Узбекистон мехмонхоналарида даромадлар аудитини ўтказишнинг узига хос хусусиятлари

Автор: Алимова Н.К.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Основной раздел

Статья в выпуске: 5-1 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Ушбу мақолада республикамизда фаолият юритиб келаётган меҳмонхона мажмуаларида даромадлар аудитинининг умумий тартиблари тадқиқ этилган.

Бухгалтерия ҳисоби, аудит, меҳмонхона хизматлари, меҳмонхона даромадари, меҳнат шартномаси

Короткий адрес: https://sciup.org/140260512

IDR: 140260512   |   DOI: 10.46566/2225-1545_2021_1_84_643

Текст научной статьи Узбекистон мехмонхоналарида даромадлар аудитини ўтказишнинг узига хос хусусиятлари

Меҳмонхоналар мажмуалари бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фарқ қиладиган хусусиятларга эга. Мавжуд хусусиятлар меҳмонхонанинг даромадларини ўрганишда ва аудит текширувига сезиларли таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам аудитор текширилаётган объект бўйича барча маълумотларга эга бўлиши керак. Шундагина меҳмонхона мажмуаларида аудит ўтказишнинг мақсади аниқ ва пухта қуйилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунда аудиторлик текшируви мақсади белгиланиб ўтилган: 1

1 Ўзбекистон Республикаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун. (Янги таҳрир).

Мазкур Қонунга ЎзР 26.05.2002 й. 447-II-сон Қонунига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган.

«Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юрутувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у Билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир». Элвин Аренс ва Джеймс Лоббекларнинг фикрларича:2

«Мустақил аудитор томонидан молиявий ҳисобни оддий аудит қилишдан максад - молиявий холатнинг, фаолият натижаларининг хамда пул воситалари оқимининг умум қабул қилинган бухгалтерия тамойилларига асосан ҳисоботларда объектив равишда акс эттирилганлиги ҳақида ўз фикрини билдириш» хисобланади.

Меҳмонхоналар даромадларини аудиторлик текширувидан ўтказишдан мацсад - даромадларнинг туFри туркумланганлигини, уларга доир хисоб-китоб операцияларини Узбекистон Республикасида амалада булган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилганлигини аниқлаш ва текширишлар натижасида топилган камчиликларни бартараф этишга доир йул-йуриклар курсатиш хамда профессионал маслахатлар бериш.

Аудит мақасадини белгилашнинг мазмуни бу шундай тизимни яратиш ҳисобланадики, қайсики аудиторга керакли ҳажмда аудиторлик далилларини тўплашга ҳамда аудит ўтказиш пайтидаги аниқ ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда айнан қайси маълумотларни тўплаш тўғрисидаги муаммони ечишга ёрдам беради.

Текширилаётган ҳар бир объект бўйича аудитнинг бош ва аниқ йуналтирилган максадларини ажратиб олиши лозим:1

Бош мацсадлар текширилаётган хар бир объект учун тегишли хисобланади хамда улар умумий мулохазалар билан баён этилади.

Текширилаётган ҳар бир объектлар бўйича алоҳида йўналтирилган аниц мацсадлар (албатта бош максадлардан келиб чиккан холда) объектларнинг хусусиятларидан келиб чиккан холда урнатилиши лозим.

Аудитор меҳмонхона мажмуасининг даромадларини аудитида қуйидаги аммалларни бажариши лозим:

  •    меҳмонхона ўз даромадларини “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан қай тарзда таснифлаганлигини, бунда меҳмонхона учун қайси хизматлар асосий эканлигини ва қайсилари ёрдамчи эканлигини ҳам текшириш;

  •    меҳмонхонанинг ҳисоб сиёсатида жойлаштириш хизматлари учун қандай тўлов тартиби белгиланганлигини (бир сутка ёки ҳар соат учун);

  •    меҳмонхона ҳисоб сиёсатида мижозларга ҳақиқатдан кўрсатилган хизматларнинг муддатини қайси шаклда белгиланганлигини аниқлаш, яъни: меҳмонхонада яшаган ҳар бир календарь кун ёки меҳмонларнинг меҳмонхонадан чиқиб кетиш куни; бронлашдан даромад уни ҳақиқатдан тўланганидан олдин меҳмонхона тушумига киритилмаётганлигини аниқлаш;

  •    ҳисоб сиёсатида бошқа даромадларнинг таснифланганлигини аниқлаш, яъни:  бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботда операцион ва

реализациядан ташқари даромадларнинг тўғри акс эттирилганлиги; хизматларни расмийлаштиришда назорат-касса теҳникалари қўлланилишини аниқлаш.

  •    Даромадлар турлари бўйича бухгалтерия счётларида тўғри олиб борилаётганлигини текшириш;

  •    Баланснинг даромадларга тегишли счётлар қолдиқларининг тўғрилигини аниқлаш;

  •    Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда мавжуд даромадларга тегишли барча моддалар суммаларининг тўғри ҳисобланганлигини текшириш;

  •    Ҳақиқатдан ҳам барча суммалар ҳисоботларда тўлиқ акс эттирилганлигини текшириш;

  •    Даромадларга доир операцияларнинг мазмунига мос равишда счётларда акс эттирилганлигини текшириш;

  •    Хўжалик операцияларининг жорий йилдагиси акс эттирилганми ёки ўтган

даврлар маълумотлари ҳам қўшилиб ёзилганлигини аниқлаш;

  •    Молиявий ҳисоботдаги суммаларнинг ҳисоб регистрлари ва бошланғич ҳисоб ҳужжатлари маълумотлари билан мослигини арифметик йўллар билан текшириш;

  •    Даромадлар ҳисоби, ҳаракати, баҳоланиши, инвентаризация натижаларига оид барча ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш;

  •    Текшириш натижаларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан маслаҳатлар бериш.

Меҳмонхона фаолиятининг ўзига хослигини намоён этадиган хусусиятларидан бири бўлиб, бронлаш учун тўловлар ва чой чақа билан боғлиқ қўшимча даромадлар ҳисобланади. Айнан чой чақа кўринишидаги даромадларни текширишда аудитор қуйидагиларни аниқлаши керак:

  •    чой чақа кўринишидаги тушумлар ҳисоб сиёсатида қандай тарзда таснифланганлигини;

  •    “Меҳнат шартномаси”да ушбу даромадлар ходимлар ўртасида қай тарзда тақсимланиш тартиби белгиланганлигини.

Аудитор чой чаққа кўринишидаги даромадларни аудит қилишда уларнинг қандай шаклда келиб тушганлигига ва уларни бухгалтерия ҳисобида қай тарзда акс эттирилганлигини ҳисобга олган ҳолда текшириши лозим. Шуларни инобатга олган ҳолда аудитор чой чаққа кўринишидаги даромадларнинг бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини аниқлаш мақсадида қуйидагича маълумотлардан фойдаланиши лозим (1-жадвал).

Меҳмонхона бухгалтерия ҳисобида “Чой чаққа”ларнинг келиб тушиши ҳамда уларнинг ҳисобда акс эттирилишининг турли кўринишлари

1-жадвал

“Чой чаққа”ни келиб тушиш шакли

Даромадни тан олиш тартиби

Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби

1.

Сервис учун тўлов счётга киритилган бўлиб, алоҳида қаторда акс эттирилади ва тўлиқ мижоз томонидан тўланади.

Асосий фаолиятдан даромадлар таркибида ҳисобга олинади.

1. Дт 4010 Кт 9030

Дт 4010 Кт 6410

2.

“Чой чаққа”

мижознинг ҳоҳишига кўра тўланади ва тизимли ҳисобланмайди, бунда:

  • 1.    “Чой чаққа” суммаси айнан бир шахсга тегишли бўлмайди;

  • 2.    мукофотланиши керак бўлган ходим мижоз томонидан шахсан кўрсатилади.

  • 1.    бошқа даромадлар таркибида ҳисобга

олинади.

  • 2.    мақсадга кўра йўналтирилган суммаларни етказиб бериш учун

меҳмонхона воситачи вазифасини бажаради.

  • 1.    Дт 5010, 5110 Кт 9390.

Дт 5010, 5110 Кт 6710.

Дт 6710 Кт 5110.

  • 2.    Дт 6710 Кт 5110.

Дт 5010, 5610 Кт 9030.

Дт 5010, 5610 Кт 6410.

Дт 6710 Кт 8890

Бизнинг фикримизча, 8890 счётнинг ишлатилиши нотўғри ҳисобланади, чунки чой чаққа иқтисодий мазмунига кўра мақсадли молиялаш эмас, балким бошқа даромадлар таркибига киради.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

  • 1.    Karimov A., Kurbanbayev J., Jumanazarov S. Buxgalteriya hisobi. Darslik. – T.:Iqtisod-moliya, 2019. - 512 b.

  • 2.    Karimov A., Kurbanbayev J., Jumanazarov S., Xalilov Sh. Moliyaviy hisob va hisobot. O’quv qo’llanma. –T.:Iqtisod-moliya, 2018. - 400 b.

  • 3.    Norbekov D., Maxmudov A., Muxammedova D. Buxgalteriya hisobi. O’quv qo’llanma. –T.: Iqtisod-moliya, 2018. –236 b.

  • 4.    Уразов К.Б. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот. Замонавий педагогик

  • 5. Уразов К.Б. Бухгалтерия
  • 24 . www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

  • 25 . www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

  • 26 . www.mf.uz – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти.

технологияларга асосланган кўргазмали маърузалар курси, 1-қисм. –

Самарқанд, СамИСИ, 2019.

Бухгалтерия ҳисобии. Ўқув қўлланма, –

Самарқанд, СамИСИ, 2013.

Интернет сайтлари

"Экономика и социум" №5(84) 2021

Список литературы Узбекистон мехмонхоналарида даромадлар аудитини ўтказишнинг узига хос хусусиятлари

  • Karimov A., Kurbanbayev J., Jumanazarov S. Buxgalteriya hisobi. Darslik. -T.:Iqtisod-moliya, 2019. - 512 b.
  • Karimov A., Kurbanbayev J., Jumanazarov S., Xalilov Sh. Moliyaviy hisob va hisobot. O'quv qo'llanma. -T.:Iqtisod-moliya, 2018. - 400 b.
  • Norbekov D., Maxmudov A., Muxammedova D. Buxgalteriya hisobi. O'quv qo'llanma. -T.: Iqtisod-moliya, 2018. -236 b.
  • Уразов К.Б. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот. Замонавий педагогик технологияларга асосланган кўргазмали маърузалар курси, 1-қисм. - Самарқанд, СамИСИ, 2019.
  • Уразов К.Б. Бухгалтерия Бухгалтерия ҳисобии. Ўқув қўлланма, - Самарқанд, СамИСИ, 2013.
  • www.gov.uz - Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.
  • www.lex.uz - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.
  • www.mf.uz - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги расмий сайти.
Статья научная