Бошланғич таълим методикаси
Автор: Жабборова О.М., Ташпулатова Д.М.
Журнал: Экономика и социум @ekonomika-socium
Рубрика: Современные науки и образование
Статья в выпуске: 10 (89), 2021 года.
Бесплатный доступ
мақолада Ўзбекистонда бошланғич таълим тизими ва унинг методикаси тўғрисида фикр юритилган
Қонун, қарор, таълим, бошланғич, тизим, методика, вазифа, билим, кўникма.
Короткий адрес: https://sciup.org/140260988
IDR: 140260988
Текст научной статьи Бошланғич таълим методикаси
Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим ва унинг самарадорлиги муҳим ўрин тутади. Бунда айниқса, бошланғич таълимнинг мамлакатимизда тутган ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда[1]. Бошланғич таълим тизими умумий ўрта таълимнинг асосий бўғини бўлиб, унинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-
- аниқ, гуманитар ва табиий фанларнинг дастлабки босқичи билан ўқувчиларни таништириш;
-
- бошланғич синф ўқувчиларининг билим, саводхонлик ва тарбиявийлик кўникмаларини шакллантириш;
-
- бошланғич синф ўқувчиларини таълимнинг умумий ўрта, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган таълим босқичларига тайёрлаш;
-
- бошланғич таълимга замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш.
Эътибор берилса, Ўзбекистонда бошланғич таълим ўзига хос тизим ва вазифаларга эга. Бунда айниқса, ўқувчиларни кейинги таълим босқичларига тайёрлаш муҳим ўрин тутади. Шу сабабли бошланғич синф ўқитувчиларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлашда бошланғич таълим методикаси бўйича назарий билим ва касбий кўникма бериш долзарб бўлиб турибди.
Бошланғич таълим методикаси бошланғич синфларда ўқитиладиган ўқув фанларининг асослари билан таништиради[2]. Шу жиҳатдан бошланғич таълим методикаси асосларини қуйидагилар ташкил этади:
-
- бошланғич таълим методологияси;
-
- бошланғич таълим дидактикаси;
-
- бошланғич таълимда тарбия назарияси.
Бошланғич таълим методологиясини педагогика тарихидаги бошланғич таълим босқичи, таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, педагогика мерос ва педагогик илмий-тадқиқотлар ташкил этади. Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари мазкур методологик асосларни чуқур ўзлаштириши тақозо этилади.
Бошланғич таълим дидактикаси ўқитишнинг методлари, шакллари ва технологияларидан иборат. Бугунги кунда Ўзбекистон бошланғич таълимида ўқитишнинг анаъанавий дарс шакли, масофавий ва электрон-модулли технологиялари кенг жорий этилмоқда. Шу сабабли бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари олий педагогик таълим жараёнида бошланғич таълим дидактикаси асосларини назарий ва амалий жиҳатдан ўзлаштириши лозим. Бу иш педагогик туркумдаги мажбурий ва танлов фанлари воситасида амалга оширилади.
Бошланғич таълимда тарбия назарияси 7-11 ёшли ўқувчиларнинг ижтимоий онгини шакллантириш, ахлоқини таркиб топтириш ва уларни ижтимоийлаштиришни назарда тутади. Бунда асосий эътибор
ўқувчиларни дастлабки босқичда ақлий, аҳлоқий, жисмоний ва эстетик жиҳатдан тарбиялашга қаратилади. Шу сабабли бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари олий педагогик таълим жараёнида “Тарбия”, “Бошланғич таълимда “Тарбия” фанини ўқитиш методикаси” каби мутахассислик фанларини чуқур ўзлаштириши тақозо этилади.
Эътибор берилса, бошланғич таълим методикаси бошланғич синфларда амалга ошириладиган таълим ва тарбиянинг негизини ташкил этади. Шу сабабли мазкур йўналиш бўйича янги илмий ишланмалар яратиш зарурият бўлиб турибди. Бизнинг ёндашувимизга кўра, бошланғич таълим методикаси бўйича қуйидаги йўналишларда тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади:
-
- бошланғич таълим тарихининг асосий босқичлари;
-
- Ўзбекистон бошланғич таълим тарихи;
-
- бошланғич таълимга доир ҳалқаро таълим дастурлари;
-
- бошланғич таълимда амалга ошириладиган тарбиянинг назарий масалалари;
-
- бошланғич таълимда жорий этиладиган замонавий педагогик технологиялар;
-
- бошланғич таълимда кластер муаммолари;
-
- бошланғич синф ўқитувчиларининг методик самарадорлиги.
Мазкур йўналишларда педагогик илмий-тадқиқотларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бугунги кунда мамлакатимиз бошланғич таълим тизимига TIMESS, PIRLS ва STEAM ҳалқаро дастурлари ҳамда стандартлари жорий этилмоқда. Шу сабабли олий педагогик таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари учун биз томонимиздан “Бошланғич таълимнинг ҳалқаро дастурлари” ўқув дастури ишлаб чиқилди. Мазкур ўқув дастур асосида талабаларнинг ҳалқаро таълим дастурлари асослари, талаблари ва стандартлари бўйича назарий билим ҳамда касбий компетенцияларини шакллантириш имконияти мавжуд. Бу дастур келгусида бошланғич таълим методикасининг асосларидан бирини ташкил этиши кутилмоқда.
Бошланғич таълим методикасига доир амалга оширилаётган илмий-тадқиқотларни ва уларда ишлаб чиқилган методикани таълим ва тарбия жараёнига жорий этиб бориш долзарб эканлигини таъкидлаш лозим[3]. Бу борада олий педагогик таълим жараёнида мутахассислик фанларини ўқитиш имкониятларидан чуқур фойдаланиш тавсия этилади.
Шундай қилиб, олий педагогик таълим жараёнида бошланғич таълим методикаси асосларини чуқур ўрганиш, ўргатиш ва унинг назарий масалалари бўйича тадқиқотлар олиб бориш долзарб бўлиб турибди. Бу борада бошланган ишларни амалиётга йўналтириш муҳим ҳисобланади. Айниқса, иқтидорли талабаларни бошланғич таълим методикаси муаммолари бўйича изланишларга жалб қилиш самарали ҳисобланади.
Адабиётлар:
-
1. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. // www.ziyonet.uz
-
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини ривожантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. www.ziyonet.uz
-
3. Жабборова О.М. Бошланғич таълимда кластер усулидан фойдаланишнинг механизмлари. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ 2021, Б. 63-67
"Экономика и социум" №10(89) 2021
Список литературы Бошланғич таълим методикаси
- Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. // www.ziyonet.uz
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида илм-фан ва таълим-тарбия соҳасини ривожантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. www.ziyonet.uz
- Жабборова О.М. Бошланғич таълимда кластер усулидан фойдаланишнинг механизмлари. Педагогик таълим кластери: муаммо ва ечимлар. Халқаро илмий-амалий анжуман, ТВЧДПИ 2021, Б. 63-67