Таълимни модернизациялаш ва таълим сифатини ошириш

Автор: Рафиова Д., Азимов У.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 2-2 (81), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада таълим-тарбия жараёнини педагогик технологиялар билан таъминлаш, таълим тизимининг илғор тажрибаларини ўрганиш, уларни дарс жараёнига тадбиқ этиш ва таълим сифатини ошириш ҳақида баён этилган.

Таълим, тарбия, «кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «таълим тўғрисида»ги қонун, узлуксиз таълим, педагогик технологиялар, инновацион методлар.

Короткий адрес: https://sciup.org/140260324

IDR: 140260324

Текст научной статьи Таълимни модернизациялаш ва таълим сифатини ошириш

Ҳар бир фан ўзининг узлуксиз тараққий этиб бориш босқичларига эгадир. Фан ривожига салмоқли таъсир кўрсатадиган янги тарихий босқич арафаси одатда кенг кўламдаги баҳслар, кескин мунозаралардан ҳоли бўлмайди.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ҳамда уларнинг хаётга тадбиқ этишни таъминловчи хукумат қарорлари шаклидаги меъёрий хужжатлар асосида Республикамизда узлуксиз таълим тизимининг пойдевори яратилди. Узлуксиз таълимнинг барча бўғинларини бошқариш жахон андозалари ва замон талаблари даражасида йўлга қўйиш, уларнинг ҳар бири учун хос бўлган хусусиятлар ва имкониятларни ҳисобга олган ҳолда, таълим тарбиянинг янгича тизимини шакллантириш мустақил ўзбекистон тараққиётининг негизи сифатида кун тартибига қўйилди.

Таълим-тарбия сохасини ислох қилишнинг асосий омилларидан бири-таълим-тарбия жараёнини педагогик технологиялар билан таъминлаш, таълим тизимининг илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларни дарс жараёнига тадбиқ этишдан иборатдир.

Бугунги педагогик технология талабаларда ташаббускорликни, мустақилликни, билимларни чуқур ва пухта ўзлаштиришни, кузатувчанликни, хотира ва ижодий тасаввурни тарбияловчи усулларни қўллашни талаб этади.

«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»нинг талабларидан бири талабаларни фикрлашга, мулохаза юритишга, ижодга ўргатиш экан, биз мутахассислар педагогик технологиялар, инновацион методлар оркали дарс машғулотларимизни ташкиллаб, бугунги кун талаблари асосида дарс ўтишга тайёр бўлмоғимиз шарт.

«Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»ни рўёбга чиқаришнинг иккинчи босқичи таълим мазмунига педагогик технологияларни кенг қамровда олиб кириш вазифасини қўймоқда. Бу эса барча педагоглар зиммасига масъулиятли вазифаларни юклайди. Республикамиз олимлари, илмий асосланган ҳамда ўзбекистоннинг ижтимоий педагогик шароитига мослашган таълим технологияларини яратиш ва уларни таълим-тарбия амалиётида куллашга интилмокдалар. Педагогикага баFишланган адабиётларда «педагогик технология», «таълим технологияси», «илғор педагогик технология» каби тушунчалар кенг қўлланилмокда ва турлича изох,ланмокда. Педагогик технология атамаси таълим жараёнида янгича, ўзига ҳос белги ва хусусиятларга эга бўлган тизимли ёндашувга асосланади. Бу таълим жараёнига инновацион ёндашув демакдир. Янги таълимни ташкил этишда жаҳон педагогикаси амалиётида қўлланиладиган илғор метод ва усуллар, техника воситалари, ўқитишнинг шаклларини тарбия жараёнига ҳар бир ўқувчи шахс, руҳий ўзига хослиги, интеллектуал имкониятлари, миллий ва ижтимоий х,усусиятларни инобатга олган х,олда олиб кириш демакдир.

Педагогик технология талабага таълим жараёнининг субъекти, яъни фаол иштирокчиси, ўқитувчига эса шу жараённинг ташкилотчиси, бошкарувчиси сифатида карашни таказо этади.

Педагогик технология бўйича ўқитишда қуйидагилар таълимнинг асосий параметрлари булиб хисобланади:

  • - бутун укув вазияти бошкарув объекти саналади;

  • - таълимни бошкариш максадли булиб, талабанинг мох,иятли, маънавий ва рухий кучларини ривожлантиришни кузда тутади;

  • - таълим жараёни демократик, рагбатлантирувчи услубда бажарилади;

  • - таълим жараёнининг зарурий шарти талабанинг шахсий ташаббусини куллаб-кувватлаш, укитувчи шахсининг очиклиги, уларнинг х,амкорлиги узаро ишончли муносабатларни юзага келтиришдир.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, таълим тизимига педагогик технологияларнинг инновацион методлари шиддат билан кенг кўламда кириб келмокда. Мазкур усулнинг энг муҳим жиҳати шундан иборатки, у талабаларни ўзаро ҳамкор бўлишга ундайди, фаоллигини оширади, фикрни мустақил ифодалаш, танқидий фикр юритиш, тахлил қилиш, ҳулоса чиқаришга ўргатади. Анъанавий таълим услубларидан фарқли ўлароқ, бу усул ўқитувчи билан талабанинг дарсда кенг, айрим ўринларда талабанинг ўқитувчидан ҳам фаолрок иштирок этишини тақазо этади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда халқ таълими сохасида туб ўзгаришлар юз бермоқда. Бу кадрлар тайёрлаш мазмунини ҳам такомиллаштиришни талаб этмоқда. Ёшларимизни ҳар томонлама етук мутахассис қилиб етиштириш ва комил инсон қилиб тарбиялаш учун уларнинг нутқий кўникма ва малакалаларини такомиллаштиришимиз зарур.

Давримиз ҳозирги ёш авлодда фикрлаш ва фикр махсулотини тўғри ифодалашни талаб қилар экан, биз педагоглар талабаларда бу кўникмаларни ривожлантириш учун янгидан-янги усул ва методлардан фойдаланишимиз керак.

Фойдаланилган адабиётлар:

  • 1.    Каримов.И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори.

  • 2.    Пулатов. И, Ахмедова.Х. Нутқ маданиятини шакллантириш усуллари. Тошкент. 2008 йил. 48-бет.

  • 3.    U.Azimov. A.Umurzakov.GLOBAL PROBLEMS AND GENERAL

    VALUES. EPRA International Journal of Multidisciplinary Research (IJMR) - Peer Reviewed Journal Volume: 6 | Issue: 7 | July 2020

  • 4.    Мадаминов Абдувахабжан Ахмаджанович Политическая культура студенческой молодежи в современном обществе // Вопросы науки и образования.2018.№1(13).URL:https://cyberleninka.ru/article/n/politichesk aya-kultura-studencheskoy-molodezhi-v-sovremennom-obschestve (дата обращения: 06.01.2021).

«Ўзбекистон». 1997 йил. 14-бет.

"Экономика и социум" №2(81) 2021

Список литературы Таълимни модернизациялаш ва таълим сифатини ошириш

  • Каримов.И.А. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. "Ўзбекистон". 1997 йил. 14-бет.
  • Пулатов. И, Ахмедова.Х. Нутқ маданиятини шакллантириш усуллари. Тошкент. 2008 йил. 48-бет.
  • U.Azimov. A.Umurzakov.GLOBAL PROBLEMS AND GENERAL VALUES. EPRA International Journal of Multidisciplinary Research (IJMR) - Peer Reviewed Journal Volume: 6 | Issue: 7 | July 2020
  • Мадаминов Абдувахабжан Ахмаджанович Политическая культура студенческой молодежи в современном обществе // Вопросы науки и образования.2018.№1(13).URL:https://cyberleninka.ru/article/n/politicheskaya-kultura-studencheskoy-molodezhi-v-sovremennom-obschestve (дата обращения: 06.01.2021).
Статья научная