Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимининг такомиллаштирилиши
Автор: Тишабаева Л.А., Кадирова Д.С.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Основной раздел
Статья в выпуске: 11-2 (90), 2021 года.
Бесплатный доступ
Мақолада Ўзбекистонда сайлов тизими ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида ягона Сайлов кодексини қабул қилинганлиги ва Ўзбекистонда сайлов тизимини такомиллаштириш юзасидан амалдаги сайлов қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтилган.
Сайлов кодекси, ўзбекистон республикасида сайлов тизими, мажоритар, пропорционал ва аралаш сайлов тизимлари
Короткий адрес: https://sciup.org/140288952
IDR: 140288952
Текст научной статьи Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимининг такомиллаштирилиши
Маълумки, мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан юртимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини кескин яхшилаш, республикамизда давлат ва жамият бошқарувини жиддий янгилаш борасидаги хизматлари қаторида Ўзбекистонда сайлов тизими ва технологияларини такомиллаштириш максадида амалга ошираётган саъй-^аракатлари хам кенг жамоатчиликнинг диққат марказида. Кейинги йилларда бевосита давлатимиз ра^бари томонидан мамлакатимизда миллий сайлов конунчилигини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уни либераллаштириш ортали мукаммаллаштириш максадида Узбекистонда сайлов амалиётини модернизациялаш йулидаги янги уринишлар фикримизнинг ёркин далилидир.
Бунда, албатта, Инсон хукуклари умумжахон Декларациясининг 21-моддасида белгилаб қўйилган ҳар бир инсоннинг бевосита ёки эркин сайланган вакиллар орқали ўз мамлакатини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқига эгалиги, халқ иродаси ҳукумат учун ҳокимиятни амалга оширишда асос бўлиши лозимлиги, бу ирода даврий ва сохталаштирилмаган, ялпи ва тенг сайлов ҳуқуқидан, яширин овоз бериш
ёки овоз бериш эркинлигини таъминлайдиган бошқа шакллар воситасида ўтказиладиган сайловларда ўз аксини топиши лозимлиги тўғрисидаги халқаро нормаларга таяниб иш тутилганлиги диққатга сазовордир.
Табиийки, бу ўринда гап Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлса-да, ҳозирга қадар яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлиги алоҳида таъкидланган ҳолда халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикасининг ягона Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тўғрисидаги таклифни берганлиги тўғрисида бормоқда.
Мамлакатимиз раҳбарининг таклифига биноан “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси” тайёрланди ва 2019 йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжат 18 та боб ҳамда 103 та моддадан иборат этиб белгиланди.
“Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси”нинг қабул қилиниши, ва амалиётга жорий этилиши юртимизда сайлов тизимини янада такомиллаштириш, сайлов қонунчилигини мукаммаллаштириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий самараси бўлди, дейишимиз мумкин. Бошқача қилиб айтганда бу ҳол истиқлол йилларида шаклланган миллий сайлов қонунчилигимизни, демократик сайловларни ўтказиш бўйича қарийб 30 йил давомида шаклланган ва тўпланган тажрибамизни янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш сари қўйилган катта қадам бўлди.
Ўзбекистонда сайлов тизимини такомиллаштириш юзасидан амалдаги сайлов қонунчилигига қуйидаги янгиликлар киритилганлигини келтириш ўринлидир:
-
- Крнунчилик палатасида Экохаракат вакиллари учун квота ажратиш институти тугатилди;
-
- Номзодларни халк депутатлари туман (шахар) Кенгашларига узини узи бошкариш органлари томонидан курсатиш тартиби бекор килинди;
-
- Сайловчиларнинг ягона электрон руйхатини юритиш тартиби конунан тартибга солинади;
-
- Сиёсий партиялар томонидан имзо йиFишда сайловчилар томонидан бир канча партияларни ёклаб имзо куйиш имконияти берилди;
-
- Сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённомасининг зудлик билан жамоатчилик муҳокамаси учун 48 соатдан кам бўлмаган вақтга илиб қўйиш тартиби урнатилди;
-
- Участка сайлов комиссияларининг овоз бериш жараёни тугагандан кейин амалга оширадиган аниқ ҳаракатлари тартибга солинди (овозларни санаш, баённомаларни тузиш, округ сайлов комиссиялари билан узаро алокалари ва х.к);
-
- Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан купи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб куйилди;
-
- Халк депутатлари туман (шахар) Кенгашларида мухокама этиладиган ва тавсия этиладиган участка сайлов комиссиялари аъзолари номзодлари бўйича жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг таклифлари олиниши тартиби урнатилди;
-
- Сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши ўн фоиздан ошмаслиги тартиби урнатилди;
-
- Фукароларнинг узини узи бошкариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш хукуки берилди;
-
- ^онунчилик палатасига, махаллий Кенгашларга сайлов бир вактда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини
ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузиш тартиби ўрнатилди;
-
- Сайловларда овоз бериш вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб белгиланди;
-
- Сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади ва бошқалар.
Сайлов куни сайловчи овоз бериш биносига келгач участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда 2019 йилнинг 22 декабрида ўтказилган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига ўтказилган сайловларнинг янги Сайлов кодекси асосида ўтказилиши натижасида сайлов тизими жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган институтга айлантирилди. Худди шу боис мустақил Ўзбекистоннинг сайловлар тарихида биринчи марта 2019 йил 22 декабрда ўтказилган сайлов халқаро ташкилотлар ва ривожланган мамлакатлар экспертлари томонидан ижобий баҳоланди. Бу эса мамлакатимизда сайлов тизимини такомиллаштириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳаётчан эканлигини яққол тасдиқлайди.
Фойдаланилган адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.– Т.: «Ўзбекистон», 2020.
-
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 20172019.
-
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль кунги ПФ-4947-сонли Фармони.
-
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февраль кунги «ПФ-6155-сонли Фармони.
-
5. Президент мурожаатномаси: 2021 йилнинг устувор йўналишлари. – Т. «Таррақиёт стратегияси» маркази, 2021.
-
6. А.А.Мадаминов. Влияние СМИ на политическую культуру молодёжи. Вопросы науки и образования. 2018. 7 (19).
-
7. Azimjonovich R. I. Establishment of the ministry of community and family support is an important step in self-government //Epra International Journal of Multidisciplinary Research (IJMR) Impact Faktor: 7.032. Indiya. 2020 June. P. 161. – 2020. – Т. 163.
-
8. Abdukhamidov I., Tojiboyev U. Objective reasons of the migration process in the ferghana economic region. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues ISSN: 2321-6247. Volume: 8. Issue: 5. December 2020, 16-19.
"Экономика и социум" №11(90) 2021
Список литературы Ўзбекистон Республикасида сайлов тизимининг такомиллаштирилиши
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.– Т.: «Ўзбекистон», 2020.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2017-2019.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февраль кунги ПФ-4947-сонли Фармони.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февраль кунги «ПФ-6155-сонли Фармони.
- Президент мурожаатномаси: 2021 йилнинг устувор йўналишлари. – Т. «Таррақиёт стратегияси» маркази, 2021.
- А.А.Мадаминов. Влияние СМИ на политическую культуру молодёжи. Вопросы науки и образования. 2018. 7 (19). https://scholar.google.com/citations?view_op=view_citation&hl=ru&user=_3waDc4AAAAJ&citation_for_view=_3waDc4AAAAJ:HoB7MX3m0LUC
- Azimjonovich R. I. Establishment of the ministry of community and family support is an important step in self-government //Epra International Journal of Multidisciplinary Research (IJMR) Impact Faktor: 7.032. Indiya. 2020 June. P. 161. – 2020. – Т. 163.
- Abdukhamidov I., Tojiboyev U. Objective reasons of the migration process in the ferghana economic region. EPRA International Journal of Economic Growth and Environmental Issues ISSN: 2321-6247. Volume: 8. Issue: 5. December 2020, 16-19.