Замонавий ўувчи шахсида креатив обилиятларини ривожлантиришнинг назарий асослари

Автор: Тилакова М.А.

Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium

Рубрика: Современные науки и образование

Статья в выпуске: 5-2 (84), 2021 года.

Бесплатный доступ

Интеллектуал-ижодий қобилиятлар шахснинг таъсирчанлиги, предмет- ни идрок қилишининг кучлилиги ва яхлитлиги, у тўғрисида кенг маълумот- ларга эга бўлишлиги, тафаккур ўзгарувчанлиги ва тезкорлиги (тез, хилма-хил, ўзига хос), мантиқий ва саводли мулоҳаза юритиш, тизимли ҳаракатлар, синтез-таҳлил-синтез, ижодий ифодалай билиш, умумлаштириш ва хулоса- лаш, ўз фикрига эга бўлиш, ишни охиригача етказиш, ишчанлик, ўз билимларини бошқаларга етказа олиш каби асосий креатив фазилатлар мажмуи бўлиб, нафақат юксак ижодий ривожланишни, балки умуман шахс ривожланишининг муҳим омили, ҳар қандай фаолиятдаги муваффақият гарови, кишилар билан мулоқот, кундалик фаолиятдаги ютуқлар омили.

Еще

Креатив ижодкорлик, педагогик технология, педагогик маҳорат, интерактив усуллар

Короткий адрес: https://sciup.org/140260540

IDR: 140260540

Текст научной статьи Замонавий ўувчи шахсида креатив обилиятларини ривожлантиришнинг назарий асослари

КИРИШ

Мамлакатимизда таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш, кадрлар тайёрлаш тизими мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда, такомиллаштиришга эътибор каратилган.1 Креатив фикрлайдиган укувчи-ёшлар сало^ияти ва иқтидорини ривожлантириш, модификациялашган таълим мазмунига замонваий технология ва инновацияларни киритиш лозимлиги таъкидланган. Таълим олувчиларда креатив қобилиятларни ривожлантиришнинг самарали шакл, методларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишни таъминловчи меъёрий, моддий-техник ва хукукий ахборот базасини яратиш каби вазифалар белгиланган.[1]

МЕТОДОЛОГИЯ

Интеллектуал-ижодий кобилиятлар шахснинг таъсирчанлиги, предмет- ни идрок килишининг кучлилиги ва яхлитлиги, у туFрисида кенг маълумот- ларга эга булишлиги, тафаккур узгарувчанлиги ва тезкорлиги (тез, хилма-хил, узига хос), мантикий ва саводли мулохаза юритиш,

1 Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий урта, урта махсус ва касб-хунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармони// Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2018 йил 4-сон, 69 модда.

тизимли харакатлар, синтез-тахлил-синтез, ижодий ифодалай билиш, умумлаштириш ва хулоса- лаш, уз фикрига эга булиш, ишни охиригача етказиш, ишчанлик, ўз билимларини бошқаларга етказа олиш каби асосий креатив фазилатлар мажмуи бўлиб, нафақат юксак ижодий ривожланишни, балки умуман шахс ривожланишининг муҳим омили, ҳар қандай фаолиятдаги муваффақият гарови, кишилар билан мулоқот, кундалик фаолиятдаги ютуқлар омили. Креатив қобилиятнинг асосий мезонларини эгилувчанлик (ақлий тафаккур), тезкорлик (вақт бирлигидаги ғоялар сони), ўзига хослик (тафаккур, янги ғоялар), метафора (ғайриоддийлик, ғаройиблик), ғоя ва тафсилотларни идрок қилиш, сезувчанлик, қизиқувчанлик (ҳайратланиш қобилияти, синчковлик, очиқлик), аниқлик (аниқ фикрлаш қобилияти), такомиллаштириш, ижод маҳсулига тугалланганликни бахш этиш, дадиллик кабиларни ташкил қилиб, улар зарур мотивация асосидагина ривожланади. [2]

Креатив қобилиятга хос асосий хусусиятлар қаторига ўзига хос тафаккур, мустақил, дадил, шахсий фикр; муайян масала ечимини топишда эгалланган билим, кўникма ва малакаларни ҳал этишга кўчириш; объектни унинг қисмларининг бирлигида, яхлитликда идрок қилиш; таҳлил қилиш ва синтезлаш қобилияти; керакли ахборотни зарур пайтда узатиш; турлича идрок қилиш, кузатиш, текшириб бориш; ўхшатиш, ички туйғуни (интуицияни) ишга солиш; ажрата билиш, талқин қилиш; ижодий тахмин қилиш ва тасаввур этиш; якунига етказиш, такомилллаштириш; акс эттириш, тубдан узгартириш кабиларда хам намоён булади.

МУХОКАМА ВА НАТИЖАЛАР

VIII-IX укувчилари шахси, бу ёшга хос булган психологик хусусиятлар цобилиятлар, цизицишлар, эхтиёжлар шахснинг ривожланиш омиллари, мотивацион омил, қобилият, қизиқиш, эҳтиёж, идрок қилиш, фаолият кабилардир. Мактаб ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантириш схемаси, алгоритмлари, тарихий маданиятшуносликка оид материаллар кадимий меъморчилик ёдгорликларини интеллектуал-ижодий жи^атдан урганиш, идрок килиш, тахлили ортали номоён булади. [3] Узбекистон тарихий-маданий меросини синфдан ташкари машFулотларда ўрганиш жараёнида ўқувчиларнинг креатив қобилиятларини ривожлантириш мезонлари ва курсаткичларини такомиллаштириш асосий талаблари оркали юзага чикиши табиий.

Узига хос хусусияти - бу хаётга оид режаларни белгилаш ва шакллантириш. Ижтимоий хулк-атворда мухим ахамиятга эга булган кадриятли йуналишларнинг фаол вужудга келиши содир булади. Уз -узини баҳолаш, жамоатчилик фикрига қараб ўз йўналишини аниқлаш эҳтиёжи пайдо булади. Аклий фаолият анча фаол, интеллектуал-ижодий ва бадиий ижодий хаваслар, уз-узини ижодий жихатдан ифодалашга каратилган интилиш пайдо булади. Умуман олганда, VIII-IX синф укувчилар дунёкарашига оид нуктаи назарларнинг шаклланиши, феъл-атворнинг, идрок қилишга оид фаолликнинг қарор топиши, фикрлаш ва креатив қобилиятларнинг қизғин ривожланиши даври. Бу даврда ўз ички дунёсининг кашф килиниши содир булади. Уз-узини англаш, уз-узини ифодалаш ва ўзини ўзи ўстириш жараёни (айнан, креатив фаолият, хусусан, интеллектуал-ижодий фаолият жараёни) авж олади. [4]

VIII-IX синф укувчилари креатив кобилиятларини ривожлантириш жараёни самарадорлигини ошириш назарий жиҳатдан ишлаб чиқиладиган дидактик ёндашувлардан иборат бўлиб, ушбу жараёнда амалга ошириладиган вазифалар белгиланган ҳамда самарадорлигини оширишда амал қилиш муҳим бўлган принциплар ва уларни амалга ошириш босқичлари аниқланган. Машғулот мавзуларини лойиҳалаш, мақсадини ва унга эришиш йўлида бажариладиган вазифаларни белгилаш, унинг ташкилий шакл, усул, восита ва методларини танлаш синфдан ташқари дарсларни ташкил этиш машғулотлари самарадорлигини оширишда катта ахамият касб этади.

ХУЛОСА

Ўқувчи шахсида креативлик қобилиятларнинг ривожланиши ва такомиллаштирилишида ижтимоий-шахсиятли мотивациясининг аҳамияти, Ўзбекистон тарихий-маданий ёдгорликларини билиш даражаси, Ўзбекистон қадимий меъморчилик ёдгорликларининг ҳиссий идрок қилиниши, бадиий-меъморий таҳлили ва эстетик жиҳатдан англаниши, Ўзбекистон тарихий-маданий ёдгорликларининг креатив ўрганилиши ва интеллектуал-ижодий қобилиятларни фаоллаштиришни талаб этадиган топшириқ ва интеллектуал-ижодий ишларнинг бажарилиши, турли коммуникатив даражаларда мактаб социумида ўз интеллектуал-ижодий маҳсулотини ижтимоийлаштириш кабилар бўйича ўқувчиларда креативлик қобилиятининг ўсиш динамикаси ижобий натижаларни қайд этиш имконини берди.[5]

Список литературы Замонавий ўувчи шахсида креатив обилиятларини ривожлантиришнинг назарий асослари

  • Ш.М.Мирзиёев. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. - Тошкент, Ўзбекистон, 2017. - 488 б.
  • Кaримов И. Юкcaк мaънaвият - енгилмac куч. - Тошкент: Мaънaвият, 2008. - 176 б.
  • Алимсаидова С.А. Развитие когнитивно-творческих способностей учащихся академических лицеев с опорой на краеведческие тексты историко-литературного характера (на материале средств выражения причинно-следственных отношений в современном русском языке). - 427-439 б.
  • Бутенко В.Г.Школьникам о художественных ценностях памятников истории и культуры.- М., 1999.-113 б.
  • Файзуллина С.Х. Эстетическое воспитание обучающихся. - Т.: Ўқитувчи, 1991. - 96 б.
Статья научная