, (2-2), 83-85.
  • Ширинов, У. А. (2019). Учет расходов в субъектах оказывающих услуги телерадио. Интернаука, (5-2), 19-21.
  • Худайбердиев, Н. У., Ширинов, У. А., & Алибоев, А. (2021). РЕСУРС СОЛЩЛАРИ АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. Интернаука, (7-2), 94-97.
  • Ширинов, У. А. (2021). IMPROVING INCOME ACCOUNTING IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Мировая наука, (7), 93-97.
  • Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
  • Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 77(3), 1346-1351.
Еще