Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия тўгаракларининг ташкил этилиши
Автор: Атабеков Ф.О.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 4-2 (95), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия тўгаракларини ташкил этиш спорт ишларининг самарадорлигини таъминлашдаги бош омиллардан бири сифатида ўрганилган бўлиб, ўз ўрнида, уларнинг фаолиятини ташкил қилиш ҳамда такомиллаштиришга оид самарали усуллар тавсия қилинган.
Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари, соғлом ривожланиш, соғлом ҳаёт кечириш, соғлом тарбия олиш
Короткий адрес: https://sciup.org/140292911
IDR: 140292911
Текст научной статьи Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия тўгаракларининг ташкил этилиши
Мустақилликнинг илк йилларидан республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга муҳим вазифалардан бири сифатида қаралди. Бу борада Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва яна қатор жисмоний тарбия ҳамда спортни ривожлан тиришга оид Президент фармонлари, Хукумат карорлари ушбу соха ривожида мухим асос вазифасини утамокда.
Жисмоний тарбия ва спорт мамлакат ёшларини хар томонлама комил инсонлар этиб тарбиялашда, она-ватан сархадларини куриклашда, баркамол ватан парвар авлодни вояга етказишда бош омил вазифасини утайди.
Чиндан ҳам, инсон камолоти, умуман, жамият равнақида жисмоний тарбиянинг таъсири катта. Юнон файласуфи Сукрот: «Гимнастика ёрдами ила баданимнинг мувозанатини туFрилаб оламан”-деган фикрни илгари суриб, инсоннинг биринчи табиий кучларини яхлитлигича ўстириш вазифасини ўртага қўяди ва шундагина инсонни маънавий жиҳатдан камол топтиришга эришиш мумкинлигини айтади [1].
Тадкикотларда келтирилишича, жисмоний тарбия - у соф спорт мусобақаларидан иборат бўлган соҳа эмас. Бу тарбия орқали болаларда кўплаб ахлокий-иродавий хислатлар камол топтирилади. Машкларни бажариш давомида болаларда ирода, тезлик, чаққонлик, чидамлилик тарбияланади, уларнинг соғлиги мустаҳкамланади, иш қобилиятлари, ақлий фаоллиги оширилади, жасурлик, халоллик, катъийлик, мустакиллик каби ахлокий хулк меъёрлари таркиб топади, етуклик сари кадам ташланади.
Жисмоний машқлар ўқувчиларда ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш билан боғлиқ вазифаларни ҳал этади, ҳаракат аппаратининг ривожланишига ёрдам беради, қон айланиш ва модда алмашишини яхшилайди, нафас олишга ижобий таъсир этади. Мактабдаги жисмоний тарбияга оид амалий ишларда қўлланиладиган ҳаракатлар тезкорликни, эпчилликни,
қайишқоқликни, кучни, чидамлиликни ривожлантиради ва кишининг юриш, югуриш, сакраш, мувозанат саклаш, улоктириш, тирмашиб чикиш каби табиий
ҳаракатларни тўғри бажариш кўникмаларини мустаҳкамлайди.
Укувчиларни харакатланиш куникмалари ва малакаларига ургатиш, асосан, жисмоний тарбия машғулотларида содир бўлади. Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия дастури укувчиларнинг аник билимларини, малака ва куникмаларни аста-секин узлаштиришларини кузда тутади.
Жисмоний тарбия тўгараклари эса мазкур билимларни мустаҳкамлаш ва тулдиришда асосий воситалардан хисобланади.
Шундай экан, барча спорт турлари бўйича асосий ҳаракатлар, машқлар жисмоний тарбия воситаларидан бири бўлиб, бу ўқув тренировка жараёнида шуғулланувчиларнинг ҳар томонлама ривожланиш вазифасини ҳал этади. Жисмоний тарбия ва спорт буйича тугарак дастури куйидаги аник максадга эришиш учун йуналтирилган:
-
- мактаб укувчиларида юкори ахлок-одоб ва ирода хусусиятини тарбиялаш;
-
- укувчиларда спортга булган кизикишини уЙFOтиш;
-
- хаётий зарур харакат малака ва билимларини шакллантириш, уларни турлича шароитда тадбик килиш;
-
- укувчиларда асосий харакат кобилиятини бахолаш макон ва вактига ҳаракат параметрларини ривожлантириш жисмоний машқлар билан мустақил шуғулланишни шакллантириш уддабуронликни ташкил қилиш, шахсий жисмоний такомиллаштириш эхтиёжини тарбиялаш [2].
Шу сабабли жисмоний тарбия тўгаракларини ҳар томонлама самарли ва мазмунли ташкил қилиш асосий вазифалардан саналади. Тўгаракларда ўқувчиларнинг машғулотларга нисбатан қизиқишларини ошириш уларнинг фаоллигини таъминлайди. Фаол ташкил қилинган амалий машқлар эса ўз натижасини беради.
Жисмоний тарбия тугараги ташкил этилар экан, аввало, укитувчининг: -уз касбининг тажрибали ва профессионал эгаси булиши;
-
- укувчиларнинг узлари ва ота-оналари билан самимий муомала-муносабат маданиятига эгалиги;
-
- укувчиларни шугуллантириш, фаолиятини бахолаш, раFбатлантириш, мусобақалардаги иштирокини таъминлашда ижтимоий адолат принципларига катъий амал килиши;
-
- уз манфаатларидан укувчилар манфаатини устун куйиши;
-
- укувчиларда жимсоний тарбия ва спорт малкаларини шакллантиришга педагогик-психологик жихатдан мохирона ёндашиши;
-
- уз эзгу Fоялари остидан ёшларни эргаштириш цобилиятига эга булиши ва
ҳ.к. каби омиллар ҳал қилувчи жиҳатлардан саналади.
Ўз
навбатида эса ўқувчилар:
- мазкур тугаракка уз хохиш-ихтиёри, танлови ва цизициши асосида цабул цилиниши;
-
- тиббий-физиологик жихатдан тайёр булиши;
-
- тугаракнинг мацсад-вазифалари билан тулацонли танишиши;
-
- тугаракка иштирок этиши учун ота-она томонидан розилик билдирилиши;
-
- аъзолик туFрисидаги хужжатларни расмийлаштириши;
-
- тугарак ишида фасол иштирок этиши, унинг Низомига цатъий амал килиши;
-
- мураббийларнинг курсатмаси ва хулосасига кура, жисмоний тарбия ва спорт мусобақаларида фаол қатнашиши, таҳсил оладиган таълим муассасаси, шаҳри, тумани, вилояти, умуман олганда, мамлакати шарафини ҳимоя қилишга хам рухан, хам жисмонан шай булиши лозим.
Жисмоний тарбия тўгараклари, аввало, ўқувчилар ва ўсмирларни соғлом турмуш тарзига тайёрлаш ва йўналтириш моҳияти билан ҳам ажралиб туради. Бугунги кунда соғлом турмуш маданияти ўсмирларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан тўғри ривожланишини таъминловчи омил ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, “Соғлом турмуш маданияти” тушунчасининг педагогик категорияси учта бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 1) соғлом ривожланиш; 2) соғлом ҳаёт кечириш; 3) соғлом тарбия олиш. Буларнинг барчаси соғлом ҳаёт кечириш воситасида соғлом турмуш маданиятининг шаклланишига олиб келади. Шу маънода, “Соғлом турмуш маданияти” тушунчасида соғлом ҳаёт кечириш Fояси асосий ва мухим масала хисобланади. СоFлом хаёт кечириш - бу инсоннинг рухий-маънавий, ахлоций ва моддий жихатдан мацбул даражада яшашидир [3].
Тўгарак ўз ишида машғулотларни таҳлил қилиши, йиғилишлар ўтказиши, таълим муассасасида ёки ўз тумани ва шаҳри миқёсида ўтказиладиган спорт фестивалларида, оммавий байрам тадбирларида иштирок этиши мумкин.
Тўгарак ўз деворий газетасига эга бўлиб, унда тўгарак фаолияти, аъзоларининг ютуқлари ёритиб борилади.
Ўқув машғулотларининг афзаллиги шундаки, уларда ўқувчиларга жисмоний билимлар берилади, жисмоний қобилиятлари аниқланади ва такомиллаштирилади, жисмоний тарбия ҳамда спортга муҳаббат ҳисси сингдирилади, ҳаракат малакалари шакллантирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қилиш керакки, умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия тўгаракларини ташкил этишда:
-
- тўгаракнинг фаолият ҳужжатларини юқори савияда ишлаб чиқиш, унга юқори билим-малакага эга мураббий тайинлаш;
-
- аъзолар учун муносиб шароитларни яратган ҳолда, ота-оналар қўмитаси билан яқин ҳамкорликда ишлаш, ўқувчиларнинг жисмоний ҳолатини, саломатлигини мунтазам равишда назорат қилиб бориш;
-
- ўқувчиларнинг интилишлари, ҳаракатлари, ўзлаштириш қобилиятларини аниқ, ижтимоий адолат мезонлари асосида холис баҳолаш, рағбатлантириш ва мусобақаларга тавсия қилиш;
-
- жисмоний тарбия машғулотларининг ахлоқий-тарбиявий мазмунини оширган ҳолда, ўқувчиларни ватанга муҳаббат ва садоқат ғоялари руҳида тарбиялаш, уларни жисмонан ва маънан баркамол этиб вояга етказишга эришиш муҳим вазифалар ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. М.А.Аслонова. Таълим жараёнида ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш. Номзодлик диссертацияси. Навоий -2008. 155 б. Б: 14.
-
2. Олий таълим муассасаларида спорт турлари бўйича тўгараклар дастури мажмуаси. Низомий номидаги ТДПУ. Профессор К.М.Маҳкамджонов таҳрири остида. Т.– 2015. 401 б. Б: 12
-
3. И.Д.Матчанов. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўсмирларнинг соғлом турмуш маданиятини шакллантириш. Номзодлик диссертацияси. Т.-2011.162 б. Б.:14.
"Экономика и социум" №4(95) 2022
Список литературы Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия тўгаракларининг ташкил этилиши
- М.А.Аслонова. Таълим жараёнида ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш. Номзодлик диссертацияси. Навоий -2008. 155 б. Б: 14.
- Олий таълим муассасаларида спорт турлари бўйича тўгараклар дастури мажмуаси. Низомий номидаги ТДПУ. Профессор К.М.Маҳкамджонов таҳрири остида. Т.- 2015. 401 б. Б: 12.
- И.Д.Матчанов. Мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўсмирларнинг соғлом турмуш маданиятини шакллантириш. Номзодлик диссертацияси. Т.-2011.162 б. Б.:14.