Суғориладиган майдонларга сферик дискли қурилмалар билан ишлов бериш самарадорлигини ошириш

Автор: Қўчқоров Ж.Ж., Собиров К.С.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.

Бесплатный доступ

Фермерлар ерларни баҳорги экин экишга тайёрлашда тишли ва дискли тирмалар, чизель-культиваторлар, мола-текислагичлар ва бошқа текислагичлардан кенг фойдаланадилар. Ерларни экин экишга агротехник талаблар даражасида сифатли тайёрланишини таъминлашда машиналарни созлаш ва улар асосида тузилган агрегатлардан тўғри фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда ерларнинг текислик даражасини яхшилаш, унинг сифатли текислаш ишларини амалга ошириш ва бу ишлар учун иш унумдорлиги юқори текислагич агрегатини яратиш долзарб масала ҳисобланади. Фермер хўжаликлари экин майдонларини жорий текислаш ишларида қўлланадиган техникаларни модернизациялаш базали текислагичларнинг иш сифатини яхшилаш трактор – машина агрегатларини иш унумига боғлиқлиги, ёқилғи сарфини камайтириш ва иш сифатини яхшилашни ўрганиш мақсад қилиб олинган. Бундай муаммоларни ҳал этиш ерларни экишга тайёрлашда қўлланиладиган машиналарнинг иш сифати ишлов бериш чуқурлиги, дала юзасининг текислиги, тупроқнинг уваланиш сифати ва зичлиги ҳамда бегона ўтларнинг йўқотилиш даражаси билан белгиланади. Экишга талаб даражасида тайёрланган далаларда тупроққа ўртача ишлов бериш чуқурлиги агроном томонидан белгиланган кўрсаткичдан ±1 см. дан ортиқ фарқ қилмаслиги, уруғ экиладиган қатламда ўлчами 25 мм. дан кичик тупроқ бўлакларининг миқдори камида 80 фоизни ташкил этиши, ўлчами 50 мм. дан катта кесаклар умуман бўлмаслиги, ишлов берилган қатлам зичлиги 1,1–1,2 см3 оралиғида ҳамда бегона ўтлар тўлиқ йўқотилган бўлиши лозим.

Еще

Текилагич, сферик диск, тезлик, тортишга қаршилик, тупроқ ҳажми, фракция, текислаш сифати.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260886

IDR: 140260886

Список литературы Суғориладиган майдонларга сферик дискли қурилмалар билан ишлов бериш самарадорлигини ошириш

  • И.Ҳасанов., Ж.Қўчқоров., У.Ҳасанов «Узун бўйли текислагичга юмшатувчи дискли қурилма» фойдали модел. Талабнома № FАP 2013 00 85.
  • Омоч ва дискда ер ҳайдашнинг ўзига хос хусусиятлари. № 12 Ахборот бюллетени (2005 й . декабрь)
Статья научная