Ўзбекистонда узумчиликни ривожлантириш омиллари
Автор: Ибрагимов М.М., Мардонов М.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 10-1 (101), 2022 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Республикамизда узумчиликни ривожлантиришда мавжуд муаммолар баён этилган ҳамда уларнингечимибўйича илмий ва амалий аҳамиятга молик таклиф-тавсиялар берилган.
Узум, қайта ишлаш, экспорт, кластер, кооперация, самарадорлик, қиймат занжири
Короткий адрес: https://sciup.org/140300247
IDR: 140300247
Текст научной статьи Ўзбекистонда узумчиликни ривожлантириш омиллари
associate professor v.b., i.f.n.
"Accounting and auditing in other industries"
SamISI
FACTORS OF DEVELOPMENT OF VINEYARDS IN UZBEKISTAN
Республикамиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, ички бозорни сифатли мева-сабзавот ва узумчилик маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида агросаноат мажмуида етакчи тармоқлардан бири ҳисобланган мева- сабзавотчилик ва узумчиликни янада ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Чунки бу тармоқ аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат корхоналарини эса хомашё ресурсларига бўлган талабини узлуксиз қондириш имкониятини бериши билан биргаликда маҳсулотлар экспорти натижасида валюта тушумларининг бир манбаси ҳамдир. Қолаверса, Ўзбекистон боғдорчилик ва узумчилик маҳсулотлари етиштириш учун салоҳияти юксак давлат бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”23 4947-сонли фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари”да белгиланган вазифалар қаторига қишлоқ хўжалигида “... пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш” вазифаси қўйилган. Хусусан, 2017 йилда замонавий агротехнологиялар асосида юқори ҳосилдорликка эга бўлган, эртапишар ҳамда ширин таъмга эга узумчиликни ривожлантириш ва дунё бозорларида харидоргир экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, жумладан, 7,3 минг гектар токзорлар ташкил қилиш ҳамда 9 минг гектар токзорларни реконструкция қилиш, мавжуд паст рентабелли токзорларни босқичма-босқич, йилига 10 фоиздан ёки 14,1 минг токзорларни интенсив усулга ўтказиш, янги ташкил этилаётган ва мавжуд интенсив токзорларга босқичма-босқич томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш, токзорлар майдонларини кенгайтириш ва уларнинг эскирган ва яроқсиз майдонларини янгилаш, токзорлар майдонларини янгилаш натижасида ер унумдорлиги ошиши ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш вазифалари белгиланган.
Республикамиздаузумчилик ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш, ички бозорни тўлдириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидадавлатимиз раҳбари ҳамда ҳукуматимиз томонидан бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди. Бу борада, айниқса,Президентимизнинг2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388 сонли “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони, 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2019 йил 14 мартдаги ПҚ-4239 сонли “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” ги қарорлари тармоқни ривожлантиришда муҳим ах,амиятга эгадир.
“Мева-сабзавотчилик со^асида кишлок хужалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари туFрисида”ги карорга мувофик, мева-сабзавотчилик, хусусан, узумчилик соҳасида ҳам қўшилган қиймат занжирини яратишни раFбатлантириш, сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг экспорти барқарорлигини таъминлаш, бундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ихтиёрий ва пай асосида иштирок этиш тамойилларида мустақил ва ўзаро боғлиқ қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг кооперацион бирлашиши негизида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари институтини яратишга асос солинди. Ушбу қарор ижроси бўйича Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг 8 та туманида жами 41 та мева-сабзавотчилик йуналишидаги кишлок хужалик бирлашмалари ташкил этилди, 2020 йилда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларининг 22 та туманида 31 та, 2021 йилда республика бўйичаяна 100 та бирлашмалар ташкил этилади.
Президентимизнинг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир кушимча чора-тадбирлар тугрисида” ги қарорида қишлоқ хўжалигида кластерлар ва кооперация тизимини янги қоидалар бўйича ривожлантириш белгиланди. Қарорга мувофиқ токзорлар барпо этиш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш обьектларини яратиш учун 20 млрд сўмгача миқдордаги кредитлар бўйича фоиз ставкасининг МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошадиган, лекин 8 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмига компенсация ёки кредит суммасининг 50 фоизи миқдорида кафиллик тақдим этилиши, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этадиган банкларга шбу лойиҳалар учун кредитлар ажратишда боғ ва токзорлар ҳосилга киргунга қадар асосий қарз бўйича имтиёзли давр белгилаш, маҳаллий шароитда етиштирилганг интенсив кўчатларҳамда пайвандтаглар сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратиш каби имтиёзлар белгиланди.
Узумчилик тармоғини ривожлантириш учун ҳуқуқий базанинг яратилиши, курилаётган ташкилий чора-тадбирлар, тармок учун берилаётган имтиёзлар билан бирликда тармоқ ривожи учун тўсиқ бўлаётган баъзи муаммолар ҳам мавжуд. Узум маҳсулотини сақлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ мавжуд муаммолар, узумчилик агротехникаси, тармоқни механизациялашдаги баъзи муаммолар, кўчат етиштиришнинг етарлича ривожланмаганлиги шулар жумласидандир. Бу муаммоларни илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш, уларнингн ечимини топиш тармоқ ривожи учун бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
Бизнинг фикримизча республикамизда узумчиликни янада ривожлантириш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этилиши мақсадга мувофиқдир.
-
1 .Узумчилик тармоғида бажариладиган агротехник тадбирларнинг механизациялаштиришдаражасини ошириш.Маълумки ҳозирда узумчиликка ихтисослашган деҳқон ва фермер хўжаликлари, шахсий томорқа хўжаликларидаагротехник тадбирларнинг бир қисми жумладан баҳорда ток тупларини очиш, хомток қилиш, ҳосилни узиб олиш, қирқиш каби агротехник тадбирлар асосан қўл кучи билан бажарилади.
-
2 .Узумчилик деҳқон ва фермер хўжаликларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш, тармоқ агротехникаси учун мавжуд махсус техника воситаларини сотиб олишлари учун паст фоизли ва узоқ муддатликредитлар ажратиш, техника воситаларини лизинг асосида етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш.
-
3 .Маълумки республикамизда етиштирилаётган узум маҳсулоти ички талабдан кўп бўлиб, экспорт ҳажмини ошириш учун қулай имкониятлар мавжуд. Узум етиштирувчилар манфаатдорлигини ошириш, улар етиштирган узум ва мева-сабзавотларни сотиб олиш, ички ва ташқи бозорга олиб чиқиш ҳамда қайта ишлаш ва экспорт қилишни ташкил этиш мақсадида кластер тизимини янада ривожлантириш.
-
4 .Турли мулкчилик шаклидаги узумни қайта ишлаш корхоналарини кўпайтириш, узумни қайта ишлаш соҳасида монополияга барҳам бериб, рақобатни кучайтириш.
-
5 .Бевосита узум етиштирувчилар учун узумни сақлаш учун шароитлар яратиш. Деҳқон ва фермер хўжаликлари, шахсий томорқа хўжаликлари эҳтиёжларига мос кичик ҳажмли узумни сақлаш омборлари қурилиши, совутиш ва бошқа сақлаш жиҳозлари сотиб олишлари учун имтиёзли кредитлар ажратиш.
Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши узумчилик тармоғининг ривожланиши, узумчилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ошиши, тармоқ самарадорлигининг ўсишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. .
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
-
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони.
-
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги “Мева-сабзавотчилик соҳасида қишлоқ хўжалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
-
4. . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори.
-
5. Ширинов, У. А. (2021). IMPROVEMENT OF METHODOLOGY OF AUDITORAL ASSESSMENT OF SEGMENTARY ACCOUNTING AND REPORTING REALITY IN COMMITTEES PROVIDING COMMUNICATION SERVICES. Экономика и социум, (5-2), 642-647.
-
6. Ширинов, У. А. (2021). AUDITORY ANALYSIS OF COMMUNICATION ENTERPRISES SEGMENTS. Экономика и социум, (7), 550-553.
-
7. Ширинов, У. А. (2021). CONCEPTUAL ISSUES OF SEGMENTARY AUDIT IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Экономика и социум, (7), 554-558.
-
8. ШИРИНОВ, У., & НАРЗУЛЛАЕВ, Н. МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. ЭКОНОМИКА, 810-813.
-
9. ШИРИНОВ, У. МОБИЛ АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. ЭКОНОМИКА, 800-803.
-
10. Ширинов, У. Почта хизматларининг ҳисоб ва аудит объекти сифатидаги таснифий асослари. Экономика, 804-809.
-
11. Ширинов, У., & Нарзуллаев, Н. Молиявий мажбуриятлар аудитини методологик асослари. Экономика, 814-817.
-
12. O‘Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
-
13. Po’ Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO’LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
-
14. Пўлатов, Х. Ў. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4-2), 318-323.
-
15. Пўлатов, Х. Ў. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
-
16. Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
-
17. Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(3), 1346-1351.
-
18. Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар бўйича ўтказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.
-
19. Хусанов, М. Ҳ. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION-LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.
"Экономика и социум" №10(101)-1 2022
Список литературы Ўзбекистонда узумчиликни ривожлантириш омиллари
- Узбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги "Мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари туFрисида"ги карори.
- Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Узбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир кушимча чора-тадбирлар туFрисида"ги фармони.
- Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 мартдаги "Мева -сабзавотчилик сохасида кишлок хужалиги кооперациясини ривожлантириш чора-тадбирлари туFрисида"ги карори.
- Узбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоFини янада ривожлантириш, сохада кушилган киймат занжирини яратишга доир кушимча чора -тадбирлар туFрисида"ги карори.
- Ширинов, У. А. (2021). IMPROVEMENT OF METHODOLOGY OF AUDITORAL ASSESSMENT OF SEGMENTARY ACCOUNTING AND REPORTING REALITY IN COMMITTEES PROVIDING COMMUNICATION SERVICES. Экономика и социум, (5-2), 642-647.
- Ширинов, У. А. (2021). AUDITORY ANALYSIS OF COMMUNICATION ENTERPRISES SEGMENTS. Экономика и социум, (7), 550-553.
- Ширинов, У. А. (2021). CONCEPTUAL ISSUES OF SEGMENTARY AUDIT IN COMMUNICATION ENTERPRISES. Экономика и социум, (7), 554-558.
- ШИРИНОВ, У., & НАРЗУЛЛАЕВ, Н. МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТЛАР АУДИТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. ЭКОНОМИКА, 810-813.
- ШИРИНОВ, У. МОБИЛ АЛО^А ХИЗМАТЛАРИДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАДЛАР Х,ИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. ЭКОНОМИКА, 800-803.
- Ширинов, У. Почта хизматларининг хисоб ва аудит объекти сифатидаги таснифий асослари. Экономика, 804-809.
- Ширинов, У., & Нарзуллаев, Н. Молиявий мажбуриятлар аудитини методологик асослари. Экономика, 814-817.
- O'Ktamovich, P. L. X., & Boxodirovich, E. F. (2022). RAQAMLI IQTISODIYOTNI RIVOJLANTIRISHDA BUXGALTERIYA HISOBNI O'RNI. Journal of marketing, business and management, 1(2), 120-124.
- Po'Latov Xudoyberdi, O. K. (2022). BUXGALTERIYA HISOBIGA RAQAMLI TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISh YO'LLARI. Journal of marketing, business and management, 1(1), 37-40.
- Пулатов, Х. У. (2021). ACCOUNTING ACCOUNTS IN WHOLESALE ENTERPRISES. Экономика и социум, (4-2), 318-323.
- Пулатов, Х. У. (2021). DIRECTIONS TO IMPROVE TURNOVER ACCOUNTING IN ENTERPRISES OF DIFFERENT ACTIVITIES. Экономика и социум, (5-2), 186-189.
- Baxromovich, U. K. (2021). Risk Assessment and Internal Control System in Audit. Academic Journal of Digital Economics and Stability, 7, 1-5.
- Keldiyorqizi, U. S. (2021). The role of international audit standards on the audit of oil and gas companies in Uzbekistan. ACADEMICIA: An International Multidisciplinary Research Journal, 11(3), 1346-1351.
- 18.Хусанов, М. (2021). Махсус саволлар буйича утказиладиган аудиторлик текширувларининг ташкилий ва методологик асослари. Общество и инновации, 2(4/S), 564-571.
- Хусанов, М. (2021). THE NEED FOR A SPECIAL QUESTION-LIKED AUDIT. Экономика и социум, (5-2), 539-543.