Талабаларни касбий-амалий жисмоний тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари

Автор: Yaxshiboyev Z.A.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-2 (96), 2022 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада таълим тизимида жисмоний тарбиянинг аҳамияти ва ёшларни касбий - амалий жисмоний тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилган.

Жисмоний тарбия, касбий-амалий тайёргарлик, жисмоний машқлар, соғлом ҳаёт тарзи, баркамол авлод

Короткий адрес: https://sciup.org/140300362

IDR: 140300362

Текст научной статьи Талабаларни касбий-амалий жисмоний тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари

Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит–қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт– шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган   чора–тадбирлар    амалга оширилмоқда. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчисининг педагогик махорати жисмоний тарбия назариясини чуқур билишга, сиёсатини тўғри тушуниш ва амалий фаолиятида бунга риоя қила билишга асосланади. Бўлажак жисмоний тарбия укитувчиси уз ишини яхши билиши ва севиши, жисмоний жихатдан тайёрланган, coFлoм, спорт-техник махорати юкори булиши керак. Укитувчининг малакаси хамда жисмоний тарбия сохасидаги махсус билимлари канчалик кенг булса, тарбия вазифаларини хал ^илишдаги имкониятлари хам шунчалик куп булади[1. 37].

Касбий-амалий жисмоний тайёргарлик жисмоний тарбиянинг хам умумий, хам махсус турли-туман талабларини эътиборга оладиган амалий - йуналтирилган типи хисобланади. Жисмоний тайёргарликка булган талабалар орасидаги фарклар касбий-амалий жисмоний тайёргарликнинг зарурлигини такозо этади. Касбий-амалий жисмоний тайёргарлик деганда шахснинг муайян касб фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган сифатлари ва фазилатларининг шаклланишини ҳамда такомиллашишини яхши таъминлайдиган жисмоний тарбия тизими тушунилади. Бунинг хаммаси талабаларнинг касбий-амалий жисмоний тайёргарлик учун жисмоний тарбия ва спорт воситаларини танлашда албатта эътиборга олинади. Бирок инсоннинг жисмоний имкониятлари, унинг мехнат килиш шиддатининг физиологик чегараси жуда қайишқоқ ва жисмоний тарбия ҳамда спорт воситаларини мақсадли қўллаш таъсирида ўзгартирилиши мумкин [2.749].

Меҳнатнинг юқори шиддатини ва унумдорлигини таъминлаш учун дам олиш ҳамда меҳнат қилиш режимида методик жиҳатдан тўғри ташкил қилинган жисмоний тарбия ва спорт машғулотларининг ижобий таъсир кўрсатиши исботланган. Бундай машғулотлар функционал имкониятлар даражасини, жисмоний ва эмоционал барқарорликни оширади, касалланишни камайтиради, ишга киришиб кетиш жараёнининг тезлашишини, ишчи ҳаракатларнинг оптимал суръати, тезлиги ҳамда тежамкорлигини узок вакт саклай олиш кобилиятини таъминлайди.

Юқоридаги фикрлар шундан далолатки, бўлажак мутахассисларнинг оптимал жадал меҳнатга бўлган жисмоний тайёрлигини таъминлаш, муваффакиятли касбий таълим олиш учун шарт-шароитлар яратиш хамда малакасини ошириш, иш вақтида ҳамда зўриқишли иш кунидан кейин иш қобиялиятини сақлаб қолиш ва тиклаш учун уларнинг олий ўқув юртида укиш давридаги касбий-амалий жисмоний тайёргарлиги жуда мухим ва зарур саналади. Турли хил касб гурухлари вакилларига уз таъсирини хар хил кўрсатувчи бундай омиларнинг таъсири шу орқали қийинлашадики, ҳозирги пайтда инсоннинг табиий физиологик мослашувчанлиги тезлашиб бораётган ҳаёт суръати ва ўзгариб кетаётган шароитлар орқасидан улгура олмаяпти. Окибатда, кишиларда юкори асаб - психологик толикиши, чарчоқ юзага келмоқда, иш қобилияти пасаймоқда, турли хил касалликлар юзага келиши эҳтимоли ортмоқда. Замонавий жамиятда меҳнат шароитларини ва меҳнаткашлар турмушини яхшилашга йўналтирилган умумий ижтимоий тадбирлар ёрдамида юзага келаётган салбий ҳолатларни махсус ташкил этилган тарзда бартараф килиш мумкин[3.79]. Бунда техник тараққиёт билан боғлиқ бўлган салбий оқибатларни енгиб ўтиш учун фаол профилактика чораларига алохида эътибор каратилмокда.

Ўз навбатида, замонавий ишлаб чиқариш тараққиёти ва ижтимоий мехнат эволюцияси касбий-амалий жисмоний тайёргарликнинг умумий йўналишига жиддий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар гуруҳи асосига киради. Бундай омилларга инсоннинг замонавий ишлаб чикариш жараёнидаги ўрни ҳамда функционал аҳамиятининг ўзгаришини киритиш мумкин. Инсоннинг махсус жисмоний тайёргарликсиз мураккаб ва шиддатли технологик жараёнларни бошқариши янада қийинлашиб бормокда. Шунинг учун амалдаги «фан-техника-инсон» тизимининг иқтисодий маҳсулдорлиги кўп жиҳатдан инсоннинг нафақат малакасига, балки жисмоний холатига ва иш кобилиятига боFлик.

Талабалар касбий-амалий жисмоний тайёргарликнинг умумий йўналишига таъсир қилувчи бошқа омил меҳнат турининг ўзгартирилиши ҳамда бўлиниши қонунининг амал қилиши ҳисобланади, уни эътиборга олмаслик замонавий ишлаб чиқаришдаги баъзи ҳодисаларнинг нотўғри баҳоланишига ва оқибатда, талабалар махсус тайёргарлигининг чекланиб қолишига олиб келиши мумкин. Натижада, битта турдаги касбий фаолиятдан бошқасига тез ўтиш ёки эгаллаб олиш учун зарур психологик, жисмоний ва ҳаракат имкониятлари таъминланмайди. Ҳозирги пайтда, тадқиқотчиларнинг фикрича, талабаларнинг халқ хўжалиги турли со^аларида юкори даражадаги сермахсул мехнатга булган касбий-амалий жисмоний тайёргарликлари олий ўқув юртларида қуйидаги асосий йуналишлар буйича амалга оширилади:

  • -    айрим спорт турларидаги амалий куникмалар ва малакаларни эгаллаш;

  • -    маълум бир касбда юкори мехнат унумдорлиги учун жуда зарур булган айрим жисмоний хамда махсус сифатларни устувор тарбиялаш;

  • -    амалий билимларни (узгарувчан мехнат, турмуш шароитларини ҳамда ёшга хос хусусиятларни эътиборга олган ҳолда меҳнат ва дам олиш режимида жисмоний тарбия ҳамда спорт воситаларидан фойдаланиш билим ва куникмаларини) эгаллаш.

Булажак мутахассислар касбий-амалий жисмоний тайёргарликнинг кўп омилли статистик методлларини тузиш зарур. Бунда бўлғуси мутахассиснинг касбий иш фаолиятига таъсир кўрсатувчи энг аҳамиятли омилларни, шунингдек, моделга киритилган турли хил параметрларнинг ўзаро боғлиқликлари даражаси ҳамда боғлиқлик шаклини аниқлаш керак булади. Тарбиянинг муваффакияти куп жихатдан шуFулланувчилар фаолияти кай тарзда (укув машгулотлари, машгулот, мусобака ва бошкалар) утишига боглик. Жисмоний тарбиянинг узига хос хусусияти жамоада хаётбахш оптимизм, кувноклик ва кутаринкилик кайфияти, битмас-туганмас гайрат келтирадиган шароит карор топишига имкон беради. Дунёни кувнок хис этиш куч-гайрат, бардамлик, умумий иш муваффақиятига ишончни мустаҳкамлаш билан бирга, коллектив ҳар бир аъзосининг ўз кучига бўлган ишончини ҳам мустаҳкамлайди.

Жисмоний тарбия ўқитувчиси талабаларнинг ҳаракат тажрибаларини шакллантириш ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш билан бир вақтда, уларнинг ғоявий мақсадларини тарбиялайди, улар ҳаётда ўз йўлини танлаб олишга ва ватан олдидаги бурчини бажаришга ёрдам беради. Педагогик махорат, тарбия жараёни каби кўп қирралидир.

Дарс жараёнида талабалар билан яхши муносабатлар ўрнатиш жуда муҳимдир.   Педагогик тажрибалар   чинакам   яхши муносабатлар талабаларга юксак талаблар қўйиш ва улар шахсини чуқур ҳурмат қилиш асосида юзага келишидан далолат беради. Талаб қилиш ва ҳурматлаш тарбия жараёнининг бир-биридан ажратиб бўлмайдиган икки томонидир. Талабчан бўлиш билан бирга, талабаларга нисбатан ғамхўр ва меҳрибон, жонкуяр ва самимий муносабатда бўлиш керак. Оқ кўнгиллик, мулойим овоз билан гапириш, ўқувчилар билан тўғри муносабатлар ўрната билиш педагоглик одоби деб аталадиган одобни белгилаб беради. Талаба мусобақаларда мустақил ҳаракат қилишга яхши тайёрланган бўлиши зарур. Албатта бунда ўқитувчининг ўрни ниҳоятда беқиёс.

Умуман олганда, ўқитувчи талаба спортчиларга нисбатан юксак талабчан бўлиши ва ўз талабаларининг спорт коллективида тутган ўрни ҳамда ролига қарамасдан, уларнинг хатти-ҳаракати, хулқ- атворидан камчиликларга қарши курашишга асосланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Авлиёкулов Н. Замонавий ўкитиш технологиялари.-Т., 2001. –Б.37.

  • 2.    Numonjonov S. D. Innovative methods of professional training //ISJ Theoretical & Applied Science, 01 (81). – 2020. – С. 747-750.

  • 3.    Саидахмедов Н.С. Педагогик амалиётда янги педагогик технологияларни кўллаш намуналари. - Т.: РТМ, 2000. –Б. 79.

"Экономика и социум" №5(96) 2022

Список литературы Талабаларни касбий-амалий жисмоний тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари

  • Авлиёкулов Н. Замонавий укитиш технологиялари.-Т., 2001. -Б.37.
  • Numonjonov S. D. Innovative methods of professional training //ISJ Theoretical & Applied Science, 01 (81). - 2020. - С. 747-750.
  • Саидахмедов Н.С. Педагогик амалиётда янги педагогик технологияларни куллаш намуналари. - Т.: РТМ, 2000. -Б. 79.
Статья научная