Инновациянинг таълим ва педагогик фаолиятдаги аамияти
Автор: Атаджанова С.Б., Абдурахмонова З.Ю., Рахманова С.А.
Журнал: Теория и практика современной науки @modern-j
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 12 (90), 2022 года.
Бесплатный доступ
Ушбу мақола педагогик тизимнинг мазмуни, унинг ютуқ ва камчиликлари, ўқув жараёнидаги ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар, инновациялар, педагогик ва ахборот технологиялари ҳамда уларнинг таълим тизимидаги аҳамиятига бағишланган.
Таълим жараёни, педагогик технология, ахборот ресурси, замонавий таълим жараёни, интерактив методлар, фан, инновация, тажриба
Короткий адрес: https://sciup.org/140297161
IDR: 140297161
Текст научной статьи Инновациянинг таълим ва педагогик фаолиятдаги аамияти
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ривожланиб бораётган инновацион сиёсат таълим олдига бир қанча вазифаларни юкламоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари шиддатли ривожланаётганлиги туфайли улардан фойдалана олиш худдики ўқиш ва ёзишни билишдек муҳим бўлган саводхонлик белгисига айланиб бормоқда. Таълим жараёнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда тадабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ургатади.
Инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда шаклланган янгича ёндашувлардир. Улар ташаббуслар ва янгиликлар асосида туғилиб, таълим мазмунини ривожлантириш учун истиқболли бўлади. Шунингдек, таълим тизими ривожига ижобий таъсир курсатади.
Инновация - маълум бир фаолият майдонидаги ёки ишлаб чицаришдаги технология, шакл ва методлар, муаммони ечиш учун янгича ёндашув ёки янги технологик жараённи қўллаш, олдингидан анча муваффақиятга эришишига олиб келиши маълум булган охирги натижадир. [1]
Кенг куламли ислохотларнинг мухим буFини - инновациялар бугун хар бир соҳада бўлгани каби таълим тизимида ҳам ўзининг афзалликларини намойиш қилмоқда. Педагог бу жараёнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Чет тили фанида техник воситаларданфойдаланишталабагаҳам, ўқитувчига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Ўқитувчи вақтдан унумли фойдаланади ва кўпроқ маълумот беради, талабани кўриш ва эшитиш орқали тушуниши осон кечади. Бу эса дарс самарасини янада оширади. Агар танланган метод орқали талаба ижодий ишласа, гуруҳ фаол бўлса, мавзуни таҳлил қила олса, бу ҳар икки томоннинг кузлаган мацсадидир.
Фанда ўзига хос қўллаш керак ва мумкин бўлган технологияни танлашда ўқитувчи ўз маҳорати ва имкониятига таянади. Педагогик технологияларни цуллашдан мацсад - дарсни цизицарли ва самарали утказиш, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишларини ошириш, билимини мустаҳкамлаш, шунингдек талаба ва уцитувчи муносабатларини тугри ташкиллаштиришдир. Натижага эришиш учун ўқитувчи компьтердан, фильмдан ёки тарқатма материаллардан, ўйинли машқлардан, жумбоқли саволлар ва шунга
ўхшашлардан фойдаланиши мумкин, лекин бунинг учун хонанинг, гуруҳнинг ҳолатини, яъни талабалар сонини, уларнинг имкониятини, билим савиясини ҳисобга олиши зарур. Бу борада янги замонавий ахборот технологиялари (компьютер, лингафон хоналар, аудио воситалари)ни қўллаш, маълумотларни топишда интернет тармоғидан фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Фанни ўқитишда дарсларни электрон шаклда олиб бориш ҳам талабага, ҳам ўқитувчига ёрдам беради; бунда вақт тежалади, қулайлиги ошади, дарс қизиқарли ўтади ва кўп маълумот берилади. Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда хорижий тилларни ўрганиш жараёнига замонавий педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, чет тили ўқитувчисининг шахсий ва касбий ахборот майдонини лойиҳалаш, педагогик маҳоратини ошириш ҳамда хорижий тилларни ўқитишда замонавий педагогик ва психологик ёндашувлардан фойдаланиш масалалари ўз аксини топган.
Шунингдек халқаро ҳамкорликнинг ҳам аҳамиятини алоҳида таъкидлаш зарур. Халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши эса чет эл тажрибаларини ўрганиш ва ўзимизги жорий этишда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада таълим вазирлиги томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошрилмоқда. Бугунги кун таълим тизимини ислоҳ қилишнинг зарурлигини тушуниб етиш, амалиётда таълим муассасаларини инновацион жараёнларга қўшилишини тақозо этмоқда, ўзини яратиш имкони мавжуд инновацион майдонда кўриш ва энг муҳими аниқ янгиликларни ўзлаштиришдан иборат.
Бу ҳолат айни даврда ўта долзарблиги билан жуда муҳимдир, чунки ушбу жараён келажак авлодлар ва педагоглар жамоасининг алоқаларини ижтимоий ҳимоялаш шарти бўлиб ҳам хизмат қилади. Ҳозирги кунда мактаб ва олий таълим тизимидаги анъанавий ва оммавий кўринишдаги таълим ва тарбия жараёнлари ўрнига таълим муассасалари ривожланишида ўзига хос янгилик бўлиб инновацион жараёнлар кириб келмоқда. Биз биламизки, инновацион таълим деганда ўқув жараёнига янги элементлар олиб кириш тушунилади.Шунинг учун таълим тизимида инновация узгартириш билан бевосита боFли^. [2]
Янгилик аниқ тарихий характерга эга, яъни ўз вақтидан олдин пайдо бўлиши мумкин, ўз вақтида меъёр бўлиши ёки эскириши ҳам мумкин. Янгилик хиллари мактаб ва олий тизимда турли ча асосларга кўра гуруҳланади. Масалан, янгиликларни киритиш, мактаб ва олий тизимда содир бўладиган педагогик жараёнга алоқадорлиги билан асослаади. Яъни ушбу жараён таълимнинг мақсади ва мазмунига, педагогик вазифа, технологияларга, таълим ва тарбияни ташкил этиш шакллари ва воситаларига, ра^барият, педагог ва таълим олувчиларга ажратилади.
Инновацион фаолиятнинг шартларидан яна бири, унда педагог ва талаба ўртасидаги мулоқот намунасининг ўзгаришидир. Янги муносабатлар анъаналарда бўлганидек, қистовлар, ҳукмга буйсуниш каби унсурлардан холи бўлиб, тенгларнинг ҳамкорлиги, ўзаро бошқарилиши ва ёрдам шаклига кучирилади.[3]
Ўқитувчининг инновацион фаолияти таҳлили янгилик киритишнинг самарадорлигини белгиловчи муайян меъёрлардан фойдаланишни талаб қилади. Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, факультетларда олий таълимдаги кўп босқичли тизим асосида ишлаш ва анъанавий тизим билан ишлаш қиёсий таққослаб кўрилганда, талабалар янгича таълим тизимида онгли, ижодий ишлашга кўпроқ эътибор қаратгани, талабаларда таълим мотивацияси даражаси ю^ори эканлиги кузга ташланади.
Умуман олганда, олий таълимда индивидуал ижодий ва жамоавий ижодий фаолият соҳасида бугунга келиб сезиларли тажрибалар тўпланди, ўқув педагогик жараёни иштирокчилари ўртасида субъектив муносабатлар ривожланишида ҳам ўзгариш содир бўлаётганлигини кўриш мумкин. Яна бир муҳим жиҳат шуки, тизимнинг умумий назариясидан тизимни бараварига бир неча параметрлар бўйича яхштлаш мумкин эмас. Тўғри йўлни аста секин, унинг фойдалигига ишонч ҳосил қилиб, ҳар томонлама текшириб куриб, кейинги ишларни уйлаб киритишдан иборат.
Тажрибалардан маълумки, ҳар бир яратилган янгилик олдинига илгарисидан ҳам ёмон ишлайди, чунки бу жараённи ўрганиш, мослашиш ва сусткашликни енгиш керак. Юқоридаги гапларни умумлаштирган ҳолда, ҳозирги дарс жараёнларини халқаро таълим стандартлари асосида олиб бориш ва талабаларга шу бўйича билим бериш, шунингдек таълим жараёни, унинг сифати ва аҳамияти, талабанинг билимини оширишга ёрдам берадиган усул ва воситалар, ўкитувчининг кўникма ва малакалари, янги педагогик технология ва информацион технологиялар замонавий таълимнинг асосий белгилари келажак авлодни замон талабига жавоб берадиган, шунингдек чет тилларида бемалол фикрини айта оладиган етук кадр бўлишида ўз самарасини кўрсатади.
Список литературы Инновациянинг таълим ва педагогик фаолиятдаги аамияти
- ABDURAKHMONOVA, Z. THE ROLE OF MODERN PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN IMPROVING THE QUALITY OF THE EDUCATIONAL PROCESS. ЭКОНОМИКА, 12-16.
- Mustaeva G., Kurbanova M., Mamajanova G. THE PLACE AND ROLE OF USING PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN LEARNING ENGLISH //Uzbek Scholar Journal. - 2022. - Т. 9. - С. 191-193.
- Абдурахмонова, З. Ю. (2021). ЗАМОНАВИЙ ЎҚИТИШНИНГ МУАММО ВА ЕЧИМЛАРИДА САМАРАЛИ ЁНДОШУВ. Academic research in educational sciences, 2(CSPI conference 1), 1189-1193.
- Mustaeva, G., Kurbanova, M., & Mamajanova, G. (2022). THE PLACE AND ROLE OF USING PEDAGOGICAL TECHNOLOGIES IN LEARNING ENGLISH. Uzbek Scholar Journal, 9, 191-193.
- Kayumjonovich, T. N. (2022). NON-METALLIC INCLUSIONS IN STEEL PROCESSED WITH MODIFIERS. Web of Scientist: International Scientific Research Journal, 3(5), 1848-1853.
- Nikolayevna, A. A. (2022). AEROGELS BASED ON GELLAN HYDROGELS. Innovative Technologica: Methodical Research Journal, 3(06), 32-39.