Ички ишлар органларида ахборот технологияларининг тутган ўрни ва роли
Бесплатный доступ
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида ахборот технологияларнинг тутган ўрни ва муҳим аҳамияти хусусида сўз боради.
Ахборот технологияси, дастурий таъминот, кибержиноятчилик, маълумотлар базаси, ахборот манбаи
Короткий адрес: https://sciup.org/140293203
IDR: 140293203
Текст научной статьи Ички ишлар органларида ахборот технологияларининг тутган ўрни ва роли
Ахборот технологияси – объект, жараён ёки ҳодиса (ахборот маҳсулоти)нинг ҳолати тўғрисида янги сифатдаги ахборот олиш учун маълумотларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва узатиш воситалари ҳамда усулларининг мажмуидан фойдаланувчи жараён1.
Ахборот технологияларининг қўлланиш натижалари ахборот маҳсулотларида ўз аксини топади. Ахборот маҳсулоти – ахборот жараёнларининг моддийлаштирилган натижаси, ҳужжатлаштирилган ахборот. Ахборот маҳсулотини маҳсулот шаклида тақдим этилган барча турдаги ахборот ресурслари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базалари ва банклари ҳамда бошқа ахборотлар ташкил этади.
Ахборот технологияларининг мақсади, усул ва воситалари мавжуд. Ахборот технологияларининг асосий мақсади дастлабки ахборотни қайта ишлаш бўйича мақсадли ҳаракатлар натижасида фойдаланувчи учун зарур ахборотни олишдан иборатдир. Маълумотларга ишлов бериш ва уларни узатиш ахборот технологияларининг усуллари ҳисобланади. Ахборот технологияларининг воситалари – математик, дастурий, ахборий, техник ва бошқа воситалардир. Улар ёрдамида дастлабки ахборот сифат жиҳатидан янги ахборотга қайта ишланади.
Ички ишлар органларида ахборот технологиялари муҳим ўрин тутади. Ички ишлар органлари фаолиятида ахборот таъминотини жадаллаштириш, тезкор вазиятни тавсифловчи ишончли маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда йиғиш, уларни ўз вақтида ва сифатли таҳлилини амалга ошириш бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ахборот стратегик маҳсулотга, унга ишлов бериш воситаларидан, жумладан компьютер техникасидан самарали фойдаланиш эса бошкарув масалаларини хал этишда хаётий заруратга айланди.
Ички ишлар органлари ихтиёрий бўлинмасининг фаолияти, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ва очиш билан боғлиқ. Қонунни бузувчи субъектлар ҳақида маълумотларга эга бўлмасдан, мазкур масалани ижобий хал этиб булмайди.
Ички ишлар органларига тушадиган маълумотларнинг манбалари булиб алохида шахслар, мехнат коллективлари, муассасалар (касалхона-лар, судлар ва б.), хукук-тартибот органлари хисобланади. Маълумотлар оғзаки хабар кўринишида ва ҳужжат (билдиргилар, баённомалар, хабарлар ва б.) шаклида тушади.
Ички ишлар органларида маълумотлардан алоҳида ходимлар, турли хизмат ва бўлимлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ва транспортдаги ИИБнинг Ахборот марказлари, таълим муассасалари фойдаланади.
Ички ишлар органлари фаолиятида қўлланиладиган махсус дастурий воситалар амалиётдаги муайян ҳуқуқий масалаларни ҳал этишга йуналтирилган булади. Уларнинг асосийларига:
-
- маълумотларга ишлов беришнинг автоматлашган тизимлари;
-
- автоматлаштирилган ахборот-цидирув тизимлари;
-
- автоматлаштирилган ахборот-маълумотнома тизимлари;
-
- автоматлаштирилган иш жойлари;
-
- автоматлаштирилган бошкарув тизимлари;
-
- автоматлаштирилган эксперт тизимлари;
-
- автоматлаштирилган карор кабул килишни куллаб кувватлаш тизимларини киритиш мумкин.
Махсус дастурий-аппарат комплекслар турли хил турдаги: суд-баллистика, суд-хатшунослик, криминалистик, суд-автотехник ва бошка экспертизаларни утказишда кулланилмокда.
Ҳозирги кунда ички ишлар органлари ходимлари ҳар куни янгиланиб турадиган маълумотлар базаларидан замонавий компьютерлар ва алоқа воситалари орқали энг сўнгги маълумотлар билан танишиш ва улардан фойдаланиш имкониятларига эгалар. Бу эса қидирувдаги шахслар ва ўғирланган автотранспорт воситаларини тезкор аниқлашда катта кўмак бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишларидан бири – ички ишлар органлари барча бўлинмаларининг фаолияти янада самарали бўлишини таъминлай-диган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишдан иборат бўлиб, шу боис Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5005-сон (2017 йил 10 апрель) фармони билан тасдиқланган Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастурида ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш белгиланган.
Ҳозирги кунда Ички ишлар вазирлиги ва вилоят ички ишлар бошқармалари Ахборот марказлари замонавий компьютерлар ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланганлиги туфайли жиноятлар очилишининг натижалари юқори бўлиб, айбдорларнинг шахсларини аниқлашда эса тезкорликка эришилмоқда.
Фойдаланилган манбалар:
-
1. Ў ЗБЕКИСТОН Р ЕСПУБЛИКАСИНИНГ К ОНСТИТУЦИЯСИ .–Т.: «Ўзбекистон», 2019 й.
-
2. Қосимов С.С. Ахборот технологиялари: Ўқув қўлланма. – Т., 2006.
-
3. «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан
ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5005-сон (2017 йил 10 апрель).
-
4. Akadem.mvd.uz
-
5. Lex.uz
-
6. Norma.uz
Список литературы Ички ишлар органларида ахборот технологияларининг тутган ўрни ва роли
- Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.-Т.: "Ўзбекистон", 2019 й.
- Қосимов С.С. Ахборот технологиялари: Ўқув қўлланма. - Т., 2006.
- "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5005-сон (2017 йил 10 апрель).
- Akadem.mvd.uz.
- Lex.uz.
- Norma.uz.